uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 20 731 підписників, посідаючи 3 817 місце в категорії Релігія і духовність та 3 872 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 20 731 підписників.

За останніми даними від 04 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -559, а за останні 24 години на -25, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 12.30%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.18% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 554 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 698 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 21.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 05 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

20 731
Підписники
-2524 години
-2017 днів
-55930 день
Архів дописів
— Биз интернетда танишиб қолдик. Бир куни компютеримда ишлаб ўтирсам, электрон почтамга хат келиб тушди. Ундан дўстлик таклифи келибди. Қабул қилишдан аввал унинг профилига кириб, ўзи ҳақидаги маълумотларни кўздан кечирдим. Суратларини томоша қилдим. Кейин бир ҳафта шунчаки иш юзасидан, ҳаётдан, режаларимиз, фаолиятимиздан гаплашиб юрдик. Бизнесмен бўлгани билан жуда кўп китобларни ўқиган экан. Танишганимга ўн беш кун бўлди. Доим узоқ ўйланганман. Бу сафар таваккал қилдим. Ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман, биласан, шу пайтгача фақат ўқиш, иш билан бўлиб бирорта йигит билан учрашувлар, саргузаштларни бошдан кечирмаганман… Опам камдан-кам хурсанд юрарди. Кайфиятини бузмаслик учун фикрларимни айтишга ботинолмадим. Шуларни ўйлай-ўйлай уйқуга кетдим. Эртаси куни ҳақиқатан ҳам, уйимизга совчилар келибди. Мен ўқишда, опам ишда бўлгани учун уларни онам билан бувим кутиб олибди. Онам билан аммамнинг айтишига қараганда, куёвнинг онаси камтаргина, камгапгина аёл экан-у, унга ҳамроҳлик қилиб келган хотин заҳарроқ экан. Опам розилик берди. Онам ва бувимнинг оғзи қулоғида. Менинг эса ичимга чироқ ёқса, ёришмайди. Кўз очиб юмгулик фурсат ўтмай опамга тўй келди! Меҳрибоним бироз хурсанд бўлиб юрди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас яна эски ҳолатига тушиб қолди. Поччам ўзи билан тенгдош эди. Шунгами, тез-тез бир-бирини тушунмай қолишарди. Кунда-кунора жанжал, тўй яқин бўлишига қарамай умуман гаплашишмасди. Шундай бўлса-да, опам тўйни тўхтатмади. Унга бир неча маротаба шу таклифни айтдим, рози бўлмади. «Фотиҳаси қайтди, дегани турмушга чиқмаяпти дегандан ёмонроқ, қолаверса, бу сенинг тақдирингга ҳам таъсир қилади», деди. Уни фикридан қайтаролмадим. Тўй ҳам ўтди. Опамга жуда ачиндим. У адашганини, бироз шошганини биларди. «Аммо шундай қилмасам бўлмасди, ўзга чорам йўқ эди», деб ҳисоблайди. Таваккал қилиб қурилган турмуш бир йилга ҳам бормади. Муносабатлари изга тушмади. Куёв томон опамни айблайди, ҳаммасига ўзи сабабчи, деб ҳисоблайди. Биз поччамни опамга муносиб эмасди, деймиз. Опамни ҳам, поччамни ҳам ажрашиш фикридан қайтаролмадик. Биласизми, ҳозир нуқул ўзимни айблаяпман, опам мен учун шошиб қарор қилди, деб қийналиб кетдим. Нима қилишга ҳайронман…

Опамни бахтсиз қилдим… — Опамнинг аҳволини кўриб, ўзимдан нафратланиб кетаман. У мени деб билмаган одами билан турмуш қурди, бахтсиз бўлди, дея ич-этимни ейман. Аммо энди кеч. Улар аллақачон ажрашишга қарор қилиб бўлишган… Опам билан ёшимиздаги фарқ олти ёш бўлса-да, биз худди дугоналардек бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Ҳеч нарсани ундан яширмасдим. Ҳатто Достон билан бир-биримизга кўнгил қўйганимиздан ҳам хабардор эди. Баъзан у ҳақидаги гапларимни жилмайиб тинглар, баъзан танбеҳ берарди. «Э, уялмайсанми?! Ҳали нечига кирдинг сен? Аввал ўқи, ишингни йўлга қўйиб ол, ана ундан кейин бошингни баланд кўтариб, катта ҳаёт сари одимлайсан», дерди. Чиндан ҳам уялардим. Менинг ёқтирганим бор, йигирма саккизга кирган опам ҳанузгача ўзини оилага тайёрман деб билмайди, ўзига муносиб инсонни учратгани йўқ. Сирдошим кўпинча маъюс юрарди. Сабабини сўрасам, «Ўзим шундай», деб қутуларди. Ёки «Туғилганимдан буён камгапман», деб ҳазиллашарди. Дўстлари ҳам кўп эмасди. Фақат мен билан гаплашганидагина бироз очиларди, холос. Опам уйимизга келадиган совчиларни хушламас, учрашган йигитларидан ҳадеб айб топавериб, онамдан дакки ҳам эшитарди. Умр шошқин дарё, ана-мана дегунча, опамнинг ёши йигирма саккиздан ошиб, у тенгиларнинг боласи мактабга борадиган бўлди. Аммо ҳануз опамнинг кўнглига ёқадиган шаҳзодадан дарак йўқ эди. Бир куни уйимизга онамнинг узоқ қариндошлари меҳмон бўлиб келиб, гап орасида опамнинг тўйи қачонлиги ҳақида сўрашди. — Худо қачонки бахт йўлини очса, ўшанда тўй қиламиз-да, — дея хушламайгина жавоб берди онам. Кейин ўша қариндошлар бошқа қариндошимизнинг уйига бориб: «Қизи ўттизга бориб қолди, энди уни ким ҳам оларди?! Олса ҳам хотини ўлганми, хотин қўйганми олади-да», — дейишибди. Одамлар шунчалик бетамиз, киши кўнгли билан ҳисоблашмайдиган бўлиб кетишганки, бу гапни эшитган одам ҳам оқизмай-томизмай онам билан опамга етказибди. Ўша куни онамнинг йиғидан кўзи шишиб кетди. Опам мен билан сирдош бўлгани учун онам кунда-кунора мени ёнига чақириб, опамдан гап олиб беришимни, ёқтирган йигити бор-йўқлигини билиб беришимни сўрарди. — Йўқ, она, бунақаси кетмайди, — дея волидамга эътироз билдирдим. — Опамнинг кўнглига ҳар қандай гап келса-чи?! Келаётган совчиларга, ҳатто Достоннинг онасига ҳам йўқ дейишингиз мумкин. Мен опамдан олдин турмушга чиқмайман. Муаммоларингизга мени аралаштирманг. Шундай деб китобимни қўлга олдим. Тўғриси, онамдан бироз жаҳлим ҳам чиқди. Онам ҳам қизиқ, опамдан олти ёш кичкина бўлсам, улар олий маълумотли, оқ-қорани мендан кўра яхшироқ таниган қиз бўлса, нуфузли жойда ишласа, мендай аранг ўқиётган сингилчаси унга насиҳатгўйлик қилармидим?! Шу куни опам бошқача ҳолатда уйга кириб келди. У ҳар галгидек ҳорғин, толиққан эмас, хушчақчақ ва мамнун қиёфада эди. Мени биласиз-ку, нима гаплигини дарров фаҳмлагандай бўлдим-у, лекин опамдан сўрашга ботинолмадим. Агар менга айтадиган гап бўлса, кечки овқатдан кейин хонамизга биқиниб олганимизда, ўша «нима гап»ни, албатта, гапириб беради. Унгача эса сабр қилмоқ лозим. Овқатдан кейин мен идишларни олиб, ошхонага ўтдим. Бувим билан онам севимли машғулотлари — опамга «Шу кетиши бўлса, эрсиз қолиб кетиши мумкин»лиги ҳақида маърузаларини бошлаб юборишди. Опам мен ошхонани саранжомлагунимгача амаллаб уларнинг ёнида ўтириб турди-да, хонамизга кирган заҳотим ўзини ичкарига олди. — Ниҳоят, ҳамма таъналардан, насиҳатлардан қутуладиган бўлдим. Сенинг ҳам бахтингга тўсиқ бўлмайман. Ҳали бирор нима аниқ бўлмасдан туриб, олдиндан оғиз очгани хижолат бўлдим. Мавриди бугун экан, — деди мени бағрига босиб. — Ким у? Қандай қилиб унга розилик бердингиз? Мажбурлигингиз учун шундай йўл тутдингизми? — сабрим чидамай опамнинг оғзига термилдим. Давоми 08:58 да

Қадрликларим табассумдан қўшилган , муҳаббатдан бир чимдим, кайфиятларнинг энг аълоларидан солинган қаҳвангизни совумасдан ичинг Ҳаёт аталмиш оламда энг гўзаллари Сизсиз...❤️❤️❤️

❄️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹 🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 💐❄️🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊❄️💐 Якшанба тонги муборак бўлсин!

Х А Й Р Л И  Т У Н! Азизларим қадрдонларим Мени ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!! СИЗЛАР билан эртагача хайрлашаман. Эртагача йўқолиб қолманг қидириб юрмайин!!! 🙃 Яхши дам олинг АЗИЗ ИНСОНИМ тунингиз тинч осуда энг яхши тун бўлсин!!!

Ичкарига қадам қўйганимиз ҳамоно у кўзлари чақнаганча нақшинкор шифт, оврўпача усулда ишлов берилган деворлар, сервантларни тўлдириб турган биллур идищларга ўзгача ҳайрат билан тикилиб қолди. — Воҳ, бунча чиройли! — дея ҳаяжонданми, ҳайратданми, икки юзи қизил тус олиб кўзларимга боқди Феруза. — Шундай саройда бир ўзингиз турасизми? — Энди бир ўзим турмайдиган бўлдим, — дедим суюклигимнинг икки елкасидан тутиб. — Сиз ҳамроҳим бўласиз. — Кўзларимга ишонмайман, — дерди нуқул Феруза сервантдаги идишларга қўрқа-писа қўл чўзиб. — Ахир… Йўқ, сира ишонгим келмаяпти! — Юринг, сизга ётоғимизниям кўрсатаман, — мен уни ноқулай вазиятдан олиб чиқиш ниятида ўнгдаги йўлакка бошладим. — Кўринг-чи, сизга маъқул бўлармикан ўзи?!. Ётоққа кирганимиз ҳамоно Ферузанинг ҳайрати юз чандон ошди. Ҳатто, ўзи сезмаган ҳолда ортга тисланишга уринди. Аммо мен йўл бермадим. Аксинча уни кенг, хорижда ишлаб чиқарилган гулдор чойшабларга бурканган диван томонга етакладим. — Эсингиздами сизга «Ёнингда қолишга йўқ эди имкон, мен сенинг ёдингда қолмоқчи эдим» деган шеър айтгандим? — сўрадим Ферузани бағримга босиб. — Эсимда, — деди у эшитилар-эшитилмас. — Нимайди? — Энди ёдингиздамас, ёнингизда бўлишни хоҳлайман. Ҳамиша, бир умр, абадий бирга бўлишни истайман. Келинг, ҳозироқ айрилиққа, ҳижронга барҳам берайлик! Айрилиқ аламларини қувиб солайлик!.. Феруза ҳеч нарса демади. Оғир хўрсиниб, кўзларимга мамнун қараб олди, холос… Мен бу сукутни ризолик аломатига йўйиб, бўлғуси ёстиқдошимни маҳкам қучганча ўша ёстиқлар томон бошладим… Шу тобда нимадир тарақлаб кетгандек бўлди. Ташқарида ит вовиллаши, мушукнинг безовта миёвлаши қулоғимга чалиниб, даст ўрнимдан турдим… Қаранг, биродар, деразадан ҳовлига қарасам, қайсар мушугим қўшнининг ити билан талашиш пайида миёвлаётган экан. Кўзларимга ишонмай, шифт, уй ичкарисига қайта-қайта назар ташладим… Хасталик сабаб бўлиб бир хоналигина уй деворлари таъмирсиз қолиб кетибди. Шу арзимас юмушни ҳам елкамга ортмоқлай олмабман… Шу аснода ошхонада хотинимнинг товуши эшитилгандек бўлди. Шундан кейингина нималар бўлганини, қаердалигим, қай аҳволда эканимни англадим. Ахир, мен кечагина касалхонадан чиқдим, хотиним эса боягина қандай таом тановул қилгим келаётганини суриштирганди. Мен бўлсам, ширин… Йўқ, хом хаёллар денгизига чўкибман-у, борлиқни унутаёзибман… Феруза, кошона-ю, ҳайбатли компанияларни орзулаб, меҳрибон, куюнчак, менинг ташвиш-у, муаммоларимга кўмилиб қолган умр йўлдошимни, кўзлари мунчоқдек фарзандимни ёддан чиқараёзибман-ку!.. Оллоҳнинг ўзи кечирсин!.. Лекин барибир ҳеч бўлмаса хаёлот оламимга кириб менинг кўнглимни кўтарган, меҳрини дариғ тутмаган, бахт тоғининг энг юксак чўққиларига муносиб ва ҳақли ҳамшира Ферузадан беҳад мамнун бўлдим. Унга Яратгандан саломатлик ва абадий гўзаллик тиладим. Ҳеч қурса хаёлан менга ҳашаматларни ҳадя этган Оллоҳга беадад шукр қилдим.

-Илтимосимга йўқ демаганингиз учун рахмат. -Бу бизнинг вазифамиз. Саид чой ичиш асносида чойни атайин устига тўкиб юборди. -В
-Илтимосимга йўқ демаганингиз учун рахмат. -Бу бизнинг вазифамиз. Саид чой ичиш асносида чойни атайин устига тўкиб юборди. -Воой эҳтиёт бўлинг жудаям иссиқ. Саид апил тапил кўйлагини ечди. Сочиқ кўтариб олган Сарвинозни билагидан аста ушлади. Бундан қиз қўрқиб кетди. -Қ..қ...қўлимни қўйиб юборинг. -Сен жудаям гўзал экансан . Менга ёқиб қолдинг. -Қочинг қўйворинг деяпман. Нима қиляпсиз. -Ҳоҳласанг сени дунёнинг зарларига кўмаман. Фақат бур кеча мен билан.... Сарвиноз бошқа чидаб туролмади. Саиднинг юзига тарсаки туширди. Бундан қутуриб кетган Саид уни янаям қийин аҳволда қолдирди. Сарвиноз Саиднинг бақувват қўллари исканжасида колди....

ФЕРУЗА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган) Шу гал улкан касалхонанинг кардиология бўлими палатасидан сира чиққим келмасди. Билардим, гарчи юрагим хасталанган бўлса-да, мени компаниямнинг икир-чикирлари, фойдали шартномалар, катта-кичик ташвишлар кутмоқда. Лекин палатадаги каравотга гўё михланиб қолган каби қимирлашга вужудимда куч топа олмасдим… Ҳа, бу йўлаклар, мўъжазгина палата деворлари, ойна-ю, ромлар менинг ҳисларим, сирларимга гувоҳ. Ихчамгина, келишган, қоп-қора кўзлари менга тушди дегунча маъюс тортувчи, узун киприклари пирпираб, ғунча каби нозик лаблари титраб тургувчи ҳамшира қиз Ферузага илк бор сўз қотганимда, орамизда ҳаяжонли лаҳзалар ҳукм сурганида мана шу палатадаги жами буюмлар гувоҳлик беришган. Севги изҳоримни Феруза билан биргаликда улар ҳам тек туриб тинглашган. Жуда қисқа фурсатда суюклигимга айланиб улгурган бу қиз дардли ҳасратларимни, юрак оғриғи сабаб чеккан оҳларимни эшитиб йиғлаганда девор-у деразалар мисоли жунбушга келиб, Феруза-ю менга ҳамдардлик билдиришган… Хайрият, бугун, шу лаҳзаларда биз яна бир ниятимизга етиб мамнун бўламиз. Ферузага бўлғуси уйини, компания офисини кўрсатаман, заргар танишларимникига бориб севгилим учун тилла тақинчоқлар танлаймиз. Ахир, бундан ҳам тотли онлар бўладими севишганлар учун!.. Ҳали хаёлларимни йиғиштириб бўлмай, палата эшиги оҳиста тақиллади. Очиғи, Ферузанинг шу одатига қойилман. Ҳеч бир врач, ҳамшира палата эшигини тақиллатмайди. Худди хавфли душман каби кутилмаганда, қўққисдан кириб келишади. Феруза эса аксинча, тақиллатади, ўзим бориб эшикни очмагунимча, шу тахлит тураверади… Воҳ, эшикни очдим-у, қаршимда гўё ҳақиқий малика зоҳир бўлгандек ҳайратдан ёқа ушлай дедим. Феруза эгнига қип-қизил, бежирим кўйлак кийибди. Аммо кўйлак унга шу қадар ярашиб тушибдики, кўзларим чақнаб кетди… — Ўлай агар, бугун умуман бошқачасиз, — дедим уни айланиб бу мўъжизавий либосни қайта-қайта кузатарканман. — Кўйлагингиз айни сизга атаб тикилган экан! — Ўлманг-э, ўлсангиз мен нима қиламан? — эркаланиб кулганча либосини менга кўз-кўз қилиш илинжида бир-икки айланди Феруза. — Аранг оёққа турғаздим-ку сизни!.. — Хўш, кетдикми? — сўрадим бесабрлигим тутиб. — Тайёрмисиз? — Олдин офисингизни кўрайлик, — деди Феруза ҳар галгидек узун киприкларини пирпиратиб. — Уйингизга кейин бораверардик… — Сиз нима десангиз шу, — дедим қўлимга майда-чуйдалар жойланган сумкани олиб. — Кетдик унда!.. Клиника ҳовлисида машинам савлат тўкиб турарди. Аввал Ферузага бу ҳақда индамаганим учунми, у машина рўпарасига келиб тўхтаганимни кўрди-ю, негадир ўнғайсизланди. — Нега туриб қолдингиз? — атайин сўрадим ундан. — Бирор буюмингизни унутиб қолдирдингизми? — Бу… Шу машина сизникими? — сўради Феруза бир менга, бир ортга ўғринча кўз ташлаб. — Ҳа, албатта меники, — кулдим мен машинанинг олд эшигини очиб. — Ҳайдовчини овора қилгим келмади. Бугун сиз ва менинг кунимиз. Демак, ўртамизда ҳеч ким бўлмаслиги шарт. Қани, марҳамат, машинага ўтиринг! — Й-йўқ, мен… Ҳалиги… Орқа ўриндиққа ўтира қоламан. — деди Феруза тутилиб. — Ҳарқалай… — Сизнинг жойингиз олдинда, азизам! — шундай дедим-у, Ферузани билагидан тутиб машинага ўтқаздим. — Сиз бугундан… Йўқ, танишган кунимданоқ қалбимнинг, уйимнинг маликасига айланиб бўлгансиз. Шундай экан, машина ҳам сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Хўш, кетдикми офисга? — Кетдик, — дея майин жилмайди Феруза. — Сиз… Сеҳргар экансиз. — Нега бундай деяпсиз? — Шундай ажойиб машинангиз борлигини билмасдим. Бу қанақа машина ўзи? Оти нима? — «Кабриалет», — дедим севгилимнинг юзига кафтимни босиб. — Буюринг, мен қулингиз машинани жойидан жилдирай! Феруза янада мамнун тортиб, кулимсиради ва эшитилар-эшитилмас шивирлади: — Жилдиринг!.. У офисга боришни хоҳламади. Йўлда айниб қолди. Қалбим маликасининг бир оғиз сўзи, бир марталик ишораси мен учун кифоя эди. Уйни севгилимга кўз-кўз қилиш учун рулни таниш йўл томон бурдим. Ишончим комил эди. Уч қаватли, деразаси зилол сувли кўл томонга қараган ҳашаматли ҳовлим Ферузага албатта ёқиб тушади. Шундай бўлди ҳам. Давоми 17:30 да

🎀🎀🎀🔴🔴🔴🟠🟠🟠🔴🔴🔴 🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📌📌📌📌📌📌📌📌
Xozir zamon rivojlangan silada telfon bosa boldi man bergan bilimla orqali daromadga chiqish kafolatlangan harakatizga qarab 1kunda 50mingdan 1mlngacha pul ishlaysiz
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ AGAR SIZGA OTZIVLAR KERAK BOʻLSA GURUHIMGA KORIB OTZIVLARNI KOʻRING!!! SIZ KABI AYOL QIZLARNI ERISHGAN YUTUQLARI HAQIDA SOʻZLAYDI BU GURUH!!! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

БОЙ АКАНИНГ КАМБАГАЛ СИНГЛИСИ... (вокейлик асосида ёзилди) Эътибор берган булсангиз ким куп одамларга ёмонлик килган булса, уша одам бахтсиз. Бахтли оламлар навбатларга турганда шантажлик килишмайди, жамоа транспортларида куполлик килишмайди, уз хамкасблари орасида гийбат килишмайди. Бахтли одамлар хуш муомилали булишади, улардан маъноли сузлар эшитишингиз мумкин. Уларнинг сузлари оддий сузлар булишига карамасдан, жуда мазмунли сузлар булиб, энг асосийси диккатни узига тортиб, авлоддан авлодга утиб келади. Лекин биласизми бу сузларнинг маъно ва мазмунини, кимматли сузлар эканлигини купларимиз жуда кеч тушиниб етамиз. Биз яшаган кишлокда бир ахил оила яшашарди. Уларни яшаши уртамиёна булиб, хаётдан нолишмасди. Уларнинг бир угли ва бир кизлари булиб, угил бироз дангасарок, кизи эса мехнаткаш эди. Отаси доим уларга : -- Болаларим, доим инок булинглар, бировни кунглини колдирадиган гапларни гапирманглар, шу огиздан яхши гап хам ёмон гап хам чикади. Шу учун доим яхши сузланг, бировни шахсиятига тегманг!- деб насихат киларди. Вакт ва йиллар утган сари улар усиб улгайишди. Хар иккаласи хаётдан уз келажаклари учун керакли тажрибалар олишди. Ота онаси эса кексайиб колишди. Отасининг ахволи огирлашгач, болаларини олдига чакириб: -- Болаларим, мен кулимдан келганча сизларни едириб ичирдим. Мени бу дунёни тарк этиш вакти етди. Мен бу оламни тарк этгач бир бирингизга окибатли булинг. Бир бирингизга суянчик булиб юринглар!