cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Teamwork.uz (фриланс площадка)

Tez, oson va hamyonbop IT bo'yicha mutaxassislar va vazifalar topish platformasi. === Платформа для поиска удаленных исполнителей и задач. Topshiriq berish bo'yicha: Teamwork.uz Reklama joylashtirish bo'yicha: @teamwork_support @shohruh_mir2

Більше
Рекламні дописи
9 075
Підписники
-124 години
-517 днів
-22930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фрлансерликда қандай форматда ишлайсиз?Anonymous voting
  • Мени асосий иш жойим бор, фрилансерлик қўшимча иш мен учун
  • Фрилансерликда фулл тайм ишлайман, бошқа ишим йўқ, даромадим фақат шундан
0 votes
👌 6👎 1 1😁 1
Нимага хозир одамлар фрилансни танлашяпди? Сўнгги йилларда фрилансга миллионлаб одамлар кириб келяпди. Нимага бундай бўляпди? Фрилансда ишлашнинг фойдаси борми ўзи? Фрилансда ўзи 2 тоифа одам ишлайди, ишлаш формати жихатидан. 1. Фриланс билан қисман шуғулланадиганлар. Бу одамни асосий иши бор, лекин унга қўшимча даромад керак. Шунинг учун махорати бор сохада қўшимча ишлар олиб, пул топишга харакат қилади. Бунинг плюслари: — стабил даромади бор — даромадини ошириш имконияти, иш олса — заказлар топмаса хам, хотиржам, чунки даромад келтириб турган иши бор Минуслари: — вақти оз, оиладан, дам олишдан воз кечишга тўғри келади — кўпчилик фрилансда излаган эркинликка, ўзига хон, ўзига бек бўлишга эриша олмайди 2. Фақат фрилансерлик билан шуғулланади, фулл тайм дегандай Плюслари: — ўзига хон, ўзига бек, хохласа ишлайди, хохламаса йўқ — вақтини ўзи бошқара олади, қарорларни ўзи қабул қилади — даромад қилишини кўпайтириши мумкин Минуслари: — стабил даромад йўқ, айниқса ишни энди бошлаган вақтда, иш бўлмаса пул йўқ — интизомли бўлмаса, қийналиб қолади, интизомга риоя қилиш қийинчилик келтириб чиқаради — Отпуск, касаллик бўйича таътил деган нарслар йўқ Лекни бу иккала тоифа фрилансерларни бирлаштириб турган нарса бор — заказ берадиган мижозларга эхтиёж. Бозорда бир қанча вақт ишлаётган фрилансер озми кўпми заказлар топа олса, хали бозорда ўрнашмаган фрилансер учун бу роса хам долзарб муаммо. Бу холатга қарамасдан хам, одамларни фрилансда ишлашдан унча мунча нарса тўсмайди. Чунки сохада потенциал жуда катта. Эркинлик, яхши даромад қилиш имкониятлари шулар жумласидан. Сизда мижозлар топиш, заказ олиш бўича холат қандай? Яхши бўлса, 🔥 реакциясини босинг. Акси бўлса, мана бу реакцияни 😱 Аслини олганда, фрилансда заказлар топиб, хар ойи 500 доллардан кам бўлмаган пул топиш муаммо эмас. Асталик билан шу мавзу хақида гаплашамиз яна. Сиз босиб келаётган йўлни босиб ўтган, Teamwork платформаси асосчичи Мирзашарипов Шохрух
Показати все...
😱 19🔥 5👍 3
Сиз қайси йўналишда ишлайсиз фрилансда?Anonymous voting
  • 1. Вёрстка (фронт ва бэк эндлар)
  • 2. Веб сайтлар ясаш
  • 3. Ботлар ишлаш
  • 4. Мобил иловалар бўйича
  • 5. Дизайн йўналиши
  • 6. Веб дизайн
  • 7. Копирайтерлик
  • 8. Маркетинг
  • 9. СММ
  • 10. Лойихалаш, архитектура
0 votes
👍 6👎 2👌 1
2024 йилда фрилансда энг кўп пул топса бўладиган 5 та ТОП йўналиш Фрилансда пул топиш қийин деб ўйлайсизми? Фрилансерлар роса кўпайиб кетганга ўхшаяпдими? Майли шундай деб қабул қилиб турайлик. (Аслида эса бошқача, буни яна тушунтираман) Биласизми, хар қандай сохада хам зўр натижа берадиган, ўртача эффект кўрсатадиган ва энг орқада қолиб кетадиганлар бўлади. Фриланс бундан узоққа кета олмаган. Унда хам шундай. Teamwork платформасига асос солган одам сифатида дунё бўйича фриланс сохасини кузатиб бораман. Нима бўляпди, қаерга кетяпди ўзи. Сизга, фриланс йўналишини танлаган одамга 2024 йилда энг талабда бўладиган ва пул келтирадиган 5 та ТОП йўналиш хақида айтмоқчиман: 1. График ва веб-дизайн Талаб: Рақамли маркетинг ва интернет бизнеслар ривожланиши йилдан йилга фақат ўсяпди холос. Онлайн курслар, вебинарлар кўпайганини кўряпсизми? Онлайнда риввожланадиган бизнес ўзини таништириши учун веб-сайтлар, логотиплар ва ижтимоий медиа баннерлар учун дизайн қилишга ўта мухтож. Ўз ўзидан бу соҳага қизиқиш юқори ва яхши пул топиш имконияти бор. 2. Контент яратиш ва ёзиш Талаб: Блоглар, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар учун юқори сифатли контент яратишга эҳтиёж ортиб бормоқда. Мижозларни қизиқтирадиган, жалб қиладиган, уларга сотадиган матнлар, постлар, сценарийларга эхтиёж хеч қачон сўнмайди. Хозир контент, ноёб контент даври. Бу сохадаги мутахассислар хеч қачон пулсиз қолишмайди. Миллионер копирайтерлар хақида эшитган бўлишингиз керак. 3. Онлайн таълим ва мураббийлик Талаб: Онлайн курслар, вебинарлар ва шахсий мураббийлик хизматлари орқали билим ва кўникмаларни тақдим этиш бугунги кунда жуда оммалашган. Агар сиз маълум бир соҳада эксперт бўлсангиз, ўз билимларингизни онлайн дарслар орқали сотиш мумкин. 4. Программалаштириш ва веб-дастурлаш Талаб: Замонавий IT соҳасида барча турдаги дастурий таъминотлар, мобил илова ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш хизматларига талаб юқори. Бу соҳадаги фрилансерлар юқори маош ва эркин иш жадвалига эга бўладилар. 5. Ижтимоий тармоқлар бошқаруви Талаб: Кичик ва ўрта бизнеслар учун ижтимоий тармоқлар бошқаруви хизматлари талаб қилмоқда. Ижтимоий медиа платформаларда контент яратиш, реклама кампаниялари юритиш ва обуначилар билан алоқа ўрнатиш учун профессионаллар талаб қилинади. Бу каналда асосан фрилансерлар йиғилганини биламан. Бу постим билан сизга йўналиш олишингизга ёрдам беришга харакат қилдим. Агар хозир фриланс йўналишида ишлаётган бўлсангиз, пастдаги сўровномада йўналишизи белгилаб қўйинг. Сизга яна кўп фойдали нарсалар тайёрлаяпман деб, Teamwork платформаси асосчиси Мирзашарипов Шохрух Постим фойдали бўлганини ана шу сўровномадаги қолдирган овозларингиздан билиб оламан 👍🔽 @teamwork_uz
Показати все...
👍 9👏 2👌 2
Buyurtma №899 — #aktiv 👨‍💻 Mavzu: AppStorega ilova joylash kerak 📝 Vazifa: AppStoreda akkunti bor bo'lgan dasturchilar ilovani yillik shartnoma bilan joylab berishi kerak bo'ladi. 🕛 Muddati: Kelishilgan holda 💰 Narxi: 600 000 so'm #Dasturlash #iOsilovalar
Показати все...
👍 1👌 1
Buyurtmaga taklif yuborish uchun bosing
Ҳурматли обуначилар, Сизни домен UZ администратори (cctld.uz) томонидан UZ доменларни рўйхатга олиш ва узайтириш нархлари оширилганлиги туфайли, Ahost.uz ҳам 2024 йил 1 июлдан бошлаб UZ доменларни рўйхатга олиш ва узайтириш нархини 1 йилга 27 000 сўмга оширишга мажбурмиз. 2024 йил 1 июлгача UZ доменларни 1 йилга 17 000 сўмга рўйхатга олиш ва узайтиришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, доменларни 10 йилгача рўйхатга олиш ва узайтириш мумкин. Ҳурмат билан, aHOST жамоаси @teamwork_uz
Показати все...
25. Узум ва бошқа платформаларда фаолият юритиш курси. 26. Қошлар чизиш, парваришлаш курси. Хизматлар сотувини йўлга қўйиш. 27. Гўзаллик салонини очиш курси. 28. Кофейня очиш курси. 29. Агробизнес хизматларини кўрсатиш курси. 30. График дизайн курси. 31. Молиявий саводхонлик ва оила бюджетини юритиш курси. 32. Компьютер саводхонлиги курси. 33. Кичик бизнесни бошқариш курси. 34. Ноширлик курси. 35. Сотувчилик курси. 36. Рақс тўгарагини ташкил қилиш курси. 37. Ўз ўзига стилист визажист курси. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш. 38. Блогерлик фаолияти ва блог юритиш еурси 39. "Миллий ипакдан қўл ишлари" курси. 40."Декоратив интерьер композициялар" курси. 41."Resin Art" курси. 42. "Гипсдан идишлар ясаш" курси. 43. "Декоратив ва хидли шамлар ясаш курси. Бундан ташқари қизларимизни дунёқараши, мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида қўйидаги курсларни ташкил қилмоқчимиз: 1. Оила психологияси курси 2. Болалар психологияси курси. 3. Келажак касблари курси. 4. Гнекология ва қизлар шахсий гигиенаси курси. 5. Чет эл ОТМларига хужжат топшириш жараёнлари (АҚШ) 6. Чет эл ОТМларига хужжат топшириш жараёнлари (Европа). 7. Оилавий ҳуқуқ курси. 8. Конфликт ва стрессдан чиқиш курси. 9. Критик таҳлил қилиш ва фикрлаш дизайнини ошириш курси. 10. Диетолог-нутрициолог курси. Тўғри овқатланиш курси. 11. Ўз ўзини ҳимоя қилиш, шахсий хавфсизлик курси. Сизнингча яна қандай касб курсларни қўшиш керак? Бу касбдаги қайси инсонларни тавсия қилган бўлар эдингиз (иложи бўлса улар билан боғланиш каналлари билан ҳам ўртоқлашинг)? Қизлар дунёқарашини ошириш учун яна қандай курсларни, курслар бўйича экспертларни таклиф қилган бўлар эдингиз? Фикрларингизни шахсийда билдирмоқчи бўлсангиз менга ёки Нодира Вахидова га бемалол ёзиб мурожаат қилишингиз мумкин 😘 Пост билан бўлишиб, кенгроқ тарқалишига ёрдам берсангиз айни муддао бўлар эди, чунки бу ҚИЗЛАР АКАДЕМИЯСИ бугун уйда ўтирган, ишсиз, ҳаётда ўрнини топа олмай қийналаётган, опалик маслаҳатига мухтож қизингиз, синглингиз, опангиз ёки аёлингиз учун бермоқчи бўлган ИМКОНИЯТ АКАДЕМИЯСИ дир.... ps:кейинчалик дуоларингиз ва қўллаб қувватловингиз билан АКАДЕМИЯ фаолияти биз ўйлаган, режа қилган даражада иш берса, офлайнга ҳам айлантиришдек буюк мақсадимиз ҳам бор! Барногул Санакулова @teamwork_uz
Показати все...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

Ҳурматли народ🥰 ва ниҳоят анча вақтдан буён ният қилиб келган бир режамиз амалга ошиш остонасида турганини ва бу масалада албатта Сизлар билан бамаслаҳат иш тутиш, дуоларингизда ишларимизни ривожини сўрашингизни илтимос қилишни лозим топдик❤️ Ўзбекистон Президенти қарори билан Ёшлар агентлиги раҳбарлигида ҚИЗЛАР АКАДЕМИЯСИ ташкил этилиб, бошланишида онлайн платформа режимида ишлаб, мазкур платформа орқали ўзбек қизларини илми, билими дунёқарашини оширишдан ташқари ўзлари истаган касбга қисқа муддатда ўқитиш, даромад олишини йўлга қўйиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, молиявий