uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 813 підписників, посідаючи 3 735 місце в категорії Новини і ЗМІ та 982 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 813 підписників.

За останніми даними від 02 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 158, а за останні 24 години на -20, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.69%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 12.77% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 13 239 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 047 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 03 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 813
Підписники
-2024 години
+277 днів
+15830 день
Архів дописів
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Вилоятд
+2
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Вилоятда жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 4,2 миллиард доллар бўлган лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. 2026 йилда жами 595 минг нафар, шундан 98 минг доимий иш ўрни яратиш, 423 минг аҳолини даромадли қилиш ҳамда 74 минг иш ўрнини “соя”дан чиқариш белгиланди. Бувайда, Учкўприк, Қува, Ўзбекистон, Ёзёвон туманлари ҳамда Марғилон, Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, банклар томонидан “Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида 1,4 триллион сўмлик кредит ресурслари йўналтирилади. Сўх туманида Угам ва Мираки тажрибаси асосида туризм мажмуалари ташкил этилади, Фарғона туманида йирик туристик-рекреацион зона барпо қилинади. Қўқон шаҳрида 17 та давлат идорасини “Янги Ўзбекистон” массивига кўчириш орқали аҳолига барча давлат хизматларини бир жойда кўрсатадиган қулай ва самарали тизимни шакллантириш вазифаси белгиланди. Фарғона шаҳрида янги IT-парк ва мажмуаси, Марғилон шаҳрида халқаро IT олийгоҳи, шунингдек, Фарғона шаҳрида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни Олий Мажлис палаталари ваколатига ўтказиш орқали давлат ташқи қарзини бошқариш устидан парламент назорати кучайтирилади — Лойиҳа Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга киради. Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади. Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисобварағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ▪️ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради Айрим Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади. Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда: ▪️ B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади; ▪️ B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.
Илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Telegram'dagi mijoz olib keladigan reklama Aniq target, kampaniya analitikasi va premium auditoriya. Sizning reklamangizni en
Telegram'dagi mijoz olib keladigan reklama Aniq target, kampaniya analitikasi va premium auditoriya. Sizning reklamangizni eng faol va qiziqqan auditoriya koʻradi, byudjetingiz esa natija uchun ishlaydi. Sinab koʻrish #reklama 16+ yandex.uz

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous voting

Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида янги ёндашувларни жорий этишга бағишланган тақдимот билан танишди. Та
+2
Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида янги ёндашувларни жорий этишга бағишланган тақдимот билан танишди. Таъкидланишича, сўнгги 8 йилда мамлакатимизда 120 млн квадрат метр ёки 600 мингдан зиёд хонадонлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уй-жой сотиб олишга кўмаклашиш учун 541 минг нафар фуқарога 103 трлн сўм арзон ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилди. Қурилиш ишларининг кўлами кенгайгани қурилиш материаллари саноати ривожига катта туртки бериб, кўплаб ҳудудларнинг “драйвери”га айланди. Урбанизация даражаси 1991 йилдаги 40,3 фоиздан 51 фоизга етди. Республика бўйича ҳар йили 200 мингтага яқин янги оила ташкил топмоқда. Бу янги уйлар, йўллар ва ижтимоий инфратузилмага талаб янада ортади дегани. Қолаверса, ҳозирда аҳолининг бир киши бошига ўртача 18,9 квадрат метр турар жой майдони тўғри келмоқда. Бу кўрсаткични камида 23 квадрат метрга етказиш учун 2040 йилгача янги уй-жой қурилиши суръатини 280 мингтага ошириш лозим. Хусусан, 2026 йилда 140 минг, 2027 йилда 150 минг ва 2028 йилда 160 минг хонадонли уй-жойлар қуриш режалаштирилган. Шунингдек, эски уй-жой фондини янгилаш, реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилгача 60 фоизга етказиш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтириш вазифалари белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокимининг молия–иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўр
Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокимининг молия–иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайиинланди. Тайинловга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори билан Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасида 40 гектар майдонга Янги Жиззах шаҳри қурилади. Ҳудудда янги турар жойлар барпо этиш билан бирга, инфратузилма, тадбиркорлик ва бандликни ривожлантириш кўзда тутилган. Янги Жиззах шаҳрида 1200 хонадонли 50 та кўп қаватли уй қуриш белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Акрамжон Фозилов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Акрамжон Фозилов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. А.Фозилов бунгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келган. Telegram | Instagram | Facebook

Пардаев Жамшид Арзиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Пастдарғом тумани ҳоким
Пардаев Жамшид Арзиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Пастдарғом тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди. Telegram | Instagram | Facebook

Айрим элчихоналарда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–15-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур Фармон иловасида белгиланган давлатлардаги элчихоналарининг штат жадвалига қўшимча равишда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади. Ушбу лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган. Маслаҳатчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи тақдимномасига мувофиқ ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади. Маслаҳатчи тегишли давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади ва унинг 2 томонлама муносабатларни ривожлантириш фаолиятига кўмаклашади. Маслаҳатчи Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғига ҳисобдор бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

“Мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг”Киберхавфсизлик маркази Ижтимоий тармоқларда айрим давлат ахборот тизимларидан Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабарлар кузатилмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва қўшимча маълумотлар тақдим этилади. ❗️Шахсий маълумотларингизни бошқа шахсларга ошкор этманг! Давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг. Шунингдек, шубҳали ҳаволалар орқали ўз маълумотларингизни киритишдан сақланишингизни сўраймиз. Telegram | Instagram | Facebook

Маҳмудов Темур Асомидинович Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Камбағалликни қисқар
Маҳмудов Темур Асомидинович Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook

🇺🇿🇯🇵 O‘zbekistonda o‘qib, Yaponiyada IT sohasida rasmiy ish boshlash mumkin! Japan Digital University 2026–2027 o‘quv yil
+4
🇺🇿🇯🇵 O‘zbekistonda o‘qib, Yaponiyada IT sohasida rasmiy ish boshlash mumkin! Japan Digital University 2026–2027 o‘quv yili uchun qabulni rasman boshladi. Agar kelajagingizni Yaponiya bilan bog‘lamoqchi bo‘lsangiz, JDU — siz uchun to‘g‘ri tanlov. 🎓 Sizni kutayotgan imkoniyatlar: — O‘zbekistonda turib Yaponiya universiteti diplomini qo‘lga kiritish — O‘qish davomida Yaponiyada amaliyot o‘tash — Yapon tili va IT bilimlarini bir vaqtda o‘rganish — Universitetni bitirgach Yaponiyada ishga joylashishda ko‘mak — O‘qishni tugatmasdan turib Yaponiya IT kompaniyalaridan ish takliflari 📚 Ta’lim yo‘nalishlari: — IT menejment fakulteti — Muhandis-dasturchi — Grafik dizayn — Sun’iy intellekt — Kiberxavfsizlik 🇯🇵 JDU bitiruvchilari allaqachon Yaponiyada IT sohasida faoliyat boshlashgan.. Endi navbat sizniki! 🚀 Japan Digital University — Yaponiyaga eltuvchi ishonchli yo‘l! 👉HUJJAT TOPSHIRISH UCHUN Telegram  |  Instagram | FacebookYouTube | Web site

Тошкент шаҳридаги «Aviator» савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун республика бўйлаб ушбу тоифадаги объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилди, ўрганиш ва текширувлар олиб борилмоқда. Ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади — ФВВ Telegram | Instagram | Facebook