Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 690
المشتركون
+124 ساعات
+67 أيام
+1930 أيام
أرشيف المشاركات
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
@fitratuz
#Видео #Маъруза
ЯХШИ АМАЛЛАРНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ РИЁ УЧУН ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAТарозингиз қай ҳолатда?
Бир одам айтади: “Мен оғир вазнли эдим. Шифокорим менга озишни буюрди. Бир куни торозига чиқиб қараб, қўрқиб кетдим, вазним доим шундай турармикин, ҳеч озмасмикинман ёки аксинча янаям семириб кетармикинман деб ваҳимага тушдим. Бир ойдан кейин яна ўзимни тарозига тортиб кўрдим, қарасам бир килограммга озибман. Кўриб кўзларим қувнаб кетди. Хурсандлигимдан “Аллоҳу акбар, Алҳамдулиллаҳ” деб юбордим.
Кейин ўйга ботдим, иш бунданда каттароқ бўлиб, шу тарози қиёматдаги амалларим тарозиси бўлганда нима қилардим? Амалларим тортилишини қандай ҳадик ва ҳаяжон билан кўриб турардим? Яхши амалларим вазни оғирроқ бўлармиди ёки ёмон амалларим вазними?
Бу жуда дақиқ тарозидирки, энг майда зарралар ҳам унда тортилади: “Биз қиёмат куни учун адолат тарозиларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз” (Анбиё сураси, 47-оят).
Бу тарозининг натижаси қоғозга ёзиб менга кўрсатилмайди, китобларда учиб юради, китобимни ё ўнг тарафимдан оламан ёки чап тарафимдан оламан: “Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир. Бас, у розилик ҳаётидадир. Олий жаннатдадир. Унинг мевалари яқиндир. Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди. Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди. Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди” (Ҳаққо сураси, 19-27-оятлар).
Ҳаётдаку вазнингиз ортиб кетганини билсангиз, тезда саъй-ҳаракат қилиб, ширинликлар, ёғли овқатлар ейишни тўхтатиб, спорт билан шуғулланиб озишга ҳаракат қилишингиз ва бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин. Лекин охиратда-чи?! Амалларингиз тарозиси ёмон натижа кўрсатаётганини кўрсангиз: “Афсуски, ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан” (Фажр сураси, 24-оят) дейишдан уёғига ўта олмайсиз.
Шу гуноҳларга қўл урмаганимда эди, гуноҳларни истиғфор айтиб ўчириб юрганимда эди, тилимни, қулоғимни, кўзимни Аллоҳ ҳаром қилган ҳамма нарсадан тийганимда эди, деб қоласиз! Лекин бу ўкинчлар фойда берадими?!
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Руҳий_тарбия
Қуръон қироатининг нозик сирлари (20-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/ZRpIE-X_VSs
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
УЛУҒЛАРНИ МЕРОСИНИ ЎРГАНАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳумайд ас-Сўидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда саловот айтамиз?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама соллайта ъала Иброҳима ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама баракта ъала Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#Видео #Маъруза
НИМА УЧУН ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ҚИЛИБ ЯРАТИЛДИ?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!!!
Уруғни қаерга экканингизни эсдан чиқариб қўйсангиз, аниқки, тез кунда ёмғир уни қаерга экканингиздан хабар беради. Шунинг учун қаерда бўлса ҳам, яхшилик уруғини экаверинг. Кимга бўлса ҳам яхшилик қилаверинг. Чунки сиз қачон ва қаерда унинг манфаатини кўришингизни билмайсиз. Лекин албатта манфаатини кўрасиз.
Яхшилик қилинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, ҳеч қачон зое бўлмайди. Яхшилик улашиш қандаям яхши. Сиз унинг мукофотини дунёда ҳам оласиз ва охиратингизга ҳам захира бўлиб тураверади. Ҳа, хайрли ишга имзо қўйган киши, агарчи ўзи кўздан ғойиб бўлса ҳам, вафот этиб кетса ҳам, унинг гўзал имзоси сақланиб қолаверади. Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқдир!!!
"Ҳикматлар чашмаси"дан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БИРОВНИНГ ЎРНИГА ИМЗО ЧЕКИШНИНГ ҲУКМИ
CАВОЛ: Имзо чекувчи ўзи рухсат берса ўрнига имзосини қўйиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бу ҳолат бирор корхона ёки компанияда бўладиган бўлса, ўша жойнинг низомида бу ишга, яъни имзо чекувчининг розилиги билан ўрнига бошқаси имзо чекишга рухсат этилган бўлса ёки бу ишга раҳбарнинг ишончномаси мавжуд бўлса, бу иш жоиз. Акс ҳолда бундай қилиш жоиз эмас. Чунки мусулмонлар ўзаро тузилган шартномаларга амал қилишлари керак. Бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
المسلمون على شروطهم (رواه أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
“Мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Агар бу иш савдо ишларида бўлса, имзо қўйувчининг вакили сифатида амалга ошириши мумкин бўлади. Лекин бу ўринда имзо чекувчи алдов ва хиёнатдан сақланишлиги зарур бўлади. Зеро Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#асл_моҳият
🕌 Адашганларнинг иқрорлари
▶️
Мирзамақсуд домла АЛИМОВ
Андижон вилояти бош имом-хатиби
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz#Ҳадис
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб айтишингдир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
