Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 691
Підписники
+124 години
+67 днів
+1930 днів
Архів дописів
#Эслатма
ТАКБИРИ ТАШРИҚ
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
Такбири ташриқ 15 июн — арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июн аср намозига қадар айтилади:
• 15 июнь – 5 маҳал,
• 16 июнь – 5 маҳал,
• 17 июнь – 5 маҳал,
• 18 июнь – 5 маҳал,
• 19 июнь – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
🔹Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🔸Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🔹 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти
@FITRATUZ
Ассалому алайкум!
Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!
Хайрли кунлар...
@fitratuz
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш): 03:04
⏰ Ифторлик (оғиз очиш): 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
@fitratuz
ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)
❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ИЛМ АТО ЭТИЛГАН ЗОТЛАР БИЛАН ИЛМ АТО ЭТИЛМАГАН ЗОТЛАР ТEНГ БЎЛАДИМИ?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAАРАФА КУНИ РЎЗАСИ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
@fitratuz
#Haj2024
🌙 ОППОҚ ЭҲРОМЛАРДА МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ
📢 Бугун, 13 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда ғусл қилиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила имону ихлос билан лаббайкани айтиб Мино водийсига йўл олдилар.🗣Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Ислом тарихида Пайғамбар алайҳиссалом шундай қилганлар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
@fitratuz
#Видео #Маъруза
ЯХШИ АМАЛЛАРНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ РИЁ УЧУН ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAТарозингиз қай ҳолатда?
Бир одам айтади: “Мен оғир вазнли эдим. Шифокорим менга озишни буюрди. Бир куни торозига чиқиб қараб, қўрқиб кетдим, вазним доим шундай турармикин, ҳеч озмасмикинман ёки аксинча янаям семириб кетармикинман деб ваҳимага тушдим. Бир ойдан кейин яна ўзимни тарозига тортиб кўрдим, қарасам бир килограммга озибман. Кўриб кўзларим қувнаб кетди. Хурсандлигимдан “Аллоҳу акбар, Алҳамдулиллаҳ” деб юбордим.
Кейин ўйга ботдим, иш бунданда каттароқ бўлиб, шу тарози қиёматдаги амалларим тарозиси бўлганда нима қилардим? Амалларим тортилишини қандай ҳадик ва ҳаяжон билан кўриб турардим? Яхши амалларим вазни оғирроқ бўлармиди ёки ёмон амалларим вазними?
Бу жуда дақиқ тарозидирки, энг майда зарралар ҳам унда тортилади: “Биз қиёмат куни учун адолат тарозиларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз” (Анбиё сураси, 47-оят).
Бу тарозининг натижаси қоғозга ёзиб менга кўрсатилмайди, китобларда учиб юради, китобимни ё ўнг тарафимдан оламан ёки чап тарафимдан оламан: “Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир. Бас, у розилик ҳаётидадир. Олий жаннатдадир. Унинг мевалари яқиндир. Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди. Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди. Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди” (Ҳаққо сураси, 19-27-оятлар).
Ҳаётдаку вазнингиз ортиб кетганини билсангиз, тезда саъй-ҳаракат қилиб, ширинликлар, ёғли овқатлар ейишни тўхтатиб, спорт билан шуғулланиб озишга ҳаракат қилишингиз ва бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин. Лекин охиратда-чи?! Амалларингиз тарозиси ёмон натижа кўрсатаётганини кўрсангиз: “Афсуски, ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан” (Фажр сураси, 24-оят) дейишдан уёғига ўта олмайсиз.
Шу гуноҳларга қўл урмаганимда эди, гуноҳларни истиғфор айтиб ўчириб юрганимда эди, тилимни, қулоғимни, кўзимни Аллоҳ ҳаром қилган ҳамма нарсадан тийганимда эди, деб қоласиз! Лекин бу ўкинчлар фойда берадими?!
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Руҳий_тарбия
Қуръон қироатининг нозик сирлари (20-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/ZRpIE-X_VSs
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
