Sof.uz | Соф хабарлар
Відкрити в Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Показати більше4 669
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 день
Архів дописів
Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда:
- тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш;
- дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;
- ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;
- яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;
- 10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш;
- Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади
Жумладан:
- 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;
- дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;
- субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти.
Шу билан бирга, 4 ой давомида сертификатидан фойдаланмаган фуқароларга субсидия олиш учун яна қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди
Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
Сўнгги олти йилда мамлакатимиз аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсгани, ҳадемай 40 миллионга етиши қайд этилиб, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилгани таъкидланди.
Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди.
Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди.
Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда қанча Америка компанияси фаолият юритмоқда?
Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо ва сармоявий шериклик ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Батафсил: https://sof.uz/bl8
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Дунёдаги энг бой одам аниқланди
LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно Forbes журнали талқини бўйича 2023 йилнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.
LVMH бош директорининг даромадлари ва акциялари рекорд даражада юқори. Шу тариқа, Арнонинг бойлиги кейинги 12 ой ичида 53 миллиард долларга ошиб, 211 миллиард долларга етди. Бу миллиардерлар орасида энг юқори даромад ҳисобланади.
Олдин пешқадам бўлган Tesla ва SpaceX раҳбари, Twitter эгаси Илон Маск иккинчи ўринга тушиб қолди. 2022 йилга нисбатан Маск 39 миллиард доллар йўқотди. Ҳозир унинг мулки 180 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Учинчи ўринда 114 миллиард доллар бойлик билан Американинг Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безос жойлашган. Илгари Forbes журналида иккинчи ўринни эгаллаган Безос Amazon акциялари 38 фоизга арзонлашгани сабабли 57 миллиард доллар йўқотиб, учинчи ўринга тушиб кетди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энди сертификатланмаган, муддати ўтган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
“Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил: https://sof.uz/eu8f
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
18 ёшли италиялик дунёдаги энг ёш миллиардерга айланди
18 ёшли италиялик Клементе дел Веккио 3,5 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг ёш миллионерга айланди. Бу ҳақда Американинг Forbes нашри хабар бермоқда.
Батафсил: https://sof.uz/nj49
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкент метрополитени ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳар метрополитени ер усти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган.
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилади.
Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Twitter ўз логотипидаги қуш тасвирини алмаштирди
Twitter ижтимоий тармоғи ўз сайти логотипидаги Dogecoin криптовалютаси рамзи бўлган кўк қушни ит тасвирига алмаштирди. Янги логотипни тармоқ сайтида кўриш мумкин, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.
Ушбу ўзгариш доимий равишда амалга оширилганми, ҳозирча аниқ эмас.
Ижтимоий тармоқ блогида, Twitter'нинг қўллаб-қувватлаш саҳифасида, шунингдек, ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маскнинг саҳифасида бу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Bloomberg маълумотларига кўра, ўзгартириш киритилгандан сўнг Binance криптовалюта биржасида Dogecoin қиймати 30 фоизга ошган.
Маск 2021 йил апрель ойи бошида «Dogecoinни Ойга учириш»га ваъда берди ва май ойида ўзининг SpaceX компанияси ушбу криптовалюта билан тўлиқ тўланган шартнома асосида 2022 йилда Ойга сунъий йўлдош жўнатишини айтди. Шунингдек, Tesla ўзининг баъзи маҳсулотлари учун тўлов сифатида Dogecoinни қабул қилишини эълон қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россиядаги иш берувчилар ишчиларни топишда муаммоларга дуч келишмоқда
Сўнгги олти ой ичида кўпчилик россиялик иш берувчилар ходимларни қидириш учун бир ярим баравар кўпроқ вақт талаб қилдилар. Бу ҳақда hh.ru тадқиқотига таяниб, “Ведомости” нашри хабар бермоқда.
2021 йилдан 2022 йилгача иш берувчиларнинг 34 фоизи учун ишни ёпиш вақти икки ойдан уч ойгача ошди. Илгари респондентларнинг аксарияти (31 фоиз) ходимларни излаш учун бир ойдан камроқ вақт сарфлаган. Айни пайтда ташкилотларнинг атиги 11 фоизи 30 кун ичида ишчи топа олади. Шу билан бирга, компанияларнинг 13 фоизи керакли ходимларни топиш учун олти ойгача вақт керак бўлади. Энг қийин нарса - уч йилдан ортиқ тажрибага эга ходимларни топиш.
Таълим ва фан, шунингдек, тиббиёт ва энергетика соҳаларидаги компаниялар линия ходимларининг етишмаслигини бошдан кечирмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Парижда электр скутерларни ижарага олиш тақиқланди
Париж аҳолиси электр скутерларни ижарага олишни тақиқлашни ёқлаб овоз берди, дея хабар беради BBC News.
Расмий овоз бериш шуни кўрсатдики, парижликларнинг 90 фоизи шаҳарда скутерларни тақиқлашни қўллаб-қувватлаган. Эслатиб ўтамиз, овоз беришда шу ҳуқуқига эга бўлган Париж аҳолисининг қарийб 8 фоизи иштирок этган.
Референдум Франция пойтахтида электр скутерлардан яраланган ёки ҳалок бўлганлар сони ортиб бораётганига боғлиқ ўтказилди.
Расмий маълумотларга кўра, сайловда шаҳардаги овоз бериш ҳуқуқига эга 1 миллион 380 минг кишидан 103 мингдан сал кўпроғи иштирок этган. Уларнинг 91 300 дан ортиғи скутерларга қарши овоз берган.
Париж электр скутерларни ишлатган биринчи шаҳарлардан бири эди, аммо бу фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирди. Фойдаланувчилар бошларига шлем киймайдилар ва 12 ёшгача бўлган болалар ҳам қонуний равишда электрон скутерларни ижарага олишлари мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 134,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 026 та енгил автомобиль импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 925 тага камайган.
2 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
🚙 Хитой – 2540 та
🚙 Корея – 2081 та
🚙 АҚШ – 217 та
🚙 Япония – 58 та
🚙 Гонконг – 56 та
🚙 Германия – 36 та
🚙 БАА – 12 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШда юзлаб банклар банкротлик ёқасида
2008 йил инқирозини башорат қилган иқтисодчи Нуриэль Рубинининг айтишича, АҚШда юзлаб банклар банкрот бўлиши мумкин.
Нуриэль Роубини сўнгги мақоласида банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича амалга оширилмаган зарарлари 620 миллиард долларга тенг эканлигини айтилган.
«Бундан ҳам ёмони, юқори фоиз ставкалари банкларнинг бошқа активларининг бозор қийматини пасайтирди. АҚШда банкларнинг амалга оширилмаган зарарлари аслида 1,75 триллион долларни ёки капиталининг 80 фоизини ташкил қилади,» – деб ёзади у.
У ўз мақоласида «депозит франшизаси» деган тушунчани ҳам тилга олди. Омонатчилар ўз омонатларини хавфсиз эмас деб ҳисоблашган, бу эса ишончни йўқотишига олиб келиши мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Европа Марказий банки молиявий барқарорликка янги таҳдид топди
Тижорат кўчмас мулкига сармоя киритадиган маблағлар жаҳон иқтисодиётининг молиявий барқарорлигига таҳдид солади. Бу ҳақда Европа Марказий банки таҳлилчилари маълум қилишмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/fwje
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ саноат ишлаб чиқариш индекси рекорд даражада пасайди
АҚШда саноат ишлаб чиқариш индекси ва бандлик даражаси рекорд даражага тушди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Март ойида Таъминотни бошқариш институтининг ишлаб чиқариш фаоллиги индекси 46,3 га камайди. Бу 2020 йил мартидан бери энг ёмон натижа ва пандемияни ҳисобга олмаганда, 2009 йилдан бери энг паст натижа. ISM Manufacturing Business Research қўмитаси раиси Тимоти Фиоренинг сўзларига кўра, кўплаб компаниялар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришда давом этмоқда. Фоиз ставкаларининг кўтарилиши, турғунликдан қўрқиш ва қаттиқ кредит шартлари уй хўжаликларининг жамғармага бўлган талаб муаммоларини кучайтиради.
Мамлакатда бандлик даражаси ҳам кетма-кет учинчи ой пасаймоқда. Энди у 46,9 ни ташкил этди, бу 2020 йил июлидан бери энг паст даража. 12 та соҳа, жумладан, мебель ва тўқимачилик ишлаб чиқаришда ҳам қисқартиришлар аллақачон эълон қилинган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Мобил телефондан биринчи қўнғироқ 50 йил олдин қилинган
Бундан роппа-роса 50 йил муқаддам, 1973 йил 3 апрелда мобил телефондан биринчи қўнғироқ қилинган эди.
Тарихдан маълумки, айнан шу куни Motorola муҳандиси Мартин Купер ўзининг рақобатчиси AT&T Bell Labs компаниясидан телефонлар ишлаб чиқарувчиси Жоэл Энгелга ҳақиқий мобил телефондан қўнғироқ қилаётганини айтган биринчи мобил қўнғироқни амалга оширган.
Батафсил: https://sof.uz/49l8
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ва Грузия ўртасида маҳсулот айирбошлаш 30 фоиз ошган
Бу ҳақда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссияси 9-йиғилишида айтиб ўтилди.
Батафсил: https://sof.uz/5xab
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 8,9 миллиард долларга етган
2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, бу йиллар давомида Ўзбекистоннинг Хитойга экспортида ҳам, Хитойдан импортда ҳам ўсиш кузатилди.
Батафсил: https://sof.uz/7o21
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Лимон экспорти 131 тоннага ошган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 131 тоннага ошган.
2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 953 тонна
Қирғиз Р. – 244 тонна
Қозоғистон – 165 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк жорий йилнинг 4 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 395,73 сўм (-8,92);
1 Евро – 12 365,51 сўм (-46,17);
1 Россия рубли – 146,46 сўм (-1,35).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
