uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 773 підписників, посідаючи 3 750 місце в категорії Новини і ЗМІ та 990 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 773 підписників.

За останніми даними від 07 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -34, а за останні 24 години на -45, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.31%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.45% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 12 965 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 522 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 08 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 773
Підписники
-4524 години
-207 днів
-3430 день
Архів дописів
Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди — Фармон Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳаво тозалагичлар бождан озод этилади Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Президент халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат ва ижтимоий соҳа ривожи билан танишиш режалаштирилган. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғри
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тузилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

27 ноябрдан ҳаво оқимларининг ўрин алмашиниши туфайли пойтахт ҳавосидаги ифлосланиш даражаси ҳафта бошига нисбатан сезиларли пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходими, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди Бугун Ўзбекистон Республикаси Прези
+3
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Сўнгги кунларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси чуқур ташвиш уйғотаётгани, пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётгани, бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этаётгани қайд этилди. Администрация раҳбари масъулларнинг атмосфера ҳавосининг ҳозирги ҳолати, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, жамоатчиликнинг таклиф ва ташаббуслари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади. Мавжуд вазиятга таъсир кўрсатаётган асосий омиллар, одамлар саломатлиги ва экологияга салбий таъсирни камайтириш йўллари атрофлича кўриб чиқилди. Йиғилишда ўрнатилган меъёрлар бузилган ҳолларда ҳавони ифлослантираётган ишлаб чиқаришларга қарши қатъий чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Одамлар саломатлиги ҳақида гап кетганда, муросага ўрин йўқлиги ва бу тамойил давлат учун ҳам, бизнес учун ҳам бирдек амал қилиши кераклиги қайд этилди. Саида Шавкатовна шу кунларда тезкор тартибда ишлаб чиқилган эксперт хулосаларига асосланиб, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган тизимли ечимларгача қамраб олган комплекс таклифларни илгари сурди. Хусусан, Президент Администрацияси раҳбари томонидан экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу чора-тадбирлар яқин орада давлатимиз раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади. Telegram | Instagram | Facebook

Судяларни лавозимга тайинлаш тартиби ўзгаради Президент фармони билан, Судялар олий кенгашининг қонунчиликка судянинг алмаштирилмаслигига оид тамойилни киритиш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилди: ➖ судяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартибини бекор қилиб, судялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини белгилаш; ➖ туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартибини ўрнатиш;судянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “одоб қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонларини қонун даражасида белгилаш. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Moskvaga parvoz — 1 mln so'mdan! ❤️ Moskvaga qulaylik va foyda bilan uchib boring. To‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar, qulay jadvallar va oddiy onlayn ro‘yxatdan o‘tish. Parvozning ilk daqiqalaridanoq Moskvaning ilhomini his qiling. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Moskvaga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 1 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Комил Алламжонов маслаҳатчи-вакил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинлан
Комил Алламжонов маслаҳатчи-вакил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради. Telegram | Instagram | Facebook

Yangi Ultra-Mustahkam HONOR X9d Taqdim Etildi! Yangi HONOR X9d – sizning kuchli va bardoshli smartfoningiz! Ultra-mustahkam ekran, IP68+IP69K darajadagi suvga chidamlilik va 8300 mAsoat batareya bilan 3 kungacha faollik. Xarid bilan sovg'alar: Karnay (11-dekabrgacha) 60 kun Yandex Plus'ga bepul obuna Tasodifiy shikastda ekranni bepul almashtirish va qurilmani bepul almashtirish imkoniyatidan bahramand bo'ling HONOR X9d — Sen Kabi Kuchli Batafsil ma'lumot olish uchun rasmiy HONOR saytiga tashrif buyurin Batafsil #reklama 16+ honor.com

“Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси” ишга туширилди Пилот дастур Президент ҳузуридаги Бошқарув
+3
“Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси” ишга туширилди Пилот дастур Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бугун, Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида лойиҳани ишга тушириш маросими ташкил этилди. Лойиҳа доирасида давлат ташкилотларида ишлаш учун зарур профессионал малакаларни аниқлаш ва тан олиш мақсадида инсон ресурслари (HR)ни сертификатлаштириш тизими жорий этилади, вазирликларда эса лавозимлар таҳлили (job analysis) ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган. “Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”, – дейилади фармойишнинг 9-бандида. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади
Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).
Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади: ▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача; ▪️тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади. Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

Ҳакамлик суди судяси қамоққа олинди Давлат хавфсизлик хизмати хабар беришича, ҳакамлик суди судяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Жанубий Корея давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 доллар талаб қилади. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 долларни “аванс” тариқасида олади. Аммо, берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади. Telegram | Instagram | Facebook