uk
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Відкрити в Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Показати більше
5 543
Підписники
-1424 години
-947 днів
-36130 день
Архів дописів
❗️Касалланишлар яна ортмоқда: кеча юртимизда коронавирус аниқланган беморлар сони 120 нафарга яқинлашди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Олча мевасини истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Олча меваси яллиғланишга қарши, балғам
Олча мевасини истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Олча меваси яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, терини тозаловчи, қонни кўпайтирувчи хусусиятга эга бўлиш билан бирга баъзи инсонларга меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас! ◻️ Ошқозон яраси, ◻️ Қандли диабет, ◻️ Панкреатит, ◻️ Ўпка яллиғланиши, ◻️ Тери касалликлари билан оғриган беморларга бу мевадан имкон қадар камроқ ейишни тавсия қиламиз. 🚫 Олча данагини ютиб юборишдан эҳтиёт бўлинг❗️ ♨️ Сабаби данаги ва олча уруғи таркибида амигдалин моддаси бор ва одам уни беихтиёр ютиб юборса, организмни заҳарлаши мумкин. ❓Олчани кўп истеъмол қилиш зарарлими? ◻️ Олчани ҳаддан зиёд кўп ейиш тиш эмалининг бузилишига олиб келади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ўзбекистонда 29 июнгача ҳаво ҳарорати 45 даражагача исийди. Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва
Ўзбекистонда 29 июнгача ҳаво ҳарорати 45 даражагача исийди. Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Эртага ҳаво ҳарорати кундузи +36...+39 атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+44 даражагача бўлиши мумкин. Якшанба куни ҳарорат фони +42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43...+45 даражагача кўтарилиши мумкин. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Қора смородинанинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🫐 Организмда аскорбин кислотас
📍Қора смородинанинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🫐 Организмда аскорбин кислотаси (С витамини) етарлича бўлиши учун смородинадан кунига 15-20 дона истеъмол қилиш кифоя. 🫐 У қандли диабет хасталигини енгиллаштиради, кўриш қобилиятини кучли бўлишига ёрдам беради. 🫐Смородина шарбати буйрак тошларини йўқотади. Атеросклероз хавфини камайтиради. 🫐Қора смородина шарбатини асал ёки шакар билан ичсангиз, йўталдан халос бўласиз. 🫐Смородина баргларидан қилинган дамлама терлатувчи ва шамоллашни бартараф этувчи ажойиб воситадир. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Болаларда семизликни келтириб чиқарадиган сабабларни биласизми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: ❗️Болалар ва ўсмирлардаги семизли
Болаларда семизликни келтириб чиқарадиган сабабларни биласизми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: ❗️Болалар ва ўсмирлардаги семизликнинг асосий сабаби бу - болани рационал овқатлантирмаслик, яъни кунлик истеъмол қилинган овқатдан ҳосил бўладиган энергия унинг сарфидан юқорилиги ва оқсил, углевод, ёғга бўлган кунлик эҳтиёжнинг бузилишидир. 🔶 Болаларда семизликка олиб келадиган қўшимча сабаблар: ✅ жисмоний фаолликнинг камлиги; ✅ ирсият; ✅ метаболик касалликлар; ✅ эндокрин патология (гипотироидизм, ортиқча адренал гормонлар); ✅ кун тартибига риоя қилмаслик; ✅ узоқ вақт давомида маълум дори-дармонларни қабул қилиш (гормонал дорилар, антидепрессантлар); ✅ генетик касалликлар. 👨‍⚕️“Соғлом ҳаёт“ каналига аъзо бўлинг

❓Қўлтиқ терлашини қандай бартараф этиш мумкин? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ✔️ Тер ҳидини уй шароитида йўқотиш усуллари: ✅ Исир
Қўлтиқ терлашини қандай бартараф этиш мумкин? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ✔️ Тер ҳидини уй шароитида йўқотиш усуллари: ✅ Исириқ ўти шохчалари ва новдаларини майдалаб, бир ҳовучига ярим литр қайноқ сув қўйиб дамлаб қўйинг, дамламани тиндириб, қўлтиқ ости эрталаб ва кечқурун артилади. ✅ Аччиқ тош кукунидан бир чимдим миқдорда олиб, бир пиёла қайнаган сувда эритиб оламиз ва кўп терлайдиган соҳаларни артиб чиқамиз. ✅ Крахмал ва истеъмол содасини тенг миқдорда аралаштириб, ярим чой қошиғини бир пиёла сувга солинг, терлайдиган соҳаларни артиб чиқинг. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Коронавирус 2022 йил 17 июнь куни Ўзбекистонда 90 кишида коронавирус қайд этилди. Биргина Тошкент шаҳрида 74 нафар кишида коронавирус аниқланди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Сурункали чарчоқ ҳиссининг сабаблари? ✍🏻 Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Сурункали чарчоқ ҳисси, кун давомида ланжлик, 7-8 соат у
Сурункали чарчоқ ҳиссининг сабаблари? ✍🏻 Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Сурункали чарчоқ ҳисси, кун давомида ланжлик, 7-8 соат уйқудан кейин ҳам тонгда тетиклик бўлмаслиги кўпчиликда кузатилади. Бу ҳолат кўп ишлаш, сурункали кам уйқудан ҳам келиб чиқиши мумкин. Шу билан биргаликда организмдаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади. ✔️Темир етишмовчилиги. Бунда қўл-оёқларнинг музлаши, рангпар тери, тирноқлар синувчанлиги ва бошқалар ҳам кузатилади. ✔️Йод етишмовчилиги. Бунда яна хотира пасайиши, диққатни жамлашга қийналиш, соч тўкилиши кузатилади. ✔️Витамин А етишмовчилиги. Бунда яна тирноқлар синувчанлиги ҳам кузатилади. ☑️ Сурункали чарчоқ ҳисси кузатилганда, уйқуни меъёрлаштириш (кунига 8 соат ухлаш), витамин етишмовчилик ҳолатларини тўғирлаш лозим. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Наманганда 19 июн куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

+1
Кичкинтой Алан Президентга орзусини айтиб берди: "Тесла" заводининг бошлиғи бўлишни хоҳлайман" Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

+2
Давлатимиз раҳбари марказда ижод билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан танишди, болаларнинг машғулотларини кузатди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

+2
Шавкат Мирзиёев янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашмоқда. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, жумладан, давлатимиз раҳбари ёш бемор Саидазизхон билан самимий суҳбатлашган. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

+1
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари барча ташриф буюрувчилар каби пойабзалига ҳимоя жилдлари ва эгнига оқ халат кийиб, марказдаги шароитлар билан танишувни бошлади. Марказ шифокорлари яратилган шароитлардан таассуротлари ҳақида сўзлаб берди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Қовуннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Биз қовунни ажойиб ширин мазаси ва тенги йў
Қовуннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Биз қовунни ажойиб ширин мазаси ва тенги йўқ парҳезкор хусусиятлари учун хуш кўрамиз. Унинг атрофга таралиб турган хушбўй ҳидли мағзида ҳазми енгил қанд, крахмал, оқсил, ҳар хил витаминлар, бириктирувчи моддалар, пектин, органик кислоталар, турли минерал тузлар мавжуд. ✅ Айниқса, унинг мевасида темир ва калий тузлари бор, шунинг учун ҳам қовун мевасини камқонликда, юрак қон томир касалликларини даволашда, жигар ва буйраклар касалликларини, шунингдек, подагра ва ревматизмни даволашда фойдаланилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️Музқаймоқ истеъмолидаги меъёрлар ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🍦 Музқаймоқнинг энг фойдалиси сутли музқаймоқ
❗️Музқаймоқ истеъмолидаги меъёрлар ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🍦 Музқаймоқнинг энг фойдалиси сутли музқаймоқ бўлиб, у кам ёғли ва калорияли ҳисобланади. Музқаймоқ ўзида кальций ва фосфор, калий ва магний ҳамда В гуруҳ витаминларини сақлайди. Бундан ташқари, у серотонин ва дофамин гормонлари ишлаб чиқарилишига ижобий таъсир этиб, инсон кайфиятини кўтаради. ✅ Умуман олганда, ҳафтада 3-4 марта музқаймоқ истеъмол қилиш соғлиқ учун хавфсиздир (кунлик миқдори 100 грдан ошмаслиги зарур). 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

⚡️Бугун ҳарорат 34-39 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача иссиқ бўлади — «Ўзгидромет» Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Уй шароитида муздек йогурт тайёрлашни биласизми? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев ✅ Йогурт - сут ва хамиртуруш асосида тайёрла
Уй шароитида муздек йогурт тайёрлашни биласизми? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев ✅ Йогурт - сут ва хамиртуруш асосида тайёрланган мазали ва фойдали ферментланган сут маҳсулоти. Ичимликни мунтазам равишда ичиш овқат ҳазм қилиш трактининг нормаллашишига, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. ✅ Йогуртни мунтазам равишда истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизими ва ичакларнинг ишини нормаллаштиради. ✅ Ичимликни истеъмол қилиш йўғон ичак ва ингичка ичак саратонини ривожланишига йўл қўймайди.У асабларни тинчлантиради, кайфиятни яхшилайди ва депрессия хавфининг олдини олади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қўллар терлашини оддий усулда даволашни биласизми? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🔶 Райҳон - ҳафтада 2-3 марта баргларини к
Қўллар терлашини оддий усулда даволашни биласизми? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🔶 Райҳон - ҳафтада 2-3 марта баргларини кафтларингизга суртинг, сўнгра қўлингизни совун билан ювинг. 🔸 Чой ванналари - 2 пакет қора чойни қайноқ сув билан тўлдиринг ва 15 дақиқа давомида димланг. Қўлларингизни бу инфузионда 10-20 дақиқа ушлаб туринг. 🔷 Занжабил - тозаланган янги илдизнинг бир қисмини майдалаб, терига суртинг. 🔹 Ялпиз - бу ўтлар энгил тинчлантирувчи хусусиятга эга. 🔶 Эман пўстлоғи - 5 ошқошиқ эзилган қобиғини бир литр қайноқ сувга солиб, 15 дақиқа давомида сув ҳаммомига жойлаштиринг. Кейин тиндиринг. Ярим литр тайёр инфузионни илиқ сув билан суюлтиринг ва ҳар куни қўлни ҳаммом қилинг; 🔸 Сода - 2 ошқошиқ. тозаланган сода, оз миқдорда илиқ сув қуйинг. 10 дақиқа давомида қўлларингизни ванна қилинг. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Кунлардан бир куни Европалик антрополог Африкадаги қабилалардан бирининг болаларига бир ўйинни ўйнашни таклиф этади. У саватга турли хил мевалардан тўлдириб дарахт соясига қўяди ва болаларга ким биринчи бўлиб чопиб келса мева тўла сават ўшаники бўлишини айтади. Антрополог югурушга старт беради ва болаларга қараб хайрон қолади. Болалар хаммалари қўл ушлашиб бир сафда келардилар. Улар барчалари ғолиб бўлган ва меваларни тенг бўлишиб олгандилар. Европалик антрополог болаларга қараб: -Ахир ким биринчи бўлиб келса барча меваларга эга чиқарди, нега бундай қилдинглар? деб савол беради. Шунда болакайлар бир овоздан жўр бўлишиб- "Убунту" дейдилар. Бу сўзнинг маъноси- Бошқалар бахтсиз бўлганда сен ёлғиз қанақа бахтли бўлишинг мумкун дегани эди. Убунту- бу Африка халқининг цвилизациясида-"Улар борлиги учун мен хам бор "деган маънони хам беради. Бу қабила балки биз учун ёввойи кўринар, лекин улар қувонч сирларини биладилар ва улар бизлардан минг марта бахтлироқхамдир. .... Убунту!. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мев
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни истеъмол қилиш лозим.Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. ✅ Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниши, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак. ✅ Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg