uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 675
Підписники
+424 години
+157 днів
+5430 днів
Архів дописів
Repost from Muslim/podcast.uz
#ANONS #Muslim_podcast #11_son  📱🗣MAZHAB – MILLIONLAB MUSULMONLAR TANLAGAN YO‘L⚡️
⚡️ Podcastning bu sonida: Payg‘ambarimiz (s.a.v.) davrida mazhab tushunchasi bo‘lganmi? Mazhablar qachon va qanday shakllangan? Bugungi kunda mazhabga ergashish qanchalik zarur? 🗣 Nega dunyoda hanafiy mazhabi keng tarqalgan? Turli mazhablarning mavjudligi ixtilof keltirib chiqaradimi yoki bu dinni to‘g‘ri anglash uchun asosmi? Nima uchun yurtimizda hanafiy mazhabiga ergashib kelinmoqda? Хorijdagi hamyurtlarimiz qaysi mazhabga ergashishi ma’qul? ⚡️ Imomi A’zam Abu Hanifa kim bo‘lgan? Mazhab imomlari adashganmi? Mujtahid kim va bugungi kunda bu maqomga yetgan olimlar bormi? 🗣 Bir mazhabga ergashgan odam boshqa mazhabdan fatvo olishi mumkinmi? Hadislardan to‘g‘ridan-to‘g‘ri hukm chiqarishning shartlari qanday? Mazhabsizlik jamiyatda qanday salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin? Yoshlarimiz uchun oltin qoida! 📢 Barcha savollarga Qurʼon va sunnat dalillari asosida aniq va ravshan javoblar beriladi.
✅ Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi 🎙 Boshlovchi: Oʼtkir SobirovOʼzbekiston musulmonlari idorasi boʼlim boshligʼi 🎞 Premyerani 16 aprel soat 21:00 YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling! ⚡️BUGUN ANGLAMASAK, ERTAGA KECH BO‘LADI! 📝 Mazkur podcast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ 🖥 Бугун, 15 апрель куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози в
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ 🖥 Бугун, 15 апрель куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 144-машғулоти ўтказилади. 📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг "Наҳл" сураcининг 115-оятидан "Исро" сураcи 49-оятигача ўқиладиFacebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal 📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ 🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/ 🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин! ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Рўзғорда етишмовчилик бўляптими? Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Нолияпсанми? Ҳовли-жойинг торлик қиляптими? Ёки яшаш
Рўзғорда етишмовчилик бўляптими? Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Нолияпсанми? Ҳовли-жойинг торлик қиляптими? Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми? Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими? Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими? У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: “Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!” (Роббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер). Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!”. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida uy-joy qurilishi va urbanizatsiya sohasida amalga oshirilayotgan ishlar va kelgusidag
+6
Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida uy-joy qurilishi va urbanizatsiya sohasida amalga oshirilayotgan ishlar va kelgusidagi ustuvor vazifalar yuzasidan videoselektor yigʻilishi oʻtkazildi. @fitratuz

Сиз ўзингиздаги нарсалар сабабли миллионлаб аёллардан устунсиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир бурда нон сенга кифоя қилар, М
Сиз ўзингиздаги нарсалар сабабли миллионлаб аёллардан устунсиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бир бурда нон сенга кифоя қилар, Миннатли ош бир кун томоғинг тилар.
Сиз олам ва ундаги инсонлар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Қанчадан-қанча касалхоналарда тўшакларда йиллаб касал бўлиб ётган, бахтсиз воқеа сабабли узоқ йилларини йўқотган инсонлар бор. Қамоқхоналар темирлари ҳаётлари лойқаланиб кетган, роҳатлари йўқолган минглаб инсонлар бор. Ёрдам марказлари ва шифохоналарда ақлларини йўқотиб мажнун бўлган инсонлар бор. Яна қанчадан-қанча йиртиқ чодирларда бир бурда нонга зор бўлиб яшаётган инсонлар бор. Шундай эмас-ми? Яна аёллар орасида бир мусибат етиб бир ҳалокат туфайли бор-йўғидан, фарзанларидан айрилганлар ёки бирор бедаво дардга чалинганлар йўқ эмасми?! Сиз эса саломат, тинчлик, яхшилик ва омонликдасиз. Шундай экан Аллоҳга ҳамд айтинг. Вақтингизни Аллоҳни норози қиладиган - бекорчи телеканаллар, улардаги сифатсиз, қалбаки, аҳамиятсиз ва бемаза нарсаларга сарф қилманг. Бу нарсалар қалбга маҳзунлик ва хафаликни олиб келади ва баданни ўз вазифасини бажаришдан қолдиради. Лекин телевизорда маърузалар, илмий кенгашлар, манфаатли тиббий телекўрсатувлар, ҳар бир мусулмон ва муслима учун керакли бўлган янгиликлар ва шу каби фойдали нарсаларни томоша қилинг. Тақдим этилаётган бемаза ва уятсиз нарсалардан четланинг. Чунки улар ибо, ҳаё ва динингизни йўқотиб юборади. Шуъла: Золимни фақатгина Аллоҳ ҳакам бўладиган охират маҳкамасига қолдиринг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 15-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 15-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:21 ⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:44 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:15 ⏱️ШОМ - 19:09 ⏱️ХУФТОН - 20:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari #dilbandlarim Вафоси тоғдан баланд аёл 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🖥 Дилбандларим ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#mutolaa #inson #sinov 🌙ҲАР БИР ИНСОН СИНОВДАДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бў
#mutolaa #inson #sinov 🌙ҲАР БИР ИНСОН СИНОВДАДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 🌴 Ниҳоят, Амр ибн Оснинг қалби ислом нурини кўрди. Маккадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Исломга кириш учун Мадина сари йўлга тушди. Йўлда Холид ибн Валидга учради. У ҳам Мадинага мусулмон бўлиш учун кетаётган экан. Қурайшнинг энг ақлли ва закийси ҳамда унинг бемисл қаҳрамони бир кунда Исломга киришди. 🌙Динимизнинг ажойиблигига қаранг! Шаҳарлардан олдин қалбларни фатҳ қилади. Қўрғонлардан олдин кўнгилларни эгаллайди! 🗣Амр ибн Ос масжидга бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди: 💬- Эй Аллоҳнинг Расули! Қўлингизни очинг, байъат қиламан! 📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини очдилар. Аммо Амр қўлини мушт қилиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар: 💬 - Сенга нима бўлди, Амр? 💬 - Шартим бор! 💬 - Шартинг нима экан? 💬 - Менинг мағфират қилинишим! 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 💬 Билмайсанми, Ислом олдинги гуноҳларни йўқотиб ташлайди! - дедилар.
🤲 Тавба янгидан исломга киришдир. Аллоҳ томон юзланинг. Гуноҳингиз ҳар қанча катта бўлмасин, афвдан умид узманг. Ширкдан кўра катта гуноҳ йўқ. Зино, ўғирлик, рибо ейиш қанчалар катта гуноҳ бўлмасин, ширкнинг олдида кичикдир. Шундай бўлса-да, мушрик агар ширкини тарк қилиб, Аллоҳга қалби билан юзланса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади. Энди осий мусулмонни кечириши унинг гуноҳлари қанчалик катта бўлмасин, албатта, лойиқ ва муносиб бўлади!
✅Инсонларнинг гуноҳлари қанчалар катта бўлмасин, Аллоҳнинг мағфирати ундан-да, каттадир!
💬 Тавбанинг учта шарти бор:1. Дарҳол ўша гунохдан сақланиш. 2. Пушаймон бўлиб ўша гуноҳга қайтмасликка азм этиш. Агар заифлик қилиб, яна гуноҳга қайтиб қолса, яна тавба қилиш.
📿 Менинг қалбимга ўрнашиб қолган бир ҳадис бор, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мўмин банданинг вақти-вақти билан қилиб турадиган гуноҳи бўлади. Дунёдан ўтгунича ажрала олмайдиган гуноҳи бўлади. Мўмин киши синовдадир (Аллоҳ уни бало, гуноҳ ва фитналар билан синайди), у кўп тавба қилувчи бўлади, у (қилган гуноҳларини) унутувчи бўлади. Агар унга эслатилса, эслайди (яъни Аллоҳнинг азоби эслатилса, эслаб гуноҳидан қайтади)». Имом Табароний ривоят қилган, саҳиҳ.
3. Агар бировларнинг ҳаққини еган, ерини тортиб олган ёки меросда бошқанинг улушини эгаллаб олган бўлса, уларни қайтариб тавба қилинади.
🤲 Агар бир кунда минг марта гуноҳ қилсангиз, Аллоҳга минг марта тавба қилинг. Шайтон энг кўп истайдиган нарса банданинг ноумидлигидир. Умидни узишдан сақланинг! 📖 «Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТАЛАР ҲУКМИ Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

Сиз хавфли касаллик қаршисидасиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизми? Ага
Сиз хавфли касаллик қаршисидасиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизми? Агар шундай бўлса, сиз кенг тарқалаётган хавфли касаллик қаршисида турибсиз. Бу касаллик – номофобия деб аталади. Номофобия – инглизча “no mobile-phone-phobia” – телефонсизликдан қўрқиш. Мобил телефонсиз ёки ундан узоқда қолишдан қўрқиш (фобия) ҳисобланади. Психологлар номофобияни гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликларга қарамлик билан тенг деб баҳолашмоқда. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #ginnes #rekord ☪️ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИТИЛДИ 📢 2026 йил 13 а
+1
#xabar #ginnes #rekord ☪️ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИТИЛДИ
📢 2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига “Largest museum of Islamic civilisation” — дунёдаги энг йирик ислом цивилизацияси музейи номинацияси бўйича Гиннеснинг Рекордлар китоби расмий рекорди берилди.
🤝 Тантанали тақдирлаш маросимида Гиннеснинг Рекордлар китоби ташкилотининг расмий вакили — судья Шейда Субаси иштирок этиб, Марказ барча белгиланган халқаро мезон ва стандартларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади.
✅Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — бу кенг қамровли илмий-маърифий ва музей мажмуаси бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилган йирик стратегик мегалойиҳа ҳисобланади. Мазкур Марказ “Янги Ўзбекистон”нинг ўзига хос платформаси сифатида илм-фан салоҳияти, бой маданий мерос ва замонавий технологияларни ягона маконда уйғунлаштиришга қаратилган...
➡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 14-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 14-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:23 ⏱️БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:46 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:15 ⏱️ШОМ - 19:08 ⏱️ХУФТОН - 20:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#raddiya #mazhab 🌙 ТЎРТ МАЗҲАБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм ✅ Тўрт мазҳаб бу - мужтаҳид имомларининг хулосасидир. Саҳоба ва т
#raddiya #mazhab 🌙 ТЎРТ МАЗҲАБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Тўрт мазҳаб бу - мужтаҳид имомларининг хулосасидир. Саҳоба ва тобеъинлар фиқҳининг хулосасидир. У динни тушуниш борасида мусулмонларнинг мўътамад, тан олинган мадрасаларидир. У тойилиш ва ҳаддан ошишдан йироқ бўлган, мўътадил йўл бўлиб, Аллоҳ таоло ерда унга қабулни битган, уламолар қувватлаган ва барча мусулмон мактаблари шуларнинг асосига барпо этилгандир.
💬 Шу сабаб, ушбу мазҳабларга қарши урушадиган, курашадиганлар ҳалокатга йўлиқувчидир. Бу қаршилиги билан солиҳ салафлар эътиқодига қарши урушувчидир, саҳобалар эътиқодига қарши урушувчидир ва бу уриниши билан Ислом динига қарши урушувчидир. Чунки Ислом тушунчаси мана шу тўрт мазҳаб мадрасалари асосида шаклланган. Аллоҳ таоло ушбу мазҳаб соҳибларидан Ўзи рози бўлсин ва баракотларидан манфаатлантирсин. 📚 Доктор Абдулқодир Ҳусайн ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ат-таҳиййату лиллаҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қачонки сиз намозда ташаҳҳуд ва саловот ўқиётганингизда, илтимос, қалбингиз т
Ат-таҳиййату лиллаҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қачонки сиз намозда ташаҳҳуд ва саловот ўқиётганингизда, илтимос, қалбингиз тўлиқ ҳозир бўлсин ва айтаётган калималарингизни маъносини тушуниб айтинг: 1. “Ат-таҳиййату лиллаҳ…” Сиз Подшоҳ — Аллоҳ ҳурзуридасиз. Унга ҳеч қандай тўсиқсиз бевосита салом беряпсиз. Гўёки шу лаҳзада Аллоҳ билан “суҳбатдасиз”. Тасаввур қилинг, сизнинг саломингиз қандай бўлиши керак? Албатта, кимга мурожаат қилаётганингизга мос, ихлос ва ҳурмат билан бўлиши лозим. 2. “Вас-салавоту ват-тоййибат” Бу намоз — фақат Сенинг юзинг учун, эй Аллоҳ! Бу — Сенинг рубубиятингни тан олишдир. 3. “Ас-салому алайка айюҳан-набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” Аллоҳга салом берганингиздан сўнг, энди Пайғамбарга салом йўллайсиз. Шу кичикгина ўтиришда сиз Раббул-оламин ва Унинг Расули — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан “учрашгандай” бўласиз. Бу манзарани, бу улуғ мажлисни бир лаҳза бўлса ҳам қалбингизда тасаввур қилинг. 4. “Ас-салому алайна ва ала ибадиллоҳис-солиҳийн” Сиз ўзингизга ҳам гўзал салом беряпсиз (“ўзингизга гўзал салом беринглар”). Ўзингизни шу нур доирасига киритдингиз. Подшоҳ ва Унинг Расули ҳузурида ўзингизга салом бердингиз. Сўнгра Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом берасиз — гўё сиз ҳам улар сафига қўшилгандек бўласиз. Бутун дунёда шу боғланишдан кўра гўзал, юксак ва пок алоқа борми?!! Эй намоз ўқувчи! Илтимос, намозингиздаги шу оддий, лекин жуда улуғ лаҳзаларнинг лаззатини қўлдан бой берманг. Сиз бир кунда беш марта Аллоҳ, Унинг Расули, ўзингиз ва солиҳ бандалар билан “учрашасиз”. Лекин салом берганингизда, кимга салом бераётганингизни эсланг! Аллоҳим! Бизга ўргатганингдан фойда бер, бизга фойдали илм ўргат ва илмимизни зиёда қил. Омин, эй Роббул-оламийн. Башариятга таълим берган зотга салавот айтиб туринг: У зотга салавот ва саломлар бўлсин. Салавот айтинг: — тиз чўкиб ўтириб, қушчаси ўлган боланга тасалли берган зотга; — муҳаббатни “Мени Оиша ҳақида озорламанглар” деган сўз билан ифодалаган зотга; — бир куни унга озор бермагани учун касал бўлиб қолган яҳудийни бориб ҳолидан хабар олган зотга; — Қиёмат куни: “Умматим! Умматим!” деб нидо қиладиган зотга. Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломларингни ёғдир! Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Илк гуноҳ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

📖 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди 📆Жорий йил 11 апрель куни пойтахти
+9
📖 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди 📆Жорий йил 11 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида у киши таваллудининг 74 йиллигига бағишланган «Ёшларга соф Ислом маърифатини танитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. 📚Анжуманда юртимизнинг таниқли уламолари, фан докторлари, исломшунос тадқиқодчилар, Шайх ҳазратнинг яқинлари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 📖Сўзга чиққан нотиқлар Шайх ҳазратларининг юртимизда диний-маърифий билимларни юксалтириш, умматни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлаш ҳамда тафриқага барҳам бериш йўлидаги улкан хизматларини алоҳида эътироф этди.
📚Таъкидланганидек, Шайх ҳазрат қолдирган бой илмий мактаб ва бебаҳо асарлар бугунги кунда ёш авлодни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва мўътадиллик руҳида тарбиялашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.
🔖Маърифий тадбир доирасида экстремизмга қарши маърифат билан курашиш ва тинчликни асрашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. 🔖 🗂Анжуман иштирокчилари томонидан ўзбек, турк, инглиз, араб ва рус тилларида тақдим этилган мақолалар жамланган махсус илмий тўплам нашр этилиши режалаштирилган. 🖋Бу каби анжуманлар Шайх ҳазратларининг меросини замонавий тадқиқотлар билан бойитган ҳолда халқимизга етказиш ва жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз фойда кўраверасиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Беқарор тақдир сабаб бизга таъна этганларга айтинг:
Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз фойда кўраверасиз Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Беқарор тақдир сабаб бизга таъна этганларга айтинг: Қўрқувга қалби тўлгангина қисматга қарши чиқмасми?!
Доимо савоб умидида бўлинг. Чунки ғам-ташвиш ёки маҳзунлик етса билингки, у гуноҳларингизга каффорот бўлмоқда. Агар сиз бирор фарзандингизни йўқотсангиз, билингки, у Қиёмат куни сизга шафоатчи бўлади. Агар сизга бирор камчилик ёки бирор касаллик етса, билингки, у Аллоҳнинг ҳузурида ажр-мукофотга айланиб турибди. Очлик ўз эвази бўлган ажри, касаллик ўз савоби ва фақирлик эса ўз мукофоти билан У зотнинг ҳузурида сақланиб турибди. Унинг ҳузурида ҳеч нарса зое бўлмайди, барчасини сақлайди. Бу худди омонатни сақлаб уни охиратда эгасига қайтариш каби амалга ошади. Шуъла: Намоз – кўнгилни хотиржам қилиш ва ғамларни даф этиш кафилидир. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳ сизга берган неъматларни ҳисоблаб кўринг Роббимга ишонч ила дуо этарман, Кўп ўтмай унинг ижобатин кўрарман. Эрталаб уйғ
Аллоҳ сизга берган неъматларни ҳисоблаб кўринг
Роббимга ишонч ила дуо этарман, Кўп ўтмай унинг ижобатин кўрарман.
Эрталаб уйғонган вақтингизда бир оз ўйлаб кўринг. Бугун тонг отди. Ушбу тонг қанчадан-қанча фақирлар устидан нур сочди, сиз эса неъмат ичидасиз. Бу тонг минглаб ҳибсдагилар, қанчадан-қанча очлар узра нур сочмоқда, сиз эса қорнингиз тўқ ва озодликдасиз. Қанчадан-қанча аёллар мусибатга учраган, яқинларини йўқотган, сиз эса саломат ва бахтиёрсиз. Қанча аёлларнинг кўзида ёш, минглаб оналарнинг қалбида азоб ва яна қанча гўдакларнинг томоғида алам қичқириғи бор. Сиз эса табассум билан яшамоқдасиз. Шундай экан, Аллоҳнинг карами ва лутфи учун У зотга ҳамд айтинг. Ўзингиз билан ёлғиз қолинг ҳамда сизда қанча мол-дунё ва неъматлар борлигини бир ҳисоб-китоб қилиб кўринг: Чирой, мол-мулк, оила, уй, Ватан, нур, ҳаво, таом, дори-дармон ва ҳоказо... Шундай экан, хурсанд бўлинг ва бахтни ҳис этинг! Шуъла: Ўзингиздаги пуллар эвасизга фақирлар дуоси ва мискинлар муҳаббатини сотиб олинг. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 13-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 13-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:26 ⏱️БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:48 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 19:07 ⏱️ХУФТОН - 20:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli