uk
Feedback
Islom Nuri

Islom Nuri

Відкрити в Telegram

🌐 Веб сайтимиз: www.islomnuri.com Эски саҳифамиз: www.islamnuri.com 📹 YouTube каналимиз: https://youtube.com/channel/UCs7UPQVU2iYBPLn1KqMtC7w 📧 Бизга боғланиш учун: islomnuri@gmail.com

Показати більше
1 942
Підписники
+424 години
+47 днів
+1230 день
Архів дописів
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ 234-савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алаҳи ва салламнинг мавлидлари (туғилган кунлари)ни нишонлаш ҳукми нима?
Anonymous voting

Одамлар насронийларга тақлид қилиб ёки Пайғамбаримизни яхши кўриб, ҳурмат қилганлари учун мавлуд бидъатини ўйлаб топишди. Аслида Пайғамбаримизнинг туғилган кунлари ҳақида тарихчилар ҳар хил кунларни айтганлар. Агар бу тўғри ва фойдали иш бўлганида эди, ўтмишдаги солиҳ уламолар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) шу ишни қилган бўлардилар. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сиз билан биздан кўра қаттиқроқ яхши кўрардилар, кўпроқ ҳурмат қилардилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳурмат қилиш ва яхши кўриш у кишига эргашиш, итоат этиш, амрларига бўйсуниш, суннатларини тирилтириш (хоҳ маҳфий суннат, хоҳ ошкор), у киши олиб келган динни ёйиш, шу йўлда қалби, тили ва қўли билан жиҳодда кўринади. Бу йўл ўтмишдаги муҳожир ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилиб келганларида бошпана бериб, у зотга эргашган ансорийларнинг йўлидир. Бу бидъатни йўқотиш учун кўп китоблар ёзилган ва ёзилмоқда. Мавлуд маросими бидъатлиги ва насронийларга тақлид эканлигидан ташқари авлиёлар, шайхлар, подшоҳлар ва бошқа нуфузли кишилар туғилган кунини нишонлашга йўл очиб беради ва кўп ёмонликларга сабаб бўлади. 📚 Шайхулислом Ибн Таймийянинг «Иқтизо ас-сирот ал-мустақим» китобидан. https://t.me/islomnuricom

Мавлуд ҳақида Ислом шариатида «Мавлиди набавий маросими» деб аталадиган бирор нарса йўқ. Саҳобалар ҳам, тобеинлар ҳам, тўрт мазҳаббоши имомлар ҳам динларида бундай кун борлигини эътироф этмаганлар. Бу кунни ботинийлардан бўлган баъзи бидъатчилар ўйлаб топишган бўлиб, кейин одамлар шу бидъатга амал қила бошлаганлар. Шунга кўра, одамлар ушбу кунга хослаб олган амалларнинг барчаси ҳаром қилинган бидъат ишлардан саналади. 📝 «Ислом савол ва жавоб» саҳифаси (IslamQ&A). https://t.me/islomnuricom

#Тафсири_муяссар سورة الأحزاب Аҳзоб сураси, 18–22 оятлар قَدْ يَعْلَمُ اللَّهُ الْمُعَوِّقِينَ مِنكُمْ وَالْقَائِلِينَ لِإِخْوَانِهِمْ هَلُمَّ إِلَيْنَا ۖ وَلَا يَأْتُونَ الْبَأْسَ إِلَّا قَلِيلًا (١٨) 18. Аллоҳ таоло Унинг йўлида жиҳод қилишдан одамларнинг шаштини қайтарадиган ва биродарларига: «Келинглар, бизга қўшилинглар, Муҳаммадни қўйинглар, у билан бирга жангга кирманглар. Сизлар ҳам у билан бирга ҳалок бўлиб кетишингиздан қўрқамиз», деб айтадиган кимсаларни яхши билади. Улар умидсизликка туширишлари билан бирга ўзлари жангга камдан-кам қатнашадилар. Қатнашганда ҳам риёкорлик билан, шарманда бўлишдан қўрққанлари учунгина қатнашадилар. أَشِحَّةً عَلَيْكُمْ ۖ فَإِذَا جَاءَ الْخَوْفُ رَأَيْتَهُمْ يَنظُرُونَ إِلَيْكَ تَدُورُ أَعْيُنُهُمْ كَالَّذِي يُغْشَىٰ عَلَيْهِ مِنَ الْمَوْتِ ۖ فَإِذَا ذَهَبَ الْخَوْفُ سَلَقُوكُم بِأَلْسِنَةٍ حِدَادٍ أَشِحَّةً عَلَى الْخَيْرِ ۚ أُولَٰئِكَ لَمْ يُؤْمِنُوا فَأَحْبَطَ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ ۚ وَكَانَ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا (١٩) 19. Эй мўминлар, улар дилларида гина-адоват борлиги ҳамда ҳаётни севишлари ва ўлимни ёмон кўришлари сабабли молларини ҳам, жонларини ҳам, ёрдамларини ҳам, меҳр-муҳаббатларини ҳам сизлардан қизғанишади. Уруш бошланиб қолса, ҳалок бўлишдан қўрқишади. Сиз уларни ўлимдан қўрқиб, сизга худди ўлим талвасасидаги одамдек кўзлари ола-кула бўлиб қарашларини кўрасиз. Уруш тугаб, қўрқув кетгач, ўткир тиллари билан сизларга озор беришади. Ўлжалар тақсимланаётганда уларнинг ўта очкўз ва ҳасадгўй эканини кўрасиз. Улар чин қалбдан иймон келтирмадилар. Шу боис Аллоҳ уларнинг амалларини савобсиз қолдирди. Бу Аллоҳга жуда осондир. يَحْسَبُونَ الْأَحْزَابَ لَمْ يَذْهَبُوا ۖ وَإِن يَأْتِ الْأَحْزَابُ يَوَدُّوا لَوْ أَنَّهُم بَادُونَ فِي الْأَعْرَابِ يَسْأَلُونَ عَنْ أَنبَائِكُمْ ۖ وَلَوْ كَانُوا فِيكُم مَّا قَاتَلُوا إِلَّا قَلِيلًا (٢٠) 20. Мунофиқлар ўта қўрқоқликларидан ва қаттиқ қўрққанларидан Аллоҳ хунук мағлубиятга учратган аҳзобларни (иттифоқчи гуруҳларни) ҳали бутунлай кетмади, деб ўйлашади. Мабодо ўша гуруҳлар Мадинага қайтиб келишса эди, бу мунофиқлар Мадинадан узоқда, саҳройи араблар орасида бўлиб қолишни ва узоқда туриб, хабарларингизни суриштиришни ва сизлар ҳақингизда билиб туришни орзу қилишган бўлар эди. Сизларнинг ичингизда бўлган тақдирда ҳам қўрқоқликлари, хорликлари, иймонлари заифлиги туфайли сизлар билан бирга камдан-кам жангга кирган бўлар эдилар. لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا (٢١) 21. Эй мўминлар, сизлар учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларида, ишларида ва юриш-туришларида гўзал намуна бор. Унинг суннатларини маҳкам тутинг. Зеро, фақат Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган, Аллоҳни кўп зикр қиладиган, Унга кўп истиғфор айтадиган ва барча ҳолатларида Унга шукр қиладиган кишиларгина Расулуллоҳнинг суннатларига амал қиладилар, унинг йўлидан юрадилар. وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ قَالُوا هَٰذَا مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَصَدَقَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ ۚ وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِيمَانًا وَتَسْلِيمًا (٢٢) 22. Мўминлар Мадина атрофига йиғилиб келиб, уни ўраб олган гуруҳларни кўрган пайтларида ваъда қилинган ғалаба онлари яқинлашганини англадилар ва: «Аллоҳ ва Расули бизга ваъда қилган синов, қийинчилик ва ғалаба шудир. Аллоҳ ваъдасининг устидан чиқди, Пайғамбарининг башорати рост бўлиб чиқди», дедилар. Гуруҳларни кўриш уларда Аллоҳга бўлган иймонни, Унинг қазосига таслим бўлишни ва амрига бўйсунишни зиёда қилди, холос. https://t.me/islomnuricom

Мавлуд ҳақида | Шайх Абдулазиз Тарифий YouTube "Islom Nuri" саҳифаси •••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄••• YouTube | Facebook | Telegram

Мавлуд ҳақида | Шайх Абдулазиз Тарифий YouTube "Islom Nuri" саҳифаси •••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄••• YouTube | Facebook | Telegram

«МАВЛУД» ҲАҚИДА КЎПЧИЛИК БИЛМАГАН МАЪЛУМОТ! «Сийрат китобларига мурожаат қилсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон туғилганлари ҳақида аниқ маълумот йўқ эканини топасиз. Чунки одамлар у кишининг туғилган кунларига эътибор қаратишлари учун у зот ўша пайтда ҳали пайғамбар бўлмаган эдилар. Агар ўшанда одамлар бу инсон келажакда пайғамбар бўлишини билганларида, бунга эътибор қаратган бўлишар эди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирқ ёшдан ўтгачгина одамлар у кишининг пайғамбар эканликларидан хабар топишди. Шундан сўнг одамлар тарафидан у кишининг сўзларига ва қилаётган ишларига эътибор қаратиш бошланди. Ажабланарлиси шундаки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рабиул аввал ойининг 12-кунида вафот этганлари сийрат аҳлининг ижмоси билан собит бўлган! Бундан чиқди, ҳозир биз у кишининг туғилган кунларини эмас, балки вафот этган кунларини нишонлаяпмиз! Гўёки биз у зотнинг вафотларидан хурсанд бўлаётгандек! (Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.) Зеро, у киши вафот этган кун 12-рабиул аввал эканига бутун уммат иттифоқ қилиб, тасдиқлаган. Лекин айтиб ўтганимиздек, 12-рабиул аввал санасида туғилганлари борасида эса ихтилоф бор». ✍🏻 Доктор Усмон Хамис (ҳафизаҳуллоҳ) https://t.me/islomnuricom

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одам алайҳиссалом гуноҳ қилиб, ортидан тавба қилди. Шу туфайли Парвардигори уни сара бандалари қаторига қўшиб, унга ҳидоят ато этди. Иблис эса қайсарлик билан гуноҳига қадарни далил қилди. Оқибатда Аллоҳ уни лаънатлади ва раҳматидан қувди. Шундай экан, ким тавба қилса, одамий бўлади. Ким саркашлик билан қадарни далил қилса, шайтоний бўлади. Бахтиёрлар оталари Одамга, бадбахтлар эса душманлари иблисга эргашадилар». 📚 «Мажмуъул фатово», 8-ж., 243-б. https://t.me/islomnuricom

#СаволЖавоб «Бандам мағфират қиладиган Рабби борлигини билди» ҳадиси билан «Аллоҳ қайтарган ишлар билан ёлғиз қолганда уларни тап тортмай қилаверадилар» ҳадиси ўртасида қарама-қаршилик борми? Савол: Баъзилар қуйидаги икки ҳадис ўртасида қарама-қаршилик бор деб ўйлайди: Биринчиси такрор-такрор гуноҳ қилиб, ҳар сафар тавба қиладиган банда ҳақида бўлиб, унда Аллоҳ таоло: «Бандам гуноҳларни кечирадиган Рабби борлигини билди, бандамни мағфират қилдим», дейди. Иккинчиси эса қиёмат кунида Тиҳома тоғларидек улкан савоблар билан келадиган, аммо «Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар билан ёлғиз қолганда, уларни тап тортмай қилаверганлари» сабабли Аллоҳ уларнинг савобларини сочилган тўзонга айлантириб юборадиган кишилар ҳақидадир. Бу икки ҳадисни қандай қилиб ўзаро мувофиқлаштириш мумкин? Иккала ҳолатдаги бандалар ўртасидаги асосий фарқ нимада? Жавоб: Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига салавоту салом бўлсин. Мазкур ҳадислар ўртасида аслида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Биринчи ҳадисда ҳар сафар гуноҳ қилиб қўйганда, гарчи бу ҳол такрорланаверса ҳам, дарҳол Раббига қайтиб, чин дилдан тавба қилишга одатланган мўминнинг ҳолати баён қилинган. Мўмин киши хато қилиб қўйса, қилмишига пушаймон бўлади, Раббидан уялиб, азобидан қўрқади ва мағфират сўрайди. Натижада Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради. Имом Суютий буни шарҳлаб: «Бу ерда гуноҳга мутлақ рухсат берилмаяпти. Балки, модомики банда хато қилганда дарҳол тавба қилар экан, Аллоҳ уни кечиравериши хабар берилган», дейди. Баъзилар банданинг мағфират қилинишига сабаб гуноҳни яширинча қилгани деб ўйлаши мумкин. Аммо ундай эмас. Гуноҳни одамлардан яширишнинг ўзигина жазодан қутулиб қолишга кифоя қилмайди. Бу ерда мағфиратга асл сабаб – банданинг гуноҳдан сўнг қалби синиб, тавбага шошилиши ва чин дилдан Раббидан ҳаё қилишидир. Иккинчи ҳадис эса мутлақо бошқа тоифа одамлар ҳақида. Уларнинг одати – кўпчилик олдида ўзларини солиҳ, тақводор инсонлардек кўрсатиш, лекин хилватда (ёлғиз) қолганларида эса Аллоҳ қайтарган ишларни тап тортмай қилаверишдир. Бундай кимсалар Аллоҳдан уялмайди, Унинг чегараларини улуғламайди, балки фақат одамларнинг кўзидангина қўрқади. Ибн Ҳажар Ҳайтамий бу ишни энг катта гуноҳлардан санаб бундай деган: «Яхшиликни кўз-кўз қилиб, ёмонликни яширинча қиладиган одамнинг мусулмонларга етказадиган зарари ва фитнаси жуда каттадир. Негаки, бундай одамнинг бўйнидан тақво ва Аллоҳдан қўрқиш риштаси ечилиб кетган бўлади». Валлоҳу аълам. Манба: «Islam web» саҳифаcи, 527038-рақамли фатводан қисқартириб олинди. https://t.me/islomnuricom

🌴🌴 Эртага 20.08.2026, ҳижрий тарихда 7 – рабиул-аввал, 1448 йил пайшанба! 🌴🌴 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилина
🌴🌴 Эртага 20.08.2026, ҳижрий тарихда 7 – рабиул-аввал, 1448 йил пайшанба! 🌴🌴 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти). Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади. 📤 Азизларингизга улашишни унутманг! https://t.me/islomnuricom

МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ 233-савол: Нега аксар қавмлар ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончига чиқарган, уларга ишонмаган ва бут-санамларга ибодат қилишда давом этган?
Anonymous voting

◀️ Адашганлар ва ғазаб қилинганлар ҳақида 🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ 🔵 https://t.me/islomnuricom

#Тафсири_муяссар سورة الأحزاب Аҳзоб сураси, 12–17 оятлар وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ مَّا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُورًا (١٢) 12. Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида шак-шубҳа бўлган иймони заиф кимсалар: «Аллоҳ ва Расули бизга ваъда қилган нусрат ва ғалаба ҳақидаги гап алдов ва бекор гап экан, унга ишонманглар», дер эдилар. وَإِذْ يَقُولُ طَائِفَةٌ مِّنْهُمْ يَا أَهْلَ يَثْرِبَ لَا مُقَامَ لَكُمْ فَارْجِعُوا ۚ وَيَسْتَأْذِنُ فَرِيقٌ مِّنْهُمُ النَّبِيَّ يَقُولُونَ إِنَّ بُيُوتَنَا عَوْرَةٌ وَمَا هِيَ بِعَوْرَةٍ ۖ إِن يُرِيدُونَ إِلَّا فِرَارًا (١٣) 13. Эй Пайғамбар, мунофиқлардан бир гуруҳи мадиналик мўминларга хитоб қилиб: «Эй Ясриб аҳли (Ясриб Мадинанинг эски номи), мағлуб бўлишингиз муқаррар бўлган жангда туришингизнинг маъноси йўқ. Шундай экан, Мадина ичидаги уй-жойларингизга қайтиб кетинглар», деган сўзларини эсга олинг. Мунофиқлардан яна бир гуруҳи уйлари очиқ-сочиқ ва қўрғонланмаган эканини, шу туфайли уйларидан хавотир олишаётганини баҳона қилиб, Пайғамбардан (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларига қайтишга изн сўрардилар. Аслида ундай эмас эди. Улар бу билан фақат жангдан қочишни мақсад қилишаётган эди. وَلَوْ دُخِلَتْ عَلَيْهِم مِّنْ أَقْطَارِهَا ثُمَّ سُئِلُوا الْفِتْنَةَ لَآتَوْهَا وَمَا تَلَبَّثُوا بِهَا إِلَّا يَسِيرًا (١٤) 14. Агар Аҳзоб (иттифоқчи гуруҳлар) қўшини Мадинага ҳар тарафдан бостириб кирганида, сўнг ўша мунофиқлардан Аллоҳга ширк келтириш ва Исломдан қайтиш талаб қилинганида, улар буни қабул қилишга ошиққан ва ҳеч иккиланмай ширкка қайтган бўлар эдилар. وَلَقَدْ كَانُوا عَاهَدُوا اللَّهَ مِن قَبْلُ لَا يُوَلُّونَ الْأَدْبَارَ ۚ وَكَانَ عَهْدُ اللَّهِ مَسْئُولًا (١٥) 15. Қасамки, ўша мунофиқлар Ҳандақ ғазотидан илгари, агар урушга кирсалар ундан қочмасликка ва жиҳодга чақирилсалар ўзларини тортмасликка Аллоҳга пайғамбари орқали аҳд беришган эди. Лекин улар аҳдларига хиёнат қилишди. Яқинда Аллоҳ уларни бу қилмишлари учун ҳисоб-китоб қилади, улардан ўша аҳд ҳақида сўрайди. Аллоҳга берилган аҳд ҳақида албатта сўралади ва ҳисоб-китоб қилинади. قُل لَّن يَنفَعَكُمُ الْفِرَارُ إِن فَرَرْتُم مِّنَ الْمَوْتِ أَوِ الْقَتْلِ وَإِذًا لَّا تُمَتَّعُونَ إِلَّا قَلِيلًا (١٦) 16. Эй Пайғамбар, ўша мунофиқларга айтинг: Ўлимдан ёки ўлдирилишдан қўрқиб жангдан қочишингиз сизларга асло фойда бермайди. Чунки бу ажалларингизни кечиктиролмайди. Қочган тақдирингизда ҳам бу дунёда фақат ўзингиз учун белгилаб қўйилган умрларингизни яшай оласиз холос. Бу эса охиратга нисбатан жуда ҳам оз вақтдир. قُلْ مَن ذَا الَّذِي يَعْصِمُكُم مِّنَ اللَّهِ إِنْ أَرَادَ بِكُمْ سُوءًا أَوْ أَرَادَ بِكُمْ رَحْمَةً ۚ وَلَا يَجِدُونَ لَهُم مِّن دُونِ اللَّهِ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا (١٧) 17. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: Агар Аллоҳ сизларга ёмонлик ёки марҳамат истаса, ким сизларни Аллоҳдан ҳимоя қила олади ёки Унинг азобидан сақлай олади? Зеро, берувчи ҳам, ман қилувчи ҳам, зарар берувчи ҳам, фойда берувчи ҳам Аллоҳдир. Ўша мунофиқлар ўзлари учун Аллоҳдан бошқа на дўстлик қиладиган бир дўстни ва на уларга ёрдам берадиган бир ёрдамчини топа оладилар. https://t.me/islomnuricom https://t.me/islomnuricom

Эрига итоатсизлик қиладиган ҳамда унинг ўзига бўлган фазлу-марҳамати ва мол-мулкига нонкўрлик қиладиган аёлга охиратда хорлик ва азоблар бордир! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам дўзах аҳлининг кўпчилиги куфр келтирадиган аёллар экан», дедилар. «Аллоҳга кофир бўладиларми?», деб сўралганида: «Эрларига кофир бўладилар ва яхшиликка кофир (нонкўр) бўладилар. Улардан бирига агар бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин у сендан озгина ёмонлик кўрса: Сендан ҳаргиз яхшилик кўрмадим, дейди», дедилар 📚 Бухорий ривояти Абдуллоҳ ибн Аби Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, аёл киши то эрининг ҳаққини тўла адо этмагунича Раббининг ҳаққини адо этолмайди». 📚 Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти. «Саҳиҳул-жомеъ», 5295-ҳадис. https://t.me/islomnuricom

Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ақл — тўғри йўлни тутишни билиш ва хатолардан сақланишни англаш демакдир». 📚 «Равзатул уқало», 16-б. https://t.me/islomnuricom

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот ай
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг». . . . . . . . . . . (Aҳзоб сураси, 56-оят.) . . . . . . . . . . Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад... . . . . . . . . . . https://t.me/islomnuricom

​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари • Ғусл қилиш; • Хушбўйланиш; • Мисвок билан тишларни тозалаш; • Покиза кийимларни кийиш; • Каҳф сур
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари • Ғусл қилиш; • Хушбўйланиш; • Мисвок билан тишларни тозалаш; • Покиза кийимларни кийиш; • Каҳф сурасини ўқиш; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш; • Масжидга эртароқ бориш; • Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш. 📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг. https://t.me/islomnuricom