uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку 👈

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 683
Підписники
Немає даних24 години
-47 днів
+1830 днів
Архів дописів
#Видео КИБР НИМА? Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Буюк_имом "Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мақтовга лойиқ сифатларидан яна бири — у зотнинг фиқҳ илмида биринчи бўлиб
#Буюк_имом "Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мақтовга лойиқ сифатларидан яна бири — у зотнинг фиқҳ илмида биринчи бўлиб китоб ёзганлари, уни тартибга солиб, ҳозирги кундаги каби бобларга ажратганларидир. Имом Молик ҳам ўзларининг "Муватто" асарларини тартибга солишда Имом Абу Ҳанифага эргашганлар". ©️ Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий Аш-Шофеий раҳмаҳуллоҳ 📚"Хайротул Ҳисан" китоби Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан эдим. Тахминан 40 км юрганимдан кейин, зарур иш туфайли бир жойда тўхтадим ва уйга қайтадиган бўлиб қолдим. Шу ҳолатда мен намозимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қиламанми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўхтаган жойингизда ҳам, уйга қайтишда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз гарчи сафарга чиқиб, мусофирга айланиб қолган бўлсангизда, сафар масофаси чиқадиган йўл босиб ўтмасдан ниятингизни бекор қилгансиз. Агар сиз сафар масофаси чиқадиган масофа (тақрибан 90 км)ни босиб ўтгандан кейин тўхтасангиз, мусофирга айланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда иборалар келган: المسافر إذا خرج من مصره مسافراً ثم بدا له أن يعود إلى مصره لحاجة وذلك قبل أن يسير مسيرة ثلاثة أيام صلى صلاة المقيمين في مكانه ذلك، وفي انصرافه إلى المصر؛ لأنه فسخ عزيمة السفر بعزم الرجوع إلى وطنه قبل استحكام السفر وتأكده، فانفسخ من ساعته وبينه وبين المقصد أقل من ثلاثة أيام، “Мусофир киши шаҳридан чиққандан кейин ҳали учун кунлик йўл юрмасдан туриб, бирор иши туфайли қайтмоқчи бўлиб қолди. Бу киши ўша жойда ҳам, шаҳрига қайтишда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки у сафарини охирига етказмай туриб, сафар қилиш ниятини бекор қилди. Натижада борадиган манзилигача уч кунлик масофа чиқмагани учун, унинг мусофирлиги бекор бўлди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео ЁМОНЛИКДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Оят «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) ма
#Оят «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)» Исро сураси, 36-оят Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Farzandining oilasini buzishga ota-onaning haqqi yo’q @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 3-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 3-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 1-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:37 ⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:57 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:22 ⏱ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @diyonatli

#Mushohada, #ajrimlar ⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ 📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ. 🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти... ▶️FULL HD ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган: وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته “Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”. Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИКДИР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мус
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг қонига, обрўсига ва молига (тажовуз қилиши) ҳаромдир», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 2-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 2-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 30-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:34 ⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:55 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:45 ⏱ШОМ - 17:22 ⏱ХУФТОН - 18:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 АЛЛОҲ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ФАЗИЛАТ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 РАҲМ ҚИЛГАНГА РАҲМ ҚИЛИНАДИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) #ЖУМА #tabrik @diyonatli