uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

MANNA

MANNA

Відкрити в Telegram

MANNA ҳар кунлик самовий НОНдир. Manna билан биргаликда руҳан ўсамиз.

Показати більше
811
Підписники
-224 години
-47 днів
-1930 днів
Архів дописів
Repost from ЭСТЕР

Repost from United Flames
ГЎЗАЛ ХУДО 1-КУПЛЕТ: АЖОЙИБ, ОҲ АЖОЙИБ БУ ЎЗГАРМАС СЕВГИНГ БУЮК СЕВГИНГ СЕН ҲОЧДА КЎРСАТДИНГ ХЕЧ БИР ЮРАК АНГЛАЙ ОЛМАС БОР ҚУДРАТИНГ СЕНИНГ БУЮКЛИГИНГ, ГЎЗАЛЛИГИНГ, СЕВГИНГ НАҚОРАТ: ГЎЗАЛ ХУДО СЕВАМАН СЕНГА САЖДА ҚИЛАМАН ФАҚАТ СЕНГА ЖОНИМ КУЙЛАР 2-КУПЛЕТ: ҚУДРАТЛИ, СЕН ҚУДРАТЛИ ОСМОН СЕНИНГ ТАХТИНГ БУЮК ИШЛАРИНГ НАМОЁН ҚИЛДИНГ УЛУҒВОРЛИГИНГ ЮРАГИМ ХАМДЛАРГА ТЎЛДИРАР НАҚАДАР СЕН АЖОЙИБСАН РАББИМ (ИСО) БРИДЖ: СЕН ЮРАГИМНИ ҲАЙРАТГА СОЛДИНГ СЕВГИНГ ИЛА ЗАБТ ЭТДИНГ СЕН СЕНДАН ГЎЗАЛРОҚ ХЕЧ КИМ ЙЎҚ ЕРДА РАББИМ - ИСО ЧИҚИШ: ҚАЛБИМ СЕНИ КУЙЛАР ЖОНИМ СЕНИ КУЙЛАР ФАҚАТ СЕНИ КУЙЛАР МЕНИНГ РАББИМ United Flames

Repost from United Flames
АСЛИ ИНОЯТ 1-КУПЛЕТ: МЕНИНГ ЎТМИШИМ ВА БУГУНГИ КУНИМ, ҲАЁТИМДА БЕРИЛГАН ҲАР БИР ЛАҲЗАМ, БУНИ ҲАММАСИНИ КИМДИР БОШҚАРАР — ТАСОДИФ ЭМАС БУ, АСЛИ ИНОЯТ. 2-КУПЛЕТ: ОСМОНДА ТОНГ ОТИБ, КЕЧГА КУН БОТАР, БАҲОРУ, КУЗ ЎЗ ИФОРИНИ ТАРАТАР, БУНИ ҲАММАСИНИ КИМДИР БОШҚАРАР — ТАСОДИФ ЭМАС БУ, АСЛИ ИНОЯТ. НАҚОРАТ: ҲАММАСИ БУ — ЧЕКСИЗ, ЭЗГУ, АБАДИЙ, АСЛИ ИНОЯТ! ҲАЁТИМДА ҲЕЧ НАРСА ЙЎҚДИРКИ, БУ ТАСОДИФ БЎЛСА. БОР МАРҲАМАТИМДИР — БУ ИНОЯТ! 3-КУПЛЕТ: ЮРАК УРИШИДАН ҲАЁТ БОШЛАНАР, УЛҒАЙИБ ҲАЁТГА РЕЖА ТУЗАРМАН, ФАҚАТ РАББИМ ҲУЗУРИДА МЕН АНГЛАБ — ТАСОДИФ ЭМАС БУ, АСЛИ ИНОЯТ. 4-КУПЛЕТ: РАББИМ БИЛАН ЭНДИ БИРГА ЯШАЙМАН, УНГА САНО АЙТИБ ХИЗМАТ ҚИЛАМАН, ҲУШХАБАР АЙТИШГА МЕН ИНТИЛАМАН, ШУНИНГ УЧУН МЕНГА КЕРАК ИНОЯТ! United Flames

Repost from RUHONIY
Xarakteringiz o'zgarishini istaysizmi? Intizomdan boshlang. Bu gapga to'liq qo'shilaman. Muqaddas Kitobni o'qiganimda, intizo
Xarakteringiz o'zgarishini istaysizmi? Intizomdan boshlang.
Bu gapga to'liq qo'shilaman. Muqaddas Kitobni o'qiganimda, intizomning o'zi ham qayerdan kuch olishi haqida ko'p fikr yuritaman. Chunki odam o'zini tartibga solishi bilan birga ichida mag'rur, besabr va bemehr bo'lib qolishi mumkin. Hatto tartibli hayotimiz ham boshqalarni hukm qilishimizga sabab bo'ladi ko'pincha. Pavlus Titusga yozgan maktubda Xudoning inoyati bizni tarbiyalashi haqida so'z ochadi. Pavlus najot keltirgan inoyat haqida gapirib, aynan shu inoyat bizni qanday yashashga o'rgatishini aytadi. ⬇️
Zero, Xudo butun insoniyatga najot yo‘lini ochib berib, O‘z inoyatini ko‘rsatdi. Bu inoyat esa shuni o‘rgatadiki, biz diyonatsizlik va dunyoviy orzu-ehtiroslarni rad etishimiz kerak, bu dunyoda Xudodan qo‘rqib, vazminlik va taqvodorlik bilan hayot kechirishimiz lozim. Titus 2:11–12
Biz ko'pincha inoyatni yiqilganimizda kerak bo'ladigan kechirim bilan bog'laymiz. Bu to'g'ri. Lekin uning ishi o'sha yerda tugamaydi. Bizni kechirgan Xudo hayotimizni ham yangilaydi. Uning mehribonligi istaklarimizga, tilimizga, odatlarimizga kirib boradi. Kecha beparvo qilgan ishimiz bugun yuragimizni bezovta qila boshlaydi. Ilgari oqlashga uringan gunohimizdan endi ozod bo'lishni istaymiz. Intizom shu yerda kundalik hayotga kiradi: jahlda aytiladigan gapni yutishda, aybni tan olishda, hech kim ko‘rmagan joyda ham sodiq qolishda. Bunday itoatning tagida «Masih bizni O‘ziniki qildi» degan haqiqat yotadi. U bizni gunohdan qutqarib, yaxshilik qilishga intiladigan xalq qilish uchun O'zini berdi. Pavlus ham shu fikrga olib boradi:⬇️
Axir, Iso Masih bizni barcha illatlarimizdan xalos qilish uchun O‘z jonini fido qildi. U bizni poklab, O‘ziga tegishli bo‘lgan, yaxshilik qilishga bag‘ishlangan aziz bir xalq qildi. Titus 2:14
O'zgarishga bo'lgan umidimiz faqat irodamiz qanchalik kuchli ekaniga bog'liq emas. Bizni qutqargan inoyat bugun ham tarbiyalayapti. Shu inoyatga suyanib, tavba qilishni va itoatda davom etishni o'rganamiz. Shuning uchun xarakter o'zgarishi haqida o'ylaganimda, Masihning bizga bo'lgan sevgisiga qaytaman. Bizni O'ziniki qilgan Najotkor bizni tarbiyalashda ham davom etadi. Titus 2:11–14 ➡️ Постни кирилча варианти. #Inoyat #Intizom #Titus 🔔 📱 RUHONIY

Repost from RUHONIY
✨ Yangilik ➡️ Stikerpak "Kalomdan suhbatga" Muqaddas Kitob voqealaridan ilhomlangan, qisqa o'zbekcha yozuvli stikerlar to'pla
✨ Yangilik ➡️ Stikerpak "Kalomdan suhbatga" Muqaddas Kitob voqealaridan ilhomlangan, qisqa o'zbekcha yozuvli stikerlar to'plami tayyor! "Jasorat bor", "Umid bor", "Birgamiz", kayfiyatingizga mosini tanlab, suhbatlarda sherigingizga yuboring. To'plamni qo'shing va do'stlaringizga ham ulashing. 💬 👉 Stikerpakni qo'shish uchun pastdagi linkga bosing:⬇️ KALOMDAN SUHBATGA

• Масиҳда ўсишни истайдиганлар билан • Имонда янги ўсаётганлар билан бўлишинг 🔽🔽🔽 https://t.me/haqiqat_kalomi

Repost from RUHONIY
Худонинг Инояти Барча илоҳий тушунчалар орасида иноят (юнонча χάρις, charis) энг асосий тушунчалардан биридир. Иноятсиз Инжил
Худонинг Инояти Барча илоҳий тушунчалар орасида иноят (юнонча χάρις, charis) энг асосий тушунчалардан биридир. Иноятсиз Инжилнинг моҳиятини, нажотнинг табиатини ва Худонинг характерини тушуниб бўлмайди. Бугун биз иноятнинг маъносини, унинг Қадимги ва Янги Аҳдда қандай намоён бўлишини, нажот учун нима сабабдан зарур эканлигини ҳамда у имонли кишининг ҳаёт илоҳиётини қай тарзда шакллантиришини кўриб чиқамиз. Иноят нима? Илоҳиёт нуқтаи назаридан иноят - бу Худонинг гуноҳкор инсониятга нисбатан берилган, беғараз ва саховатли меҳр-мурувватидир. Протестант илоҳиётида Иноят қуйидагича: Sola gratia - биз фақат иноят орқали нажот топганмиз, амалларимиз орқали эмас. Мартин Лютер бу ҳақида шундай ёзган:
Иноят - бу биз муносиб бўлган ёки ишлаб топишимиз мумкин бўлган нарса эмас. Бу Худонинг биз Унга қарши бўлишимизга қарамай бизга кўрсатган илтифотидир.
Қадимги Аҳддаги иноят Кўпчилик ўйлаганидек, иноят фақат Янги Аҳдга хос ҳодиса эмас. Қадимги Аҳднинг ўзидаёқ Худо Исроилга иноят кўрсатган. 📖 Чиқиш 34:6-мисрада Худо Ўзини шундай таърифлайди:
💬 Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган, севги мўл ва садоқати.
"Раҳмдил" сўзи ибронийча ḥannun бўлиб, ḥanan илдизидан келиб чиққан ва "муносиб бўлмаган марҳаматни инъом этиш" маъносини англатади. Нуҳ "Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлган эди" (Ибт 6:8), Ҳўшея каби пайғамбарлар эса Худони бевафо хотинини кечирувчи меҳрибон эр тимсолида тасвирлаган. Шундай қилиб, ҳатто Мусо қонуни ҳам қонун қоидаларга асосланган адолатга эмас, балки аҳд иноятига асосланган (Қонунлар 7:6-8). Янги Аҳддаги иноят: Инъомни Масиҳга йўналтирилганлиги Исо Масиҳнинг келиши билан иноят узил-кесил ва тўлиқ амалга ошади:
💬 Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Худо қонунни Мусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди. Юҳанно 1:14,17.
Иноят фақатгина Худонинг сифати эмас, балки хочда намоён бўлган ҳаракатдир. 📖 Эфесликларга 2:8-9:
💬 Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин.
Ҳаворий Павлус сотериологиянинг марказига иноятни қўяди:
💬 Қонун берилгандан кейин гуноҳ кўпайиб кетди. Лекин қаерда гуноҳ кўп бўлса, Худонинг инояти янада кўпроқ намоён бўлади. Рим. 5:20
💬 Карл Барт таъкидлаганидек: Иноят - бу Хушхабарнинг моҳиятидир. Бу инсониятнинг йўқ деган жавобига қарамай, Худонинг Масиҳ орқали айтган "ҳа"сидир.
Иноят ва оқланиш Иноят оқланишни (δικαίωσις, dikaiōsis) мумкин қилади - бу Масиҳнинг ўринбосар қурбонлиги асосида инсонни солиҳ деб эълон қилишнинг ҳуқуқий жараёнидир. 📖 Римликлар 3:24
💬 Лекин Худо инояти билан, Исо Масиҳнинг қони эвазига гуноҳкорлар текин оқланадилар.
Иноят - хизмат ёки амалнинг акси ҳисобланади. Бу инсон ўз амаллари билан солиҳ бўлгани учун эмас, балки Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантиргани учундир. 2 Кор 5:21 Иноят ва имон: ташаббускор ким? Шуни тушуниш муҳимки, ҳатто имон ҳам нажот битимидаги "бизнинг ҳиссамиз" эмас, балки иноятнинг натижаси ҳисобланади. 📖 Филиппиликларга 1:29
💬 Зотан, Худо сизларга нафақат Масиҳга ишониш, балки Унинг учун азоб–уқубат тортиш шарафини ато қилган
Бошқача айтганда, биз имон орқали нажот топганмиз, чунки имоннинг ўзи ҳам бизга берилган инъомдир. Иноят ва хайрли ишлар Агар нажот фақат Иноят орқали бўлса, бу хайрли ишлар аҳамиятсиз дегани эмасми? 📖 Эфесликлар 2:10:
💬 Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.
Илоҳиёт мантиқига кўра: ⬇️ ➡️ Хайрли ишлар нажотнинг сабабчиси эмас, балки мевасидир. ➡️ Биз хайрли ишлар орқали эмас, балки нажот топганимиз учун хайрли ишлар қиламиз. Ёқуб 2:17-18 Бу иноятни қабул этинг. У ҳеч қандай тўлов талаб қилмайди, аммо ҳамма нарсани ўзгартириб юборади. #Иноят #Қадимги_Аҳд #Инжил #Оқланиш #Илоҳиёт #Масиҳ 🔔 📱 RUHONIY

Repost from N/a
Ассалому алайкум, азиз обуначилар! Яқин вақтларда сизлар билан масиҳий ҳаётида жуда муҳим бўлган «Иноят» мавзусини биргаликда ўрганамиз. Иноят нима? У биз учун қандай аҳамиятга эга? Худонинг инояти ҳаётимизда қандай намоён бўлади? Шу каби муҳим саволларга Муқаддас Китоб асосида биргаликда жавоб излаймиз. Агар сиз ҳам «Иноят» мавзусини чуқурроқ англашни истасангиз, биз билан қолинг, обуна бўлинг ва кейинги суҳбатларни ўтказиб юборманг! Келинг, биргаликда ўрганамиз ва Худонинг иноятини янада чуқурроқ англаймиз! 🙏 МАВЗУ: МАСИҲИЙЧА ТУШУНЧА БЎЙИЧА ИНОЯТ Тасаввур қилинг, кимдир сизга жуда қимматбаҳо совға берди. Лекин унинг кетидан: «Аввал бунга муносиб бўлгин» деб қўшиб қўйди. Бу энди совға эмас, тўғрими? Энди эса кейинги савол: «Худонинг нажотини муносиб бўлиб олишни иложиси борми» Айнан шу ерда Муқаддас Китоб иноят деб аталадиган нарса ҳақида гапиради. «Иноят нима?» «Иноят» сўзи жамоатда, ибодатларда ва воизликларда кўп учраб туради. Бироқ инсондан: «Иноят ўзи нима?» деб сўрасангиз, кўпчилик жавоб беришда қийналади. Шунинг учун бугун шу ҳақида сўз юритамиз ва Муқаддас Китоб нимани иноят деб аташини кўриб чиқамиз. Иноят ҳақидаги энг машҳур оят Эфесликларга мактубдан жой олган: «Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин.» Иноят нажотни ўз ҳаракатлари билан ишлаб топиш мумкин эмаслигини англатади. Унга эришиш учун етарлича яхши ишларни тўплаб бўлмайди. Худо биздан қарздор бўлиб қолиши учун шу қадар яхши одам бўлиб қолиб бўлмайди. Нажот - бу Худонинг инъомидир. Инсонга нима учун иноят керак? Бироқ «Нима учун Худо бизга иноятни бериши керак?» деган савол юзага келади. Жавоб, чунки инсонда муаммо бор ва бу гуноҳ муаммосидир. Гуноҳ инсонни Худодан узоқлаштиради ва Худо билан инсон орасида тўсиқ пайдо қилади. Муқаддас Худонинг қаршисида ҳеч ким «Мен тўлиғича солиҳ инсонман» дея олмайди. Агар Худо фақат адолатга кўра иш тутганида ҳар бир инсон айбдор бўлиб жазога тортилиши керак бўлар эди. Бироқ Худо инсониятга иноят кўрсатди. Муқаддас Китобда шундай дейилади: «Таврот Қонуни Мусо орқали берилган эди, Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат эса Исо Масиҳ орқали зоҳир бўлди.» - Юҳанно Хушхабари 1:17 Иноят - бу шунчаки Худонинг эзгу фикри эмас. У бизга Исо Масиҳ орқали келди. «Жуда жудаям катта миқдорда қарзи бор ва уни ҳеч қачон қайтара олмайдиган инсонни тасаввур қилинг. У бу қарзини минг йил яшаса ҳам қайтара олмайди. Лекин бирдан унинг олдига кимдир келиб, қарзини тўлиқ тўлаб беради. Хочда Масиҳ айнан шундай иш қилди. Масиҳ инсон зоти қила олмайдиган ишни қилди.» «Савоб ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм–шафқати туфайли У бизни қутқарди. Муқаддас Руҳ орқали гуноҳларимизни ювди, бизни янгидан туғдириб, янги ҳаёт ато этди» - Титусга мактуб 3:5 Иноятнинг учта намоён бўлиши 1. Қутқарувчи иноят Аввал иноят инсонни қутқаради. Гуноҳларни кечириб, Худо билан яраштиради. «Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз иноятини кўрсатди» - Титусга мактуб 2:11 2. Муқаддас қилувчи иноят Имонга келгач иноят йўқ бўлиб қолмайди. У инсонни ўзгартира бошлайди. Биз янгича яшашни ўрганамиз ва Масиҳга ўхшаш бўлиб борамиз. «Бироқ Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг иноятида ва Уни таниб- билишда улғайинглар» - Бутруснинг иккинчи мактуби 3:18 3. Мустаҳкамловчи иноят Иноят синовлардан ўтишга ёрдам беради. У биз қийналганимизда ҳаракат қилади. «Буни мендан узоқлаштиришни Раббийдан уч марта илтимос қилдим. У эса менга деди: “Менинг иноятим сен учун етарлидир, чунки Менинг қудратим заифликда камолга етади”. Шунинг учун Масиҳнинг қудрати менда жо бўлиши учун бажонидил ўз заифликларим билан янада кўпроқ мақтанаман.» - Коринфликларга иккинчи мактуб 12:8-9 «Телефоннинг ишлаши учун батарея қувват бериб тургани каби, Худонинг инояти ҳам имонли инсонни қўллаб-қувватлаб туради.» Хулоса Агар бугунги дарсдаги «Иноят нима дегани?» деган саволга қисқа қилиб жавоб берадиган бўлсак: Иноят - бу Исо Масиҳ орқали бизни қутқарадиган, ҳаётимизни ўзгартирадиган, ҳар куни бизни қўллаб-қувватлайдиган биз муносиб бўлмаган Худонинг севгисидир. Масиҳийлик инсон Худо учун қиладиган ишдан бошланмайди. У Худонинг инсон учун нима қилганидан бошланади. Айнан шунинг учун иноят Хушхабарнинг қоқ марказида жойлашган. «Чунки сизлар имонингиз орқали иноят билан нажот топдингизлар» - Эфесликларга мактуб 2:8

