uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 887 підписників, посідаючи 3 737 місце в категорії Новини і ЗМІ та 976 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 887 підписників.

За останніми даними від 13 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 19, а за останні 24 години на 27, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.41%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.87% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 13 052 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 836 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 14 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 887
Підписники
+2724 години
+667 днів
+1930 день
Архів дописів
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи 15% га оширилди. 1–2-курслар учун 33,75 млн сўм, 3–4-курслар учун эса 27,3 млн сўм этиб белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Маҳаллий ҳокимликлар талаба-қизларнинг контрактини тўлаб беради Ҳар йили ҳар бир вилоятдан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўлаб беради. Қайси тоифадаги қизлар? ➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардаги хотин-қизлар; ➖ етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар; ➖ боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар. ❗️Шу тоифага кирса ҳам, лекин: ➖ иккинчи мутахассисликда; ➖ Ўзбекистондаги хорижий, хусусий ОТМларда ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади Президент фармонига кўра: Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади. Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча т
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча тўловлар миқдорлари Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Qozonga parvoz — 2.7 mln so'mdan! ❤️ Qozon — ilm, an'ana va yangi imkoniyatlar shahri. Bu yerga o'qishga, ishga, yaqinlar bilan uchrashishga va ilhom olishga kelishadi. ✨ To'g'ridan-to'g'ri parvoz, ishonchli xizmat va mos narx — safaringiz uchun kerakli barcha narsa shu yerda. Qozon sizni samimiy kutmoqda. 💰 Chipta narxlari — 2,7 mln so'mdan boshlanadi. Hozirning o'zida Centrum Air orqali bron qiling! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Ҳар кунлик маош тўлаш эксперименти бошланди Эндиликда ходимлар истагига кўра ой охирини кутмасдан, ишлаган куниёқ маош олишлари мумкин. Шартлари: ➖ электрон меҳнат шартномаси тузиш; ➖ рақамли платформада ҳамён очиш; ➖ барча солиқларни тўлиқ тўлаш. Пуллар “ўша куни” тизими орқали ўтказилади. Иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига тўлиқ амал қилиши шарт. Бу тартиб Президент қарорида белгиланган. Telegram | Instagram | Facebook

Tel-Aviv — to'g'ridan-to'g'ri reys 1,1 mln so'mdan! To'g'ridan-to'g'ri muntazam reys Tel-Avivga Toshkentdan Tel-Avivga parvoz
Tel-Aviv — to'g'ridan-to'g'ri reys 1,1 mln so'mdan! To'g'ridan-to'g'ri muntazam reys Tel-Avivga Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — tez, qulay va ishonchli. 💰 1,1 mln so'mdan boshlab ✅ Muntazam reyslar ✅ Quvlay bron qilish va parvoz "Bron qilish" tugmasini bosing va sayohatingizni rejalashtiring. Book #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100
AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Oʻrnatish #reklama avo.uz

❗️Энди олий ёки профессионал таълим учун тўланган контракт маблағларига 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади. Имтиёз тўловчи шахснинг ўзи, фарзанди ёки турмуш ўртоғининг таълими учун амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook

OTM kontrakt soliq imtiyozi.pdf8.98 KB

Кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 69-моддасида қайд этилган пул маблағлари ҳисобидан ундириш тақиқланиши режалаштирилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Кредит тўловларини амалга оширишда қийналаётган қарз олувчиларга (асосли) енгиллик яратилади Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишдаги минимал талаблар тўғрисидаги низомга (№3030, 04.10.2018) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, банклар молиявий қийинчиликлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган, шунингдек, форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга ошира олишга қийналаётган қарз олувчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш юзасидан ички тартибга эга бўлиши талаби қўйилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади Президент Фармонига кўра:бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади; ➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади; ➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Банклар фуқароларга кредит ажратишдан олдин “чек-лист” тақдим этиши ва тасдиқлатиши шарт бўлади Жамоатчилик муҳокамаси учун э
Банклар фуқароларга кредит ажратишдан олдин “чек-лист” тақдим этиши ва тасдиқлатиши шарт бўлади Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Марказий банк бошқарувининг қарори лойиҳасига кўра, банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилгунча (оферта тасдиқлангугча) қарз олувчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чек-листни (қуйидаги расмда) тақдим этиши шарт бўлади. Мазкур чек-лист: - банк муассасасида кредит расмийлаштирилаётганда — қоғоз шаклида қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус белги билан белгилайди ҳамда чек-листни қўлда имзо қўйиб тасдиқлайди; - масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит расмийлаштирилаётганда - қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус электрон белги билан белгилайди ҳамда чек-листни тасдиқлаш тугмасини босади. Бунда барча белгиларни қўйиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш факти банкнинг автоматлаштирилган тизимида сана, вақт, IP-манзил ва қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи) идентификаторларидан бирини кўрсатилган ҳолда қайд этилиши лозим. Чек-лист кредит шартномасига илова қилинади ёки шартнома ҳужжатлари билан биргаликда сақланади. Истеъмолчи чек-листдаги барча бандларни танишганлигини белгиламагунча ҳамда чек-листни тасдиқламагунча шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади — Президент фармони “Ўзбекистондаги бир гуруҳ
❗️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади — Президент фармони “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра: - Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади; - ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади; - меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади; - меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади; - меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади; - меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Novosibirskka 1.9 mln so'mga! ❤️Novosibirsk sizni kutmoqda!✨ Novosibirsk - katta kengliklar va Sibir mehmondo'stligi shahri! Ob qirg'og'ida sayr qiling, Rossiyaning eng katta teatriga tashrif buyuring va haqiqiy Sibir megapolisi muhitini his eting. 🏠Sizni shinam ko'chalar, mazali oshxona, "stalincha ampir" uslubidagi arxitektura va nihoyatda samimiy insonlar kutib oladi. 👍Bugun havola orqali band qiling - eng foydali takliflar! 1,9 million so'mlik chiptalar - bunday narsalarni qo'ldan boy bermaslik kerak! Haqiqiy issiq joyga - harorat bo'yicha emas, kayfiyat bo'yicha boramiz. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

+3
❗️ Афросиёб” поездига қарши қўпорувчилик ҳаракати содир этган икки темирйўлчи 12 ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 2023 йил декабрида иш ўрнидан норози бўлган собиқ бригадир ҳамкасби билан жиноий режа тузиб, темир-бетон шпални поез рельслари устига қўйган. Улар 14 январь куни “Зиёвуддин–Навоий” йўналишида ҳаракатланаётган 159 км/с тезликдаги жами 148 нафар йўловчиси бўлган “Афросиёб” поездини тўхтатишга уринган. Бунинг натижасида поезднинг ҳаракатлантирувчи қисмларига жиддий шикаст етади. Бу ҳаракат фақат моддий зарар эмас, балки юзлаб инсонлар ҳаётини хавф остига қўйди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Абитуриентлар учун муҳим янгилик! Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook