ru
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Открыть в Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Больше
4 669
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 день
Архив постов
Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда: - тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллио
Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда: - тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш; - дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш; - ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш; - яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш; - 10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш; - Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади Жумладан: - 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳо
Ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади Жумладан: - 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади; - дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади; - субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти. Шу билан бирга, 4 ой давомида сертификатидан фойдаланмаган фуқароларга субсидия олиш учун яна қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокам
Уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди. Сўнгги олти йилда мамлакатимиз аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсгани, ҳадемай 40 миллионга етиши қайд этилиб, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилгани таъкидланди. Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди. Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди. Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистонда қанча Америка компанияси фаолият юритмоқда? Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаг
Қозоғистонда қанча Америка компанияси фаолият юритмоқда? Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо ва сармоявий шериклик ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири. Батафсил: https://sof.uz/bl8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Дунёдаги энг бой одам аниқланди LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно Forbes журнали т
Дунёдаги энг бой одам аниқланди LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно Forbes журнали талқини бўйича 2023 йилнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди. LVMH бош директорининг даромадлари ва акциялари рекорд даражада юқори. Шу тариқа, Арнонинг бойлиги кейинги 12 ой ичида 53 миллиард долларга ошиб, 211 миллиард долларга етди. Бу миллиардерлар орасида энг юқори даромад ҳисобланади. Олдин пешқадам бўлган Tesla ва SpaceX раҳбари, Twitter эгаси Илон Маск иккинчи ўринга тушиб қолди. 2022 йилга нисбатан Маск 39 миллиард доллар йўқотди. Ҳозир унинг мулки 180 миллиард долларга баҳоланмоқда. Учинчи ўринда 114 миллиард доллар бойлик билан Американинг Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безос жойлашган. Илгари Forbes журналида иккинчи ўринни эгаллаган Безос Amazon акциялари 38 фоизга арзонлашгани сабабли 57 миллиард доллар йўқотиб, учинчи ўринга тушиб кетди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Энди сертификатланмаган, муддати ўтган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади “А
Энди сертификатланмаган, муддати ўтган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/eu8f Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

18 ёшли италиялик дунёдаги энг ёш миллиардерга айланди 18 ёшли италиялик Клементе дел Веккио 3,5 миллиард доллар бойлиги била
18 ёшли италиялик дунёдаги энг ёш миллиардерга айланди 18 ёшли италиялик Клементе дел Веккио 3,5 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг ёш миллионерга айланди. Бу ҳақда Американинг Forbes нашри хабар бермоқда. Батафсил: https://sof.uz/nj49 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Тошкент метрополитени ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2022 йил 5-11 дек
Тошкент метрополитени ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳар метрополитени ер усти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилади. Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Twitter ўз логотипидаги қуш тасвирини алмаштирди Twitter ижтимоий тармоғи ўз сайти логотипидаги Dogecoin криптовалютаси рамзи
Twitter ўз логотипидаги қуш тасвирини алмаштирди Twitter ижтимоий тармоғи ўз сайти логотипидаги Dogecoin криптовалютаси рамзи бўлган кўк қушни ит тасвирига алмаштирди. Янги логотипни тармоқ сайтида кўриш мумкин, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги. Ушбу ўзгариш доимий равишда амалга оширилганми, ҳозирча аниқ эмас. Ижтимоий тармоқ блогида, Twitter'нинг қўллаб-қувватлаш саҳифасида, шунингдек, ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маскнинг саҳифасида бу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Bloomberg маълумотларига кўра, ўзгартириш киритилгандан сўнг Binance криптовалюта биржасида Dogecoin қиймати 30 фоизга ошган. Маск 2021 йил апрель ойи бошида «Dogecoinни Ойга учириш»га ваъда берди ва май ойида ўзининг SpaceX компанияси ушбу криптовалюта билан тўлиқ тўланган шартнома асосида 2022 йилда Ойга сунъий йўлдош жўнатишини айтди. Шунингдек, Tesla ўзининг баъзи маҳсулотлари учун тўлов сифатида Dogecoinни қабул қилишини эълон қилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россиядаги иш берувчилар ишчиларни топишда муаммоларга дуч келишмоқда Сўнгги олти ой ичида кўпчилик россиялик иш берувчилар х
Россиядаги иш берувчилар ишчиларни топишда муаммоларга дуч келишмоқда Сўнгги олти ой ичида кўпчилик россиялик иш берувчилар ходимларни қидириш учун бир ярим баравар кўпроқ вақт талаб қилдилар. Бу ҳақда hh.ru тадқиқотига таяниб, “Ведомости” нашри хабар бермоқда. 2021 йилдан 2022 йилгача иш берувчиларнинг 34 фоизи учун ишни ёпиш вақти икки ойдан уч ойгача ошди. Илгари респондентларнинг аксарияти (31 фоиз) ходимларни излаш учун бир ойдан камроқ вақт сарфлаган. Айни пайтда ташкилотларнинг атиги 11 фоизи 30 кун ичида ишчи топа олади. Шу билан бирга, компанияларнинг 13 фоизи керакли ходимларни топиш учун олти ойгача вақт керак бўлади. Энг қийин нарса - уч йилдан ортиқ тажрибага эга ходимларни топиш. Таълим ва фан, шунингдек, тиббиёт ва энергетика соҳаларидаги компаниялар линия ходимларининг етишмаслигини бошдан кечирмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Парижда электр скутерларни ижарага олиш тақиқланди Париж аҳолиси электр скутерларни ижарага олишни тақиқлашни ёқлаб овоз берд
Парижда электр скутерларни ижарага олиш тақиқланди Париж аҳолиси электр скутерларни ижарага олишни тақиқлашни ёқлаб овоз берди, дея хабар беради BBC News. Расмий овоз бериш шуни кўрсатдики, парижликларнинг 90 фоизи шаҳарда скутерларни тақиқлашни қўллаб-қувватлаган. Эслатиб ўтамиз, овоз беришда шу ҳуқуқига эга бўлган Париж аҳолисининг қарийб 8 фоизи иштирок этган. Референдум Франция пойтахтида электр скутерлардан яраланган ёки ҳалок бўлганлар сони ортиб бораётганига боғлиқ ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, сайловда шаҳардаги овоз бериш ҳуқуқига эга 1 миллион 380 минг кишидан 103 мингдан сал кўпроғи иштирок этган. Уларнинг 91 300 дан ортиғи скутерларга қарши овоз берган. Париж электр скутерларни ишлатган биринчи шаҳарлардан бири эди, аммо бу фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирди. Фойдаланувчилар бошларига шлем киймайдилар ва 12 ёшгача бўлган болалар ҳам қонуний равишда электрон скутерларни ижарага олишлари мумкин. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра,
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 134,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 026 та енгил автомобиль импорт қилган. Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 925 тага камайган. 2 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар: 🚙 Хитой – 2540 та 🚙 Корея – 2081 та 🚙 АҚШ – 217 та 🚙 Япония – 58 та 🚙 Гонконг – 56 та 🚙 Германия – 36 та 🚙 БАА – 12 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШда юзлаб банклар банкротлик ёқасида 2008 йил инқирозини башорат қилган иқтисодчи Нуриэль Рубинининг айтишича, АҚШда юзлаб
АҚШда юзлаб банклар банкротлик ёқасида 2008 йил инқирозини башорат қилган иқтисодчи Нуриэль Рубинининг айтишича, АҚШда юзлаб банклар банкрот бўлиши мумкин. Нуриэль Роубини сўнгги мақоласида банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича амалга оширилмаган зарарлари 620 миллиард долларга тенг эканлигини айтилган. «Бундан ҳам ёмони, юқори фоиз ставкалари банкларнинг бошқа активларининг бозор қийматини пасайтирди. АҚШда банкларнинг амалга оширилмаган зарарлари аслида 1,75 триллион долларни ёки капиталининг 80 фоизини ташкил қилади,» – деб ёзади у. У ўз мақоласида «депозит франшизаси» деган тушунчани ҳам тилга олди. Омонатчилар ўз омонатларини хавфсиз эмас деб ҳисоблашган, бу эса ишончни йўқотишига олиб келиши мумкин. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европа Марказий банки молиявий барқарорликка янги таҳдид топди Тижорат кўчмас мулкига сармоя киритадиган маблағлар жаҳон иқти
Европа Марказий банки молиявий барқарорликка янги таҳдид топди Тижорат кўчмас мулкига сармоя киритадиган маблағлар жаҳон иқтисодиётининг молиявий барқарорлигига таҳдид солади. Бу ҳақда Европа Марказий банки таҳлилчилари маълум қилишмоқда. Батафсил: https://sof.uz/fwje Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ саноат ишлаб чиқариш индекси рекорд даражада пасайди АҚШда саноат ишлаб чиқариш индекси ва бандлик даражаси рекорд даража
АҚШ саноат ишлаб чиқариш индекси рекорд даражада пасайди АҚШда саноат ишлаб чиқариш индекси ва бандлик даражаси рекорд даражага тушди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Март ойида Таъминотни бошқариш институтининг ишлаб чиқариш фаоллиги индекси 46,3 га камайди. Бу 2020 йил мартидан бери энг ёмон натижа ва пандемияни ҳисобга олмаганда, 2009 йилдан бери энг паст натижа. ISM Manufacturing Business Research қўмитаси раиси Тимоти Фиоренинг сўзларига кўра, кўплаб компаниялар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришда давом этмоқда. Фоиз ставкаларининг кўтарилиши, турғунликдан қўрқиш ва қаттиқ кредит шартлари уй хўжаликларининг жамғармага бўлган талаб муаммоларини кучайтиради. Мамлакатда бандлик даражаси ҳам кетма-кет учинчи ой пасаймоқда. Энди у 46,9 ни ташкил этди, бу 2020 йил июлидан бери энг паст даража. 12 та соҳа, жумладан, мебель ва тўқимачилик ишлаб чиқаришда ҳам қисқартиришлар аллақачон эълон қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Мобил телефондан биринчи қўнғироқ 50 йил олдин қилинган Бундан роппа-роса 50 йил муқаддам, 1973 йил 3 апрелда мобил телефонда
Мобил телефондан биринчи қўнғироқ 50 йил олдин қилинган Бундан роппа-роса 50 йил муқаддам, 1973 йил 3 апрелда мобил телефондан биринчи қўнғироқ қилинган эди. Тарихдан маълумки, айнан шу куни Motorola муҳандиси Мартин Купер ўзининг рақобатчиси AT&T Bell Labs компаниясидан телефонлар ишлаб чиқарувчиси Жоэл Энгелга ҳақиқий мобил телефондан қўнғироқ қилаётганини айтган биринчи мобил қўнғироқни амалга оширган. Батафсил: https://sof.uz/49l8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон ва Грузия ўртасида маҳсулот айирбошлаш 30 фоиз ошган Бу ҳақда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳ
Ўзбекистон ва Грузия ўртасида маҳсулот айирбошлаш 30 фоиз ошган Бу ҳақда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссияси 9-йиғилишида айтиб ўтилди. Батафсил: https://sof.uz/5xab Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 8,9 миллиард долларга етган 2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўрт
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 8,9 миллиард долларга етган 2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, бу йиллар давомида Ўзбекистоннинг Хитойга экспортида ҳам, Хитойдан импортда ҳам ўсиш кузатилди. Батафсил: https://sof.uz/7o21 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Лимон экспорти 131 тоннага ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февра
Лимон экспорти 131 тоннага ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 минг тонна лимон экспорт қилган. Лимон экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 131 тоннага ошган. 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар: Россия – 953 тонна Қирғиз Р. – 244 тонна Қозоғистон – 165 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк жорий йилнинг 4 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк жорий йилнинг 4 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 395,73 сўм (-8,92); 1 Евро – 12 365,51 сўм (-46,17); 1 Россия рубли – 146,46 сўм (-1,35). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb