uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Sof_aqida.uz I Расмий канал

Sof_aqida.uz I Расмий канал

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Показати більше
807
Підписники
+124 години
-67 днів
-1830 днів
Архів дописів
Ихтилофчиларнинг иш услуби Мусулмонлар орасида турли ихтилофларни қўзғаётган бемазҳабларнинг фаолиятлари ҳам ўзига хос. Одатда, ихтилофни қўзиган шахс одамларга кўринмайди. Балки ўз одамини юбориб, «фалончига мана бу саволни бер, у ундай деса, сен бундай дегин» қабилида гап ўргатади. Ҳалиги одам унинг айтганини қилиб, мусулмонлар ичида ихтилоф қўзғайди. Бу ҳолат бир эмас, бир неча кишидан, бир неча марта такрорлангандан кейин, ихтилоф тарқалиб, ўз кучини кўрсата бошлайди. Баъзи одамлар, биз нотўғри иш қилаётган эканмиз деб, ихтилофчига ергашади. Бошқалари шубҳага тушади. Учинчиси: «Шу пайтгача қилган ибодатимиз нима бўлди?» дейди ва ҳоказо. Охири, одамлар орасида катта нохушлик содир бўлади. Бу пайтда ихтилофчиларнинг «мулла»си ўзининг югурдакларига яна бошқа бир ихтилофни ўргатиб, уларни кишилар ичига юборишга тайёрлаётган бўлади. Югурдаклар эса, ўзларига айтилган, ихтилоф қўзғаш учун тўқилган сафсатани тўтиқушдек такрорлашга ошиқаётган бўладилар. Аммо аста-секин уларнинг сирлари фош бўлиб, башаралари кўпчилик ичида намоён бўлмоқда. Муҳтарам имом домлаларимиздан бирлари масжидда намозхонларга бир масалани баён қилибди. У кишининг олдига бир одам келиб: «Сиз хато қилдингиз, аслида бундай бўлади», дебди. Домла: «Бу гапни қаердан олдингиз?» деса, «китобда бор», дебди. Имом домла: «Ўша китобни олиб келинг, ўқиб кўрайлик», дебди. Ҳалиги одам китобни олиб келиб, мазкур масала ёзилган жойини қўли билан кўрсатибди. Домла ўқиб кўрсалар, «Бу масалада мана бу гапни айтганлар ҳам бор», деб ихтилофчининг гапи ёзилган ва давомида: «Аммо бу гапнинг тўғриси бундай», деб домланинг гапи ёзилган экан. Домла: «Мана, мен айтган гап тўғри экан-ку», деб кўрсатсалар, ихтилофчи: «Мен ўқишни билмайман», дер эмиш. Араб тилини билмайдиган одам ўша тилдаги китобни кўтариб олиб, олим одам билан тортишгани келибди! Кейинчалик, маълум бўлишича, ихтилофчиларнинг «мулла»ларига ҳам кўрсатмалар чет элдаги хўжайинларидан келар экан. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунё мусулмонлари орасида ихтилоф қўзғаш ишлари халқаро марказдан бошқариб борилмоқда. Эндиликда ихтилофчи бемазҳабларнинг «мулла»ларига марказдан факс, электрон почтада ёки интернет орқали кўрсатмалар келмоқда. Улар мазкур кўрсатмаларни таржима қилиб, югурдакларни кўтариб олиб, мўмин-мусулмонлар ичида ихтилоф уруғини сочмоқдалар. Ушбу сатрларда зикр қилинаётган ихтилофлар нафақат Ўзбекистон, Ўрта Осиё ёки МДҲ давлатларида, балки бутун дунёда мусулмонларнинг бошини қотирмоқда. Биз «ихтилофчилар» ва «Бемазҳаблар» деб атаётган мухолифларимиз кимлар?
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. “Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобидан.

Улашинг↙️ https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/Sof_aqida_uz https://t.me/Ezgu_maqsadsari

"Саҳиҳи Бухорий" шарҳи Ислом душманларининг "Исломий" режалари нима эди? Улар нега айнан Абу Ҳурайрани "Илмий" нишонга олганларини биласизми? Имом Абу Ҳанифа ва имом Шофиъийничи? Нега олимларни "Сарой муллалари" дейишади? ▪️Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Баҳодир Аъзамов Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Террор исломга ёт ғоя Толибжон Шарипов, Чортоқ туман "Зайд ибн Ҳорис" масжид имом хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қабристондаги бидъат амаллардан Мавлоно Алиюл қори жоме масжиди имом хатиби Абдулбосит Ҳамдамов Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Терроризмни хунук холатлари Толибжон Шарипов, Чортоқ туман "Зайд ибн Ҳорис" масжид имом хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

🔥 БУГУНГИ КУН ХАВОРИЖЛАРИ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 29.09.2022 йил ҳолатида 🕋⏲ Бомдод 05:55; 🕋⏲ Пешин 13:00; 🕋⏲ Аср 16:35; 🕋⏲ Шом 18:25; 🕋
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 29.09.2022 йил ҳолатида 🕋⏲ Бомдод 05:55; 🕋⏲ Пешин 13:00; 🕋⏲ Аср 16:35; 🕋⏲ Шом 18:25; 🕋⏲ Хуфтон 19:55. 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 Telegram 👈 Instagram 📷 Facebook ⬅️ Youtube 📽 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

#Долзарб_мавзу ▪️ Мазҳаблар уммат бирлиги асоси ▫️ Неъматуллоҳ Раҳимов, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Тўлиқ: 👉 https://youtu.be/WKRGqHadw_w 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

СОДИҚ САМАРҚАНДИЙНИ ЭШИТМАСЛИК #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Содиқ Самарқандийни эшитмаслик керак деган гап қанчалик тўғри? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу жуда ҳам тўғри. Чунки тўртта фиқҳий мазҳаб ҳам ҳақ, лекин уларни аралаштириш хато йўлдир. Минг йиллардан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилиб келаётган халқимизга бошқа мазҳаблардаги ҳукмларни ҳужжати кучли, деб уқтирувчи, Имом Ашъарийни очиқчасига, Имом Мотуридийни зимдан ёмонлайдиган "шайх"ларга эҳтиёжимиз йўқ. Сизга ўзимизда машҳур бўлган домлаларни эшитиб юришни тавсия қиламиз. Бирор масалада қийинчиликка дуч келинса, мусулмонлар идораси фатво бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. 

🔗 Улашинг: https://t.me/Sof_aqida_uz

#Мақолалар ▪️ Валийлик ва каромат кимларга берилади? ▫️ Кароматнинг зоҳир бўлишидаги ҳикмат – каромат содир бўлганидан сўнг в
#Мақолалар ▪️ Валийлик ва каромат кимларга берилади? ▫️ Кароматнинг зоҳир бўлишидаги ҳикмат – каромат содир бўлганидан сўнг валийнинг ишончи яна ҳам зиёда бўлиб, дунёдаги зуҳди-тақвоси кучайиб, ҳавойи нафс даъвоси йўқолишидир…ТИИ Модуль таълим шакли битирувчиси Азизов Мансур Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32821 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

#Мақолалар ▪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринбосарлари – устозларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! ▫️ Расулуллоҳ солла
#Мақолалар ▪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринбосарлари – устозларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! ▫️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:”Менинг ўринбосарларимга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” дедилар. Шу вақт У зотдан: “Ўринбосарларингиз кимлар?”-деб сўрашди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:”Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳнинг бандаларига ўргатган зотлардир.”,-дедилар…ТИИ талабаси Нақибхонов Саидасрор Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32813 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

Муфтий мурожаатидан: Дин тортишув ва бир-бирини камситиш учун келган эмас! (2-қисм) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар ТЎЛИҚ ВИДЕO👉 https://youtu.be/Dq4r2jfx0L4 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

❗️Огоҳлик давр талаби Ирисали домла Дўсметов Тошкент шаҳар "Кулол Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 26.09.2022 йил ҳолатида 🕋⏲ Бомдод 05:50; 🕋⏲ Пешин 13:00; 🕋⏲ Аср 16:40; 🕋⏲ Шом 18:30; 🕋
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 26.09.2022 йил ҳолатида 🕋⏲ Бомдод 05:50; 🕋⏲ Пешин 13:00; 🕋⏲ Аср 16:40; 🕋⏲ Шом 18:30; 🕋⏲ Хуфтон 20:00. 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 Telegram 👈 Instagram 📷 Facebook ⬅️ Youtube 📽 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

#Экстремизм жамият хавфсизлигига таҳдид • Билиб туриб ўзингизни оловга ташламанг. • Чиройли гап сўзларга ишониб алданиб қолманг. 🎙 Отабек домла Китоб тумани Алақуйлиқ жомеъ масжиди имом-хатиби •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌿🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 🕋Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/Sof_aqida_uz https://t.me/Ezgu_maqsadsari @xojabuxoriy

ФИТНА УЛКАН ГУНОҲДИР Кишилар орасини бузиш фитна ҳисобланади. Фитна маънавий жиноятдир. Унинг дастидан оила, маҳалла-кўй, ҳат
ФИТНА УЛКАН ГУНОҲДИР Кишилар орасини бузиш фитна ҳисобланади. Фитна маънавий жиноятдир. Унинг дастидан оила, маҳалла-кўй, ҳаттоки бутун бошли жамият пароканда бўлиб кетиши мумкин. Кимларгадир яқин бўлиш ва баъзи мақсадларга етишишдек ғаразни кўзлаб бир мўмин биродари (дўсти, ҳамкасби, қариндоши...) га туҳмат этиш, гап ташиш, чақимчилик қилиш қабр азобига сабаб бўлади. ✅ Давомини ўқиш Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ Фитна учун ҳамкорлик қилманг! С. Муҳибуллаев "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌿🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 🕋Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/Sof_aqida_uz https://t.me/Ezgu_maqsadsari @xojabuxoriy

БИДЪАТ НИМА? Муҳаммад Айюб Фахриддинов Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#ФИТНА Фитна чақириқларга алданманг! Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz #ҲАРОМ #ИСЛОМ #МУРОЖААТ #ОГОҲЛИК

Repost from Muslim.uz
​⚡️ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ! ❗️ Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда. 🔸Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар. ❗️Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади. 🔹Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим. ⚡️ Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган. 🌙 Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти). ✅ Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar #ФИТНА #ҲАРОМ #ИСЛОМ