Repost from N/a

Repost from N/a
КУНДАЛИК ҲАЁТДА ЎЗ ИМОНИМИЗНИ ҚАНДАЙ МУСТАҲКАМЛАШ МУМКИН? Имонни мустаҳкамлаш — доимий эътибор ва ҳаракатни талаб қиладиган жараёндир. Имон турли хил руҳий амалиётлар ва онгли равишда қилинган ҳаракатлар орқали ўсиши ва мустаҳкамланиши мумкин. ИБОДАТ — ИМОННИНГ АСОСИ Ибодат — имонни мустаҳкамлашнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Худо билан мунтазам мулоқот қилиш руҳий алоқани мустаҳкамлашга, донолик ва йўл-йўриқ олишга ёрдам беради. Ибодат учун мунтазам вақт белгиланг. Бу эрталаб ёки кечқурун бўлиши мумкин. Бу вақтда Худога миннатдорчилик айтиш ва Ундан сўрашга диққатингизни қаратинг. Самимий ва ростгўй бўлинг. Худо қалбингизни билишини унутманг. Ибодатдаги самимийлик У билан яқин муносабатни мустаҳкамлайди. МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎҚИШ ВА ЎРГАНИШ Худонинг Каломини тушуниш имонни мустаҳкамлайди ва Муқаддас Китоб тамойиллари асосида яшаш учун асос беради. Муқаддас Китобни мунтазам ўқиш: Ҳар куни ўқиш ва ўқиган матнлар ҳақида мулоҳаза юритишни одат қилинг. Матннинг мазмуни ва тарихий контекстини ўрганиш: Бу ўқиганларингизнинг маъносини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. ИМОНЛИЛАР ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ Бошқа имонлиларнинг қўллаб-қувватлаши шахсий имонни мустаҳкамлашга ва руҳан ўсиш учун имконият яратишга ёрдам беради. Жамоат ибодатлари ва тадбирларида иштирок этинг. Ўзаро мулоқот куч ва ишонч бағишлайди. Муқаддас Китоб ҳақиқатларини муҳокама қилинг ва ўз гувоҳликларингиз билан ўртоқлашинг. Бу бир-бирингизни руҳлантиради ва муносабатларингизни бойитади. ХИЗМАТ ҚИЛИШ ВА БОШҚАЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ Биз бошқаларга хизмат қилиб ва Масиҳнинг муҳаббатини намоён этиб, имонимизни амалда кўрсатганимизда имонимиз мустаҳкамланади. Кўнгилли равишда ёрдам бериш: Ўз жамоангиз ёки жамоатингизда хизмат қилиш имкониятларини изланг. Муҳтожларга ёрдам бериш: Атрофингиздаги инсонларнинг эҳтиёжларига эътиборли бўлинг ва имконингиз борича уларга ёрдам беринг. Имонни мустаҳкамлаш — вақт ва ҳаракатни талаб қиладиган жараёндир. Бироқ бу жараён инсонга чуқур қониқиш ва руҳий куч бағишлайди.

Repost from N/a

Repost from N/a
Имондаги шубҳалар ҳақида Муқаддас Китоб нима дейди? Имондаги шубҳалар — кўплаб имонлилар учун руҳий йўлнинг табиий бир қисми. Муқаддас Китоб бу масалада бизни тушунчасизлик ва тасаллисиз қолдирмайди. Шубҳалар имонимизни синаши билан бирга, имонимизни ўсиши ва Худо билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш учун имконият ҳам бўлиши мумкин. Муқаддас Китобда шубҳа қилган шахслар мисоли Тўма, «имонсиз Тўма» номи билан ҳам танилган: Исо тирилганидан кейин Тўма далилларни кўрмагунча, Унинг тирилганига ишонмади. Аммо унинг шубҳалари Исо унга зоҳир бўлганидан кейин имонининг янада мустаҳкамланишига олиб келди. [Юҳанно 20:24–29] Яҳё пайғамбар: қамоқда бўлганида, Яҳё шогирдларини Исонинг олдига юбориб: «Ўша келадиган Сенмисан ёки биз бошқасини кутайликми? – деб Ундан сўраттирди.» У оғир вазиятда бўлгани сабабли шубҳаларга дуч келган эди. Шубҳалар ва имон ҳақидаги Муқаддас Китоб оятлари Муқаддас Китоб шубҳалар билан курашишга ёрдам берадиган кўплаб оятларни таклиф қилади. [Ёқуб 1:5–6] «Агар сизлардан бирортангизга донолик етишмаса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин ва унга берилади. Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин, чунки шубҳа қилувчи киши шамол кўтараётган ва тўзитиб юбораётган денгиз тўлқинига ўхшайди». [Марк 9:24] «Дарҳол боланинг отаси кўз ёши билан ҳайқириб: – Ишонаман, Раббим, менинг имонсизлигимга ёрдам бер, – деди». Бу оят бизга ўз шубҳаларимизни тан олиш Худо билан янада чуқурроқ муносабатнинг бошланиши бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Шубҳаларни қандай енгиш мумкин? Худо билан мулоқот: Ибодат қилиш ва Муқаддас Китобни ўқиш — шубҳаларни енгишда муҳим воситалардир. Бошқа имонлилар билан мулоқот: Бошқа имонлиларнинг қўллаб-қувватлаши ва руҳий устозлиги имонимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Муқаддас Китобдаги мисолларни ўрганиш: Бошқа инсонлар шубҳалар билан қандай курашганини тушуниш бизга далда ва илҳом бериши мумкин. Шубҳалар, агар биз ёрдам ва йўл-йўриқ олиш учун Худонинг иноятига мурожаат қилсак, имонда ўсиш ва янада чуқурлашиш учун имконият бўлиши мумкин.

Repost from N/a

Repost from N/a
Ҳақиқий Имон ҳамда Сохта Имон @haqiqat_kalomi

Repost from N/a
ШУБҲАЛАР БЎЛГАН ВАҚТДА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИМОННИ МУСТАҲКАМЛАШ МУМКИН? Кўчада қуёш бўлган вақтда фонарнинг кераги бўлмайди. Лекин қоронғи тушганида унинг аҳамияти ортиб боради. Имон билан ҳам худди шундай. Ҳаммаси яхши бўлган вақтда Худога ишониш ҳам осон бўлади. Бироқ саволлар, муаммолар, қўрқувлар пайдо бўлганида имон синалишни бошлайди. Шунда кўпчилик янги имонга келганлар: “Агар мен шубҳаланаётган бўлсам, бу имоним йўқ деганими?” деган саволга дуч келадилар. Бугун шу ҳақида сўз юритамиз. Биринчидан, шубҳалар ҳатто имонлиларда ҳам бўлади. Тушуниш керак бўлган биринча нарса: бу шубҳа ва ишончсизлик - битта нарса эмас. Ишончсизлик “Мен Худога ишонишни истамайман” дейди. Шубҳа эса: “Тушунишим қийин, лекин бунинг тагига етишни истайман” дейди. Муқаддас Китобдадаги бемор боланинг отасига назар солинг. У Исога шундай деганди: “Ишонаман Раббий! Лекин ишончсизлигимни енгишимга ёрдам беринг”. Бу ғаройиб илтижодир. Бир вақтнинг ўзида имон ҳам кураш ҳам бор. Исо бу инсонни рад этмади. Аксинча унга ёрдам берди. Иккинчидан, Худонинг Сўзига қайтинг. Шубҳалар пайдо бўлганида, кўпчилик жавобни ўз ҳис-туйғуларидан излай бошлайдилар. Бироқ муаммо шундаки, ҳис-туйғулар доим ўзгарувчан бўладилар. Бугун сизга Худо ёнингизда тургандай туюлади. Эртага эса худди У узоқлашгандай бўлади. Шунинг учун имон ҳис-туйғуларда қурилмайди. У Худонинг Сўзида қурилади. Римликлар 10:17 да шундай дейилади: “Демак, имон тинглашдан,​ яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан​ келиб чиқади.”. Шубҳаланганингизда Худонинг Каломига қайтинг. Ҳар куни бир бобдан китоб ўқинг. Мураккаб жавобларни қидирманг. Энг аввало Масиҳнинг Ўзига қаранг! Учинчидан, Худога рост гапиринг. Баъзан одамлар, ҳақиқий масиҳийлар ҳеч қачон шубҳаланмайдилар деб ўйлайдилар. Шунинг учун саволларини ҳатто Худодан ҳам беркита бошлайдилар. Бироқ Худо юрагимизда нима содир бўлаётганини олдиндан билади. Шунинг учун Марк баён этган Хушҳабарнинг 9 бобида ҳикоя қилинган ота каби иш тутишимиз керак ва ростини айтиб, “Раббий, менга қийин. Мен тушунмаяпман. Бироқ Сенга ишонишни истайман” дейишимиз керак. Бундай ибодат Худога боғлиқлигимизни кўрсатади. Тўртинчидан, бу йўлни ёлғиз босиб ўтманг. Худо ҳеч қачон масиҳийликни ёлғизлик билан ўтиш керак бўлган йўл деб режалаштирмаган. Воиз китобида шундай дейилади: “уч карра ўралган ипни узиш қийин”. Инсон саволлари билан ёлғиз қолганида, шубҳалар кучли бўла бошлайдилар. Бироқ у бошқа масиҳийлар билан мулоқот қилса бунинг акси содир бўлади. Сиз гувоҳликларни эшитасиз. Қўллаб-қувватланасиз. Худо бошқа инсонларнинг ҳаётида қандай ҳаракатланаётганини кўрасиз. Бешинчидан, Худонинг содиқлигини эсланг Шубҳалар келганида кўпинча Худо амалга оширган яхшиликларни ёдимиздан чиқариб қўямиз. Шунинг учун Забурнинг 102-саносида “Унинг қилган эзгу ишларини унутмагин” дейилади. Яна ўзингизга қуйидаги саволларни беришингиз фойдали бўлади: - Худо мени қандай қилиб қутқарди? - Ибодатларимга қандай жавоб берди? - Илгари мениқ андай қўллаб-қувватлади? Баъзан бугунги шубҳаларимизга жавоб Худонинг кечаги садоқатида жойлашган бўлади Олтинчидан, итоаткорлик имонни мустаҳкамлайди Сузишни ўрганмоқчи бўлган инсонни тасаввур қилинг. У сузиш ҳақидаги юзлаб китобларни ўқиб чиқиши мумкин. Бироқ сувга кирмагунича, ўзига ишончи пайдо бўлмайди. Имон ҳам шундай ишлайди. Кўпинча имон итоаткорликдан кейин келади. Сиз Худонинг Сўзини амалда қўллаганингизда Унинг садоқатини ўз кўзларингиз билан кўра бошлайсиз. Еттинчидан, Муқаддас Руҳ юракни мустаҳкамлайди Ваниҳоят энг муҳими. Биз имонимизни фақат ўз кучимиз билан мустаҳкамлай олмаймиз. Бу Муқаддас Руҳнинг ишидир. Римликлар 8:16 да шундай дейилади: “Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради.” Муқаддас Руҳ бизга Масиҳнинг сўзларини эслатиб туради. Бизни юпатади. Фош қилади. Йўналтиради. Шунинг учун шубҳаланган вақтда нафақат жавобларни қидиришимиз, балки Худони ҳам қидиришимиз керак. Шубҳаланган вақтда қандай қилиб имонни мустаҳкамлаш мумкин? - Саволлар ва шубҳаларингизни беркитмаслик; - Худодан қочмаслик; - Фақат ҳис-туйғуларга берилиб яшамаслик; - Муқаддас Китобга қайта ўқиш; - Чинакамига ибодат қилиш; - Имонлилар билан доимий мулоқот қилиш; - Худонинг садоқатини эслаш; - Масиҳнинг ортидан қадамма-қадам эргашиб бориш. Шубҳалар доим ҳам имонни барбод қилиши шарт эмас. Аксинча, Худо улардан имонни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланади. Шунинг учун ҳақиқий имон — бу саволларнинг йўқлиги эмас. Ҳақиқий имон — бу жавоблар ҳали келмаган тақдирда ҳам Худога ишонишда давом этишдир. Кучли имон қийинчилик йўқлигида эмас, балки улар орасида Худога содиқликдан келиб чиқади. "Дарҳол боланинг отаси кўз ёши билан ҳайқириб: – Ишонаман, Раббим, менинг имонсизлигимга ёрдам бер, – деди" - Марк 9:24

Repost from ЭСТЕР

Repost from ЭСТЕР
@dilkashradio дан #қисқа_воизлик “Ердаги ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва ўз фасли бор” Воиз китоби 3:1. “Худо сизларда бошлаган ҳайрли ишини то Раббимиз Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман” Филиппликларга 1:6 Камолга етиш йўлида ҳеч қандай қисқа йўл йўқ. Вояга етиш учун йиллар ва ҳосил пишиб етилиши учун бутун бир фасл керак бўлади. Илоҳий Руҳнинг Самаралари учун ҳам вақт керак. Бизда Масиҳга ўхшаш ҳарактерни ривожлантиришда шошилишнинг ҳеч ҳам кераги йўқ. Худди жисмоний улғайиш ва ўсиш каби руҳан ўсиш учун ҳам вақт керак. Сиз мевани тезроқ пиширмоқчи бўлсангиз, унинг мазаси йўқолади. Баъзи давлатларда помидор ҳали пишмасидан олдин, териб олинади ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. Улар дўконларга етиб бормасидан олдин, пишмаган помидорларни тезроқ етилтириш учун махсус суюқлик сепишади. Бу суюқлик помидорларга ранг беради, аммо бу помидорлар аста-секин ўз вақти билан пишган помидорлардан бутунлай фарқ қилади. Аста-секин пишган помидор алоҳида мазали таъмга эга бўлади. Биз қандай қилиб тезроқ ўссам экан деб ўйлаган пайтимизда, Худо бизни қандай кучли бўлиб ўсишимиз ҳақида қайғуради. Биз ўз вақтида, кучли ва бамаъни бўлиб ўсганимизда, Худованднинг ишига яроқли бўламиз. Худованднинг бизнинг ҳаётимизни бошидан охиригача билади, шунинг учун У ҳеч қачон шошмайди. Биз имонга келганимизда ҳаётимизни бутунлай Худонинг қўлига топширдик деб ўйлаймиз. Аммо бу ундай эмас. Ҳаётимизда ҳали биз тўлиқ билмайдиган жойлар бор ва бу жойларни ҳали Худованд забт этмаган. Баъзида билсак ҳам ўша ҳудудларни Худовандга беришга қўрқамиз. Масиҳ: «Мана мен эшик олдида туриб таққиллатяпман, кимда ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кирман» дейди. Баъзиларимиз Унинг овозини эшитганимизда тезда эшикни очиб, Уни юрагимизга киритамиз. Баъзиларимиз эса узоқ вақт қаршилик қиламиз. Аммо имонга келганимиздан кейин Худованд аста секин бизнинг ҳаётимизни забт этиб боради. Бу жараён давомида жуда кўплаб жанглар, қаршиликлар бўлади, аммо Худованднинг каломида айтилганидай, У Ўз ишини вақтида тугатади. Шогирдлик бу Масиҳга мослашиш жараёнидир. Муқаддас Каломда: «Бунинг натижасида биз ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб – биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз» деб ёзилган. Масиҳга ўхшаш бўлиш бизнинг охирги манзилимиз, аммо саёҳат бутун ҳаётимиз бўйлаб давом этади. Ҳар куни Худо оз-оздан бизнинг Унга ўхшаш бўлишимизни хоҳлайди. Муқаддас Китоб бу ҳақида: “Бунинг ўрнига Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган Янги инсонни қабул қилдингизлар”, дейди. Биз тезроқ етилиш ҳақида ўйлаганимизда Худо бизни кучли ва мустаҳкам қилиб ўстириш ҳақида ўйлайди. Биз руҳан камолга етишда тезроқ ўсишни, қисқа йўллардан боришни хоҳлаймиз. Биз тезроқ камолга етиш ва васвасаларни қувиш учун семинарлар, ўқув курсларига қатнашамиз, аммо бу тезда содир бўладиган нарса эмас. Ўсиш узоқ вақт давом этишидан ташқари, оғриқли ҳам бўлади. Биз Муқаддас Руҳ амри остида, Унинг бошқаруви билан юрадиган бўлсак, табиатимизнинг хоҳишларини ўлдиришимиз, ўзлигимиздан кечиб, Унинг хоҳишларини бажаришимиз керак бўлади. Бу эса осонгина ва силлиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўсиш давомида баъзида оғриқларни айланиб ўтишни истаймиз. Ҳаётимизда бир марталик руҳий ўзгариш билан руҳий етуклик пайдо бўлмайди, ўша руҳий ўзгариш қанчалик кучли бўлмасин, бизларни бир пасда етук қилиб қўя олмайди. Бу аста-секин ўсиб борадиган жараён. Балки бу ҳолатни ҳаётингизда ҳис қилаётгандирсиз, ёки яқинларингизнинг ҳаётида кўраётгандирсиз. Секин ўсаётганингиз учун асло хафа бўлманг. Худованд Ўз ишини бажаришда ҳеч қачон шошмайди ва ёки кеч ҳам қолмайди. Унга ишонинг ва йўлда давом этинг. @dilkashadio dilkashradio.com najot.com

Repost from ЭСТЕР