cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Наманган вилояти судлари | Расмий канал

Наманган вилояти судларининг расмий канали

Більше
Рекламні дописи
1 146
Підписники
+224 години
-67 днів
-1330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

01:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Наманган вилоятининг Косонсой туманида сайёр қабул ташкил этилди. Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов раҳбарлигида бўлиб ўтган қабулларда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди. Сайт | Telegram
Показати все...
0607.mp448.13 MB
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Наманган вилоятининг Косонсой туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда юртдошларимизнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди. Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов раҳбарлигида бўлиб ўтган қабулларда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар билан боғлиқ 51 та мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан Олий суд раиси ўринбосари 25 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганган бўлса, Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов 19 нафар, вилоят маъмурий суди раиси Зарипахон Қурбонова 7 нафар фуқаронинг мурожаатларини тинглади. Мурожаатларнинг 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 10 га яқин мурожаат юзасидан ариза ва шикоятлар Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилиб олинди. 8 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. Шунингдек, сайёр қабул давомида ўтказилган сайёр суд мажлисларида содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазони ўтаётган 12 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан иш ҳақи, алимент ундириш бўйича мурожаатлар ўрганилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 2 та оила яраштирилди. Сайт | Telegram
Показати все...
👍 1
02:32
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Наманган вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва суд раислари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар Сайт | Telegram
Показати все...
18.mp433.32 MB
02:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Чуст туманида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди Сайт | Telegram
Показати все...
5.mp428.79 MB
Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида Наманган юридик техникуми ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди. Тадбирда судьялар томонидан ўқувчи-ёшларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Фуқаролик судларида кўриладиган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, суд жараёнлари билан таништирилди. Якунда техникум жамоасига Наманган вилояти судлари тарихига бағишлаб ёзилган "Мозийга бир назар..." номли китоб-альбоми совға қилинди. Сайт | Telegram
Показати все...
👍 3
01:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Норин тумани судининг сайёр суд мажлисида назорат остидаги бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди Сайт | Telegram
Показати все...
004_encoded.mp43.26 MB
👍 1
Жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги 6-сонли жазони ижро этиш колониясида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда суд томонидан тайинланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган 21 нафар маҳкумнинг иши кўриб чиқилди. Улардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди. 19 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси манзил колонияларда ўташи белгиланиб, инсонпарварлик тамойиллари қўлланилди. Сайт | Telegram
Показати все...
👍 1
02:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди томонидан пробация назорати остида жазо ўтаётган бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди Сайт | Telegram
Показати все...
18а.mp415.99 MB
👍 1
Наманган вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва суд раислари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда вилоятимиздаги йирик тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакиллари иштирок этдилар. Мулоқотда тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди. Айни жиҳатдан, тадбиркорлик субъекти вакилларининг суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, божхона идораларига мурожаат қилиш билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, мазкур тизимларда бизнес эгаларига кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳақида маълумот берилди. Самимий руҳда кечган юзма-юз мулоқотда тадбиркорлар фаолиятлари билан боғлиқ турли масалаларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар ва ҳуқуқий тушунтиришлар олдилар. Сайт | Telegram
Показати все...
👍 3👏 1