uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 20 746 підписників, посідаючи 3 817 місце в категорії Релігія і духовність та 3 872 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 20 746 підписників.

За останніми даними від 04 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -559, а за останні 24 години на -25, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 12.30%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.18% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 554 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 698 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 21.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 05 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

20 746
Підписники
-2524 години
-2017 днів
-55930 день
Архів дописів
Ахволимиз... Машинада, олд ўриндиқда масжид домласи, орқада куёв бола ва куёвнинг ошнаси - гувоҳ никоҳга кетишяпти. Домла: — Куёвтўра, намоз ўқийсизми? — Ҳа... Ҳалиги... жумаларга бориб турамиз. -- Яхши, лекин Жумъани ўзи билан иш битмайди, шу бугунданоқ беш маҳал қилинг намозни. Энди дин калималарини яна бир такрор қилиб оламиз-а, қани, Калимаи шаҳодатни айтиб берингчи. Куёв бола ошнасининг қулоғига шивирлаб: — Домла нимани сўраяпти? Ҳалиги ер қимиллаганда айтадигон дуони сўраяптими?

#тонгги_табассум "Устоз, шоколад есак рўзамиз бузиладими?" 😅 Ҳар йили Рамазонда болажонлар берадиган савол

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ ! Ўзлари олис олисларда бўлса-да қалбимга қалбан яқин, қадри тоғлардан-да баланд бўлган меҳри у
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ ! Ўзлари олис олисларда бўлса-да қалбимга қалбан яқин,  қадри тоғлардан-да баланд бўлган меҳри уммон каналимиз  мухлислари😘 Оилам, бола чақам деб узоқ сафарда юрган ака укаларим,  опа сингилларим, хамда фарзандларим 😘 Ушбу муборак Рамозон ойининг  иккинчи тонгида  сизлар билан ғойибона бўлса-да  дийдорлашиш насиб қилганидан бағоят хурсандман. Сиздек азиз ва бахтли инсонларим  борлиги учун Аллоҳимга  минг бора шукур дейман 🙏      АЛХАМДУЛИЛЛАХ ! Иллохим ушбу муборак ой барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин ! Аллоҳим инсонларнинг қалбига иймон бергин. 🤲 Аллоҳим мусофир юртларда ишлаб юрган диндошларимизнинг  сафарларини бехатар  қилгин ! 🤲 Тўшакда бемор бўлиб ётган, сендан дардига шифо сўраб ётган бандаларингни дардига шифо ато этгин.🤲 Ўксик қалбларга ўзинг меҳр уруғини сочгин.Аллохим🤲 Рамозон ойи барчангизга муборак бўлсин.

Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин! Рамазоннинг 2-куни барчага муборак бўлсин! Аллоҳ б
Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин! Рамазоннинг 2-куни барчага муборак бўлсин! Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин!🤲

🕌 Рамазон ойининг иккинчи куни ⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайн
🕌 Рамазон ойининг иккинчи куни ⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин.🤲

🌙🎊 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ, 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР! 🌙🍀 •🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ •🌸•🌸•Динимиз - Ислом •🌸•🌸•Қибламиз - Каъба •🌸•🌸•Айёмимиз - Жума •🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз •🌸•🌸•Қарзимиз - Закот •🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж •🌸•🌸•Амалимиз - Савоб •🌸•🌸•Тилимиз - Тақво •🌸•🌸•Нафратимиз - Зино •🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон •🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ •🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли ИншаАллоҳ! 🌹Бугун сокин осмону фалак, 🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак! 🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак, 🌹Қадрдонлар Жума муборак!

✨ Хайрли тун, қадрдонларим! ✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин! ✨ Тунингиз сокин бўлсин!🤲 ✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

​​Ҳаётдаги катта ўзгариш... Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва: - Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди. Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб: - Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади. Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи: - Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади. Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди. У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади. Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

#Савол 👇 ❗️Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг жинсий яқинлик қилса бўладими? Буни кўпчилик билмас экан😀👇
#Савол 👇 ❗️Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг жинсий яқинлик қилса бўладими? Буни кўпчилик билмас экан😀👇

Ота бўлиш нима дегани..? 16-ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг, деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: Шу манзилга бор. Фақат манзилни мен берганлигимни айтма. У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси комбензон кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўрадию, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими? Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз, деди. Ўғил: Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман, деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман, деди. Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман? деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан. Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансизда? Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. У менинг жонимку, ахир, деди овози қалтираб. У кетган кундан берини уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим. Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди.

Ёқимли ифторлик тилайман азизларим!❤️
Ёқимли ифторлик тилайман азизларим!❤️

​Озроқ пул... - Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми?! менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган иккичи тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... дегандим холос! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан. Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни биладида деб ўйладим. - Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади. - Эй сенлар! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску! у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб: - Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, деди. Қайниукам! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим: - Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... - Уфффф почча! Яна қарзми?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, Ишларим юришиб кетди! деб айтгандингизку! Яна нима бўлди?! шу гапидан кейин ҳам: - Опамни бахтсиз қилдингиз! ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади! Қайниука укадек бўлмайдида барибир! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик. - Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... деганимни биламан, келин чойнакни дақ! этказиб қўйдида, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим. У отам, падарим! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман. - Ота! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул... - Эй эшшак! Сен қачон катта бўласана! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а?! анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар! Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним: - Ха нима бўлди? деди. - Хотин, Шу озгина пул деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним: - Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана! - Мен сенга пул бер деб айтяпманми! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга! деб бақирдим. Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олдида унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб: - Кўзингизни юмиб туринг, деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин! Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос. - Қараб туринглар 1000-доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман! Қайтар дунё!  А. Омон.

​Етимнинг дуоси... Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман. Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди. “Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган. 40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади. Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.

🌙🕊РАМАЗОН ОЙИДА МАЗЗАЛИ РЕТЦЕПТЛАР❤️ 😍😍Рамазон Дастурхонингиз 👆Шунақангиз Маззали Таомлар ва Пишириқлар билан безашни хохлайсизми?🍓🍒🫐🍉 🤗🤗Энг Дахшат Ретцептлар Фақат бизда 🍜Таомлар, 🥗 Салатлар, 🍰Пишириқлар ҳаммаси бизда 🥐🥘🍧🍰🥟Саҳарлик ва Ифторлик учун Ҳар Кунлиk Ретцептларни Жойлаб борамиз Тез Киринг👇👇👇 https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган.» Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото: ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.

Вафо бу — бир лаҳзалик ҳиссиёт эмас, осон айтиладиган гап ҳам эмас. У — синовда билинадиган фазилат: йўқликда, чарчоқда ва манфаатлар тугаганида. Вафоли одам ўзгармайди, ўтган кунлардаги дўстликни унумайди, вазият ўзгарса ҳам у юз ўгирмайди. Вафо — камёб неъмат, уни топган киши уни асраб-авайлаши лозим. Вафо бу ― битта ғамни кўтарувчи икки қалбдир.

Men yigʼladim koʼrib..... 😔🥺 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Бири онам, бири аёлим» Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим. “Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.” Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади. Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим. –“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим. –“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач. Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди. Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди. –“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим. Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди. –“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим. Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради. “Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим. Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим. Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди. “Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"

Мени кечир жон болам...🥺 Онанинг фарзандига қалб сўзлари

#Эҳтиёт_бўлинг😱 Аллоҳ Таоло айтаркан бу 3 та жойда кулган одамнинг жойини жаҳаннамдан тайёрлаб қўяман деркан. Кулаётганда ха
#Эҳтиёт_бўлинг😱 Аллоҳ Таоло айтаркан бу 3 та жойда кулган одамнинг жойини жаҳаннамдан тайёрлаб қўяман деркан. Кулаётганда хато қилиб қўймаслик учун буни ҳозироқ билиб олинг! Қаерда кулмаслик керак? Жавоби бу ерда👇👇