uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 850 підписників, посідаючи 3 734 місце в категорії Новини і ЗМІ та 981 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 850 підписників.

За останніми даними від 14 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -57, а за останні 24 години на -63, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.51%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.97% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 13 115 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 894 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 15 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 850
Підписники
-6324 години
+487 днів
-5730 день
Архів дописів
Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарада юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатмоқда. Барча томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирмоқда. Ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмаслик ва расмий хабарларни кузатиб бориш сўралмоқда.
Фавқулодда вазиятларда Бангкокдаги Бош консулхонага (+66-2) 675-3995 ёки (+66-2) 675-3996 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️2025 йил 1 августдан: "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади. Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

HONOR 400 — бу нафақат смартфон, бу ижодкорлик манбаи. HONOR 400 — бу дизайн ва илғор AI технологияларнинг уйғунлиги. 200MP A
HONOR 400 — бу нафақат смартфон, бу ижодкорлик манбаи. HONOR 400 — бу дизайн ва илғор AI технологияларнинг уйғунлиги. 200MP AI камера ҳар бир лаҳзани тиниқ ва ёрқин ифодалайди — шаҳар манзарасими, кундалик суратми. AI алгоритмлар сизинг услубингизга мослашади, суратларингиз эса ижодга айланади. Буларнинг барчаси нафис ва замонавий корпусда мужассам. Saytga kirish #reklama honor.com

❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди. Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади. Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади. Telegram | Instagram | Facebook

TBC Business’da biznes-kreditini onlayn rasmiylashtiring — Garovsiz va yashirin komissiyalarsiz. — 10 mln so‘mdan 300 mln so‘
TBC Business’da biznes-kreditini onlayn rasmiylashtiring — Garovsiz va yashirin komissiyalarsiz. — 10 mln so‘mdan 300 mln so‘mgacha. — Muddat 3 oydan 36 oygacha. Kredit stavkasi yillik 33 foizdan 38 foizgacha, eng muhimi — navbatlarsiz, qog‘ozbozliksiz va to‘liq onlayn. TBC Business’da hisob oching va onlayn kredit olish uchun ariza topshiring. Shartlar haqida batafsil

Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари Бўстонлиқдаги ёнғинни ўчиришда иштирок этмоқда. Airbus Helicopters H215M ва H125 вертолётлари сув ташлаб, ёнғинларни бартараф этишга кўмак бермоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Президент қарори билан Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркибини тасдиқланди Гуруҳ таркибига илк
Президент қарори билан Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркибини тасдиқланди Гуруҳ таркибига илк бор бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси директори Шуҳрат Вафоев киритилди. Telegram | Instagram | Facebook

Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар учун фойдали бир қатор маълумотлар эълон қилинди ➖ Пенсия қандай ҳисобланади (пенсия формуласи), бунда нималар эътиборга олинади? ➖ Пенсия юқори ёки кам миқдорларда тайинланиши фуқаронинг ўзига боғлиқ жараёнми? ➖ Бугунги кунда “проактив” пенсия тайинлашда фуқаронинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар қайси ташкилотлар ахборот тизимидан олинади? ➖ Келажакда муаммосиз пенсия тайинланиши учун ҳозирдан нималар қилиш лозим? ➖ Нега пенсиядан ушлаб қолинади (чегирма қилинади)? Шу каби саволларнинг барчасига юқоридаги файлда батафсил жавоблар ва маълумотлар тақдим этилган. Telegram | Instagram | Facebook

Flash Up Energy’dan yangilik! Ultra energiya ta’mini toting — to‘liq quvvatlanib oling! Flash Up Energy Ultra. Porlash uchun quvvatlangan! Learn more #reklama instagram.com

❗️Ҳукумат қарори билан 2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Янги Ўзбекистон бунёдкори — мамлакат 8 йилда Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қаршилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро таш
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиздан самимий қутловлар келмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

“Мен зўравонликни “тасодиф” деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир” — Шаҳноза Мирзиёева Болаларга нис
“Мен зўравонликни “тасодиф” деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир” — Шаҳноза Мирзиёева Болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслар жазодан четда қолмаслиги, жавобгарлик адолатли ва муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришиш мақсадида Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш киритиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бу ҳақида Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди. Унга кўра, қуйидаги аниқ ва амалий ўзгаришлар устида иш бошланган: ➖ болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чораларини янада кучайтириш; ➖ шафқатсизликка йўл қўйганлар учун болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш; ➖ жавобгарликни тезкор ва самарали таъминлаш мақсадида ягона тартибдаги тезкор протоколларни жорий этиш. Telegram | Instagram | Facebook

HONOR 400 — sizning ijodiy ilhom manbayingiz. Yangi HONOR 400 Seriayalari bilan har bir lahza – yodda qoladigan hikoyaga ayla
HONOR 400 — sizning ijodiy ilhom manbayingiz. Yangi HONOR 400 Seriayalari bilan har bir lahza – yodda qoladigan hikoyaga aylanadi. 200MP AI kamera eng nozik tafsilotlargacha saqlab qoladi. AI Super Zoom bilan uzoqni yaqin qilasiz, sifatda esa yo‘qotish yo‘q. AI Image-to-Video funksiyasi suratlarni jonlantiradi — ular siz haqingizda hikoya qiladi. Saytga kirish #reklama 16+ honor.com

❗️Қонунчиликдаги янгиликлар:Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади;Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади. Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади; ➖ Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади; ➖ Соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел жорий этилади. "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури амалга оширилади; Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил қилинади. Агентлик ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади; ➖ Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади. Якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади; Айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади; ➖ Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги тартиби жорий этилади;«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларига халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади; ➖ Экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми берилади. Telegram | Instagram | Facebook

🚀 Uzum to‘lov bilan 50 000 so‘m va 5% gacha keshbek oling Uzum ilovasida QR orqali to‘lang — va foyda oling: • Uzum kartadan
🚀 Uzum to‘lov bilan 50 000 so‘m va 5% gacha keshbek oling Uzum ilovasida QR orqali to‘lang — va foyda oling: • Uzum kartadan to‘laganda 5% gacha keshbek • 30 kungacha ortiqcha to‘lovlarsiz nasiya Shunchaki onlayn rasmiylashtiring, kamida 50 000 so‘mga xarid qiling — va bonusingizni oling 📍 Kartani rasmiylashtirish

❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади Президент фармонига кўра: Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади. Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Oʻrnatish #reklama avotech.onelink.me

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб: давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади. Telegram | Instagram | Facebook