uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 675
Підписники
+424 години
+157 днів
+5430 днів
Архів дописів
#duo #Quron #fotiha 📖 ҚУЪРОНДАГИ ДУОЛАР (ФОТИҲА СУРАСИ) 🎙Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси ▶️FullHD Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

15 ёшгача болангизга телефон олиб берманг! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Психологлардан бири айтади: "Қабулимга жуда кўп ота-он
15 ёшгача болангизга телефон олиб берманг! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Психологлардан бири айтади: "Қабулимга жуда кўп ота-оналар болаларини олиб келишади: уларда дарсларни ўзлаштиришда орқада қолиш, ўртоқлари билан чиқиша олмаслик, бутун дунёдан, воқеликдан узилиш кузатилади. Энг ачинарлиси, ота-она телефондан фойдаланишни тақиқласа, уларга қўл кўтаришгача бораётган болалар бор. Шунинг учун 15 ёшгача болаларга телефон, гаджетлар олиб бермаслик лозим”. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Жаннатнинг ўрта эшиги Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм “Ота – жаннат эшикларининг ўртасидир”. Яъни: отанинг итоатида бўлиш ва унга
Жаннатнинг ўрта эшиги Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм “Ота – жаннат эшикларининг ўртасидир”. Яъни: отанинг итоатида бўлиш ва унга оқ бўлмаслик инсонни жаннатнинг энг афзал, ўрта эшикларидан киришига сабаб бўлади. Буни Имом Ироқий зикр қилган. Имом Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Бу ерда “ўрта эшик” дегани - энг яхши ва энг юксак эшик демак. Маъноси шуки, жаннатга кириш учун энг яхши васила - отага итоат қилиш ва унинг ҳаққини адо этиш". Бу ерда “ота” дегани жинс маъносида, яъни ота-онани ўз ичига олади. Агар ота ҳақида ҳукм шу бўлса, она ҳақидаги ҳукм бундан ҳам кучлироқ ва устунроқдир. “У эшикни зое қилиш”. Бу буйруқ феъли бўлиб, маъноси: уни асрашни тарк этиш, яъни отага итоатни йўқотиш. “Ёки уни сақлаш”. Яъни: доимий равишда уни қўлга киритишга, яъни отага яхшилик қилиш ва итоатда бўлишга ҳаракат қилиш, сенинг ихтиёрингда. Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 12-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 12-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:27 ⏱️БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:49 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 19:06 ⏱️ХУФТОН - 20:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Нима учун намоздан кейин истиғфор айтилади? Савол: Намоздан кейин уч марта истиғфор айтамиз. Шу истиғфорни нима учун айтилиши
Нима учун намоздан кейин истиғфор айтилади? Савол: Намоздан кейин уч марта истиғфор айтамиз. Шу истиғфорни нима учун айтилиши менга тушунарсиз бўляпти. Чунки истиғфорни гуноҳ ишларга йўл қўйилгани учун айтилади, деб ўйлардим. Нимага бу ўринда савобли амал ҳисобланадиган намоз ўқишдан кейин айтиляпти? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намоздан кейин уч марта истиғфор айтиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳисобланади. Чунки ҳадиси шарифларда У зот алайҳиссалом намоздан кейин ана шундай қилганлари ривоят қилинган: “Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, уч марта истиғфор айтар ва (истиғфордан кейин) “Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салом, табарокта йаа Зал Жалали вал Икром”, дер эдилар”. (Имом Муслим ривояти). Шу ва шу мазмундаги бошқа ҳадисларни шарҳлаган муҳаддис уламолар ҳабибимиз Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг истиғфор айтганликлари эҳтимол у зот ўта камтар ва тавозели бўлганлари учун Аллоҳ таолога қилаётган ибодатларида камчиликка йўл қўйдим, ибодатни буюрилгандек адо эта олмадим, деб айтган бўлишлари мумкин, деб изоҳлаганлар. Шу боис биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бажариш ҳамда намозда туриб, турли-туман хаёлларга берилиш, ғафлат босиш каби камчиликларимиз учун истиғфор айтамиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Prezidentlar Bahouddin Naqshband maqbarasini ziyorat qildilar. @fitratuz

Тилга енгил, тарозида оғир Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки калим
Тилга енгил, тарозида оғир Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъзийм”, деб айтдилар" (Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман). Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Расулуллоҳ ﷺнинг хато қилган болаларга муносабати Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳеч шак-шубҳасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади
Расулуллоҳ ﷺнинг хато қилган болаларга муносабати Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳеч шак-шубҳасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади. Баъзан нотўғри ишлар қилади. Ахир у бола-ку. Аммо кўпчилигимиз болаларнинг хатосини қабул қила олмаймиз. Фарзандимиз ёки бошқаларнинг фарзандининг хатоларидан қаттиқ ғазабланамиз. Баъзилар ҳатто фарзандини калтаклайди, уради. Аммо унутмангки, Аллоҳ таоло ёш болаларни ҳисоб-китоб қилмайди. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахтига тош отаётган болаларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Болаларим, дарахтга тош отманг! Чунки бу билан дарахтга ҳам, одамларга ҳам зиён етказасиз. Лекин ерга тушган хурмоларни териб енг. Аллоҳ сизнинг қорнингизни тўйдирсин", дедилар. Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқни ўргатдилар, ёмонликдан қайтардилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 11-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 11-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:30 ⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:51 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 19:04 ⏱️ХУФТОН - 20:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari Салом мўминнинг шиоридир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Савдода ҳалоллик - улуғ фазилат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Расулуллоҳни соғиндингизми? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#anons #juma #jonli_efir 📢 БУГУНГИ ОНЛАЙН МАЪРУЗАЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 📖Бугун, 10 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб масжидларда "ОХИРАТНИНГ БИРИНЧИ МАНЗИЛИ" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:
1. Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари 🟥 https://youtube.com/live/b579ZY95lug?feature=share+2. Зайниддин домла Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/5SFE9588KK4?feature=share3. Ғуломиддин домла Холбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директори ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/u3sehsMzdTI?feature=share4. Шайх Али Файзуллоҳ Махдум, Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими бошлиғи 🟥https://youtube.com/live/75KDZxCIq7I?feature=share 5. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/hEgi_z45t38?feature=share6. Айбек домла Жалаушиев, Нукус шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/-G30Y_vRELI?feature=share 7. Ҳасан домла Қодиров, Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/Cgqf88-PpoI?feature=share 8.Яҳё домла Абдураҳмонов, Олмазор тумани “Имом ат-Термизий” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/65lznbK1oVY?feature=share 9. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/sLGRUdmF0cU?feature=share 10. Раҳматуллоҳ Термизий, Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/5Kfw1cHrxrE?feature=share11. Муҳаммад Бобур домла Насриддинов, Наманган шаҳридаги “Саидазим хўжа” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/HVDGDsLDLO0?feature=share 12. Одилжон домла Саъдиллоев, Бухоро шаҳри “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/RSLJt_giAyY?si=WSqZedlxM5x0CF8- 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

#muftiy_minbari #dilbandlarim Ота соғинчи 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🖥 Дилбандларим 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 10-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 10-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:31 ⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:52 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 19:03 ⏱️ХУФТОН - 20:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Bosh_imom_minbari ЗИКР УЧУН ТАҲОРАТ ШАРТ ЭМАС Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi