uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 20 551 підписників, посідаючи 3 855 місце в категорії Релігія і духовність та 3 907 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 20 551 підписників.

За останніми даними від 12 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -769, а за останні 24 години на -34, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 11.41%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.43% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 346 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 734 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 20.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 13 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

20 551
Підписники
-3424 години
-1677 днів
-76930 день
Архів дописів
#Қарғалар_маҳкамаси 65-қисм Гап қаердан- қаерга уланиб кетди. Ҳар миллатда ва халқда ўзининг нуқсон ва яралари бордир. Аммо уларни оммага “Мана яра!” деб кўрсатса, халқинг кўзи у ярага ўрганиб,дийдаси қотади. Ва охири бу ишлар одатий ҳол бўлишини ҳамма ҳам тушунмаса, бу икки кузатувчи йигитларга нима десам бефойда. “Мен Юсуф...акага ўзим айтаман. Менга ўша қарғалар канали ҳақида маълумот керак . Қанча тез бўлса, шунча яхши”,-деган эдим, маҳмадонаси “Юсуф ака қудуққа тушган. Чиқса сўрайсиз”,-деб кулди. “Нима бўлди?”,-деб сўрашга сўрадим-у, ичим ғалати бўлди. “Кеча роса ичиб бир барнинг олдидаги ариққа йиқилган . Танишлари зўрға уйига олиб борган экан.Бизга бир нарса керак бўлиб, қўнғироқ қилган эдик. Онаси биз билан ичган деб ўйлаб, роса гап билан савалади”,-деди тиржайиб. Яна озгина булар олдида ўтирсам, мен ҳам уларни бир нима қилишим аниқ эди. Фирдавс билан учрашувим бор эди. Сенга Юсуфнинг аҳволидан нима дерди ақлим. Аммо юрагим , кибер таҳлил учун қўнғироқ қилсанг, шунда ҳолини сўрайсан дерди. Ва иродаси заиф Зумрад қўнғироқ қилди Гўшакни кўтарганда, Юсуфнинг овози хириллаб келаётганди. Ухлаб ётган кўринади. Қўнғироқ қилишга қилдим фақат энди пушаймон бўлдим. “Алло! Ишда йўқ эдингингиз...бир текширувга зудлик билан ёрдамингиз керак”,-дедим атрофимда биров Юсуфни сенсираганимни эшитмасин деб. “Менга ҳам ёрдам керак”,-деб хириллади “Нима бўлди?”,-дедим сал овозимни пастроқ қилиб. “Ўляпман!”,-деб ғалати товушлар чиқарди “Ароқдан ким ўлибди?!”,-деб кесатдим. “Камроқ ичиш керак эди. Маст бўлиб ариқларда йиқилгандан кўра...” “Ароқ маст қилди деб ўйлайсанми?”,-деди нолиш қилиб “Катта холам эмасдир ҳар ҳолда”,-деб овозим баттар кинояли чиқди. “Ўғлим, ким телефон қилди?”,-деб орқадан онасининг овози эшитилди. “Келинингиз она”,-деганда мен ва онасинг овози бирдан ўчди. Ижтимоий тармоқларда синган шиша идишни қайтиб бандажлар билан таъмирлаганда, сув қуйса, сув идишда турмай атрофга тўкилади-ку? Қалбим ҳам худди шундай парчаларга бўлиниб, бирлашмаган ерларидан, сув ерига қон оққандек ҳис этдим. “Ийй, қайси тешикдан чиқди у илон яна? Болага яна пул сўраяптими? Бер, ўзим адабини бераман у уятсизни”,-дегани эшитиларди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

Эрта уйғонганга барака бисёр. Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр. Совуган юракни қиздирмоқ учун. Дастурхонда сизга нонушта тайёр.
Эрта уйғонганга барака бисёр. Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр. Совуган юракни қиздирмоқ учун. Дастурхонда сизга нонушта тайёр. Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Ассалому Алайкум! Дилга яқин инсонларим❄️ ❄️ Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!! 🍁Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! ❄️Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. 🍂Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! ❄️Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

Ўтиб борар экан умр карвонинг, Турли йўловчилар бўларкан ҳамроҳ. Улар орасида ким дўст, ким душман, Манзилинг сўнгида бўласан
Ўтиб борар экан умр карвонинг, Турли йўловчилар бўларкан ҳамроҳ. Улар орасида ким дўст, ким душман, Манзилинг сўнгида бўласан огоҳ! Хайрли тун! Тунингиз тинч ўтсин! Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!

Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢 — Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, ****
Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢 — Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади… Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади. Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди. Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади... Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади... Чунки дахшат... 😨 ДАВОМИ 👇👇👇

#Қарғалар_маҳкамаси 64-қисм “Менга ўша қарғалар канли ҳақида маълумот керак. Тайёрлай оласизларми?”,-дедим икки йигитга қараб. “Юсуф ака, билан бир оғиз маслаҳат қилишимиз керак. Бизга бошқа вазифалар берган.Уларни тугатмай сиз айтганни қилсак гапирмасин?”,-деди жаҳлимни чиқариб. Худди булар муҳим иш қиладида, меники ўйинчоқ. “Икки кишисиз-ку? Бирингиз Юсуф акангизни айтганини қилса, бири менга ёрдам берса бўларди” “Зумрад! Сиз айтган канал ёпиқ канал, очиқ эмас. Очиқ бўлсайди иш осон. Мана қаранг!”,-деб экранини кўрсатди. Унда жуда кўп телеграм каналларнинг саҳифаси очиқ турарди. Диетологлардан тортиб, online табиб ва фолбинигача бор эди. Магазин очган, махсус курслар сотган психологлар ва тредерларгча бор эди. Кўзим ҳикоя каналларига тушди. Қовоғимни уйиб уларга қарадим. “Бу нима? Вақтингизни шунақа нарсаларга сарфлаяпсизларми”,- дедим. Аёллар канали деб очилган бир саҳифада катта қилиб бир эҳтиросли аёл ва эркак расми ҳамда остида ёзилган очиқ саҳналарни кўриб тутаб кетдим. Биз қотил ва тўдалар изида юрайлик, булар ҳикоя канлларида 18+ ҳикояларни кузатсин. “Вой, бу очиқ қолибди”,-деб тезда у саҳифани ёпди. “Бизга уялмайсанми дейсизда, буларнинг муаллиф профилига қаранг. Ҳаммаси аёллар ва ҳатто орасида ҳижобликлари ҳам бор. Очиқ ёзилган саҳналардаги изоҳларни айтмай қўяверай. Профиль исми, Алҳамдуллаҳ деб номлаб, каъбанинг расмини қўйган лекин ёзган изоҳини ўқиб мен уялдим. Эҳтиросли саҳна келган ерида бўлим тугаса. Яна беринг зўр кетяпти деб ёзган. Профилида қуръондан оят ва расм қўйиб, бундай ҳикоя ўқиб ёзадиган уялмаса... ” Бу сафар уялиш навбати менга келганди.Мен ҳижобда эмас эдим.Бизнинг ишда ўз ички тартиб қоидалари бор эди. Аммо менинг тушунчам бўйича, бошида ҳижоби бўлганни, нафақат сочи ёпиқ, балки сўзи, каломи ва ўзини тутиши ҳам ҳижоблик бўлиши керак эди. “Сизга ўхшаганлар канални кузатиб турса, просмотор деб ёзаверадида!”,-деб уларга дакки бердим. Аслида эса деярли ҳар муаллифи аёл бўлганлардан, ҳамжинс сифатида уялган эдим. “Биз бекорчиликдан очиб ўқиётганимиз йўқ. Маълум филртли сўзлар бор. Шулар қайси каналда ишлатилса, бизга сигнал беради. Бунақа обуначиси кўп каналларда турли хилдаги реклама кўп берилади. Бизга нима, ким нима ёзиб ўқиганидан.Бизнинг ишимиз, ҳар хил тарғибот қиладиганларни аниқлаб олиш. Мен эмас, ота билан қизни, тоға билан жийянни,ака билан синглни ёзаётган ёки, психологман деб энг маҳрам ва уятли сирларни оммага олиб чиқаётганлар уялсин!” Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ @sulhidaninghikoyalari

#Қарғалар_маҳкамаси 63-қисм “Қаҳва ичамизми?”,-деди оҳанги бир маромда эшитиларди. “Бугунми?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим. “Манзараси жуда чиройли ва қаҳваси мазали ер биламан”,-деганда бир неча сония жим бўлиб қолдим. “Билмадим. Иш..” “Чароснинг қотили топилишини истайман. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, албатта уддасидан чиқамиз деган умиддаман”,-деди у ҳам ҳаяжон билан. Зумрад, балки бу одамнинг алоқаси йўқдир у тўдага? Ростдан бир тасодифдир. Ҳали “қарғалар маҳкамаси”қанақа канал ва нима эканини билмай хулоса чиқарма, дедим ўзимга. Бу одам ҳам сен каби бир бегуноҳ қизнинг ҳаққини қидирмоқда,деб ўзимни кўндирдим. “Майли, икки соатдан кейин сизга жўнатадиган манзилимдан оласизми?”,-деб мулойимлик билан жавоб қайтардим. “Албатта! Рахмат Зумрад. Сизни учраштирган тақдирга қанча рахмат десам аризйди”,-деди. Бу сафар овози ҳузурли эшитилди қулоғимга. “Нега ундай дейсиз, бу ахир иш..”,-ишим демоқчи бўлдим фақат гапимни тугатишга рухсат бермади. “Йиллаб ҳақиқат юзага чиқиши ва қотили топиши учун кураш олиб борамиз. Онам ақлдан озай деб қолди. Дадам боши оққан томонларга кетди. Мен ҳали ҳам соғлом ҳаётга қайтганим йўқ. Худди оила қурсам, бахтли бўлсам, Чароснинг қотилини топмай ўзимга ҳаёт қургандек бўлмай деб, шунча йилдан бери юрибман. Аммо бу сафар кўнглим сезяпти. Сизни бизга Аллоҳ етказди” Фирдавснинг гапларидан туйғуланиб кетдим. Мен ҳис- ҳаяжонга берилмай ишимни бажаришим керак эди. Бизга келадиган кўплаб маълумотларни текшириб, улардан яроқлиси устида ишлардик. Хуршид деган одамнинг тўда аъзоси экани исботланмади. Фирдавс ҳам худди шундай. Ўзи қонун ичида юриб, ҳар хил ишга қўл урмаса керак? Telegram каналига келсак, ҳозир ҳамма ҳар хил каналларга аъзо. Мени ўзим ҳам бир неча хабар каналларига уланганман. Ва у ерда миллионлаб обуначилар бор. Умуман танимаган бировим мен билан бир каналда аъзо бўлса, у бизни ҳамтавоқ қилмайди. Фақат маълум бир тижорий иш ёки маънфаат бўлганда ҳамкор бўлишим мумкин. Унинг ҳам ўз исботи бўлиши шарт эди албатта. Гўшакни қўйиб, хонадан чиқдим. Тўғри киберда ишлайдиган йигитлар олдига бордим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

📹 tog'ri bo'ldiya hurmatli ayollar 😂

Аёлизни камситманг айниқса бошқалар олдида...📌

#Қарғалар_маҳкамаси 62-қисм Юсуфга ўзимни асло тенг кўрмасдим.Лекин бошқага ҳам раво кўрмаётганимни ҳозир сезиб қолдим. “Зумрад! Сизнинг шу Хуршид бор эди-ку? Унинг телефонларини юзаки таҳлилида, кодли ёзишма берган эдим сизга”,-деб ёнимга келди кибердаги йигитлардан бири. “Хўп?” “Телефонидаги ўчирилган маълумот ,смс ва барча расм, видеоларни ҳаммасини бир -бир юклаб филтрладик. Ва мана бу чиқди”,-деб қўлимга бир қоғоз тутқазди. Қоғозда, Хуршид телеграм иловасидан бир ёпиқ каналга аъзо бўлиб, кейин чиқарилгани ҳақида маълумот турарди. Кирган санаси анча олдин бўлса-да, чиққан санаси мурдаси топлиган куни. Ҳатто тахминий ўлим соатидан бир соат кейин. Мурда ўзи телефондан фойдаланмаганига қараганда, гуруҳ админлари томонидан чиқартирилган демак. Бу маълумотлар ҳаммаси ҳолва эди. Асл бошқа ёзув диққатимни тортди. Хуршидни ўлимидан бир соат сўнг, обуначилар сафидан чиқазилган канал исми- “Қарғалар маҳкамаси” номли канал эди. Мен бу номни охирги бир ҳафта –ўн кунда, учинчи марта эшитишим эди. Ва энг қизиғи Хуршид, Чароснинг оиласи билан боғлиқ ери бу- Фирдавс билан экани маълум бўлди. Фирдавс ҳам худди ўша канал аъзоси, унга хабар келганини кўрган эдим. Уйида қарғалар ҳайкалини сақлаган одам, ўзи ташкил қилган гуруҳга антиқа ном берган бўлиши мумкинми? Ҳайратдан ва чигалликларга тўла бу ишдан ичимда ваҳимали ҳис уйғонган эди. 🐦‍⬛ Баъзи инсонларнинг сезгиси жуда ўткир бўлади. Халқ тилида бўрини йўқласанг қулоғи кўринади, деб қизиқ бир ўхшатиш билан тасдиқланган бу ҳолатни, айни дамда яшаётган эдим. Чунки телефонимга Фирдавс Турғунов қўнғироқ қилаётганди. Бўш хоналарнинг бирига кириб гаплашишдан аввал, бир қоғозга “ Тезда, қарғалар маҳкамаси каналини суриштириш керак”,- деб ёзиб йигитларга тутқаздим ва ўзим жим ишорасини қилиб бўш хонага кирдим. “Алло!”,-деб гўшакни кўтардим. “Алло! Салом! Безовта қилдим шекилли? Узр мен бир ҳол- аҳвол сўрай деб қўнғироқ қилган эдим”,-деди овози жуда сокин эшитиларди. “Ҳечқиси йўқ. Бироз ишим бор эди, шунга тезда ололмадим”,-дедим. Ўзимни сокин тутишим зарур. Ҳаяжон ва шошқалоқлик қилмасдан профессеонал туришим керак. “Қаҳва ичамизми?”,-деди оҳанги бир маромда эшитиларди. “Бугунми?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ @sulhidaninghikoyalari

