uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 20 523 підписників, посідаючи 3 858 місце в категорії Релігія і духовність та 3 915 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 20 523 підписників.

За останніми даними від 13 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -776, а за останні 24 години на -34, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 11.35%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.49% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 331 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 743 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 20.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 14 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

20 523
Підписники
-3424 години
-1617 днів
-77630 день
Архів дописів
24-қисм Опам ва келини уйи ичида кичик дўкондек очиб, чопон, нимча ва керак бўлганда кўрпа - ёстиқ тикишиб туман марказига сотишарди. Матони келиб пойтахтдан олишлари,асли баҳона. Келиб болаларини бироз айлантириб, шифокор кўрикларидан ўтиб, ишларини ҳал қилиб кетишарди. Ва албатта ёлғиз холаларидан хабар олиш учун кичик сабаб. Қишлоқдан келган патир билан мазза қилиб шўрвани ичиб олдим. Ишидаги жиддий Зумрадни кўчада қолдириб, уйига қариндошлари келганидан боши осмонга етган Зумрад бўлиб тургандим. Жиянимнинг болалари билан мириқиб ўйнадим. Бола энергияси деган гап ҳақиқатдан тўғри. Ичимдан бир нарса, бир истак олис ўтимишдан яна парда оралаган бўлсада, боладан аввал кўнгилга ёқадиган бири бўлиши кераклигини ва бола соғлом муҳитда ўсиши лозимлигини таъкидлар эди. Яна бир неча кун уйим ва бағрим тўлиб яшар эдим. Кейинги меҳмонлар келгунча ёки ўзим бир баҳона билан қишлоғимга бормагунимча, бу ҳолат шундай давом этарди. 🐦‍⬛️ Бир ҳафтанинг тўлишига уч кун қолди. Меҳмонларим кетишди. Уйим яна ҳувиллаб қолди. Ёлғизлигим Зебо опа билан кўришиб қолсам, икки оёқ усти суҳбат билан ўтиб кетаётган эди. Менга юклатилган вазифа устида астойидил ишлай бошладим. Қолган ҳамкасбларим, калаванинг учини қидираётган уюшган гуруҳимизни, ҳамма ўз йўналиши бўйича қидира бошлади. Молиявий операциялар ҳам жуда моҳирона қилинган. Чет эл билан боғлиқ ерлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бир –бир текширилмоқда. Биздан кутилаётган натижани бериш учун тинмай изланаётган эдик. Келган ҳар хабар ҳам тўғри бўлиб чиқмаётган эди. Худди мени қўлимдаги иш каби. Жиноят бўлса жуда моҳирона амалга оширилган. Агар бўлмаса, бекорга сарфланган вақтга ачинар эдим. Мурданинг расмларини катта экранда синчковлик билан текшираётганимда, ёндан келиб мени кузатиб турган кўзни пайқамай қолган эдим. “Қандай кетяпти, ўртоқ Кулиева?” Юсуфнинг дардини тушунмай кетдим. Ҳамма икки киши бўлиб ишлаган ишини менинг бир ўзимга юклаб, яна ҳар хил руҳий босимлар ҳам ўтказаётган эди. “Ишлаяпман “,-дедим умуман уни диққатга олмай. Қўлидаги идишда каҳва ичаётган бўлса керак,ҳиди уфуриб турарди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

“Er — hayotingizning bir qismi, lekin butun dunyongiz emas. Ayol sifatida sizning orzularingiz, his-tuyg‘ularingiz va qadring
“Er — hayotingizning bir qismi, lekin butun dunyongiz emas. Ayol sifatida sizning orzularingiz, his-tuyg‘ularingiz va qadringiz bor. O‘zingizni faqat boshqalarga bag‘ishlab emas, o‘zingizni sevib ham yashang. Chunki chin baxt — ichingizdagi ayolni yo‘qotmaslikda… ✨Sevimli Ayol — ayollikni qadrlash va o‘zingizni topish uchun makon.

🌸 Бу гуллар сизга! 🌸 Чунки сиз энг гўзал табассумга, энг гўзал тилакларга лойиқсиз. Бугунги кунда юзларингиздан кулгу, дилларингиздан эзгулик аримасин. 💐💖 ✨ Ҳар бир гулбарг – сизга бўлган самимий эҳтиромимиз! ✨ Шодлик, бахт ва илиқлик ҳамиша йўлдошингиз бўлсин. 🌈💛 🌷🤍🌷🤍🌷

❄️Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ❄️Аллоҳим тонгингизни нурафш
❄️Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон, ❄️Кўнглингизни хотиржам, ❄️Чеҳрангизни нурли қилсин. ❄️Танангизни саломатлик, ❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! ☃️ Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ БОРИНГИЗГА ШУКР....🍀 ✨🌹СИЗ  борсизки  омад  ёнимда.... БАХТ  мен  томон  шахдам кадамлар... ХАЁЛИНГИЗ  хар  дам  ёдимда.... ДУНЁДАГИ  яхши инсонимлар. 🌙🌹 Хайрли тун Аллоҳимга омонатсиз Мехрибоним    

#Астағфируллоҳ Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан 😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди... 🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇

23-қисм Уни кўриб дадил ташлаган қадамларим секинлашди. Яна бу ерлардан машина топиш иши қийинлигидан, бироз юриб автобус бекатига етиб олдим. Йўлда Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилдим. Менга ёрдами керак эди. Оддий ўлим бўлиб кўринган бўлсада, шубҳа доим бўларди. Ва разведка бўлими бу ўлим ҳодисасини бу ҳужжатлар орасига қўшган бўлса, демак у текширилиши ва шунга қараб иш тутилиши керак эди. Махсус хизмат иши шундай юрарди. Кузатув разведкаси бир маълумотни топиб, тергов гуруҳига етказар. Тергов гуруҳи бу маълумот яроқли ёки яроқсиз эканини текшириб навбатдаги оператив бўлимга узатарди. Ва бир ташкилотнинг ишлаш механизми шундай тартибда кетарди. “Экспертиза хулосаси ҳали -бери чиқмаса керак, лекин сен айтаётган белгиларга қаралса, кучли укол қилиниб юрак хуружини чақиртирган бўлиши мумкин”,-деди менинг гапларимдан сўнг Людмила. “Бугун расмлар устида кўп ишлай олмадим. Эртага шу иш билан шуғулланаман. Бир ҳафта вақтим бор. Рапорт тайёр бўлмаса, ишдан четлаштирилишим мумкин”,-деганимда кулди. “Сенга назорат ва босим остида ишлаш ёқмайди деб ўйлаган эдим. Аммо бир нарсани тан олиш керак, бу сенга оддий тергов бўлимидаги безорилик, ўғрилик иши ёки тасодифий қотиллик иши эмас. Махсус хизматнинг сирли ва кенг қамровли ишлари сендек ёш ва қизиқувчан ходим учун хазинадек гап.” Людмила билан гаплашган гапимизни биров эшитса, худди дуёдаги энг зўр ва қизиқарли ишдан гапиряпмиз деб ўйлаши мумкин. Мен ва менга ўхшаш ҳамкасбларим ва устозларимнинг гаплари мурда, экспертиза, гумон ва жиноятчи орасида айланарди. Уйга етиб келганимда,биринчи маълумотни яна Зебо опанинг ахборот марказидан олдим. “Сизникилар бозорни кўчириб келишди. Булар у ёқда (қишлоқда) тижорат билан шуғулланадими?”,-деб сўраганда, “Ҳа, кичик дўкони бор”,-деб жавоб бердим. Тиниб –тинчимаган опа яна бир нарсалар сўради, лекин хаёлим тезроқ уйга кириш эди. Эшикдан кирар- кирмас, уйдаги пишган овқат ҳиди иштаҳамни қитиқлади. Ишдан чарчаб келганингда, овқатинг тайёр бўлса, қандай ёқимли. Бечора Дилдора келин болалари тўзитган уйни апил –тапил йиғнаб турган экан. Эшик олдида катта пакетларда доимий омбордан оладиган матолари турарди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

22-қисм “Иш вақти тугамади ҳали”,-деган таниш овозни эшитиб ортимга ўгирилдим. Соатимга қарадим, кечки етти ярим. “Мен учун тугади. Уйда кутишяпти, кетишим керак”,-деб ҳамма ўтирган хонадан чиқиб бошлиқ хонасига қараб юрдим. Бошлиққа вазиятни тушунтириб уйга кетишга рухсат олдим. Бугун икки- уч ерга кириб ўтганимдан, кўпроқ ўтириб ишлашга вақт етмаган эди. Ҳужжатларни уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бошлиқ хонасидан чиққанимда, Юсуф эшик олдида турарди. “Ҳафта охирида ҳамма кичик бир рапорт тайёрлаши керак. Ишини нимадан бошлагани ва қандай давом этмоқчи, булар ҳақида қисқа маълумот тайёрлаши шарт. Улгурмаган ёки нима қилиш ҳақида фикри йўқ билан хайрлашишга тўғри келади”,-деди кўзларимга жиддий қараб. Мени шериксиз қолдириб, энг оддий ва балкида алоқаси йўқ ҳужжатни қўлимга тутқазишидан мақсад, кетказмоқчи эканда демак? Хотини билиб қолмасин деб оёғимни ҳали иш бошламасдан узмоқчи. Ниятини тушундим. Лекин воз кечадиган аҳмоқ йўқ. У мендан икки курс олдин ўқиб, икки йил кўпроқ тажрибага эга бўлиши мумкин. Аммо мен ҳам бунча йиллар қўли бўш ўтирмадим. Магистратура кетидан аспирантура ва энг асосийси, илмий ишимни деб қанча илм олиб, малака оширдим. У мени шаштимдан қайтарадиган таъсирга эга бўлмай қолганини йиллар аввал билиши керак эди. “Хавотирга ўрин йўқ. Айтилган кунда рапорт тайёр бўлади. Узр, кетишим керак, оилам кутяпти. Рухсатимни ҳам олдим”,-деб орқамдаги эшикни кўрсатдим. Ранги ўзгариб юзимга қараб қолди.Юриб кетаётган эдим ортимдан гапираганини эшитдим. “Оила қурмаганингни эшитдим, Зумрад. Ёлғон гапириб ишдан қочишинг яхши эмас”,-деди менга қараб юриб келар экан. Оила қурмаганимни ким айтарди, албатта Нўъмон Бурханович айтган. Бу ҳам ӯйламай сўраганини қарангда. “Загсим йўқ тўғри, лекин никоҳимиз бор. Диний никоҳ ҳам оилалиман дейишга ўтади, шундай эмасми?”,-дедим унинг хотирасига бир ниш суқиб олгандек. Бети қизариб бўзрайиб қараб қолди. “Фақат никоҳ етарли эмас дер эдинг-ку? Нима бўлдида, фикринг ўзгарди?”,-деб сўради уялмай. “Демак, ишончимни қозонган одам мени кўндирди дейлик”,-деб жавоб бердимда, бошқа гапиришига йўл қўймай бинодан чиқдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

Ko‘p ayollar o‘zini yo‘qotib qo‘ygan. Turmush bor, bola-chaqa bor, lekin yuragi bo‘m-bo‘sh. O‘zini eriga yoqtirishni, baxtli
+1
Ko‘p ayollar o‘zini yo‘qotib qo‘ygan. Turmush bor, bola-chaqa bor, lekin yuragi bo‘m-bo‘sh. O‘zini eriga yoqtirishni, baxtli turmush qurishni, ayollik sirlarini bilmaydi. Ko‘p narsani biladi — faqat o‘zini esidan chiqargan… “Sevimli Ayol” kanali – shunchaki maslahat emas. Bu yerda biz ayollar bir-birimizni tushunamiz. Nima qilish kerakligini anglatamiz, erning ko‘nglini qanday olishni, mehrni qanday saqlab qolishni o‘rgatamiz. 👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼 https://t.me/sevimli_ayol_siri

Аёлини урадиган эркакларга кўрсатинг...    

🍃🌺Турмуш ўртоқ танлашда қуйидаги фикрларга қулоқ тутинг!    

Ваъда берилган бонус 21-қисм “Олдимизда жуда хавфли уюшган тўда бор. Буларнинг бошланғич нуқтаси чет элда. Жуда узоқ муддат ўлик ҳолатда ётишган ва охирги бир неча йилда актив фаолият юрита бошлашди. Биздан олдинги гуруҳлар ҳам яхшигина кузатув ишлари олиб боришган. Ўта айёр ва эпчил бошқарувчилари борки, ҳалигача тутқич бермай юрибди. Мақсад- шуларни кузатиб, далилларни тўплаб, солаётган хавфини бартараф қилиш.” Айтилган манзилга етиб келганимиздан бери Юсуф тинмай гапирар эди. У томонга қарамай, бор диққатимни экранда кўрсатилаётган айрим кадрларга қараб нигоҳлар тўқнашувидан қоча бошладим. “Уйланган эканми,бизнинг Юсуф?”,-деб қулоғимга яқин келиб гапирди Нодира деган кечаги аёл. Қўлим билан оғизмни тўсиб унга жавоб қилдим.Чунки Юсуфнинг икки кўзи уни тинглаб, тингламаганимизни билиш учун ҳаммамиз устимизда кезинарди. “Уйланган бўлса бизга нима? Уйланмаган бўлса нима?”,-деб сал жеркигандек бўлиб жавоб бердим. “Вой, ўзим шунчаки сўрадим”,-деб қўйди. “Режа тушунарли бўлса, ўзаро кичик гуруҳларга бўлинсак, янада унумлироқ бўлади деб ўйлайман”,-деб ходимларнинг бўлимларига қараб бир - бирига яқин бўлганларни кичик гуруҳларга бўлиб вазифаларни тарқата бошлади. Тақдирни қаранг-ки, Нодира Юсуфнинг ўзи билан шерик бўлиб улар ҳам ўз режасини айтишди. Ходимлар сони тоқ бўлгани учун мен шериксиз қолдим. “Зумрадхон эса, қайси гуруҳга ёрдам керак бўлса ўшанга кўмаклашади”,-деди Юсуф жиддий туриб. Атайлаб қиляпти Зумрад. Мақсади сени эзиш ёки бутунлай бу ишдан йўқ қилиш. Унга истаганини бермай бош қимирлатиб розилигимни билдирдим. Менга худди ёш болани алдагандек бир гумонланган шахснинг ўлим ҳужжатлари берилди. Криминалогия менинг ишим, тўғри бунга эътирозим йўқ, фақат Нодиранинг ҳам соҳаси шу, лекин уни анализ ишига олган эди. Кун кеч бўлганига қарамай, ҳамма ишга киришиб кетди. Менга теккан ҳужжатда ёши ҳали қирққа ҳам кирмаган бир йигитнинг юрак хуружидан ўлди, деган қоғозлари турар эди. Бунинг нимасини текширар эканман билмадим? Бир неча вароқдан иборат бўлган ҳужжатни ёпиб, ўрнимдан турдим. Ҳамма ўз ерида ўтириб боши ишга шўнғиб кетгани билинарди. Уйимда меҳмонларим бор эди. Қишлоқда яна ҳар хил гап- сўз чиқмаслиги учун эртароқ уйга кетишим лозим эди. Давоми эртага соат 10:40 да РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.

Repost from N/a
🎄🌲ЯНГИ ЙИЛГА ЭНГ ЧИРОЙЛТ БЕЗАЛГАН ДАСТУРХОН СИЗНИКИ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ⁉️😱😱😱 БИЗДА ЭНГ НОЗИК СИРЛАР ЎРГАТИЛАДИ. ШОШОЛИН
🎄🌲ЯНГИ ЙИЛГА ЭНГ ЧИРОЙЛТ БЕЗАЛГАН ДАСТУРХОН СИЗНИКИ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ⁉️😱😱😱 БИЗДА ЭНГ НОЗИК СИРЛАР ЎРГАТИЛАДИ. ШОШОЛИНГ ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ👇👇👇 🎊🎉

🍩🍩Болажонларингиз мазза қилиб, севиб ейдиган эмемдес печонни рецепти 🍭Керакли масаллиқлар: •Разрехлител •Маргарин •Эмемдес •Шакар •Тухум •Какао •Ун    

22-қисм “Иш вақти тугамади ҳали”,-деган таниш овозни эшитиб ортимга ўгирилдим. Соатимга қарадим, кечки етти ярим. “Мен учун тугади. Уйда кутишяпти, кетишим керак”,-деб ҳамма ўтирган хонадан чиқиб бошлиқ хонасига қараб юрдим. Бошлиққа вазиятни тушунтириб уйга кетишга рухсат олдим. Бугун икки- уч ерга кириб ўтганимдан, кўпроқ ўтириб ишлашга вақт етмаган эди. Ҳужжатларни уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бошлиқ хонасидан чиққанимда, Юсуф эшик олдида турарди. “Ҳафта охирида ҳамма кичик бир рапорт тайёрлаши керак. Ишини нимадан бошлагани ва қандай давом этмоқчи, булар ҳақида қисқа маълумот тайёрлаши шарт. Улгурмаган ёки нима қилиш ҳақида фикри йўқ билан хайрлашишга тўғри келади”,-деди кўзларимга жиддий қараб. Мени шериксиз қолдириб, энг оддий ва балкида алоқаси йўқ ҳужжатни қўлимга тутқазишидан мақсад, кетказмоқчи эканда демак? Хотини билиб қолмасин деб оёғимни ҳали иш бошламасдан узмоқчи. Ниятини тушундим. Лекин воз кечадиган аҳмоқ йўқ. У мендан икки курс олдин ўқиб, икки йил кўпроқ тажрибага эга бўлиши мумкин. Аммо мен ҳам бунча йиллар қўли бўш ўтирмадим. Магистратура кетидан аспирантура ва энг асосийси, илмий ишимни деб қанча илм олиб, малака оширдим. У мени шаштимдан қайтарадиган таъсирга эга бўлмай қолганини йиллар аввал билиши керак эди. “Хавотирга ўрин йўқ. Айтилган кунда рапорт тайёр бўлади. Узр, кетишим керак, оилам кутяпти. Рухсатимни ҳам олдим”,-деб орқамдаги эшикни кўрсатдим. Ранги ўзгариб юзимга қараб қолди.Юриб кетаётган эдим ортимдан гапираганини эшитдим. “Оила қурмаганингни эшитдим, Зумрад. Ёлғон гапириб ишдан қочишинг яхши эмас”,-деди менга қараб юриб келар экан. Оила қурмаганимни ким айтарди, албатта Нўъмон Бурханович айтган. Бу ҳам ӯйламай сўраганини қарангда. “Загсим йўқ тўғри, лекин никоҳимиз бор. Диний никоҳ ҳам оилалиман дейишга ўтади, шундай эмасми?”,-дедим унинг хотирасига бир ниш суқиб олгандек. Бети қизариб бўзрайиб қараб қолди. “Фақат никоҳ етарли эмас дер эдинг-ку? Нима бўлдида, фикринг ўзгарди?”,-деб сўради уялмай. “Демак, ишончимни қозонган одам мени кўндирди дейлик”,-деб жавоб бердимда, бошқа гапиришига йўл қўймай бинодан чиқдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

