cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Олий суд | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали _________ Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

Більше
Рекламні дописи
12 004
Підписники
-224 години
+1007 днів
+49830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фарғона вилоят маъмурий суди биносида вилоят судларининг жорий йил 3 ойлик фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят маъмурий суди раиси ҳамда вилоят суди раисининг ўринбосарлари судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига ахборот берди. Тадбирда таъкидланишича, 2024 йилнинг биринчи чораги давомида вилоят суди ва вилоятнинг жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг иш юритувига 2 минг 149 шахсга нисбатан 1 минг 773 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, шундан 2 минг 228 шахсга нисбатан 1 минг 866 таси мазмунан кўриб тамомланган. Мазкур даврда жиноят иши бўйича 1 минг 714 шахсга нисбатан 1 минг 385 та ҳукм чиқарилган, 510 шахсга нисбатан 477 та иш тугатилган. Суд залидан озод қилинган шахслар сони 110 нафарни ташкил қилган бўлса, ўз навбатида 205 шахс суд залидан қамоққа олинган. Журналистларга ҳисобот даврида айблов ҳукми чиқарилган ишлар бўйича жазо амалиёти, судларда оқлов қарорларининг чиқарилиши, судларда материалларнинг кўрилиши, судларда маъмурий ишларнинг кўрилиши бўйича батафсил маълумот берилди. Иқтисодий судлов ҳайъати ҳамда туманлараро иқтисодий судлари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...
Сурхондарё вилояти юридик техникумида суд тизими фахрийлари, судья ва талабалар иштирокида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...
МАХСУС РЕПОРТАЖ / Навоий вилояти судлари томонидан одил судловни таъминлаш борасида 2024 йил 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар самараси Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...
БРИФИНГ / Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Мамадияров иқтисодий судларнинг 2024 йилнинг биринчи чорагида одил судловни таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақида сўз юритади Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...
Олий суд жамоаси оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан самимий қутлайди! _____ Коллектив Верховного суда искренне поздравляет работников средств массовой информации, журналистов и блогеров с 3 мая – Всемирным днём свободы печати! Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...
Хоразм вилоят судида соҳада узоқ йиллар давомида ишлаган суд фахрийси Рўзмат Худайберганов иштирокида «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбири ўтказилиб, унда вилоят судларининг судья ва ходимлари иштирок этишди Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Қатар молия маркази судьяси Фредерик Дениэл Якобус Бренд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ва халқаро ҳуқуқ масалалари бўйича эксперт Мари-Энн Биркен билан учрашди Маълумки, бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган учинчи халқаро инвестиция форумида давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мамлкатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди ташкил этилиши ҳақида айтиб, ушбу суд томонидан қабул қилинган қарорларни тўлақонли ижросини таъминлаш борасида қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъкидладилар. Шу ўринда меҳмонлар сўнгги йилларда республикамизда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркор ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилиб, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда суд орқали хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга оид тизимли ишлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Шунингдек, меҳмонларга Ўзбекистонда тижорат низоларини кўриб чиқиш тартиби, уларни муқобил ҳал этиш институтлари ҳақида батафсил ахборот берилди. Мулоқот давомида суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорлик, илғор тажрибани ўрганиш, тараққий этган давлатлар билан ҳамнафас бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Суд тизимидаги ўзгаришлар бутун жамиятдаги муносабатларга ҳам таъсир қилинишини инобатга олиб, одил судлов соҳасидаги ҳар бир ислоҳотни чуқур ўрганиш, самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида ҳар томонлама таҳлил қилишни талаб этилишини таъкидлаб, томонлар юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш борасида ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показати все...