uk
Feedback
Najmiddin Turon

Najmiddin Turon

Відкрити в Telegram

Dilda darding bo‘lmasa, Dardisarimni kovlama. Mashrab

Показати більше
4 694
Підписники
-524 години
-267 днів
-7730 день
Архів дописів
Шоҳ ва шоир Бобурнинг авлодлари бугун ҳам борми? Ё улар макон ва замон аро синггиб кетганми? Балки инглизлар босқини чоғида б
Шоҳ ва шоир Бобурнинг авлодлари бугун ҳам борми? Ё улар макон ва замон аро синггиб кетганми? Балки инглизлар босқини чоғида битта-битта қирғин қилингандир? Зайниддин Мавлоновнинг айтишича, ў тўғридан тўғри Бобур авлоди экан! Бунга қандай исботлари бор? Бугун (16.02.2023) кечги вақт, соат 20:30 да "Тилсим"да ана шу саволларга жавоб оласиз!

Repost from She'r sehri
ҲУКМ “Биз уйқуда ётибмиз, бу вақтда эса бизнинг устимизда савдолашмоқдалар”. 1902 йил. Болгария. “Календари комбиар” (“Миллий календар”) журналидан. Арқонни ол! Молхонага бор! Ўтар кеча бўлсин фурсат ҳам... Рўпарангда тураман – жаббор! Сўнг янграйди муҳим кўрсатмам: – Қоғозга ёз! “Мен, шу-шуев... Ватан, сени сотганим учун! Халқим, лойга ботганинг учун! Чалпак бўлиб ётганинг учун! Заҳру заққум тотганинг учун! Ҳаммасига айбдорман”, – де! Охирида ёлвориб сўра, Ва имзо чек! ...бўйнингга ўра, Иккиланмай стулчани теп! Типирчила! Чайқал! Тин! Тинчи! Худди ҳеч гап бўлмаган каби Мен ўрнимга кириб ухлайман. Менинг ўрним – Ватаннинг пинжи! Менинг қўрим – тоғларнинг қалби! Сендайларга мудом туфлайман! Тонг отади. Тамом! Тугар тун! Мен керишиб қулоч ёзаман, Гўё молдан хабар олиш-чун, Доимгидек қадам босаман... Жоди турар. Беда кесилган. Охурда туз – Ватан тимсоли. Ва кўраман, ердан узилган Оёғингнинг ночор аҳволин. Сўнг ўйлайман: “Азон айтилгач “Очилар”миш гўдак қулоғи... Бу дунёдан буткул қайтилгач, “Ёпилар”миш жаноза чоғи”... Хоин! Сенга жаноза ўқиб, Хайр тиловчи одам топилмас. Худога ва бандага рақиб Қулоқларинг мангу “ёпилмас”! Бу ҳам қадар ҳикматларидир, Кимки Она Халқин сотаркан – Авлодларнинг лаънатларини Ер остида тинглаб ётаркан! © Алибек Анварий @sherSehri

Repost from She'r sehri
НА БЎЛДИ? Миллатга на бўлди? Гуллари қани? Забардаст, барваста уллари қани? Агар ёнган бўлса куллари қани? Бургут чўқидими кўзларини ё, Шамол ўчирдими изларини ё? Бунча орзулари майда бўлмишдир, Керак чоғ кераксиз жойда бўлмишдир, Эрта пушмондан на фойда бўлмишдир? Бир узр рағбатми топталганда ор? (Савдоси қизийди, бу дунё – тужжор.) Ўғри уриб кетса, бақрайиб турса, Ғар шипириб кетса, анқайиб турса, Тик бўлмаса, фақат чўнқайиб турса, Эртаси ғафлатга сотилмайдиму? Тарих қаро рангга ботирмайдиму? Тавба қилмаганлар от устидадур, Касрига қолганлар дод устидадур, Бизнинг арзимиз шул хусусидадур, Отдан тушмайдими отга чиққанлар? Хуржунга улуснинг борин йиққанлар? Қачон фикр этгай: не оқ, не қора? Бугун не ғам билан бўлмиш оввора? Шаталоқ отмоқда давру даввора, Эртага бу кун ҳам туш бўлмагайму, Орзулар ярадор қуш бўлмагайму? © Хуршид Абдурашид @sherSehri

Repost from She'r sehri
ҲАЙ АТТАНГ! I. Ҳай аттанг-а, эрк – отим итдай байловда қолди, Ҳаққа таваккал жоним кунда ўйловда қолди, Ҳукмини айтган султон, қарсагин чалган омма, Машрабни осган жаллод, лек дор айбловда қолди. Ҳай аттанг-а, кўп йиллар ёмондан ёмон ўтди, Юртни довга тикканлар ёмондан омон ўтди, Элнинг тўрт-беш суйгани саройга томон ўтди, Амир чексиз фароғат, халқи қировда қолди. Ҳай аттанг-а, кўп йиллик меровлик тамғасинда, Ўтмишни ўшак қилдик сиёсат нағмасинда, Ҳамон улус жилови замона дарғасинда Эл мутеъ отлиғ мудом, хонлар сийловда қолди. Бирин қарғаб кузатиб, босган чоғи ҳовурни, Тағин бир йўлбошини йўл бошида ёв урди, Қўзғолган минг бир сўров бошдан-оёқ довурдир – Карвон минг калла бўлиб бийдай яйловда қолди. Ҳай аттанг-а, ёртибой ёвга ёндошлиқ қилди, Ёндош элни бир ҳовуч итга талошлиқ қилди, Итлар баттар қутуриб элни кўзёшлиқ қилди, Халойиқ алдов ичра, хоин алқовда қолди. Ҳай аттанг-а, манглайдан тузни кураб чарчадик, Узик-узик умидни улаб-улаб чарчадик, Тангридан ҳар ултонга инсоф тилаб чарчадик, Наҳот элнинг қисмати яна йиғловда қолди... II. Бахши тилдан қолди, энди қалқамиз, Энди аён бўлди: карвон йўли берк. Энди сизлар тўхтанг, бизлар айтамиз: Бу эшик синмаса, киролмайди эрк. Вақт бўлди! Асқартов кўчмаса девлар қуламас, Лек алпни кутгувчи сабрни синдир. Ўттиз довон ошдик, ҳамон йўламас Семурғни шу лаҳза илғайди кимдир... Вақт бўлди! Икки ён ястанган дарёни ичиб, Бизга ниҳол тутди унгай деб, гўё. Ахир аён эди азал қон кечиб Қўлга олинмаган озодлик рўё. Вақт бўлди! Ёнингда неча минг қунишган елка, Йўлингда неча минг букилган тиз бор. Битта жонинг бордир, садқадир элга, Ортингда боланг бор—ортингда из бор. Вақт бўлди! Аллоёр айтиб тут бошингни баланд, Қўрқув ва мутеълик ўлимдан баттар. Ҳақ йўли албат бир ўтилмоғи шарт*, Қани кетдик энди, Аллоҳу Акбар!!! Вақт бўлди! © Нажмиддин Эрматов *Чўлпон сатрига ишора @sherSehri

Repost from She'r sehri
АЙТ Менга ҳаво эмас, бир илинч бергин, Кўксим илма-тешик бўлаётган пайт. Жисмимга қадалган пайконни тергин, Ишонтир, буни мен отмадим, деб айт. Гоҳ мазлум қонини ичганим ростдир, Гоҳ ҳиммат белбоғин ечганим ростдир. Гоҳо бўйнимгача кечганим ростдир, Аммо бу ботқоққа ботмадим, деб айт. Биз сизни кўрганмиз гапхонасида, Бу – тузоқ! Улфатлик баҳонасида. Нафсимни жиловлаб остонасида Ҳеч йўқ бир марта туз тотмадим, деб айт. Магар шундай бўлса, қандай юрурсиз? Умрдан маъни не эрксиз, сурурсиз. Хотиринг жам бўлсин, орсиз, ғурурсиз, Пою патак бўлиб ётмадим, деб айт. Гумон айирса гар иймонимиздан, Отингга қамчини биз урамиз – ҳайт! Фақат сен онангнинг номини қўйиб, Мен асло Ватанни сотмадим, деб айт. © Исломжон ҚЎЧҚОРОВ @sherSehri

Repost from She'r sehri
ТИЛАНЧИ “Отоси ўлмаган ким бор?! Оноси ўлмаган ким бор?!” шу таскин – шу тасалли – шу жазоси – ўлмаган ким бор?! Ўтар даврон, кетар даврон: менинг ҳолимга кўп ҳайрон. Ўзи ер, довруғи осмон бу юртни билмаган ким бор?! Жаҳон ҳоқони эрдим, энди бурда нон тилангайман, ҳануз тупроқларим – ёвларга дастурхон, тилангайман, ҳақиқатдан буриб юз турфа хил ёлғон тилангайман, ҳануз Парвардигоримдан бу элга шон тилангайман, букилмас тиз, эгилмас бош, улуғ иймон тилангайман, ҳақиқатга юзин ювгач, тағин юксалмаган ким бор?! Менинг бошимда ўйнар бу сиёсат-ла ишим йўқдир, ўзим минг қўйли бойдайман, камомад-ла ишим йўқдир, боламнинг эрки пулланган тижорат-ла ишим йўқдир нечук номимга айтилган ҳақорат-ла ишим йўқдир? Ҳануз ғафлатдаман, дўстлар, жасорат-ла ишим йўқдир, ёруғ дунёда ҳолимга қараб бир кулмаган ким бор?! Бу ёнда ўз тилим куйгай, шарорлар ўзга тилларда, унинг тўрт фасли қиш бўлса, баҳорлар ўзга тилларда, ташиб ўзбек деган номни, сотарлар ўзга тилларда, мени қулликка тирковчи қарорлар ўзга тилларда, эл-у тилни сотиб, сўнг эл ва тилдан қолмаган ким бор?! Менинг ҳаққим талон айлаб ўтар дунёда хоинлар, менинг умрим қоронғуда, юрар яллода хоинлар, ватан инжуларин юлмоқда шода-шода хоинлар, ғаним ёқдан келур дўстдек бу душманзода хоинлар, менинг ризқимга Аллоҳ – шоҳ, талашманг, пода хоинлар! Оёғи топтаган тупроққа кўзи тўлмаган ким бор?! Хиёнатлар ичинда кўз очолган миллат ўлмайди, зулм пойида “қуллуқ”дан қочолган миллат ўлмайди, тафаккурдан тугунларни ечолган миллат ўлмайди, асл фарзандлари ундан куч олган миллат ўлмайди, қонин эмган зулуклардан кечолган миллат ўлмайди: яна биздек таназзулни тараққий ўйлаган ким бор?! Отоси ўлмаган ким бор?! Оноси ўлмаган ким бор?! шу таскин – шу тасалли – шу жазоси – ўлмаган ким бор?! © Суҳроб ЗИЁ @sherSehri

Repost from She'r sehri
МАЙЛИС Бири ожиз, бошқаси қўрқоқ, Тенг кўради тўртта томонни. Аммо айтинг, шу тупроқ учун Қай бирингиз тиккансиз жонни? Эгнингизда силлиқ тавозе, Бошингизга ин қурар қушлар. Оёғингиз остида тупроқ Титраяпти осмонни ушлаб. Ўрмалайди чекка-чеккада Жавоби йўқ минг битта савол. Ёлғонингиз шу қадар ожиз, Ростингиз ҳам келади малол. Фақатгина яшнайди ваъда, Йўл қарийди эртани кутиб. Уйғоқ бўлиб мулгийди виждон, Туш кўради барин унутиб. Тушларингга ишонгинг келар, Исён, алам эзғийди танни. Ташлаб кетиш оғирдир, аммо Сотиш мумкин эмас Ватанни! © Дадахон @sherSehri

Repost from She'r sehri
МИНГ БИР ҚИЁФА (Омон Мухторнинг шу номдаги романини ўқиб) Бир ажиб қамоқхона - деворсиз, панжарасиз. Бунда турфа қиёфа Дев, орсиз, шажарасиз. Бунда ҳеч ким ўйламас, Маҳкумман, мазлумман, деб. Ҳамма ўз дарди билан Юрибди умрини еб. Ҳукмфармо зиндонда Гоҳ у, гоҳи бу банда. Ҳур руҳлар нафси ила Бандиланган ҳар танга. Ҳар жойда бўлганидек Бу ерда ҳам бўлиб тўп Бир-бирин сотмоқ бўлган Ниқоб таққан хоин кўп. Деворсиз, панжарасиз Зиндонда на ҳакам бор. Ҳеч бандининг исми йўқ, Фақатгина рақам бор. Туғилган ва ўлган вақт Қўшилиб жисм бўлмиш. Шу рақам то қиёмат Бандига исм бўлмиш. Бунда ҳеч ким ўйламас, Маҳкумман, мазлумман, деб. Ҳамма ўз дарди билан Юрибди умрини еб. Ҳукмфармо бўлмоқ-чун Хоинлар баҳс этарлар. Маҳкумларнинг ризқини Сотмоқ учун элтарлар. Маҳкумлар насибаси Қўшни зиндонга кетар. Неки бор бари-бари Бу манзилни тарк этар. Вақт кўзига қум тўлар, Кун сайин, соат сайин. Хоинлар иши бир кун Ошкор бўлмоғи тайин. Ҳайратланмас кўриб ҳеч, Бунда кўзлар кўз эмас. Ичга ютилар мудом Ҳатто сўзлар сўз эмас. Аждодларин унутган Маҳкумлар - шажарасиз. Бу зиндон шундай ажиб Деворсиз, панжарасиз. Ҳукмфармолар учун Маҳбуснинг қиммати йўқ. Бир тийин - темир матоҳ, Тийинча қиймати йўқ. Лек ҳеч маҳбус ўйламас, Бандиман, деб ҳеч қачон. Чунки эркинмиз, дея Уқтиришади ҳар он. Хуллас, тушимда шундай Манзилда яшаб ўтдим. Умримни минг тақсимлаб, Минг жойга ташлаб ўтдим. Тушимни сувга айтдим, Сув элтар, балки сизга... Дунё - зиндон, девори Кўринмас сизу бизга. Биз шундай озод тутқун, Нафс эрур кишанимиз. Қачон уйғонур юрак, Ғурур, иззат, шаънимиз?! © Дилмурод Дўст @sherSehri

*** Тилкалаб, тилкалаб тонглар дон сочди, Пешонангга қўнди қисмат қушлари. Яна бегонадай томоша қилдинг, Ёстиғингга оққан шаф
*** Тилкалаб, тилкалаб тонглар дон сочди, Пешонангга қўнди қисмат қушлари. Яна бегонадай томоша қилдинг, Ёстиғингга оққан шаффоф тушларни. Эшилиб, эшилиб ингранди арқон, Дордаги ёстиғинг оқ нурлар қучди. Яна бегонадай томоша қилдинг, Парланиб, парланиб тушларинг учди. Қоралаб, қоралаб чўкди-я оқшом, Бошинг-а яна шу болишга етди. Суйилиб, суйилиб оққан тушлардан, Ёстиқдаги гуллар очилиб кетди. Куйиниб, куйиниб яна кўз очдинг, Ёстиқда гул унган, уза олмайсан. Туш ўша, гул ўша - танийсан менман, Менга бегонадай термилолмайсан. ©Нажмиддин Эрматов ноябрь, 2018

Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди, Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди, Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди, Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир. Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай, Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай, Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай, Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир. Юз эллик йил отангни отганни оға санаб, Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб, Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб, Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир. Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай, Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай, Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай, Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир. Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди, Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди, Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди, Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир. Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда, Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда, Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда, Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир. Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган, Ватан кутган жасорат нон топишга аталган, Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган, Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир. Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар, Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар, Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар, Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир. Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир. Н. Э. апрель, 2021

Mayna tuxum ochdi bulbul inida, Chechaklar undirdi ajnabiy tobut. Ne uchun erk haqda o‘ylayman bunda, Mustaqil bo‘lganku alla
Mayna tuxum ochdi bulbul inida, Chechaklar undirdi ajnabiy tobut. Ne uchun erk haqda o‘ylayman bunda, Mustaqil bo‘lganku allaqachon yurt. Yog‘iyga tegishli zabon ketsa ham, Bu turkiy elat deb tanisa ham dun. Haliyam boshimda dordek turibdi, Sharifim bog‘lagan gajaksimon dum. “Humolar uchmoqda ko‘kni to‘ldirib”,— To‘ralar bermoqda so‘zlariga zeb. Qafasda turgandek o‘ksindim nega, Ana, tiniq osmon, ista, parvoz et. Bu xalqning buguni hurram, dedi shoh, Haqsiz deb alqadi xalqning shoiri. Ne uchun hurramlik tuymayman unda, Mening ham kechmishim xalqqa doirmi? “Hokim so‘zi vojib, amal qilmoq farz, Sabr”,—deydi mulla tugagach azon. Bir kunda besh mahal uyg‘otib olib, Bir umr uxlashga undaydi hamon. Kimdir ko‘z tiksa ham, aniqki, millat, Dushmanning yo‘lini to‘sishga qodir. Ammo beklarining royiga boqsam, Negadir ko‘zimdan yosh sizayotir. Axir nima uchun ko‘nmaydi ko‘nglim, Baxt deb yozay desam dard tomar oqqa— Yoki bu millatning hurligi yolg‘on, Yoki she’rlarimning bari safsata... N.E. may, 2020

Кўнглимни сўрайсан, Ҳа, кўнглим бордир— Дунёни сиғдирган, Сени сиғдирган, Бошдан оёққача бус-бутун юрак. Менинг топинганим ўш
Кўнглимни сўрайсан, Ҳа, кўнглим бордир— Дунёни сиғдирган, Сени сиғдирган, Бошдан оёққача бус-бутун юрак. Менинг топинганим ўшаку ахир, Энди бу дунёлар менга не керак. Ишқимни сўрайсан, Ҳа, ишқим бордир— Хув, ўша одамга жон кирар маҳал чалинган мусиқадан ажралган наво. Мен унинг сеҳри-ла яна қайтадан Яратиб олгайман бошқа бир дунё. Фақат сўрамайсан, Сўрай олмайсан. Менинг яна битта азобим бордир— Яратган яратган, эй, тенгсиз дилдор, Ҳижронга эврилган умр йўлимда— Менинг сен сиғмаган пешонам ҳам бор. Нажмиддин Эрматов

Ўттиз қуш қонимни бўзадай ичди, Оҳулар кўзига сиғмади умрим. Менинг осмонимда учмаган ҳурни, Бир тунда алафлар пойида кўрдим. Бўзла энди, бўзтўрғай. Кафтимнинг чизиғин талади йўллар, Пиллақурт касбидан бермади улгу. Қопқонда чорасиз ётган қашқирдай, Бўғзимни йиртгудай увилладим "у-у-у-ув’’, Бўзла энди, бўзтўрғай. Кечалар ожизман, кечалар - хунбор, Куздузлар кифтимга қўнмаган бахтқуш. Ҳар оқшом бўғзимда уяласа мунг, Ҳар сахар кўзимдан сачраб кетар туш. Бўзла энди, бўзтўрғай. Булбул сайроғида висолга умид Куйган кўкайимга ботмоқда тиғдай. Эртамни кўролмай қурига ўша Кўзим косасида узатаман май. Бўзла ўзинг, бўзтўрғай. Олдинда нима бор - илон ютган йўл, Имкон йўқ, қайтиб ҳам бўлмайди изга. Андуҳга чайилган узу-у-ун умрда Ўлув битталиги кам бўлди бизга. Бўзла энди, бўзтўрғай. Ҳар лаҳза - косадай азобга тўла, Тушун, қисмат бўлди симирмоқ жабри. Бутун ҳаётини шундай куйдириб, Бўзлаб ўтар одам айтяпти. Бўзлагин-ай, бўзтўрғай. Нажмиддин Эрматов сентябрь, 2019

Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай, Халқ сукутга, сукут халққа мос. Мутелиги агар кам бўлса, Тилигача кишанингни ос. Мана бўйним, си
Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай, Халқ сукутга, сукут халққа мос. Мутелиги агар кам бўлса, Тилигача кишанингни ос. Мана бўйним, сиртмоғингни сол, Косам тўлиб бўлди сабрга. Сўнгги ўтинч — фотиҳа ўқий, Сўз эркининг қабри қаерда?!.. Тириклигин кўрмадик биз-ку, Авлодлар ҳам сўрайди бир пайт. Ўшанда: ’'Биз ўлдирдик’’, — дема, ’’Ўзи қариб ўлгандир’’, — деб айт... Нажмиддин Эрматов ноябрь, 2019

Repost from Najmiddin Turon
Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб, Бир ёқда ватанинг ғарларга талош. Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб, Бир ёқда қароққа тўлқ
Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб, Бир ёқда ватанинг ғарларга талош. Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб, Бир ёқда қароққа тўлқин урар ёш. Бир ёқда шимолга сургун йигитлар, Бир ёқда жувонлар жамиятга қул. Бир ёқда ялоғи тиллодан итлар, Бир ёқда танглайи тешилган булбул. Бир ёқда Оролдай шўрлаган манглай, Бир ёқда адашган йўлчидай авом. Бир ёқда ёлғонни айтишар чиндай, Бир ёқда алданиш этади давом. Бир ёқда қулликни тусар кексалар, Бир ёқда ёшанглар фарқи йўқ ҳар ёқ. Бир ёқда келажак ҳиссиз ингранар, Бир ёқда қабрлар ҳайқирар узоқ. Бир ёқда бемалол қиш келаётир, Бир ёқда кўчини тўплар тийрамоҳ. Бир ёқда бемажол дил йиғлаётир, Бир ёқда самога ўрлаётир оҳ. Бир ёқда ҳаммаси ўткинчи гўё, Бир ёқда ҳар бири жон беришга тенг. Бир ёқда измидан қўймайди дунё, Бир ёқда бир ёққа кетгинг келар сен. Н. Э. ноябрь, 2021

Repost from Javlon Jovliyev
Шоир Нажмиддин Эрматов асли Чучукқудуқ қишлоғидан. Аммо қишлоқ тақрон ер бетида, чучук қудуқлар қаерда, нордон(аччи) бўлса ҳам чиқар суви йўқ, оқар ариғи йўқ. Атрофда тош уйлар, дош деворлар, тош йўллар, аммо тоғи йўқ. Кун тиккага келмай соялайман, дейсан бош ургани, қишда ўтин қилгани дарахт йўқ, гул йўқ, шамолнинг тўсини йўқ, бери йўқ, орти йўқ, саратонда иссиқ уради, совуқда совуқ... Болалар папкасига паналаб мактабга боради, папкасига паналаб орзулар қилади, қиш кунлари тутунни аёз қисиб тошуйга қайтариб уради, болаларнинг кўзи ачиб-ёшланиб илм олади ва орзулар қилади, Чучукқудуқданман ака, деб мақтанади. Мен чуччи сув қидираман. Бундай сувлар ширин булоқлардан сизиб, эриниб-эркаланиб чиқади, шошқалоқ сойларда оқади, кекса тоғларнинг манглайида тердай ялтирайди, одам етмас, қўлдан тоядиган иффатли бўлади. Кейин билсам бу қишлоқ асли шундай жойдан кўчирилган экан, боболари чучук булоқлардан, адоқсиз қудуқлардан сув ичиб катта бўлган, сўнг замон уларни кўчирма қилган, замон уларни чўлларга ҳайдаган. Тоғни севган ва уни қумсаган авлод болалари, тоғни ватан билган тошжонлар - чучукқудуқликлар. Бу ерга чақалоқлигида йўргак билан келганлар ҳозир бобой бўлган, аммо ўзини чўллик эмас, тоғлик, деб билади. Тоққа қараб дуо қилади, тоққа қараб йиғлайди ва тоққа қараб ўлади. Моллар тоққа қараб ўтлайди, қўйлар тоққа қараб марайди, тўй бўлса тоғлар ҳам айтилади, калонкалар тоққа қаратиб қўйилади: "Давраларда эй, ўйнасин Тоғлар!" Мен Чучукқудуқдан чучук сув ичмадим, чучук меҳрлардан тотдим, катта боболарни кўрдим, катта болаларни кўрдим. Шоир ўғлини севадиган чучук юзларни кўрдим. Буларни ҳис қилмоқ учун суҳбатлашиш ҳаддан ташқари ортиқча бўларди. Алар тоғдан айрилган авлод, аммо уларнинг болалари миллатга чучук қудуқлардан сувлар улашмоқда, катта шоир етиштирмоқда! Сира қақрамасин, айнимасин миллатнинг чучук қудуқлари бор бўлсин! @javlonjovliyev

Repost from Alibek Anvariy
​​#Таваллуд_санангиз_муборак #Нажмиддин_Эрматов #30_ёшда ▫️▫️▫️ 2011-2012 йилларда Насимхон Раҳмон ("Осиё йўлбарси") деган қадимшунос олим ЎзМУнинг журналистика факултетига декан бўлиб тайинланганидан сўнг имтиҳондан ўтиш бали осмону фалак(250-280 балл!)дан Она заминга эна бошлаган. Нега?! Чунки порахўрлик, бункер-мункер деган "ўйин" деярли ўйналмаган. Табиийки, бу ҳол "ўйинчи"ларга бағоят малол келгач, "Осиё йўлбарси" четга сурилди... Сўнг яна "кўпкари"... "Бос, бос, қамчи бос!"... Лекин Насимхон Раҳмон деканлик даврида ўқишга кирган манглайи отнинг сағринидай ярақлаган журналистлар бугун мамлакатнинг турли буржларида қалам йўнаётир... Улар бир қур эффект берди. Курсдошим, дўстим, қадрдоним, маслакдошим Нажмиддин ҳам ўша пайтда кучи билан ўқишга кирган. Талабалар турар жойида қаватимиз бир, хоналаримиз қарама-қарши эди. – Шеърият антологиясини бериб туринг! – Фақат тезроқ қайтаринг! Нажмиддин бошдан-бош шеър ёзарди! Унга кўпчилик ШОИР деб мурожаат қиларди. Нажмиддин камгап, ўйловли, аллақандай ғамгин туюларди. Ўшанда даҳлизларда тор кўтариб юрардим, баъзан бемаҳал тинғирлатиб кўпчиликнинг баъдига тегардим. Нажмиддиннинг бир шеърини ўзимча куйга солиб, бир-икки айтганман ҳам: "Мен кетурман олисларга, // Кўнгил деган армон қолур...". Нажмиддинга ҳазиллашиб: – Қайғурманг, қарийб бойсунликсиз! – десам доим: – Аксинча, сиз деярли деҳқонободликсиз, – дерди. Лекин боболаримиз бир даштда қўй ҳайдаганига ишонаман! Ўйлаб қарасам, у шу кунга қадар панд бермаган: вақтида келган, ишдан, ҳашардан қочмаган, элчиликни жойига қўйган, алдамаган, ваъдасини бажарган, бировга чил бермаган, ёрдам қўлини чўзган, борини борича қабул қилган... Унинг шоирлиги кейинги ўн йилда тизимли шаклланди. У "Келма" номли шеърини "кўр қани" деб биринчилардан менга ўқитган. Фикримни айтганман. Нажмиддиннинг мардлиги, дангаллиги, тантилиги, очиқ кўнгиллиги унинг зийнати. Уни шу кунга қадар бирор марта ҳам ёмон кўрмаганман. Қизиқ. Ҳатто жиғимга ҳам тегмаган! Нажмиддин бор жойда латифалар, ҳангомалар туғилаверади. 2019 йил 20 августда Мансур Жумаевнинг никоҳ тўйи ўтди. Нажмиддин бизнинг ҳужрада қолди. Эрталаб, Унинг телефони жиринглади: – Ало! – Нажим, қаерда юрибсан, ишхона ёняпти! – Ҳа, бораман, ваҳима қилманглар! – Нажмиддин, ишхона ростдан ҳам ёняпти... Ижтимоий тармоқларга кирсак, "Маҳалла" каналида ёнғин содир бўлгани ҳақида янгиликлар урчияпти. Ўшанда "Маҳалла" муҳаррири шоир Баҳодир Баҳром латифага якун ясаганди: "Ишхонада ҳамма нарса ёнибди, ҳатто сейфдаги ҳужжатлару қимматбаҳо қоғозлар ҳам. Ишонасизларми, фақат икки нарса ёнмай қолибди: бири "Қуръони Карим"; иккинчиси менинг шеърий китобим!"... Нажмиддиннинг шеърларини икки йил аввал газетанинг навбатдаги сони учун муҳаррир кўзи билан сараладим. Тўғриси, ўшанда шеър танлашга андай қийналганман. Унинг аксарият шеърлари "тиғли", "тишли", "заҳарли", "оташин", "фош этувчи"... "Бунақамас-да, оғайни" – деганим эсимда. Нажмиддин ҳақида фикр айтиш қийин. Сабаби, гурунг кўп, воқеа бисёр. Хотиралар босими шуур аталмиш қувурга катта куч билан келиб урилади... Аномал шароитда эса исрофгарчилик кетмайди... Дўстим, икки дунё саодатига ноил бўлинг, дейман! Унутманг, боболаримиз бир даштда қўй ҳайдаган! А. А. ▫️▫️▫️ Тун. Ёмғир. Қоришиқ ифор. Учқур хаёл, қадамлар аста. Борлиққа сочилиб келади кетгинг, Ёмғир бўлсам керак, аслида. Сен йўқсан. Ҳеч ким йўқ. Нималардир бор. Ненидир туярсан ёмғир остида. Мен ахир осмонда яшаганман-ку, Не қилиб юрибман замин устида?.. Шайтон. Тақиқ. Ва ўша мева. Афсус бор қувғинди одам наслида. Негадир уларга алоқам йўқдек, Ёмғир бўлсам керак, аслида. Нажмиддин ЭРМАТОВ Шоирнинг шеҳрларини ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: 👉 https://t.me/Najmiddin_Ermatov

Repost from Suhrob Ziyo

Repost from Shahriyor Shavkat
ДЕҲҚОНОБОДДА (Нажмиддин Эрмуҳаммадга) 1 Ким билмаса Деҳқонободни, У бахтcиз бир қулга баробар. Салом сизга (Деҳқонободдан) Салом сизга бахтиқаролар! Мана – тошдан орзулар қуриб, Ғиштин уйни камситмаган куч. Чўғдаккина даштларда юриб, Юрагини ранжитмаган ўч. Ҳарчанд боссин тараққий юки, Ўзидан юз ўгирмаган эл. Сўлим-сўлим боғларга ёки Дарёларга югурмаган эл... Талотўпдан анча нарида Туйғуларин этиб эҳтиёт, Кўҳитангнинг ажинларида Қўзиларин ўтлатган ҳаёт. Изғириннинг аччиқ заҳрига Ширин кулмоқ – ноёб маҳорат. Мана – қайсар тупроқ бағрига Қудуқ қоқиб қўйган жасорат... 2 Чексиз осмон, баркашдай ҳилол, Бунча шаффоф – етарми тоқат? Юрак, ҳапқир, яхши яшаб қол, Қара, сенга текин зиёфат! Шеърлардан ол, қўшиқларни ич, Кўпкарига бошла Ғиротни. Сен бахтлисан! Ҳеч ўйлама, ҳеч – Сен биласан Деҳқонободни! https://t.me/shahriyor_shavkat

🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉 Бугун шоир Нажмиддин Эрматовнинг туғилган куни! Шоирни канал кузатувчилари номидан қутлаймиз! 🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉 Бугун шоир Нажмиддин Эрматовнинг туғилган куни! Шоирни канал кузатувчилари номидан қутлаймиз! 🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊 ©Канал админи.

Najmiddin Turon - Статистика та аналітика Telegram каналу @najmiddinturon