ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 683
Подписчики
Нет данных24 часа
-47 дней
+1830 дней
Архив постов
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 1-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 1-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 29-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:34 ⏱БОМДОД - 06:20 ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:55 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:25 ⏱ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @diyonatli

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»нинг фазилати Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Солиҳа бир аёлнинг эри мунофиқ ва жоҳил эди. Аёл ҳеч б
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»нинг фазилати Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Солиҳа бир аёлнинг эри мунофиқ ва жоҳил эди. Аёл ҳеч бир ишини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», демасдан бошламасди. Мунофиқ эрнинг эса бу калимани эшитгани заҳоти жаҳли чиқар ва хотин бечорага озор беришни янада кучайтирар эди. Солиҳа аёл эса эрининг жафоларига сабр этар ва унинг тўғри йўлга келишини сўраб Аллоҳ таолога дуолар қилар эди. Кунларнинг бирида золим эр жуда ҳам жаҳл отига минди. Аёлига ёмонлик қилиш, уни қаттиқроқ азоблаш учун жиддийроқ бир баҳона қидирди ва ўзига-ўзи: «Унга бир ўйин кўрсатай, ана ўшанда унинг аҳволини кўрамиз, ҳолига маймунлар йиғлайди ҳали, қани уни ўшанда ким қутқарар экан?» дер экан, бошқаларга очиқ айта олмаган инкорчилиги, ичидаги жамики чиркинликлари тўлиб тошди. Аёлини чақириб, унинг қўлига бир ҳамён тилла тутқазиб: «Буни яхшилаб сақла, бир донаси йўқолса, терингни шилиб оламан», дея пўписа қилди. Аёл эрининг амрига бош эгиб ҳамённи қўлига олди ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб ҳамённи яхши сақлади. Аммо мунофиқ эри зимдан уни кузатиб турди ва аёли яширган жойдан ҳамённи олиб, ичидаги тиллаларни олдида, ҳамённи бир қудуққа улоқтирди. Қилмишидан хотиржам бўлгач, аёлини чақириб: «Сенга берган ҳамённи тез олиб кел», деди. Хотин ҳамённи яширган жойига югуриб бориб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дея қўлини узатган эди, Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳамённи қудуқдан, тиллаларни мунофиқ эр яширган жойдан олиб, ҳамённинг ичига солдилар ва жойига жойлаб қўйдилар. Аёл ҳамённи қўйган жойидан олди, фақат ҳамёндан сув томчилаб турар эди. Аёл унинг нега ҳўл бўлиб қолганини тушунмади ва эрига олиб келиб берди. У одам ҳўл ҳамённинг ичидаги тиллаларни кўриб ҳайрон бўлди. Хотинининг айтганлари нақадар тўғри эканини тушуниб етди ва аёлига: «Сенга кўп зулм қилдим, жонингга азоб бердим, мени кечир», дея ёлвора бошлади. Аллоҳ таолога тавба ва истиғфор этди, Аллоҳнинг солиҳ қулларидан бири бўлди. Ўша кундан эътиборан дуо ва илтижоларида бундай дер эди: «Ё Роббим! менга дунё ва охиратим учун солиҳа бир аёл берганинг учун Сенга шукр этмоқдан ожизман, мени афв эт». Солиҳа аёл эса: «Ё Роббим! Сенга шукрлар бўлсинки, дуомни қабул этиб, жуфтимни солиҳ бандаларингдан этдинг», дея дуо қилар эди. Ким «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни кўп зикр қилар экан, у, дунёда бахтли ва охиратта нажот топувчилардан бўлади инша Аллоҳ. Муҳаммад Қуддус Абдулманнон Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Ақоид илмининг луғавий ва истилоҳий маънолари Ақоид сўзи луғатда “ишониб боғланган нарсалар” маъносини англатади. Бу сўздан ҳ
Ақоид илмининг луғавий ва истилоҳий маънолари Ақоид сўзи луғатда “ишониб боғланган нарсалар” маъносини англатади. Бу сўздан ҳар бир ақли расо ва балоғатга етган банданинг қалбини унга мустаҳкам боғлаши лозим бўлган шаръий эътиқодий ҳукмлар кўзда тутилган. Шаръий ҳукмлар икки турга бўлинади: 1. Эътиқодий ҳукмлар; 2. Амалий ҳукмлар. Эътиқодий ҳукмлар деганда фақатгина қатъий ишонишга тааллуқли бўладиган шаръий ҳукмлар тушунилади. Амалий ҳукмлар деганда қатъий ишончдан келиб чиқиб бажариладиган амалларнинг адо этилишига тааллуқли бўладиган шаръий ҳукмлар тушунилади. Истилоҳда эса ақоид илмига қуйидагича таъриф берилган: «دراسة الأحكام الإعتقادية في الشريعة الإسلامية» «Ислом шариатидаги эътиқодий ҳукмларни ўрганиш» – ақоид илми дейилади. 📚 "Эътиқод дурдоналари" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган: لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها "Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен осмонга кўтарилганимда (яъни, Меъ
#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен осмонга кўтарилганимда (яъни, Меърож кечасида) бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, юзлари ва кўкракларини тирнашар эди. Шунда мен: «Эй Жаброил, анавилар ким?» десам, у зот: «Улар шундай шахсларки, кишилар гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб), обрўларига бўҳтон қилишарди», дедилар», деб айтдилар. Абу Довуд ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 31-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 31-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 28-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:33 ⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:54 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:25 ⏱ХУФТОН - 19:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

#Видео УЛАМОЛАР ҚОЛДИРГАН МЕРОС Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Уламолар ва бидъатчиларнинг фарқи Уммати Муҳаммадийя орасида турли ихтилофлар ҳар замон кўтарилиб туради. Ҳозир бундай ихтилофлар роса кенг тарқаган замонда яшамоқдамиз. Одамлар орасида ихтилоф чиқазиш, умматни тафриқа қилиш жуда хатарли ишлардан. Бу иш бизнинг умматга зарар бўлиш билан бирга душман учун манфаатли ҳисобланади. Чунки байроғи, оммавий фикрлаши, ғояси бир бўлган миллатни йиқишдан кўра турли хил фирқаларга бўлиниб олган миллатни йиқитиш анча осон. Ихтилофлар ҳам турлича. Миллатчилик, маҳаллийчилик каби иллатлар яна ақийдавий, фиқҳий, сиёсий, ижтимоий ихтилофлар уммат келажагига раҳна солиб турган хавфлардан. Ақийдавий ва фиқҳий ихтилоф ёйилишининг асосий сабаби уммат орасидаги бефаросатлар ёки хоинлар томонидан ўқтин ўқтин бундай ихтилофларни эсга олиниши ва эслатилишидир. Яна асл мақсад тушунилиши қийин бўлган ҳамда муташобиҳ бўлган ояту ҳадисларни омма олдида зикр қилиш ҳам бундай ихтилофлар қўзғалиши ва тарқалишининг энг катта сабабларидандир. Шунинг учун ҳақ йўлдаги забардаст уламоларимиз бундай ҳадисларни омма олдида айтишни қоралашган. Масалан Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг «Тақриб» номли китобларига ёзган «Тадрибур ровий» номли асарларида қуйидагиларни айтадилар: «(Муҳаддис) инсонлар ақли кўтармайдиган ва тушунмайдиган ҳадисларни (омма олдида айтишдан) четланмоғи даркор.* БАТАФСИЛ @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​НИКОҲДА ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИНГ РОЗИЛИГИНИ ЭШИТИШ ШАРТМИ? CАВОЛ: Киёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни "топширдим", деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу никоҳ жоиз бўлмаган. Зудлик билан қайтадан никоҳ ўқитиб олишлари лозим. Чунки куёвнинг қулоғи кар эмас, балки оғирроқ холос. Баландроқ овоздаги гапларни эшита олади. Никоҳнинг шартларидан бири никоҳланувчилар (келин-куёв) бир-бирларининг розиликларини ифодаловчи сўзларни эшитишлари лозим. Шунингдек, гувоҳлар ҳам келин-куёвнинг шу гапларини эшитишлари шартдир. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: وشرط سماع كل من العاقدين لفظ الآخر ليتحقق رضاهما. “Никоҳланувчиларнинг никоҳланишга рози эканликлари маълум бўлиши учун ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг гапларини эшитишлари шарт”. Чунки розилик қалб иши бўлгани сабабли уни ўзга томон билиши учун тил билан ифодалаш керак бўлади. Агар келин ёки куёвнинг қулоғи кар бўлиб, эшитишдан буткул маҳрум бўлган бўлса, бу ҳолатда ёзиш, уни ҳам билмаса, розиликни ифодаловчи ишора қилиш каби ишлар билан никоҳланадилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео ЯХШИ ВА ЁМОН ОДАМЛАР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сафийянинг ундай ёки бундайлиги (ба
#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сафийянинг ундай ёки бундайлиги (баъзи ривоятларда келтирилишича, паканалиги) мисол сифатида етарлидир», десам, у зот: «Сен бир калима айтдингки, агар у денгиз сувига аралаштириб юборилса, таъми ёки ҳиди ўзгариб кетарди», дедилар. Ва яна у зотга бир инсонни ҳикоя қилдим. Шунда у зот: «Менда у ёки бу нарса бўлатуриб, бошқа бировни гапиришни яхши кўрмайман», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Бу ҳадис ғийбатчиларга энг катта дашном берувчи ҳадисдир. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 30-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 30-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 27-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:32 ⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:25 ⏱ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @diyonatli

Расулуллоҳ «Сизларнинг яхшиларингиз» деган инсонларнинг 7 тоифаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
Расулуллоҳ «Сизларнинг яхшиларингиз» деган инсонларнинг 7 тоифаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир», дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти); Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир», дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир», (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео ТИЛЛАРИМИЗ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН БАНД БЎЛСИН Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АЛЛОҲ СИФАТЛАРИ ҲАҚИДА АҲЛИ СУННА МАЗҲАБИ Шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳнинг муташобеҳ сифатлари хақидаги оят ва ҳадислар ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг тутган йўли ушбу сифатларни Аллоҳнинг Ўзига тафвиз қилиш (ҳавола қилиш, топшириш)дир. Яъни, ушбу оят ва ҳадислардаги асл мақсад, маънони фақатгина Аллоҳнинг Ўзи билади. Ушбу оят ва ҳадислардан инсон зеҳнга келадиган, яъни Аллоҳнинг қўли дейилганда худди бизнинг қўлимиз каби қўлни тушуниш маъноси ирода қилинмайди. Балки, бу сифатлардан ирода қилинган асл маънони Аллоҳнинг Ўзигина билади. (Яъни, Аллоҳнинг мутошобеҳ сифатлари ҳақида салафи солиҳлар шарҳ этишмаган, мазкур сифатларни аслини Аллоҳга ҳавола қилишган, ким бунга маъно бермоқчи бўлса, уни қаттиқ танқид қилиб қайтаришган). БАТАФСИЛ @diyonatli