꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂
Відкрити в Telegram
✍️Ota-Onalar va Muhabbat haqidagi she'rlar, audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali... 📝She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!! Murojaat : @ZohidZiyo_bot @ONAMGAA
Показати більше5 639
Підписники
-1024 години
-667 днів
-21330 день
Архів дописів
5 638
#ПРЕМЬЕРА
🔥Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
Розиман, бир яқин йўлмаслигингдан,
Сочларим силаган қўлмаслигингдан,
Қўрқмайман ажалдан жоним сўраса,
Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
Мартаба тегмаса парвойим нима,
Бир кам дунёсида савдойим нима,
Мени сендан бошқа ғавғойим нима,
Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
Молимни олсалар ачинмайман йўқ,
Ғурбатга солсалар ачинмайман йўқ,
Озорлаб толсалар ачинмайман йўқ,
Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
Мени бу дунёда билганим ўзинг,
Кўнглимга бахтларни илганим ўзинг,
Аллоҳга омонат қилганим ўзинг,
Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
Айт қайси муҳаббат тўкисдир бе-кам,
Чидаймиз ишқларнинг ҳижронига ҳам,
Бизни бирга қилсин яратган эгам,
Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
Розиман бир яқин йўлмаслигингдан,
Сочларим силаган қўлмаслигингдан,
Қўрқмайман ажалдан жоним сўраса,
Қўрқаман меники бўлмаслигингдан...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
#ПРЕМЬЕРА
🔥Лаббай Она...
Лаббай Она, чақирдингиз учиб келдим,
Сиз юборган меҳрингизни қучиб келдим,
Бирор хато қилдимми деб жоним сарак,
Яширмайман бирозгина чўчиб келдим...
Лаббай Она, нима хизмат болангизга,
Райҳон экиб берайинми далангизга,
Гоҳо тошлар отганим бор энди эса,
Гул отайми кўнгил деган қалъангизга...
Лаббай Она, пойингизга йўл бўлайми,
Бахт қушингиз қўниб турар кўл бўлайми,
Сизга андуҳ берганларнинг бошларига,
Қайтар дунё дея ёққан дўл бўлайми...
Лаббай Она, юрайликми дунё кезиб,
Қолгандирсиз бу қишлоқдан анча безиб,
Борингизда борим бериб қолай дейман,
Йиллар шамол, ўтаяпти бағрим эзиб...
Лаббай Она, керакмасми ҳеч қайсиси,
"Чой дамлаб бер" дедингиз-а "сен яхшиси",
Мен биламан юз йил достон тўқиб айтсин,
Таърифингиз куйлолмайди минг бахшиси...
Лаббай Она, шунчаки ҳол сўрдингизми,
Айтгандима бошқачасиз кўрдингизми,
Кулиб қараб бошларимдан аста силаб,
Юрагимдан яна дардим қўрдингизми...
Лаббай Она, чақирдингиз учиб келдим...
Сиз юборган меҳрингизни қучиб келдим...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Майлими...
Гоҳида соғинчдан кўзим ёшланар,
Юзинг кўролмасам кўнглим ғашланар,
Сендан йироқ кетсам қайғу бошланар,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
Исмингни пичирлаб қўшиб дуога,
Тинмай шукур айтиб қодир Худога,
Ишқимни жар солиб бутун дунёга,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
Илтифот истайди ошиғ-у зоринг,
Мен учун бахт ахир дунёда боринг,
Бўлиб жондан суйган вафоли ёринг,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
Хўп десанг, кўзимдан сизилиб ёшлар,
Кўкка етармиди эгилган бошлар,
Минг-минг синовинга бериб бардошлар,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
Севги кимга бахт-у, кимларгадир дард,
Бизнинг ишқ достонлар бўлмоқлиги шарт,
Покиза кўнглинга қўндирмайин гард,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Ҳаммадан аълойим Онам...
Юрагим ёритган бошқа ҳилол йўқ,
Унингдек қалби пок қалби зилол йўқ,
Онамга ўхшаган бирор аёл йўқ,
Барча Оналарнинг аълоси Онам...
Ҳаммадан афзалим дўсту қадрдон,
Меҳри менинг билан кетмайди бир он,
У сабаб бошимнинг тожи эрур шон,
Дилимнинг тилимнинг саъноси Онам...
Қаламим тебратиб қилиблар сабр,
Йиллаб ашъор битсам чекиблар жабр,
У сиз ҳеч бир байтим топмасди қадр,
Ёзган шеърлариминг маъноси Онам...
У каби гўзалмас ҳурлар, малаклар,
У каби қайғурмас жони ҳалаклар,
Эшитинг қуёши ёрқин фалаклар,
Мен учун ҳаётнинг зиёси Онам...
Борлиги қувончим, аламлар нари,
Мискин юрагимнинг олтину зари,
Ер учун ой битта бўлган сингари,
Ҳеч жойда топилмас қиёси Онам...
Бошимни силаган қўллари бахтим,
Рози қилмоқликдир энг олий ахдим,
Дилимнинг устига шу сўзни тақдим,
Кўнгил дунёйимнинг, дунёси Онам...
Юрагим ёритган бошқа ҳилол йўқ,
Унингдек қалби пок қалби зилол йўқ,
Онамга ўхшаган бирор аёл йўқ,
Барча Оналарнинг аълоси Онам...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Онам билан...
Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....
Дуосидан қўлим ойни тутиб турар,
Эшигимда бахтлар навбат кутиб турар,
Ютқазмайди кўнглим доим ютиб турар,
Омадларнинг энг яхшиси Онам билан...
Болам деса юраккинам дарддан ҳоли,
Буколмайди қаддимни ҳеч ғам шамоли,
Бошим баланд мағрурликда тоғ мисоли,
Савлатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Топганимга минг барака берар худо,
Беҳудага қайғурмайман чекиб нидо,
Борликлари бойлигимга жоним фидо,
Давлатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Тиззасига бошим қўйсам яйрар таним,
У бор мени енголмайди ҳеч бир ғаним,
Оҳ ёнимда туришлари бахтим маним,
Рағбатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Унутиб юбординг мени чамаси...
Унутиб юбординг мени чамаси,
На бирор хабар бор на бир қўнғироқ...
Қалбга оғир ботди соғинч тамаси,
Мен ҳам қайдасан деб қилмадим сўроқ...
Унутиб юбординг мени чамаси,
Қачондир дегандинг унутмоқ ўлим...
Тақдирга бошимни эгиб турибман,
Гарчи борай десам яқиндир йўлим...
Унутиб юбординг мени чамаси,
Ишқни насияга олганмидинг ё...
Қайтариб бер дея туриб олдими,
Ёки сени менга кўп кўрди дунё...
Унутиб юбординг мени чамаси,
Аммо ҳижрон мени унутгани ёʻқ...
Сенга севмоқликни ким қўйибди деб,
Ҳар кун юрагимга ураверар дўқ...
Унутиб юбординг мени чамаси,
Яхши гумондаман бахтлисан чоғи...
Билмадим қанчага етади кучим,
Елкамни босмоқда фироқнинг тоғи...
Унутиб юбординг мени чамаси,
Ўрнимни эгаллаб олдими кимдир...
Саволлар ёғдириб боқиб турибман,
Аммо сўзламайди суратинг жимдир...
Унутиб юбординг мени чамаси,
Билдимки кутишдан йўқдир бир фойда...
Зиёрат қилиб қўй севгим қабри бор,
Сен билан илк бора учрашган жойда...
Унутиб юбординг мени чамаси,
На бирор хабар бор на бир қўнғироқ...
Қалбга оғир ботди соғинч тамаси,
Мен ҳам қайдасан деб қилмадим сўроқ...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
#ПРЕМЬЕРА
🔥Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ғамлар тополмайди изингизни ҳам,
Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам,
Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Бу телба дунёнинг ёмонларидан,
Қалби муз юзлари сомонларидан,
Кексалик келгувчи томонларидан,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ажинлар тушмасдан жамолингизга,
Қарилик етмасдан камолингизга,
Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Қўлингиз асолар тутмасдан туриб,
Умр вужудингиз ютмасдан туриб,
Рози бўлишингиз кутмасдан туриб,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ҳамонки бағрингиз ғамлардан паноҳ,
Улғайдим барига гувоҳман, гувоҳ,
Сизни асрамаслик энг катта гуноҳ,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Жисмингиз оқизмай йиллар сойига,
Ўраб райҳонларга, гулга, шойига,
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Ёлғончингман Она...
Ҳолимни сўрадинг ўздан ортиниб,
Яхшиман дедиму, жилмайдим яна...
Дардларим айтмоққа бироз тортиниб,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Ёмонлар дастидан оғийверди жон,
Базан ситамлардан бўлдим паришон,
Дардларим беркитиб, кўриниб шодон,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Айтсам озорларинг ортмасин дея,
Қўлингдан аламлар тортмасин дея,
Кўнглинга ташвишим ботмасин дея,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Ҳар куни меҳмонман ғамлар юртига,
Жимгина кўникдим ҳаёт шартига,
Жоламни яшириб киприк ортига,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Ёнингда тинмайин кулдим шарақлаб,
Чорласанг нурсизмас бордим чарақлаб,
Ичимда зулмату сиртдан ярақлаб,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Ёлғонлар бобида устозим ўзинг,
Яхшиман дейишдан ортмаган сўзинг,
Дилингда изтироб, кулганди кўзинг,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Оҳ менинг тинчимни кўзлаганингдек
Кечалар билдирмай бўзлаганингдек,
Ҳаммаси яхши деб сўзлаганингдек,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
Ҳаммаси яхши деб сўзлаганингдек,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
Дуо...🤲🏻
Иймонимиз йўлга солсин нафсимизни,
Кўзларимиз кўр қилмасин олтин-зарлар...
Қиёмат кун ёруғ қилиб юзимизни,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Боқиймасмиз барчамизни кутар ўлим,
Биз мағлубмиз бунда доим ютар ўлим,
Бир кун албат қўлимиздан тутар ўлим,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Гуноҳимиз бошимиздан ошгани рост,
Баҳонамиз талай тўлиб-тошгани рост,
Маҳшар бизни кутмоқликка шошгани рост,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Қани айтинг гуноҳ кўпми савобимиз,
Тилимизга чиқмай қолар жавобимиз,
Ўша кунда бўлиб бизнинг паноҳимиз,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Амалимиз жаннат томон тортармикан,
Савобимиз ўзимиздан ортармикан,
Расулимиз кўз ёшимиз артармикан,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Бир кун келиб ана жаннат киргин дейди,
Марҳаматим қандайлигин билгин дейди,
Энди ғам йўқ доим қувон кулгин дейди,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Ҳар юракка эзгуликнинг қасрин қуринг,
Нафсдан қочиб иймон томон юзни буринг,
Қайга бормай яхшилардан бўлиб юринг,
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...
Аллоҳ биздан рози бўлсин биродарлар...🤲🏻
📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Ким ўзи у Она ?
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Бунчалар сабрни қаердан олган...
Бошида минг ташвиш чарх уратуриб,
Фарзандин кўнглига қувончлар солган...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Ким қўйган аёлга Она деган ном...
Узоқ ўйламоқдан бирор фойда йўқ,
Бу ном илоҳийдир, илоҳий тамом...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Бардошин сонидан тоғлар яралди...
Онанинг биргина «Болам» сўзидан,
Дунёга мехрдан нурлар таралди...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Пойи жаннатларнинг остонисида...
Кимки онасининг ризосин олса,
Яшайди бахтларнинг кошонасида...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Топганин фарзандин билан бўлишган...
Кечалар дуодан тинмасдан қўли,
Тунлари уйқулар билан олишган...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Қадри кимларгадир жуда билинар...
Дўстларим Онамиз қариб боряпти,
Ўйласам кўзимга ёшлар илинар...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
У зот устунидир икки дунёнинг...
Оламда Оналар яшар эканлар,
Илҳоми сўнмайди Зоҳид Зиёнинг...
📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Қизи бўлса қайси Отанинг...
Меҳр кутар остонасида,
Ҳаловат бор кошонасида,
Бахт ярқирар пешонасида,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
Ҳар кўрганда қувнайди кўзи,
Шукурларга тўладир сўзи,
Ҳавас қилар ўзига ўзи,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
Уйи томон қадами шошар,
Меҳри ошар шодлиги ошар,
Юрагидан қувончи тошар,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
Ҳузур топар кўнгли-ю жисми,
Дуолардан тушмайди исми,
Яшнаб турар дил деган қисми,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
Эътиборга ҳеч бўлмайди зор,
Сочларига бевақт тушмас қор,
Бахтлар билан ошнолиги бор,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
Файзларга тўла чорбоғи,
Кўнглида йўқ андуҳлар доғи,
Қуламайди садоқат тоғи,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
Меҳр кутар остонасида,
Ҳаловат бор кошонасида,
Бахт ярқирар пешонасида,
Қизи бўлса қайси Отанинг...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
#ПРЕМЬЕРА
🔥Жоним Онам пулим бор...
Жоним Онам пулим бор,
Олинг дунё молини...
Етар энди ўйламанг,
Чўнтагимнинг ҳолини...
Жоним Онам пулим бор,
Шойилар олиб берай...
Ерга эмас жойингиз,
Бошимга солиб берай...
Жоним Онам пулим бор,
Ўзинга ишлат деманг...
Менда бари етарли,
Куюнманг, ғамим еманг...
Жоним Онам пулим бор,
Денгизни кўрсатайми...
Бирор гулнинг номига,
Исмингизни атайми...
Жоним Онам пулим бор,
Сизники топганларим...
Шу кунга орзу эди,
Югуриб чопганларим...
Жоним Онам пулим бор,
Сочайми пойингизга...
Алишаман бор-будим,
Сиз турган жойингизга...
Жоним Онам пулим бор,
Ёшланмасин кўзингиз...
Шу кунларни Аллоҳдан,
Сўрагансиз ўзингиз...
Жоним Онам пулим бор,
Олинг дунё молини...
Етар энди ўйламанг,
Чўнтагимнинг ҳолини...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Мени қандай дуо қилдингиз Она...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Омад остонамни ўйиб юборди...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Аламлар қўлимдан қўйиб юборди...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Тупроқни ушласам ўзгарар зарга...
Гаънимлар бошимга отган тошлари,
Етиб келгунича айланар парга...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Яхшилар ўради тўртта томоним...
Аввалари бироз ҳудбинроқ эдим,
Энди сезилмайди зарра ёмоним...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Ёниб-куймасам ҳам ишим юришар...
Ҳар куни кўнглимга кирмоқ исташиб,
Бахтлар эшигимда кутиб туришар...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Гуллар очилади қадамим сари...
Болам деб бир кулиб қўйсангиз яна,
Ёришиб кетади юрагим қари...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Андуҳдан тўкилган томчи ёшим йўқ...
Фақат шодликлардан кўзларимда нам,
Борсизки бировга эгар бошим йўқ...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Омад остонамни ўйиб юборди...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Аламлар қўлимдан қўйиб юборди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
#ПРЕМЬЕРА
🔥Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
Бевафога кўнгил бериб,
ҳажрида жон талашдим,
Дўстларимга бағрим очиб,
афсусларга қалашдим,
Кимни суйсам нени суйсам,
пушмон едим сўнгида,
Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
Дунёга дил боғлаганим,
кулдирмади дилимни,
Бойлик дея учиб қўниб,
ўтказдим кўп йилимни,
Мана бугун надоматдан,
тишлаяпман тилимни,
Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
Меҳр нима уни ҳамма,
берса керак дебманда,
Меҳр арзон ҳар юракда,
бўлса керак дебманда,
Соддалигим қуриб кетсин,
эс-хушимни ебманда,
Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
Бу оламда содиқ ким бор,
у ҳам бўлса Онадир,
Она бўлса ҳаёт ёруғ,
нурли кўнгил хонадир,
Бугун ўзга севгилардан,
юраккинам тонадир,
Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
Англаганим билганим шу,
Онанинг йўқ қиёси,
Қалбимизни нурга ўрар,
қалбидаги зиёси,
Энди мени жилва билан,
чалғитолмас дунёси,
Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
Кимни суйсам нени суйсам,
пушмон едим сўнгида,
Мен Онамдан бошқа севган
ҳар нарсамда адашдим...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
Фақат сиздамиди битмаган камлар,
Юракда оғриқлар, кўзларда намлар,
Эҳ биздан эътибор кутган одамлар,
Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
Кечиринг ўрибмиз арпангизни хом,
Биз сабаб тўлибди сабр деган жом,
Фалончи ёмон деб берибсизлар ном,
Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
Бироз ўзимизга қарай дегандик,
Кўнглимиз корига ярай дегандик,
Юракнинг ҳолини сўрай дегандик,
Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
Илк бор қалбимизла бўлиб оввора,
Эътибор бермабмиз биринчи бора,
Мехрсиз дебсизлар, юраги қора,
Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
Беркитиб айтолмай юрганлар бизмиз,
Бир четда мунғайиб турганлар бизмиз,
Армондан кўксига урганлар бизмиз,
Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
Ҳеч ким сўрамади, ҳолинг нима деб,
Биз ўзга кўнгилга беравердик зеб,
Ёмонга чиқибмиз ўз ғамимиз еб,
Бизда ҳам аламлар, дардлар бор эди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Тоғлар матонатни, Отамдан олган...
Осмонни ўпади қорли чўққилар,
Чўққилар бағрига бургут, ин солган...
Тан олсин самога интилган тоғлар,
Улар, матонатни Отамдан олган...
Мағрур қадамлари манзил танламас,
Оталар олтиндир, олтин зангламас,
Ким билар, кимлардир буни англамас,
Чинорлар, савлатни Отамдан олган...
Баъзан сўз демасдан, жим қолган тили,
Бизларга сарфлаб ўтди қирқ йили,
Йўқ деса ишонманг, менман кафили,
Сабрлар, тоқатни Отамдан олган...
Мен учун дунёда энг зўри бўлди,
Талпинган жойларим қалб қўри бўлди,
Авф этсин ўхшатай, чин «Бўри» бўлди,
Бўри, жасоратни Отамдан олган...
Қай ишга қўл урса, келди ўнгидан,
Нелар ўтказади билмам кўнглидан,
Ҳеч мағлуб бўлмади, ҳаёт ўйнидан,
Омадлар, омадни Отамдан олган...
Минг-минг ҳижолатда, тебратдим қалам,
Таърифлай олмадим, қилди кўп алам,
Пойига гиламлар бўлсин-эй танам,
Шонлар ҳам, шавкатни Отамдан олган...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё.
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
5 638
🔥Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Омонат турибди ишқлар дунёда,
Чин қадр нелигин биламан энди...
Армонлардан асраб, жондан зиёда,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Сезаман ҳолимга куймайди ўзга,
Сенингдек мени ҳеч суймайди ўзга,
Дард чексам озорлар туймайди ўзга,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Покиза дилингга ғамлар жойладим,
Қуёшни киритмай шамлар жойладим,
Гоҳо кўзларинга намлар жойладим,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Бирор сўз демайсан боримга кўниб,
Сенга мен не тутдим ўзимдан йўниб,
Қалбингда муҳаббат кетмасдан сўниб,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Мехримни дунёга сочибман кечир,
Чорласанг бормасдан қочибман кечир,
Ҳаммага кўнглимни очибман кечир,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Яшадинг шунча пайт эътибор кутиб,
Андуҳимни сизлаб озорим ютиб,
Сабринга мукофот боримни тутиб,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Омонат турибди ишқлар дунёда...
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