#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 61-қисм Бироқ ғалати ери шуки,онанинг ўша пайтда берган ифодаси. Биласан, тергов котибаси, сўроқ қилинган пайтда терговчи ва гувоҳ ёки гумонланувчининг оғзидан чиққан ҳар сўзни борлигича ёзади. Ҳатто шевада бир сўз ишлатсада, ўша шевадагидек ёзади” “Хўш?” “Гулбаҳор деган аёлга терговчи қизингиз деб неча марта мурожаат қилган бўлса-да, она бирор марта қизим ёки болам деган сўзни ишлатмаган. Ҳаммасида Чарос деб кетган. Сенингча, қизини ҳали энди йўқотган она бундай сокин ва совуққонлик билан гувоҳлик бериши оддий ҳолми?” “Онадан- онага фарқ қилади. Сен бу майда нарсалардан кўра, икки мурдани бир –бирига боғлаган нарса нима шуни топ. Менимча жумбоқ ўша ерда” “Бу икки мурда бир –бирини таниганми?” “Ўн уч йил олдин, бу Хуршид деган шахс неча ёш бўлган?” “Йигирма икки ёки йигирма уч”,-деб тахминий ёш айтидм “Яъни бу қиз, лицейда битирувчи синфда бўлса, бу йигит билан танишадиган ёшда бўлиши мумкинми?”,-деб яна кўз ойнаги устидан қаради. “Синфдошларидан сўралганда йигити йўқ дейилган, ҳатто кундалиги далил сифатида олинган. Бир- икки вароғи йиртиқ лекин қолган барчасининг расми бор”,-деб ўйланиб қолдим. “Зумрад! Бу иш жуда чалкаш ва шубҳали. Агар хоҳласа, моҳир терговчилар аллақачон бу жиноят ишини якунлаб қотилни топиши мумкин эди. Бу ерда бошқа гап бор”,-деб Людмила менинг тахминларимни тасдиқлади. 🐦‍⬛️ Бир жиноят тергов қилинганда ўнлаб эҳтимол бўлади ва шу эҳтимоллар юзасидан тергов иши олиб бориларди. Людмила билан гаплашгач, яна хаёлларимда қотил изига тушиб ,махсус хизматга етиб келган эдим. Ҳамма ишга боши шўнғиган фақат Юсуф кўринмасди. “Кеч қолдинг бугун?”,-деб Нодира ёнимга келди. “Ишларим бор эди”,-дедим совуқ муомала қилиб. Масофани сақлашнинг энг зўр йўли, бу совуқ муомала. Баъзи инсонлар ҳадсиз бўлади. Сен икки юмшоқ сўзни одамгарчилик юзасидан гапирсанг, улар сени ўзларига “жўра” эълон қилиб олади. Шевам ёдимга тушиб, ичим бошқача бўлди. Мен Нодира билан дўстлашишим мумкин эди. Агар у Юсуфга бунчалик яқинлашмасайди. Бунинг ҳам ўзича хақлиман деган хаёли бордир. Бу эрсиз, у хотинсиз. Юрагим яна санчиб қолди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron

Хакикатдан хам жуда мехрибон онаман...😂

....МЕНИ КЕЧИР УЗИМ......

#Қарғалар_маҳкамаси 60-қисм “Нўъмонни билмадим, у қариянинг миясида қандай тараканлар юрийди биласан. Лекин Юсуф сенга бир имкон бер деб келса, қабул қилмайсанми?” “Людмила! Сен ҳам у томонмисан?” “Мен ҳеч ким томон эмасман. Агар томон танлаш келса, икки энг яхши ўқувчиларимни бирлашишини истаган бўлардим” “Бу ҳақида гаплашишни истамайман”,-дедим қатъий туриб. “Майли, қоч! Қаергача қоча олсанг, азизам”,-деб жилмайди. “Чарос Турғунованинг ўлим қайдномаси ва ўша пайтда қилинган экспертиза хулосасини ўқидим. Менга бироз ғалати кўринган кичик насалар бор”,-деб хужжатнинг нусхасини сумкамдан чиқардим. “Мен малака ошириш учун Россияга кетиб, 6 ой қолиб кетган пайтим ҳамкасбларим таҳлил қилишган ва иш олиб боришган.”,-деб қоғозга ва ундаги расмларга қарай бошлади. “”Тажовус белгилари йўқ. Лекин шундай деб ўйлансин деб ҳаракат қилинган”,-деди ўйланиб. “Менга ғалати туйилгани, ўша пайтда жиноят содир этилган уйнинг ҳар томони расмга олинган. Ювиниш хонасининг расмига қара. Бу ерда кўринмайди лекин мана буни кўряпсанми?”,-деб унга расмни яқинроқ қилиб кўрсатдим. Унга унча яхши кўринмади. Телефонимда расмнинг асл нусхасининг суратлари бор эди. Уни очиб унга экрандан катта қилиб кўрсатдим. Людмила синчиковлик билан қаради. “Бундан бир нарса чиқмайди. Бу сен ўйлаган нарсага етарсиз”,-деди “Унда бунга қара!”,- деб ошхонанинг расмини кўрсатдим. Людмила бир менга қаради бир расмга. “Бу жиноий ишни нега ҳали ҳам фош этишолмаган, ҳайронман?”,-деди менга яна қараб. “Билмадим. Худди бировлар шунчаки номига бу хужжатни олишганда, яна шундай қайтиб қўйганга ўхшайди” “Сен нега олдинг бу ишни?” “Аслида бошқа ишни беришганди. Аммо оддий ўлим ҳодисаси деб усти ёпилишга уринилган бир ишда, ҳеч қандай далил ёки ғалатилик топилмаган эди. Токи у ўлган шахс бу қизнинг оиласи билан ниманидир устида келишмаганини билгунимизча” “Ва сен, аёл-қиз жинояти бўлгани учун яна ўртага ўзингни отиб, бу ишни суриштирмоқчисан?”,-деди кинояли оҳанг билан. “Людмила, бу қиз билан деярли тенгдошмиз. Унинг синфдошларининг гувоҳлик ифодаларини ўқидим. Ҳаммаси бу қизни ҳаёт тўла ва жуда зукко қиз деб таърифлаган. Бироқ ғалати ери шуки,онанинг ўша пайтда берган ифодаси. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron

#Қарғалар_маҳкамаси 59-қисм Ишдан сўнг доим кўнгил очар нарсалар кўрган мен. Бугун уйқим келмаслигини билиб, ўзимга бир фильм танладим. Қоронғи хонада ёнимга егуликлар олиб, кўришни бошладим. Энг ёмони эди, шу одат. Куни билан диетада юриб, руҳий зўриқиш кетидан бор аламни егуликдан олиш. Танлаган фильмимда воқеалар чет элда бўлиб, ундаги ходисалар сирли, ва энг асосийси жиноий мавзу ёритилган экан. Унда бир пластик жаррохнинг қизига тажовус қилиниб, ҳаётдан қопарилади. Полиция қотилни қидирар экан,ота қизининг қотилини топиб уни ўзи жазолайди. Юраги ёнган отанинг ақл бовар қилмас қасоси. Ёш йигитни ҳушидан кетказиб, уйидаги ертўлада унга амлиёт ўтказади. Қотил ўзига келганда энди эркак эмаслигини,ўзидаги аёллик белгиларини кўради. Кунлаб ухлатилиб бажарилган амлиётлардан сўнг, қотилнинг жинсини алиштиради. Ва уни йиллаб ертўлада тутиб унга турли гармонлар қилади. Бир аёл танасида, ташқарида эркин юра олмаслик ҳисси қандай эканини, кўчадаги эркакларнинг унга ғаразли кўзлар билан қандай қарашганини яшатади. Фильм сўнги нима билан тугади билмадим.Чунки ўтирган еримда ухлаб қолган эдим. Бу фильмни яна қайтиб кўришни ўзимга режа қилиб, эрталабги кунлик ишларимни ҳал қилиб уйдан чиқдим. Ошқозонимдаги оғриқ кеча тунда еган тартибсиз нарсалардан бўлди. Зебо опага кўринмай уйдан чиқиш ҳам бир маҳорат талаб этадиган бўлди. Бугун режаларим жуда кўп. Биринчи қиладиган ишим Людмила Алексеевнанинг олдига бориш бўлди. Суд тиббий эксперитиза биноси кираверишидан сезилган ўзига хос кимёвий ҳид, инсонни карахт қилиши мумкин. Людмилани ишга киришиб кетмасидан у билан маслаҳат қилишим керак бўлган мавзулар бор эди. “Яхши ухламадингми дейман? Кўзларинг қизарган?”,-деди олдидаги компьютерига қараб бир нарсалар ёзар экан. Кўзидаги кўз ойнаги бурнининг устида турарди,бошини сал эгиб кўзларинг устидан қарди. “Кеча сал оғир кун бўлди дейлик”,-дедим оддийгина қилиб. “Қушлар хабар учирди. Эксинг(собиқ) билан бир жойда эмишсан”,-деганда унга қараб сохта жилмайдим. “Нўъмон Бурхановичнинг мақсади нима сенингча? Яхши ҳам махсус хизматда ишлар эканмиз. Бўлмаса, бутун олам эшитар экан. Нотўғри тушунма, сен учун айтмаяпман.Лекин Юсуф билан боғлиқ ҳар масалада, Нўъмон Бурхановичнинг чиқиши ғалати туюла бошлади”,-дедим шикоят қилгандек бўлиб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron

🤪☺️😄😚😌 😛☺️😋☺️😍🤪😆 ➡️ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️ ➡️Siz ham ozishiz kerakmidi? HA OZISHIM KERAK OZISH UCHUN O'ZIN
🤪☺️😄😚😌 😛☺️😋☺️😍🤪😆 ➡️ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️ ➡️Siz ham ozishiz kerakmidi? HA OZISHIM KERAK OZISH UCHUN O'ZINGIZ HARAKAT QILIB ORGANIZMIZNI QIYNAB VAQT O'TKAZMANG. 1️⃣OY 5️⃣0️⃣MING 2️⃣OY 1️⃣0️⃣0️⃣MING 3️⃣OY 1️⃣5️⃣0️⃣MING 💯💯💯💯💯💯💯💯💯💯 NAZORAT VA VAQT SIZGA YORDAM BERADI. OZISH MARAFONIGA MARHAMAT OZISH MARAFONIGA MARHAMAT 1️⃣0️⃣😌😉😍☺️😘😋 😚😋☺️😋😋 ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸

Совуқда оёғига эски туфлини кийиб, сенга янгисини олиб берган инсон, билгинки бу ОТАДИР......

Сукут сақлашнинг етти фойдаси 1. Сукут — ҳеч қандай ҳаракатсиз ибодат. 2. Сукут — тақинчоқсиз зийнат. 3. Сукут — салтанатсиз
Сукут сақлашнинг етти фойдаси 1. Сукут — ҳеч қандай ҳаракатсиз ибодат. 2. Сукут — тақинчоқсиз зийнат. 3. Сукут — салтанатсиз ҳайбат. 4. Сукут — деворсиз қўрғон. 5. Сукут — бирор кимсадан узр сўрашга беҳожатлилик. 6. Сукут — икки елкадаги фаришталарга истироҳат. 7. Сукут — жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.