Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 675
Підписники
+424 години
+157 днів
+5430 днів
Архів дописів
🕋 Ҳаж сафарига боришда фирибгарларга алданманг!
💻Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳаж сафарига оид асоссиз эълонлар кўпаймоқда. Афсуски, ўтган йили юзлаб ўзбекистонликлар ноқонуний йўллар билан ҳажга бориб, ибодатларини тўлиқ адо эта олишмади. Баъзилари депортация қилинди, қамалди, ҳатто вафот этганлар ҳам бўлди.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳажни ташкил этиш Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юклатилган. Улар Саудия Арабистони билан расмий шартномалар асосида зиёратчиларга хизмат кўрсатади.
🇸🇦Саудия Арабистони қонунларига кўра, ҳаж фақат ваколатли ташкилотлар орқали амалга оширилади. Ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш ибодат қилиш имкониятини бермайди ва қонунбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар депортация ва катта миқдорда жаримага сабаб бўлиши мумкин.
✅Зиёратингиз хавфсиз бўлиши учун фирибгарларга алданманг ва давлат кўмагида ташкил этилаётган расмий ҳаж сафарини танланг.
❕Огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Янги қурилаётган уйлар савдоси
Савол: Ҳозирги кунда янги қурилаётган уйларга тўлов қилиб сотиб олаётган харидор уйни қабул қилмасдан туриб, уни сотиши мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Харидор тўлов қилган уйини қурувчидан тўлиқ қабул қилиб олмасдан туриб, сотиши мумкин эмас. Чунки унга берилиши керак бўлган уй ҳали қурилмаган бўлса, йўқ нарсани сотган бўлади. Қурилган, лекин харидорга топширилмаган бўлса, мулкида бўлмаган нарсани сотган бўлади. Ислом шариатига кўра йўқ нарсани ҳам, мулкида бўлмаган нарсани ҳам сотиш тақиқланади. Шу боис харидор уйни қурувчидан тўлиқ қўлга киритгандан кейингина сотиши мумкин бўлади.
Шундай бўлсада, ҳозирги кунда ислом молияси соҳасида параллел истисноъ деб аталаётган амалиёт орқали ушбу савдони жоиз қилиш мумкин. Лекин бу бироз мураккаб амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун бу йўл билан олди-сотди қилмоқчи бўлганлар мазкур савдо турини яхши биладиган мутахассисга бевосита учрашиб, масалани тўлиқ билиб олгандан кейин қилишлари лозимдир. Акс ҳолда юқорида айтилган тақиқланган ишни қилиб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #hamkorlik
🗣ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА
📍Миср сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бошқа соҳа масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” катта олимлар кенгаши аъзоси Ҳасан Маҳмуд Шофеъий ва Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев ҳам иштирок этди.
💬 Мулоқотда Шайх Аҳмад Тоййиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг икки давлат ўртасидаги илмий ва тарғибот алоқаларини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Ўзбекистондаги илмий марказлар билан ҳамкорликда “Ал-Азҳар” таркибида Имом Бухорий марказини ташкил этиш ва буюк аждодларимиз меросини биргаликда тадқиқ этишга тайёрлигини маълум қилди. ✅Ўз навбатида Ўзбекистон делегацияси самимий қабул учун ташаккур билдириб, мазкур учрашув янги имкониятлар эшигини очишини ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тузилган “Йўл харитаси” тузилгани айни муддао эканини таъкидлади.
🤝
Мазкур сафар давомида
Ўзбекистон делегацияси Миср Вақф вазири, профессор
Усома Саййид Азҳарий
билан ҳам учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги асрий тарихий ва маънавий ришталарни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.❔Учрашувда вақф мулкларини бошқариш, ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш ва экстремизмга қарши маърифий курашиш борасида ўзаро тажриба алмашилди. ⏺Мулоқотлар якунида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва кенг қамровли ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқишга келишиб олдилар. 😎 Мулоқотлар дўстона ва самимий руҳда ўтди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli
+9
КУРАШ – АЛПЛАР БЕЛЛАШУВИ
Юртимизда қадимдан миллий спорт тури бўлган курашга алоҳида эътибор қаратиб келинади.
Ҳа, айтганча, Ўзбекистон айнан кураш диёри бўлгани учун халқаро кураш мусобақаларида соф ўзбекча – "ҳалол", "ёнбош", "чала", "ғирром" деган сўзлар янграйди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан айни кунларда миллий кураш мусобақасининг вилоят босқичлари ўтказиляпти.
Бугун Тошкент вилоятида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Беллашувлар турли ёш ва вазн тоифаларида ўтказилди.
35 ёшгача 80 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Нурфайз Корабоевга
(Бўстонлиқ тумани “Қоравой ота” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Акбаржон Қобиловга (Қибрай тумани “Ар-Раҳмон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Иброҳим Иштемировга
(Қуйи Чирчиқ тумани “Тошбой ота” жоме масжиди имом ноиби)га насиб этди.
35 ёшгача 80+ кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Ҳумоюн Сайдуллаевга
(Пискент тумани “Кўлота” жоме масжиди имом ноиби);
2-ўрин: Ҳожимурод Чўлпоновга (Оҳангарон тумани “Имом Ҳусайн ибн Али” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин:Илҳомжон Турматовга (Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди имом ноиби) насиб этди.
50 ёшгача 90 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Ҳамидулла Жумадиллаевга (Чиноз тумани “Қулаҳмадхўжа” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Фатҳулла Қобуловга (Бўка тумани “Мой тепа” жоме масжиди имом-хатиби);
50 ёшгача 90+ кг. вазин тоифасида:
1-ўрин: Эрболат Анарматовга (Юқори Чирчиқ тумани “Миям Қангли” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: ИброҳимЖўраевга
(Зангиота тумани “Мир Абдуллоҳ Эшон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Усмонхўжа Орифжоновга (Бекобод тумани “Ҳазрати Мулла” жоме масжиди имом-хатиби) насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Навбатдаги амалий тадбир 7 апрель куни Тошкент вилоятининг гўзал Пискент туманида бўлиб ўтди
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+1
⚡️ TAQIQLANGAN MANBA VA KONTENTLAR RO'YXATI E'LON QILINDI
📱🗣 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda O‘zbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) RO'YXATI e'lon qilindi (2026-yil 6-aprel holatiga).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 9-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:35
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:02
⏱️ХУФТОН - 20:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Ўзбекистон24
📺 ДАВРА ПОДКАСТИ
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa #nafs #odob #dars #kun_hikmati
🤝 НАФС ОДОБИ ДАРС ОДОБИДАН ХАЙРЛИРОҚДИР.
📰 Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: “Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага эътибор қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси ҳадисларни ёзиб олар, қолганлар ҳусни одоб ва самт – салобат ва виқор ҳосил қилиш илмини ўрганардилар”.
🗣 Ибн Муборак айтади: “биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз”.💬 Яъни, одоб илмдан муҳимроқдир. Илми кўп бўлгани билан билганига амал қилмаса, бундай илмдан фойда йўқ. Амал илмнинг гули бўлса, меваси одобдир. ✅Шунинг учун, гарчи камроқ бўлса ҳам, натижаси амал билан тугаган илм амалсиз кўп илмдан яхшироқ. Илми кўпу одоби йўқ олимдан одамлар қочади. Негаки, унинг одобсизлиги толиби илмлар ва унинг ўртасига тўсиқ бўлади... ➡️ Батафсил ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📲 Сиз хавфли касаллик қаршисидасиз 🤲 Роббинг ким? Пайғамбаринг ким? Дининг нима? 🤝 Фитр садақани бермаган эдим 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+7
Сайёр йиғилиш
115 ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ
Бугун, 2026 йил 7 апрель куни Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислик қилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЎзМИ Тошкент вилояти вакили, бош имом Дониёр домла Икромов, туманлар-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Пискент туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, отинойилар, “Ҳаж 2025” зиёратчилари ва мҳаллалар раисларииштирок этди.
Йиғилиш иштирокчилари Пискент туманидаги 7 та масжид ҳамда 23 та маҳаллага бириктирилди.
Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди.
Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 115 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.
2 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаро билан суҳбатлашилди, унинг тушунчалари тўғриланди.
Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.
Шунингдек, 16 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.
Маънавий кўмакка муҳтож 18 та оила ила мулоқот қилинди.
Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида маҳаллалардаги барча жиҳат қамраб олинди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ОЯТИ
У биладиган кишилар учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. (У) хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчидир. Бас, (кофирларнинг) кўплари ундан юз ўгирдилар. Демак, улар «эшитмаслар».
Фуссилат сураси 3-4-оятлар
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 8-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:36
⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:56
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:01
⏱️ХУФТОН - 20:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
+7
#xabar #hamkorlik
🇺🇿🤝🇪🇬ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР: ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲНИНГ 1-ҚЎШМА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
⏺Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, шунингдек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
💬 Дастлаб Музаффар Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, бош имом ўринбосари ва Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” мажмуаси раиси ва “Ал-Азҳар” битирувчилари бутунжаҳон ташкилоти кенгаши раиси ўринбосари доктор Салама Довуд, Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад ал-Жундий ва бир қатор давлат арбоблари ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
📚 Учрашувда икки давлат ўртасидаги илмий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 📁 Музаффар Камилов ад-Дувайний билан ўзбекистонлик талабаларни Ал-Азҳарга қабул қилишни осонлаштириш мақсадида таълим, тарғибот ва ўқитиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий дастурларни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги таълим сертификатига тенглаштирилиши соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди. ⏺Шунингдек, Имом Мотуридий илмий меросини биргаликда тадқиқ этиш, экстремизмга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда илмий анжуманлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.✅ Музокаралар якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг хулосалари соҳа мутасаддиларига тақдим этиши белгиланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
ОДАМЛАРНИНГ ЯХШИСИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
Бандам Мендан уялмайди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг ўз бандаларидан уялиши нима эканини биласизми?
Тавротда айтилган: “Гуноҳ қилишдан уялгин, дарҳақиқат, сени жазолашдан Мен ҳам уяламан”.
Шунингдек, яна илоҳий китобларнинг бирида бундай дейилган: “Бандам Менга бўлган муносабатда адолатсиздир: Мен унинг сўраган нарсасини рад қилишга уяламан, ҳолбуки, у итоатсизлик қилганида Мендан уялмайди ҳам”.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳақиқатда Аллоҳ энг ҳаёли, энг саховатлидир. Қачонки бандаси недир сўраб илтижо билан қўл очиб дуо қилса, Аллоҳ бу дуога жавоб қилмасликдан уялади” (Имом Баззор ривояти).
“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Moturidiy hikmatlari
🖋Ota-onaga yaxshilik qilish ularning yoshlikda bergan tarbiyasiga, mehr-muruvvatiga shukronalik keltirish bilan yuzaga chiqadi.©️Imom Moturidiy 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
