uk
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Відкрити в Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Показати більше
5 601
Підписники
-1624 години
-897 днів
-36530 день
Архів дописів
🐎2026 йил — От йили (Мучал бўйича) От йилида туғилганлар учун 2026-йил ҳаракат ва жасорат йили бўлади. Бу давр улардан тезкор қарор, меҳнат ва қатъият талаб этади. Ташаббус кўрсатган, қўрқмай олдинга интилганлар учун имкониятлар эшиги очилади. Аммо шошқалоқлик ва ҳиссиётга берилиш айрим синовларни келтириши мумкин. Сабр билан ўйлаб иш тутганлар йил охирида меҳнатининг самараларини кўради. Хулоса: 2026 — от йилликлар учун синовли, аммо ютуқларга бой давр. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Кириб келган 2026 йил барчамизга муборак бўлсин! Бу йил ҳаётимизга янги саҳифа очиб кирсин — ниятларимиз амалга ошадиган, орзуларимиз йўл топадиган йил бўлсин. Ҳар бир тонг умид билан, ҳар бир кун барака билан бошлансин. Юракларимиздан хавотир кетиб, ўрнини ишонч эгалласин. Хонадонларимизда тинчлик, дастурхонларимизда тўкинлик, қалбларимизда эса шукроналик зиёда бўлсин. 2026 йил бизни сабрда собит, меҳнатда баракали, ниятда пок қилиб, эзгу мақсадларга етакласин. Янги йил — янги имкониятлар, янги қувончлар ва янги ғалабалар йили бўлсин! Янги йилингиз билан! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Repost from N/a
Тиббиётда расмий атама бор — байрам юрак синдроми. Статистик маълумотларга кўра, юрак хуружидан ўлимлар сони йил давомида айн
Тиббиётда расмий атама бор — байрам юрак синдроми. Статистик маълумотларга кўра, юрак хуружидан ўлимлар сони йил давомида айнан 31 декабрь ва 1 январь кунлари энг юқори чўққига етади. Бу нафақат алкогол ва ёғли овқат билан боғлиқ, балки инсонлар «мукаммал байрам» яратишга уринишлари туфайли юзага келадиган даҳшатли стресс билан ҳам боғланади.
✈️Бизни кузатинг
Bilasizmi?💡

Қадрли ватандошлар! Кириб келаётган 2026 йил Янги йил байрами барчангизга муборак бўлсин! Янги йил хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик, қалбларингизга қувонч ва умид олиб келсин. Оилаларингизда меҳр-оқибат, соғлик-саломатлик, барака ва фаровонлик доимий ҳамроҳ бўлсин. Янги йилда эзгу ниятлар амалга ошиб, орзу-интилишларингиз рўёбга чиқсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, келажагимиз ёруғ бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Қадрли юртдошлар! Барчангизни келаётган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман. Янги йил ҳаётингизга қувонч, ишонч ва
Қадрли юртдошлар! Барчангизни келаётган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман. Янги йил ҳаётингизга қувонч, ишонч ва барака олиб келсин. Энг аввало, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилаларингизга тинчлик тилайман. Ҳурмат билан, Солижон Мўминов, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг! Наманган вилояти  соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди. 2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди. Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди. Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг! 🕒 Овоз бериш 6 январь соат 22:00 гача давом этади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Янги йил — меъёр билан янада гўзал 🎄Янги йил байрами муносабати билан аҳоли ўртасида анъанавий равишда турли хил таомлар тай
Янги йил — меъёр билан янада гўзал 🎄Янги йил байрами муносабати билан аҳоли ўртасида анъанавий равишда турли хил таомлар тайёрланиб, дастурхонлар безатилади. Бироқ бу кунларда овқатланиш тартибига эътиборсизлик билан ёндашиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 🫀 Тиббий кузатувларга кўра, байрам даврида ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори юқори бўлган таомларнинг меъёрдан ортиқ истеъмол қилиниши ошқозон-ичак тизими, жигар, юрак-қон томир ҳамда қанд алмашинуви жараёнларига ортиқча юклама бўлади. Айниқса, сурункали касалликлари бор беморларда бундай ҳолатлар хасталикнинг зўрайишига олиб келиши мумкин. 👨‍⚕️Шу муносабат билан шифокорлар байрам кунларида овқатланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди: 🍟 қовурилган ва оғир ҳазм бўладиган таомлар ўрнига қайнатилган, димлаб ёки буғда тайёрланган овқатларни танлаш; 🍖 майонезли салатлар, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ҳамда тузли таомлар улушини чеклаш; 🍱 сабзавот, кўкат ва табиий меваларга устуворлик бериш; 🎂ширинликларни меъёрда истеъмол қилиш, шакарли ичимликлар ўрнига тоза ичимлик суви ёки кўк чой ичиш; 🫕 овқатни секин, белгиланган вақтда истеъмол қилиш, кечки пайт эса оғир таомлардан воз кечиш . 🍶Шунингдек, байрам кунлари етарли миқдорда сув ичиш организмда моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлаб, умумий аҳволни барқарор сақлашга хизмат қилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Янги йил — меъёр билан янада гўзал Байрамда газли ичимликлар кўп бўлади, аммо соғлиқ меъёрни севади. Чанқоқни газ билан эмас,
Янги йил — меъёр билан янада гўзал Байрамда газли ичимликлар кўп бўлади, аммо соғлиқ меъёрни севади. Чанқоқни газ билан эмас, оддий сув билан қондиринг. Меъёридан ошган газ — ошқозонга юк, кайфиятга соя. Меъёрли танлов — йилингизга барака олиб киради. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

☕️ Кунлик саломатлик учун тавсия этиладиган фойдали чой 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

‼️ Янги йил ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тўлиқ ишлайди. Батафсил видеода ⤴️ 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Кулгу терапияси
80 ёшга кирган онахон — 14 нафар фарзанднинг бахтли онаси Барчамизга шундай фарзандлар меҳри ва эъзозида яшаш насиб этсин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Салатларнинг барчасини биламан дейсизми? Унда сиз ҳали Шейх салатни татиб кўрмагансиз! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Оливье салати фойдалими ёки зарарли? 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум, қадрдонлар! Янги кун, янги йил байрами барчангизга муборак бўлсин! Бу файзли онларда оила давраси, яқинлар бағридаги самимий тилаклар қалбларингизни нурга тўлдирсин. Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик ва барака, меҳр ва соғлик олиб келсин. Орзу-ниятларингиз амалга ошиб, ҳаётингизда қувончли лаҳзалар, ёруғ кунлар кўпайсин. Юзларингиздан табассум, қалбларингиздан умид аримасин. Янги йил барчамиз учун яхшиликларга тўла бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Бир қадам ташлаш учун биз тахминан 200 та мушакни ишга солишимиз керак, улар товон ва оёқнинг 50 дан ортиқ суягини ҳаракатга
Бир қадам ташлаш учун биз тахминан 200 та мушакни ишга солишимиз керак, улар товон ва оёқнинг 50 дан ортиқ суягини ҳаракатга келтиради, ва бу уларнинг орасидаги кўплаб боғламларни ҳисобга олмаганда. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Буйрак усти бези оғриса хавфлими? Баъзан ҳа, хавфли бўлиши мумкин. Буйрак усти бези танамизда куч, қон босими ва асабни бошқариб турадиган гормонларни чиқаради. Шу без билан муаммо бўлса, одам ўзини тез ёмон ҳис қила бошлайди. Қуйидаги белгилар бўлса, бефарқ бўлманг: ▪️Бел ёки ён томонда ғалати, ўтиб кетмайдиган оғриқ ▪️Бош айланиши, кўз қоронғилашиши ▪️Юрак тез уриши, босим ўйнаши ▪️Тез чарчаш, ҳолсизлик ▪️Кўнгил айниши ёки иштаҳа йўқолиши Бу ҳолатлар жиддий касалликдан дарак бериши мумкин. Нима қилиш керак? ▪️«Ўзи ўтиб кетади» деб юрмаслик ▪️Ўзбошимчалик билан дори ичмаслик ▪️Имкон бўлса, шифокорга кўриниш ❗ Энг муҳими: агар оғриқ кучайиб бораётган бўлса ёки бир неча кундан бери кетмаса — кечиктирманг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Байрам дастурхони: меъёр — соғлиқ гарови Байрам арафасида ширинликлар, ёғли таомлар ва турли салатлар кўпаяди. Меъёр бузилиши
Байрам дастурхони: меъёр — соғлиқ гарови Байрам арафасида ширинликлар, ёғли таомлар ва турли салатлар кўпаяди. Меъёр бузилиши эса ошқозон-ичак муаммолари, қон босими ошиши ва қанд миқдорининг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Қисқа тиббий маслаҳатлар: ▪️Оз-оздан енг: битта таомдан кўп еманг, танлаб олинг. ▪️Сабзавотни кўпайтиринг: толага бой маҳсулотлар ҳазмни енгиллаштиради. ▪️Ширинликни чекланг: айниқса кечки пайт. Сув ичинг: газли ичимлик ўрнига оддий сув. ▪️Ҳаракат қилинг: қисқа сайр ҳам фойдали. Хулоса: Байрам — қувонч учун, соғлиқ эса умр бўйи керак. Меъёрни сақланг, байрамингиз янада ширин бўлсин! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Қишда ҳаладес — фойдали ва мазали таом Ҳаладес танани тез иситади, куч-қувват беради ва ҳазми енгил. Совуқ кунларда иммунитетни қўллаб-қувватлайди. 👩‍🍳 Қандай тайёрланиши батафсил видеода.⤴️ Меъёрида истеъмол қилинг — шунда фойдаси кўп бўлади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Меҳнат эътирофи — янги йилга муносиб совға Йил якуни арафасида Наманган шаҳар 12 оилавий поликлиникасида қувонч ва фахр туйғу
+1
Меҳнат эътирофи — янги йилга муносиб совға Йил якуни арафасида Наманган шаҳар 12 оилавий поликлиникасида қувонч ва фахр туйғулари мужассам бўлди. Фидокорона меҳнати, инсон саломатлигига бўлган масъулияти билан эътироф этилган жамоага «Йилнинг энг яхши оилавий поликлиникаси» ғолиблик сертификати тантанали тарзда топширилди. Бу ютуқ — рақамлар эмас, балки ишонч, самимият ва бемор дуолари билан ўлчанадиган натижа. Бош шифокор Наргиза Алижонова бошчилигидаги жамоа ушбу эътирофни янги марралар сари чорловчи масъулият, дея қабул қилди. Байрам нафаси уфуриб турган шу кунларда поликлиника жамоаси барча юртдошларимизга соғлом ҳаёт, эзгу ниятлар ва омадли Янги йил тилайди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Янги йил дастурхонига тавсия: япон салати Байрам дастурхонини енгил ва мазали таом билан бойитмоқчимисиз? Унда япон салатини синаб кўринг. Керакли масаллиқлар: 800 г мол гўшти 1 кг бодринг 1 дона қизил булғор қалампири 4 дона бинафша пиёз Мазали, енгил ва байрамона — янги йил учун айни муддао! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe