uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 599
Підписники
+324 години
-17 днів
+1030 день
Архів дописів
#Ҳадис Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо - ибодатдир», дедилар
#Ҳадис Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо - ибодатдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 13-АВГУСТ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 13-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 9-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:02 ⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:31 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:30 ⏱ШОМ - 19:31 ⏱ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz

#мазҳаб #иқтибос “Тўрт мужтаҳид имомларнинг илми бутун Ислом шариатини қамраб олган”. ©️Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий Ал-Ҳанафий раҳ
#мазҳаб #иқтибос
“Тўрт мужтаҳид имомларнинг илми бутун Ислом шариатини қамраб олган”.
©️Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий Ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ 📚 “Ал-Мусавво шарҳул Муватто” китоби Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

📢 #ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ИЛК БОР МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим
📢 #ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ИЛК БОР  МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига қабул жараёни бошланишини маълум қилди. Унга кўра мазкур йўналишга ўқишга кириш учун талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топширади:
🎓 Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти): Ақоид, Ислом фалсафаси (ижодий имтиҳон) – 100 балл; ✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл. 🎓 Теология (Ҳадис илмлари): ✅Ҳадис, Мусталаҳул-ҳадис (ижодий имтиҳон) – 100 балл ✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл
✅ Тошкент ислом институти магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
📝 Магистратурага ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); ✅ олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👨‍🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
✔️Араб тили ёки инглиз тили бўйича халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3) ёки C1 даражасидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
ℹ️ Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. 📱 Жорий йилги қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🗣 САХИЙЛАР КЎМАГИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ, ИШЛИ ВА БОҒЧАЛИ БЎЛДИ ✅ Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Ва
+9
🗣 САХИЙЛАР КЎМАГИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ, ИШЛИ ВА БОҒЧАЛИ БЎЛДИ
Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун барпо этилган ижтимоий муассасалар – тикув корхонаси, қандолат цехи, новвойхона, ўқув маркази ҳамда уларнинг фарзандлари учун боғча фойдаланишга топширилди.
💬 Мазкур марказнинг очилиш маросимида Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раиси Исахон Абдуллаев, Фонд раҳбари ўринбосари, хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхон, ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фаоллари, имом-домлалар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
📕 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра Ҳомиджон домла Ишматбеков мўмин-мусулмон халқимизнинг бирдамлиги ва меҳр-оқибати маҳсули сифатида бунёд этилган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан иштирокчиларни қутлаш баробарида динимизда яхшиликка қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, ўзига раво кўрганни ўзгаларга ҳам улашишнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.
⏺Шундан сўнг мажмуа фахрий меҳмонлар ва нуроний отахонлари иштирокида очиб берилди. “Вақф” фонд раиси Исахон Абдуллаев меҳмонларга мазкур мажмуа ҳақида сўзлаб берди.
😄Унга кўра, бир неча йил олдин халқ ҳашари ва ҳомийлар томонидан мазкур ҳудудда 30 та эҳтиёжманд оилага қуриб берилган замонавий уйларда яшовчи аҳоли вакилларига "Вақф" фонди томонидан 50 кишини иш билан таъминлаган тикув корхонаси, шунингдек, тоза ичимлик суви ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва новвойхона тақдим этилди. Шунингдек, мазкур кичик шаҳарчада истиқомат қилувчи болаларнинг таълим-тарбия олиши учун 100 ўринли замонавий боғча, ўқув маркази ва уларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўйингоҳлар барпо этилиб, туҳфа этилди. Эътиборлиси, мазкур муассасалар муқобил Қуёш энергияси билан таъминланган. Мажмуада эҳтиёжманд оила вакиллари бекаму кўст яшаши, касб-ҳунар ўрганиб ишлаши, таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур оилалар эҳтиёжмандликдан холос бўлиб, тўлақонли ҳаёт тарзига ўтишлари учун барча имкониятлар қилиб берилди.
📍Ушбу илк лойиҳани юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий кўзда тутилган. 🤲 Аллоҳ таоло бундай хайрли ишни бардавом қилсин, унга ҳисса қўшганлардан Ўзи рози бўлиб, ажру савобларни кўпайтириб берсин. Баҳриддин Хушбоқов, Абдусамад Самуғжонов (сурат), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СУНЪИЙ ИПАКЛИ КИЙИМ КИЙИШ CАВОЛ: Биламизки, динимизда эркаклар ипак матодан кийим кийиши ман қилинган. Бир ши
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СУНЪИЙ ИПАКЛИ КИЙИМ КИЙИШ CАВОЛ: Биламизки, динимизда эркаклар ипак матодан кийим кийиши ман қилинган. Бир шим сотиб олгандим. Шу шимнинг 70 % матоси сунъий ипак деб ёзибди, яъни сунъий ипак экан. Шу шимни кийиш жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сунъий ипак ҳақиқий ипакка муқобил равишда ишлаб чиқарилган мато тури холос. Унга ҳақиқий ипакнинг ҳукми берилмайди. Ундан тикилган кийимларни кийиш эркаклар учун жоиздир. Ҳадисларда таъқиқланган ипак ҳақиқий, табиий ипакдир. عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ حُرِّمَ لِبَاسُ الْحَرِيرِ وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي وَأُحِلَّ لِإِنَاثِهِمْ Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром қилинди, аёлларига ҳалол қилинди», дедилар” (Имом Термизий ривояти). Ипакнинг эркакларга ҳаром қилиниши ҳикмати, бу мато жуда нафис ва мулойим бўлиб, аёллик табиати ҳамда латофатига мос келади. Аксинча эркакларнинг табиатига эса мувофиқ келмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#огоҳлик ❗️Iqror manzili: soxta “da’vatchilar”ning usullari ©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза РИЗҚ-НАСИБА КЎП БЎЛИШИНИНГ САБАБИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#bugunning_muhim_mavzusi №7 💬 Нега Расулуллоҳ ﷺ 1 саволга 2 хил жавоб берганлар? 🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. @diyonatli

#VIDEOLAR 🎞Musulmonni kufrga hukm qilish gunoh emasmi? 🔰Faxritdin Xudoynazarov, Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi ilmiy xodimi 🔷Manba: “Ziyo” media markazi Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing! @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 АҲИЛЛИКДА БАРАКА БОР (давоми бор) 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @diyonatli

#Ҳадис Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чак
#Ҳадис Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб: «Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак», деб айтардилар. Маъноси: «Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган Кундаги азобингдан сақла». Имом Термизий ривояти. Абу Довуд ҳам Ҳафса онамиздан худди шу маънодаги ҳадисни ривоят қилиб «уч марта», деган сўзни қўшиб қўйдилар. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотл
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 12-АВГУСТ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 12-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 8-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:00 ⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:29 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:39 ⏱ШОМ - 19:31 ⏱ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ? 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ТАКФИРЧИЛАР БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ... #такфир_иллати •Бировни кофирга чиқарадиганлар ҳам бир хил бўлмайди. •Улардан баъзилари фақат давлатни кофир деса, айримлари давлатга қўшиб ҳукуматларни ҳам кофирга чиқаради. •Яна бир тоифаси борки, улар давлатни ҳам ҳукуматларни ҳам ва уларга қўшиб ўша ҳукуматлардаги вазифадор бўлиб ишлаётган кишиларни ҳам кофирга чиқаришади. •Энг ашаддий такфирчилар эса ўзларидан бошқа барчани: - давлатларни; - ҳукуматларни; - вазифадорларни; - ҳатто уларга қўшиб оддий халқни ҳам кофир санашади! •Устозларимдан бири тоғам шайх Муҳаммад Солим роҳимаҳуллоҳ Мавританияда таълим вазири бўлган эди. У киши масжидда жаноза намозини ўқиб чиқсалар такфирчилардан бўлган бир танишларини кўриб қолибдилар. •Унга: - Ассалому алайкум, — дея қўл узатибдилар. •Такфирчи эса: - Салом фақат ҳидоятга эргашганларга бўлади, - дея шайхнинг қўлини олмабди. •Шайх ажабланиб: - Нега мен билан сўрашгинг келмаяпти, - десалар, у: - Сиз кофир давлатда вазир бўлиб ишлайсиз, демак сиз ҳам кофирсиз! — дебди. •Шунда шайх унинг жаҳолатидан кулимсираб: - Саломлашавер, бир ҳафтага таътилга чиққанман! — дебдилар"... © Фазилатли Шайх Муҳаммад Ҳасан Валад Даду ҳафизаҳуллоҳ Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган: أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ . “Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби). يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز “Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза БОЙЛИК МОЛ ДУНЁДА ЭМАС Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётадиган бўлсалар: «Алҳамду
#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётадиган бўлсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва кафана ва авана факам мимман ла кафия лаҳу ва ла муъвий», деб айтар эдилар. Маъноси: «Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ». Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA