Segment.uz
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz
Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 830 підписників, посідаючи 3 732 місце в категорії Новини і ЗМІ та 981 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 830 підписників.
За останніми даними від 11 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 53, а за останні 24 години на -6, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.50%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.40% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 13 106 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 489 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 12 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг (340-сон, 15.09.2025 й.) буйруғига биноан:Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги талабини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида амалда фаолият олиб бораётган ва талаб даражасидаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар (жорий ўқув йилининг 1, 2-чораклари давомида) ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook
Конференцияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳам иштирок этди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини кўрсатди.Улуғбек Рустамов иштирокчиларга мурожаат қилар экан, бундай ташаббусларнинг маданий алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлади: “Click доимо финтех соҳасида пешқадам бўлиб, миллионлаб одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган технологияларни жорий этиб келмоқда. Шу билан бирга, биз учун маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, шу орқали дунёга Ўзбекистоннинг глобал ҳамжамиятнинг фаол қисми бўлишга тайёрлигини кўрсатиш муҳимдир. Биз мамлакатларимиз орасидаги алоқаларни мустаҳкамлашимиз ва тажриба алмашиш учун майдон яратишимиздан фахрланамиз.”
Alta Moda Italiana лойиҳаси илк бор Италия юқори модасини Ўзбекистонда тақдим этади. Ташкилотчи сифатида Click компанияси Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ҳамда Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида чиқмоқда.
Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.▪️2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади. ▪️2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади. ▪️2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади. Telegram | Instagram | Facebook
