uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 753 підписників, посідаючи 3 709 місце в категорії Новини і ЗМІ та 989 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 753 підписників.

За останніми даними від 28 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -80, а за останні 24 години на -4, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.25%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.35% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 12 910 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 447 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 29 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 753
Підписники
-424 години
-107 днів
-8030 день
Архів дописів
Фуқароларни рўйхатдан ўтказишда Face-ID ва Mobile-ID қўлланилади Ҳукуматнинг 5 майдаги қарори билан яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтишда фуқаро ҳамда уй эгасининг розилигини Face-ID ёки Mobile-ID орқали тасдиқлаш тартиби белгиланмоқда. Шунингдек, аризаларни “E-xabar berish” тизими орқали юбориш, QR-кодли қайд варақаларини шакллантириш ва регистрацияни “Manzil” ахборот тизими орқали юритиш назарда тутилган. Қарор билан “доимий прописка” ва “вақтинча прописка” каби атамалар ҳам босқичма-босқич “яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” ҳамда “турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” иборалари билан алмаштирилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилади
Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–172-сон, 06.05.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги Адлия вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Агентлик директори адлия вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 1 нафар ўринбосарга эга бўлади. Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида белгиланган асосий вазифаларига мувофиқ тегишли функцияларни амалга оширади ҳамда ҳуқуқлардан фойдаланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–78-сон, 06.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади. Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: ▫️ тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш; ▫️ тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш; ▫️ тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш. Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида барча суд бошқарувчилари аъзолигига асосланган Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси ташкил этилади. Палата ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда суд бошқарувчиларини бирлаштирувчи ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 нафарни ташкил қилмоқда Улар орасид
Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 нафарни ташкил қилмоқда Улар орасида 19 нафар конслагер тутқуни, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ва 13 нафар Ленинград қамали қатнашчиси бор. Фахрийларнинг ҳудудлар бўйлаб жойлашуви қуйидагича: ▪️Тошкент шаҳри – 28 нафар; ▪️Тошкент вилояти – 11 нафар; ▪️Фарғона вилояти – 5 нафар; ▪️Андижон, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида – 3 нафардан; ▪️Наманган ва Қашқадарё вилоятларида – 2 нафардан; ▪️Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида – 1 нафардан. Telegram | Instagram | Facebook

Onlayn kredit 19,99% dan — endi yanada foydaliroq. Bankka bormasdan pul kerakmi? Hamkorbank bilan atigi 5 daqiqada 100 mln so
Onlayn kredit 19,99% dan — endi yanada foydaliroq. Bankka bormasdan pul kerakmi? Hamkorbank bilan atigi 5 daqiqada 100 mln so‘mgacha oling Shartlar: • Yillik stavka 19,9% dan boshlab • 3 yilgacha muddat • Garovsiz • Faqat pasport 📱 Onlayn kreditni smartfoningiz orqali rasmiylashtiring — tez, qulay va ortiqcha tashvishlarsiz Batafsil #reklama hamkorbank.uz

Тайинловлар ➖ Фозилбек Нурмухаммадов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг яйловлардан самарали фойдаланишн
ТайинловларФозилбек Нурмухаммадов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи эди.Шухрат Муратов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Қарши шаҳридаги “Алп Техно Сервис” хусусий корхонаси раҳбари эди.Ойбек Аманов Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари эди.Гулжан Коспан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг молия-иқтисод, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Beeline Kazakhstan компаниясида молия масалаларида менеджер ҳамда Freedom Telecom компаниясида молия масалалари бўйича директор лавозимларида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook

Ходимлар махфий ҳужжатларни telegram_ut ва Google орқали юбормоқда. Бизнес назоратни қандай сақлаб қолиши мумкин? Бепул мессе
Ходимлар махфий ҳужжатларни telegram_ut ва Google орқали юбормоқда. Бизнес назоратни қандай сақлаб қолиши мумкин? Бепул мессенжерлар ва хорижий платформалар тежамкорлик иллюзиясини яратади. Амалда эса компания жиддий хавфларга дуч келади: ишдан кетган ходимлар файлларга кириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, маълумотларни хорижда сақлаш ЎРҚ-547 талабларига доим ҳам мос келавермайди, турли хил обуналар сабабли бюджет ҳавога учади. UzCloud Hub тарқоқ сервисларни ягона рақамли ҳудудга алмаштиради. Сиз битта обуна нархига булутли диск, веб-офис, корпоратив мессенжер, видеоалоқа, почта ва AI-ассистентни оласиз. Нима учун йирик бизнес UzCloud Hub'ни танлайди: 1.Маълумотлар локализацияси. Платформани ҳимояланган булутимизда ёки тўғридан-тўғри сизнинг серверларингизда кўтариб берамиз. ЎзР қонунчилигига тўлиқ мос келади. 2.Қонунийлик. Шартномаларни тизимнинг ўзида E-IMZO орқали имзолайсиз. 3.Кириш ҳуқуқлари назорати. Сиз битта тугма ёрдамида ҳуқуқларни берасиз, ўзгартирасиз ва бекор қиласиз. 4.Тўлиқ хавфсизлик. Файл ва аккаунтларни кўчиришга ёрдам берамиз. Барча техник бош оғриқни ўз зиммамизга оламиз. Жамоангиз учун тўлиқ функцияли демо-рухсатни очиб берамиз: https://uzcloud.uz/uz/app/saas?utm_source=telegram_ut&utm_medium=channel&utm_campaign=segment_uz_promo&utm_content=security_pain_uz

Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кен
+3
Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган бир гуруҳ ватандошларга оид жиноят ишлари келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. 6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди. Оқланган қатағон қурбонлари рўйхати Telegram | Instagram | Facebook

Кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 4 май ҳолатига банклар томонидан ажратилаётган айрим кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган: ▪️ жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича: • микроқарзлар – 28,9% • автокредитлар – 22,3% • ипотека кредитлари – 22,5% ▪️ юридик шахсаларга ажратилаётган кредитлар бўйича: • асосий воситалар хариди учун – 22,9% • айланма маблағларни тўлдириш учун – 23,2%. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда: ➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди; ➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди; ➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Контент медиамаркази ташкил этилади — Президент фармони Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади: — соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлаш мақсадида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази; — тиббий хизматлар сифати, беморлар хавфсизлиги, клиник протокол ва стандартларга риоя этилишини баҳолаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда клиник назорат тизимини жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари; — соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар, тиббий хизматлар ва давлат сиёсатини жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, шунингдек, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини тизимли равишда йиғиш ҳамда таҳлил қилиш ва ахборот сиёсатини самарали ташкил қилиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклида Контент медиамаркази. Telegram | Instagram | Facebook

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этиладиПрезидент фармони Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Унга кўра: ▪️вазирлик марказий аппарати ходимларига — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари; ▪️Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига — агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари; ▪️туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари; ▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига — Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари; ▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имконияти яратилади. Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имконияти яратилади. Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланилади. Telegram | Instagram | Facebook

Sibir toqimachilik saloni Ishlab chiqaruvchilar va yetkazib beruvchilarni, dizaynerlar va qo‘lda yasalgan buyumlar ustalarini
+3
Sibir toqimachilik saloni Ishlab chiqaruvchilar va yetkazib beruvchilarni, dizaynerlar va qo‘lda yasalgan buyumlar ustalarini 26-30 avgust kunlari Krasnoyarsk shahrida bo‘lib o‘tadigan «Sibir to‘qimachilik saloni»da ishtirok etishga taklif etamiz. Bu xalqaro savdo yarmarkasi bo'lib, unda ishtirokchilar o'z mahsulotlarini namoyish etish, yangi bozorlarga kirish va mijozlar bazasini sezilarli darajada kengaytirish imkoniyatiga ega bo'ladilar. Batafsil #reklama krasfair124.ru

❗️Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасидан келиб чиқилса, қувватлаш станциясидан фойдаланган ҳайдовчиларга ҳар бир kWh учун ҳозирги тарифда 700 сўмдан субсидия тўланиши мумкин.
Лойиҳага кўра, субсидия миқдори – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Энергосавдо корхонаси томонидан электромобилларни қувватлаш станцияларига сотиладиган ҳар бир kWh электр энергияси учун белгиланган нархнинг 300 сўмдан ошган қисмига тенг бўлади.
Субсидия кейинги ойнинг 25-санасигача “Солиқ” иловаси орқали тўлаб берилади. Қувватлаш станцияларига давлат томонидан ток етказиб бериш нархи оширилганида, субсидия миқдори ҳам ошиб боради. Telegram | Instagram | Facebook

Laktidiar kapsulalari Laktidiar kapsulalari ichak mikroflorasini muvozanatga keltirishga yordam beradi: • zararli bakteriyala
+3
Laktidiar kapsulalari Laktidiar kapsulalari ichak mikroflorasini muvozanatga keltirishga yordam beradi: • zararli bakteriyalarni kamaytiradi • hazmni yaxshilaydi • immunitetni qo‘llab-quvvatlaydi Har kuni yengillikni his qiling Sotib olish #reklama pharmaclick.uz

❗️Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасидан келиб чиқилса, қувватлаш станциясидан фойдаланган ҳайдовчиларга ҳар бир kWh учун ҳозирги тарифда 700 сўмдан субсидия тўланиши мумкин. Субсидия кейинги ойнинг 25-санасигача “Солиқ” иловаси орқали тўлаб берилади. Қувватлаш станцияларига давлат томонидан ток етказиб бериш нархи оширилганида, субсидия миқдори ҳам ошиб боради. Telegram | Instagram | Facebook

Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент қарори билан: Алишер Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан; Элмира Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан; Фарходжон Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook