uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 819 підписників, посідаючи 3 704 місце в категорії Новини і ЗМІ та 987 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 819 підписників.

За останніми даними від 28 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -80, а за останні 24 години на -4, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.25%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.35% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 12 910 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 447 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 29 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 819
Підписники
-424 години
-107 днів
-8030 день
Архів дописів
Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳокимлар «Юксалиш» ҳаракати томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг 2025 йил натижалари
Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳокимлар «Юксалиш» ҳаракати томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг 2025 йил натижалари асосида инвестиция самарадорлиги бўйича илк рейтинги эълон қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади? Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси: ➖ ундирувчининг аризасига кўра ➖ ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Ма
+5
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софиа билан учрашдилар. Telegram | Instagram | Facebook

“Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз” — Президент 4 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Самар
“Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз” — Президент 4 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари глобал беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чорак якуни бўйича 8,7 фоизли ўсишга эришганини таъкидлади.
“Биз 2030 йилга қадар Ўзбекистонда барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш орқали иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш ниятидамиз. Натижада даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни ҳамда камбағалликка тўлиқ барҳам беришни мақсад қилганмиз”, — деди Президент.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори (ПҚ–164-сон, 04.05.2026 й.) билан Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди. 2026 йил 1 июндан дарёнинг соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида табиий гидрологик тизим ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш, ер ишлари ва сунъий иншоотларни барпо этиш қатъиян ман этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Pepsi Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi t
Pepsi Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi tanlaydiganlar uchun. Pepsi bilan mazaliroq❤️ Batafsil #reklama tezkor.go.link

❗️Ўзбекистонда илк бор қишлоқ ва сув хўжалиги учун ёш талантлар миллий танлови ўтказилмоқда Танловнинг 50 нафар энг муносиб иштирокчиси FAO (БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) ва IFAD (Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси) тизимида чет элда стажировка ўтайди. ❗️Эслатиб ўтамиз, аризалар жорий йилнинг 8 май кунига қадар қабул қилинади. Танловга оид саволларга @young_talent_bot орқали жавоб олишингиз мумкин. Батафсил видеолавҳада. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Visa PUBG MOBILE –haqiqiy o'yin ishqibozlari uchun karta Visa PUBG MOBILE kartasi orqali siz: • Har bir to'lovdan UC keshbek
Visa PUBG MOBILE –haqiqiy o'yin ishqibozlari uchun karta Visa PUBG MOBILE kartasi orqali siz: • Har bir to'lovdan UC keshbek olishingiz • To'g'ridan-to'g'ri o'yinda gift box yutib olishingiz • Kartadan ham O'zbekistonda, ham uning tashqarisida ham foydalanishingiz mumkin Visa PUBG MOBILE — ulkan g'alabalaringiz kaliti! Oʻrnatish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади Президент қарорига кўра: 2027 йил 1 январдан бошлаб уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади: ▪️ Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади; ▪️ қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади: • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши; • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги. Telegram | Instagram | Facebook

Банк карталари орқали ўтказиладиган P2P операцияларини шубҳали деб топиш мезонлари Банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини 30 кундан ошмаган муддат давомида қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши уларни шубҳали операциялар деб тавсифланишига сабаб бўлади: ▪️ мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 206 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши; ▪️ мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг (бугунги кунда 412 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши. Ички назорат қоидалари Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi olin
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡ Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch. Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning. Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi. Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham. Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning. Hammasi oddiy Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Иккинчи жаҳон уруши даврида, ғоят таҳликали вазиятда, ўз ҳаётларини жиддий хавф-хатарга қўйиб бўлса-да, Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолганлари ҳамда улкан жасорат ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этганлари, дунё халқлари ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатганлари учун Буюк Британия фуқароларимарҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев тиббий хизматлар сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди: ➖ Олис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурси ажратилиши, ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача муддатга 10 млн долларлик сўмдан кредит бериш, асосий ставканинг 50 фоиз қисми учун компенсация механизмини қўллаш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, хорижий мутахассисларга ижтимоий солиқни 1 фоиз этиб белгилаш, тиббий ускуна ва бутловчи қисмлар бўйича божхона имтиёзлари берилади. ➖ Тиббий фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ барча вазифалар Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига ўтказилиб, 2026 йил 1 июлдан лицензиялаш тартибларини кучайтириш, бемор хавфсизлиги ва тиббий ёрдам сифатини таъминлашга доир 14 лицензия талаблари қайта кўриб чиқилади. Мазкур жараёнда кўп тармоқли клиникалар фаолиятини тўлиқ тўхтатиш амалиётидан воз кечиб, фақат аниқ қоидабузарлик аниқланган йўналиш бўйича чеклов қўллаш тартиби назарда тутилмоқда. ➖ Нодавлат тиббиёт ташкилотларига лицензия доирасидаги барча йўналишларда бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш, аккредитациядан ўтган хусусий муассасаларга трансплантация фаолияти билан шуғулланиш имконини тақдим этиш, 2028 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтмаган нодавлат ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасалари билан Суғурта жамғармаси томонидан тиббий хизматларнинг харидини амалга оширмаслик таклиф этилди. ➖ 2030 йил якунига қадар барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич, хусусан, 2027 йил 1 апрелгача 55 та республика, 2028 йил якунига қадар 413 та ҳудудий ҳамда 2030 йил якунигача 3 мингдан ортиқ туман (шаҳар) давлат тиббиёт ташкилотлари фаолияти мажбурий лицензияланади. Telegram | Instagram | Facebook