uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 808 підписників, посідаючи 3 705 місце в категорії Новини і ЗМІ та 980 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 808 підписників.

За останніми даними від 29 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 55, а за останні 24 години на 52, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.52%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 12.99% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 13 117 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 200 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 30 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 808
Підписники
+5224 години
+97 днів
+5530 день
Архів дописів
❗️Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Унга кўра: ➖ Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди; ➖ Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади; ➖ Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Шавкат Мирзиёевга ёзган хатидан: — Остонага қайтгач, эришилган ва тасдиқланган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатингизнинг турли соҳалардаги фойдали тажрибасини ҳисобга олиш бўйича аниқ топшириқлар бердим. “Тоза ҳаво” қўшма ташаббусига алоҳида аҳамият бераман. Ишончим комилки, биз қўйган вазифаларнинг сифатли бажарилиши Қозоғистон – Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янги чўққиларга олиб чиқишга хизмат қилади. Қозоғистон учун катта маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган архив материалларини тақдим этганингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу ҳаракат Сизнинг бағрикенглигингиз ва қозоқ халқига бўлган илиқ муносабатингиз, қардош мамлакатларимиз тарихини муносиб эътироф этишингиздан далолат беради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Зарарни қопламагунча фирибгарларни жазодан эрта озод қилиш тақиқланиши мумкин Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахс жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинмаслигини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Жиноят кодекси коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилиб, у билан 19 та турдаги жиноий қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланиши белгиланмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: ➖ Иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги юқорида келтирилган майдонларда: ➖ ҳар йили 1 майгача мақбул экин экилмаган ер участкаси ва уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида, электрон шаклда тақдим этиши шартлиги кўзда тутилди. Мазкур ахборотга асосан ер участкасининг мақбул экин экилмаган қисми учун жорий йилги ер солиғи ставкаси 3 баравар миқдорда оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан: Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади; Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади; аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади; давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади. Telegram | Instagram | Facebook

1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади 2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва в
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади 2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳам ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобида инобатга олинади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади Қарорга кўра, 2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади. 2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади. 2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlang
Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulay jadval va zamonaviy Airbus samolyotlari. Tezkor onlayn bron qilish va yo‘lovchilarni 24/7 qo‘llab-quvvatlash. Aviachiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — tez, qulay va xavfsiz. ✨ Yo‘l kam vaqt olsa, sayohat hayotning bir parchasiga aylanadi. Har bir reysda zamonaviy samolyotlar, g‘amxo‘rlik va ishonch. Biz bilan qoling va mamlakat bo‘ylab Centrum Air qanotlarida parvoz qiling. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️ Жорий йил 1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қили
❗️ Жорий йил 1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли органнинг қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Шунингдек, жаримани олти ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда. Бунда қарор топширилганидан сўнг бир ой ичида жарима суммасининг олтидан бир қисми тўланса, мазкур тартиб автоматик равишда амал қилади. Бизнес-омбудсман томонидан юритиладиган “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилган молиявий жарималарнинг электрон реестрини жорий этиш таклиф қилинди. Ваколатли органларнинг қарорлари қабул қилинганидан кейин электрон рақамли имзо билан мазкур тизимга киритилиши шарт бўлади. Ахборот тизимига киритилмаган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда улар асосида жарима ундирилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди. Божхонадан бегоналарнинг нарсасини олиб ўтманг! Telegram | Instagram | Facebook

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази расман «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази расман «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Ушбу марказ ўзининг улуғвор меъморий кўрсаткичлари билан ажралиб туради: ҳудуд майдони — 10 гектар, бинонинг узунлиги — 161 метр, кенглиги — 118 метр, гумбазнинг баландлиги — 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Айнан шу хусусиятлар жаҳон рекордига асос бўлди. Президент ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа нафақат меъморий обида, балки ислом илмий ва маданий меросини дунёга танитувчи энг йирик платформага айланди. Шунингдек, у «Туркий дунёнинг энг яхши музейи» деб ҳам эътироф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги навбатдаги «Очиқлик индекси» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзбек
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги навбатдаги «Очиқлик индекси» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АЖ энг юқори натижа қайд этди. Энг паст натижалар Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликларига тегишли. Telegram | Instagram | Facebook

"Imkoniyatlar Kartasi" kredit kartasi Imkoniyatlar kartasi — istaklaringizni ro'yobga chiqaradigan kredit karta ✅ 50 mln so'm
"Imkoniyatlar Kartasi" kredit kartasi Imkoniyatlar kartasi — istaklaringizni ro'yobga chiqaradigan kredit karta ✅ 50 mln so'mgacha kredit limiti ✅ Xaridlar uchun 55 kungacha foizsiz davr ✅ Har bir xarid uchun 0,5% keshbek O'zbekistonda va 200 dan ortiq mamlakatda ishlaydi Valyuta avtomatik tarzda ayirboshlanadi — hech qanday qo'shimcha harakatsiz 📱Imkoniyatlar kartasini Ipak Yo'li Mobile ilovasida bir necha daqiqada rasmiylashtiring ⚡Diqqat: naqd pul yechish, o'tkazmalar va valyuta ayirboshlash foizsiz davrga kirmaydi Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади — Ўзгидромет 14 апрелда Ўзбекистоннинг ш
❗️14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади — Ўзгидромет 14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. 15-17 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тошкент давлат аграр университети фаолияти такомиллаштирилади
Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–135-сон, 11.04.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб: ▪️ аграр олий таълим муассасаларида белгиланган рўйхатда келтирилган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади. Бунда ўқув жараёнларида назарий ва амалий машғулотлар улуши: ▫️ 1-курсда – 60 фоиз назарий ва 40 фоиз амалий; ▫️ 2-курсда – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий; ▫️ 3-курсда – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади; ▪️ талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Университетнинг юқори курсларида ўқиш назарий таълимдан ажралган ҳолда 4 ой муддатга узлуксиз дуал таълим (талабалар амалиёти) асосида ташкил этилади. Telegram | Instagram | Facebook

"Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадалаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ-29, 24.02.2026й) (иловалари билан бирга) Фармонга асосан бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори: ➖ Тошкент шаҳрида 480 млн сўм, ➖ ҳудудларда эса 380 млн сўмга қилиб белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб бериладиПрезидент Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ўзбекистонда ҳар ойда "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 июнга қадар: ➖ ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади; ➖ ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади. 2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида: ➖ келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади; ➖ принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади; ➖ ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Fukuokaga parvoz — 5.4 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Fukuokaga 5.4 mln so'mdan boshlang
Toshkentdan Fukuokaga parvoz — 5.4 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Fukuokaga 5.4 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. Zamonaviy Airbus samolyotlarida uzoq parvozlar, yo‘lovchilarni qo‘llab-quvvatlash va reysni onlayn to‘liq nazorat qilish imkoniyati bilan. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling. ✨ Yo‘l uzoq bo‘lsa, g‘amxo‘rlik va ishonchni his qilish yanada muhim. Centrum Air parvoz davomida sizni har bir bosqichda qo‘llab-quvvatlaydi. Biz bilan uzoqlara ham xotirjam uching. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com