Бонус! 20-қисм “Пуаро хоним-эй! Индамай махсус хизматга ўтиб кетганингни қара.” “Жим! Пасртоқ гапир”,- дедим Жамилга қараб. “Нега, сирми?” “Йўқ, сир эмасда. Янада ҳамма билмагани маъқул”,-дедим атрофга алангалаб. “Билишимча, фақат омма орасига қўшиладиганлар сир тутиларди. Чунки уларнинг хизмати шу. Сендек оператив хизматда ишлайдиганлар очиқ айтса бўлаверади”,-деб кулди Жамил. “Тўғри айтдинг. Оддий одамлар уюшган жиноятчилардан хавфлироқ”,-деганимда қош чимирди. “Бир пайтлар ёмон авжига олган эди, ёдингдами? Кимни сўрама ё ўзи, ё боласи, ё хотини, ҳеч бўлмаганда қариндоши ишлар эди ўша ерда.” “Ҳозир системаси ўзгарган. Кўпроқ хавфлилик даражаси юқори кишилар билан ишлашар экан. Шунинг учун сенга айтганимга пушаймон қилдирма. Бу ерга ҳар куни кела олмаслигимни сабабини бил деб айтдим. Қолган ҳамма учун кафедрага қайтдим дейман”,-деганимда қўлларини чўнтагига солиб: “Яшанг-э, Пуаро хоним, ҳамма қаторига қўшмай менга лутф қилиб айтганингиз учун”,-деб аразлаб кета бошлади. “Жамил, бугун тушлик мендан”,-деб кетидан гапирганимда баланд овозда кулди. “Русалкая борамизми?”,-деб мени шевада масхара қилди. Русалка деган ер- аввалдан кўпроқ “ходимлар” ўтирадиган ер ҳисобланар эди. Ва биз талабалик давримизда ўша ерда бир кун ўтиришни жуда орзу қилар эдик. Албатта неча маротаба борганмиз. Фақат Жамилнинг менга киноя қилиб буни айтиши кайфиятимни кўтарган эди. Жамил энг яқин дугонам Ҳилолага уйланган эди. Хотини орамиздаги дўстликни ва менинг кўнгил дардимни билганидан, Жамил билан самимий дўстона муносабатимизда ҳеч қачон муаммо бўлмади. Аксинча, мени Жамил ортидан қоровулдек кўрар эди. Кўнгил дарди дегандек, Нўъмон Бурханович томонидан ёмон зарба бўлди. Бир жойда, яна унинг гуруҳ раҳбарлиги остида қандай ишлар эдим? Тушлик пайтигача барча камчилиги бор ҳужжатларимни топшириб олдим. Энди туман тергов бўлимига келиш кунларим яна қисқарган эди. Ҳатто махсус хизматда ишлар кўпайиб кетса, бутунлай у томонга ўтишим мумкинлиги айтилган эди. Жамилга тушлик ваъда берган эдим, фақат қўнғироқ келгани учун зудлик билан кетишимга тўғри келганди. Давоми бор. РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.                                          

#КАТТА_ЧЕГИРМА ✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍 😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱 ✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ ❌ КАРГО ЙЎҚ 🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР 🏃‍♀‍➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅ https://t.me/+GDOCMSCGgKwzNDM6 👆👆👆👆

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга �
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катта ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Қизи борнинг отаси кўчада қолиб кетмайди...