мустақилликка ёшликдан эришиш сир синоатини ўргатишга бел боғладик! Барча курслар қизларимиз учун текин бўлиши билан бир қаторда келгусида академия тингловчисига айланган минглаб қизларимиз билан бевосита алоқа ўрнатиш, уларни ҳаёт тарзидан хабардор бўлиш, қадамба қадам ўсишида "ОПА СИНГИЛЛИК" тизими асосида сирлашиш, дўстлашиш, йўл йўриқ кўрсатиб мотивация бериб боришни, чекка чекка қишлоқларда яшаётган сингилларимиз билан ҳам алоқаларни йўлга қўйишни, уйда ўтириб бўлсада даромадга чиқишлари, молиявий саводхон бўлишларини ният қилдик! Курслар текин, ишончли ва амалиётда синалган, шу касблар ортидан даромад топаётган реал тадбиркор аёллар, қизлар томонидан ўргатилади. Курсларни муваффақиятли ўтаган ҳар бир қизимизга индивидуал ёндошиб, ўз ишларини очишда, фаолиятларини йўлга қўйишда экспертлар томонидан ёрдам кўрсатилиб, доимий даврий мониторинг тизими йўлга қўйилади. Келгусида ўзбек қизлари фаолиятига доир стратегик қарорлар қабул қилиниши жараёнида академия фаолияти доирасида йиғилган маълумотлар базаси, таҳлилий статистикаси инобатга олинади! Бу эзгу мақсадга эришиш мақсадида Dilnozaxon Kattaxonova кучли экспертлар жамоасини шакллантириб, лойиҳага старт бердилар! Қўйида биз онлайн ўқитмоқчи бўлган касбларга доир курслар рўйҳати келтирилган. Илтимосимиз шундан иборатки, Сизнингча яна қандай курсларни ўқитиш бўйича видеодарслар ташкил қилишимиз мумкин? Балким Сизда янги биз рўйхатга киритмаган аммо бугун бозорда талабгир бўлган бирон бир касб ҳақида биларсиз ёки ўзингиз бирон бир касбга қатор видеодарслар форматида ўргата оларсиз? Албатта барча видеодарслар тижорат асосида келишилган нархларда сиздан сотиб олинади, бунинг учун давлат бюджетидан маблағлар ажратилган! Мақсадимиз касблар турлари хилма хиллигини таъминлаш, ҳар бир қизимизни ўзини салоҳияти, қобилияти, имкониятидан келиб чиқиб кенг танловга эга бўлишига эришишдир... 1. Миллий ва замонавий ширинликларни тайёрлаш (ярим тайёр ҳолатда тайёрлаш) ва сотиш курси. Шахсий онлайн ва офлайн дўкон очиш курси. 2. Миллий ва европа таомларини тайёрлаш (ярим тайёр ҳолатда тайёрлаш) ва сотиш курси. Онлайн ва офлайн кафе очиш курси. 3. Миллий тақинчоқларни ясаш ва сотиш курси. Онлайн ва офлайн дўкон очиш курси. 4. Тикиш, кийимларга қайта ишлов бериш курси. Ателье мод очиш курси. 6. Тўқув курси нольдан. Онлайн ва офлайн дўкон очиш курси. 7. Онлайн кийим кечак бутик магазин очиш курси. 8. Зоомагазин хизматлари. Онлайн ва офлайн дўкон очиш курси. 9. Болалар боғчаси бизнеси. Боғча очиш курси. 10. Ўқув маркази очиш курси. 11. Флористика курси. Онлайн ва офлайн дўкон очиш курси. 12. Болалар ўйинчоқларини ясаш курси. Онлайн ва офлайн дўкон очиш курси. 13. Кашта, замонавий каштачилик курси. Онлайн ва офлайн сотувни йўлга қўйиш курси. 14. Декоратив безаш ва фотозоналарни ташкил қилиш курси. Онлайн ва офлайн сотувни йўлга қўйиш. 15. Катеринг хизматлари курси. Хизматлар сотувини йўлга қўйиш. 16. Байрам тадбирларини ташкил қилиш хизматлари курси. 17. Маникьюр ва педикюр хизматлари курси. Хизматларни сотувини ташкил қилиш. 18. Болалар ва ўсмирлар массаж хизматлари курси. Сотувни йўлга қўйиш. 19. Киприк улаш, парвариш қилиш хизматлари курси. Сотувни йўлга қўйиш. 20. Сочларни бўяш, парвариш қилиш, улаш курси. Хизматлар сотувинийўлгақўйиш. 21. Депиляция хизматлари курси. Хизматлар сотувини йўлга қўйиш. 22. Стилист визажист хизматлари курси. Хизматлар сотувини йўлга қўйиш. 23. Смм, мобилиграфия курси. Хизматлар сотувини йўлга қўйиш. 24. Онлайн маркетплестларда иш юритиш курси.
Показати все...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

Repost from Allaev Uz
Иқтисодчилар қашшоқлик ва даромадлар тенгсизлигини ўрганади. Улар кимлар камбағаллиги, нима учун камбағаллиги ва уларнинг аҳволини ўзгартириш мумкинми ёки йўқлигини тушунишга ҳаракат қилишади. Билл Гейтс нима учун ертўлаларда ётишга мажбур бўлган эркак ва аёлларга қараганда беқиёс даражада бой экани борасидаги ҳар қандай мунозарани иқтисодчилар инсон капитали деб атайдиган тушунчадан бошлаш керак. Инсон капитали – шахсдаги қобилият ва кўникмаларнинг йиғиндиси: билими, ақл-заковати, харизмаси, ижодкорлиги, тажрибаси, ишбилармонлиги ва ҳаттоки бейсбол тўпини тез улоқтира олиши. Агар тўсатдан бор-будингиздан: ишингиз, пулингиз, уйингиз, мол-мулкингиздан айрилсангиз ва кўчада битта кўйлак билан қолсангиз, сизда қоладиган ягона нарса ана шу инсон капитали бўлади. Бундай вазиятда Билл Гейтс ўзини қандай тутган бўларди? Албатта, жуда яхши тутган бўларди. Барча бойликлари мусодара қилинган тақдирда ҳам, уни маслаҳатчи, бошқарув кенгаши аъзоси, бош директор ёки мотивацион маърузачи сифатида ёллашни истайдиган кўплаб компаниялар топилади (Стив Жобс ўзи асос солган “Apple” компаниясидан ишдан бўшатилгач, “Pixar”ни яратди, кейинчалик эса “Apple” унга қайтишни таклиф қилди). Спортчи Тайгер Вудснинг бу вазиятда аҳволи нима кечган бўларди? Ҳаммаси яхши бўларди. Кимдир унга гольф чавгонларини бериб турса, Тайгер ҳафта охирига бормасдан мусобақада ғолиб чиқарди. © Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан @allaevuzb
Показати все...
Кorzinka Mahalla qahva va choy uchun stakanchaning eng yaxshi dizayni uchun tanlov e'lon qiladi ⚡️Qahva va choy stakanchasi uchun eng yaxshi dizayn tanlovini e'lon qilamiz!🧋 Ijodkor insonmisiz? Chiroyli rasmlar chizasiz va o‘zgacha fantaziyalarga egamisiz? O‘z dizayningizni sevimli do‘koningizda ko‘rishni orzu qilasizmi? 😍 Unda tanlovimizda ishtirok eting! Korzinka Mahalla qahva burchaklari uchun o‘ziga xos stakancha dizaynini yarating va ajoyib sovrinlar yutish imkoniga ega bo‘ling 🤩 🥈🥉Korzinkadagi xaridlar uchun 1 000 000 va qahva uchun 30 kupon ☕️ 🥇Xaridlar uchun 2 500 000, 30 finjon qahva uchun kuponlar va stakanchalarimizni bezayotgan dizayningiz! ⭐️ ✍️ Agar o‘zingiz chizmasangiz, ushbu tanlov haqidagi xabarni rassom do‘stlaringizga yetkazing, ular g‘alaba qozonishsa, sizni ham qahva bilan mehmon qilishadi, albatta! Ijodingiz gullab-yashnayversin! 🎨 Batafsil ma'lumot — Кorzinka saytida
Показати все...
👍 1