- дея бу хаётдан куз юмди. Шундан сунг акаси уз хаёти билан шахарга равона булди, синглиси эса кишлокда эски уйида колди. Кишлокда иш йуклиги сабаб синглиси хар хил кузикорин ва полиз экинларини йул четида сотиш билан кун курарди. Акаси эса шундай камбагал синглисидан ор килиб уйига хеч мехмонга чакирмасди. Акасини корхонаси булиб, узига тук бой бадавлат яшар эди. Лекин синглисининг акасидан хеч хам жахли чикмасди. Акасидан хафа хам эмасди. Кулидан келганича акасига уз куллари билан пиширган пишириклар билан мехмон килишга харакат киларди. Акасидан хеч нарса сурамасди. Хар доим акасини тушуниб уни хурмат киларди. Акасини шахарда дангиллама уйи булса, синглисини кишлокда кичкина бир хонали уйи бор эди. Факат мехнат килиб, ховлсида дехкончидик хам киларди. Орадан анча йиллар утди. Бир куни акасини бизнесдаги шериклари ташлаб кетгач танг ахволга тушиб колди. Угли наркотик истеъмол килавериб наркоман булиб колган булса, карзлари эвазига яшаб турган уйини тортиб олишди. Кучада колган акаси кутилмаганда кишлокдаги синглисини эслаб колди ва уша кишлокка йул олишди. Кишлокдаги мехнаткаш синглисини эса хамма ишлари жойида эди. Думларини уйнатган турт сигири, беш олтита куйлари, янги машинаси, шахардан курилиш материалларини ташиш учун. Икки кизи укишини тугатаётгани ва дастурхонни шундай ёзганки икки кузингиз хар тарафга югуриб кетарди. Бу холатдан хижолат булган акаси уяларди. Шу сабабли акаси синглисидан узр сурар, синглиси эса бу холатдан жахли чикмасдан акасига яшаш учун уз уйидан бир хонани тавсия этарди. Усиб улгайган тупрогингдан юз угирма...сенга кадрдон булган кондан юз угирма ...деб бекорга айтишмас экан... Доим сог булинглар азизларим...

Соғлиқ учун жуда фойдали машқ. Шу ишни тез тез қилиб турсангиз умуман касал бўлмайсиз 😅

– Уйда кўнглим тинчирмиди, бирпас ёнида ўтирай, деди у. – Чиндан айтаяпман, врач жиддий тортди. Бемор толиқиб қолади, дам олиши керак. А ка. Хўп!. Садоқат шифтга тикилиб хаёл суриб қолди. Унинг фикри-зикри боласи билан эрида экани шундоққина кўриниб турарди. Бирпас шу алфозда ётгач, Нисо аяга ўгирилди: – Она, қизил атиргулимиз очилдими? Бу ерга келаётганимда ғунчалаган эди. – Очилди, болам, очилди. Чамандай бўлган. Дарвозадан киргандан ҳиди димоққа урилади. – Уйга кетгим келаяпти. Атиргулимизни соғиндим… Ҳалидан бери қизининг гапларини сув бўлиб эшитиб турган Хосият опа ахири чидолмади, йиғлаб юборди. Унга Нисо ая қўшилди. Икки эркак нигоҳларини Садоқатдан яшириб олишди. Ҳеч бири ёр-ёр билан тушиб борган уй эшиги энди унга ёпилганини, қудалар келишиб икки ёшни бир-биридан совутишга қарор қилиб, эрини Москвага жўнатиб юборишаётганини, келинчак бир умр оналик бахтидан маҳрум бўлганини айтишолмасди. Айтиш қийин эди. – Нима бўлди сизларга? Нега йиғлаяпсиз? Садоқатнинг ранги оқариб кетди. Ўғлингизга бир гап бўлдими? Нега келмаяптилар? Сизлар мени алдаяпсиз… Ҳамма оғзига мум солиб олди. Келинчак баттар ваҳимага тушди ва ўрнидан турмоқчи бўлиб қўзғалди: – Кетаман, ҳозироқ кетаман… У кишини кўришим керак… – Қизим, деди ниҳоят қайнота. Содиқ чинданам Тошкентга кетган. Мана, ҳозир қўнғироқ қиламан… Ҳозир гаплашасиз… У соғ-саломат… Маннон ака ўғлига қўнғироқ қилишга улгуролмади, палата эшиги ғийқиллаб очилди ва барчанинг нигоҳи эшикка қадалди. Қўлида бир даста қип-қизил атиргул кўтарган Содиқ кўринди. – Дада… Кечиринг… Мен кетмадим… Кетолмадим… Кетолмайман… У Садоқатнинг ёнига келиб ўтирди. Палатани атиргул ҳиди тутиб кетди… Эх бу бир кам дунё,нега бунча ситамларинг куп... синовларинг куп. Ёхуд севишганлар ё бирга булишмайди, бирга булишса бефарзандлик азоби кийнайди... ЭХ БУ ТАКДИР! Такдир.

Келинчак секин кўзини очди. (хаётий воқеа) Келинчак секин кўзини очди. Нигоҳи ёруғлик билан тўқнашиб, кўзлари қамашиб кетди ва бирдан юмиб олди. Қулоғи остида онасининг Кўзини очди, кўзини очди деган сўзлари эшитилди. Киприкларини пирпиратиб овоз келган томонга қаради. Шундоққина ёнида Хосият опа, қизининг ўзига келганини кўриб уввос тортиб юборди. Онасининг қаторида ҳамшира, унинг ёнида отаси, у ҳам жиққа ёш кўзларини рўмолчаси билан артаяпти. Садоқат ажабланди, отасининг йиғлаганини сира кўрмаган. Менга нимадир бўлдими, булар нега йиғлашаяпти?. У ўзича ўйланди, аммо ҳеч нарсани эслолмай, фикрлари чувалашиб кетди. Келинчак карахт эди. Хосият опа йиғидан тўхтаб, полга чўкка тушди ва қизининг бошини силади. – Ўзимнинг ақлли қизим, жоним қизим. Аясини қўрқитган қизим… Шу пайт эшик очилиб, аввал қайнонаси Нисо ая, сўнг қайнотаси Маннон ака кўринди. Нисо ая тўғри келини томонга юрди ва кўзини очганини кўриб, тушимми, ўнгимми, дегандай қараб қолди, сўнг ўзини унга отиб юз-кўзларидан ўпа бошлади. – Хайрият, оҳу ноламиз худога етибди, хайрият, боламни қайтариб берибди, азиз жони фойдага қолибди. Нисо аянинг бу ҳаракати бошқаларниям тўлқинлантирди, эркагу аёл пиқ-пиқ йиғлашга тушди. Навниҳол келинчакнинг ўлим оғзидан қайтиши ота-онаниям, қайнона-қайнотаниям эсанкиратиб, қувонч ёшларини тиёлмай қолишди. – Тузукмисан, қизим? сўради ниҳоят отаси Назир ака. – Ҳа… – Ҳеч қаеринг оғримаяпти? – Йўқ. Нисо ая келини ёнига, каравотнинг бир четига ўтирди. – Юрагим ёрилишига бир баҳя қолди, болажоним, деди ўпкалагандай. Уч кундан бери кўзимга бир чилим уйқу келгани йўқ. Олдимда пайтинг билмаган эканман, икки йил ичида жону жаҳонимга айланиб қолибсан. Нисо ая чин дилдан гапираётганди. Садоқатни боласидай қабул қилди ва келин бўлиб тушган куниёқ сенлай бошлади. Сизласам бегонага ўхшаб қоласан, деди соддагина қилиб. Садоқат ҳам унга меҳр қўйди. Қайнонасини кимдир ойижон, кимдир аяжон дейишни маслаҳат берди, у оддийгина қилиб она, деб чақирадиган бўлди. Кўринишиям Нисо аяга ўхшаб кетганидан билмаганлар уларни она-бола, деб ўйлашди. Эрта-индин набира кўраман деб турганида кутилмаган кўнгилсизлик униям, эриниям адойи тамом қилди. Хайриятки, келини кўзини очди, ҳушига келди… Садоқат эса фаромуш, кўзлари олазарак кимнидир қидирар, дам-бадам эшикка қараб қўярди. Ўзини безовта қилаётган саволга жавоб истаб, бирпас ёнидагиларнинг оғзини пойлади. Ҳеч кимдан садо чиқмагач, ахири сўради: – Ўғлингиз қанилар?. Келмадиларми?. Бирдан ҳамма сергак тортди. Афтидан улар бу саволга тайёр эмасди. Қайнона нима дейишни билмай дудуқланди, онаси бошини хам қилиб олди, отаси кўзларини олиб қочди, қайнота келинига тикилиб қолди. Бир зумгина давом этган сукунат келинчак назарида соатдай туюлдими, хавотир уйғонди, юзи ўзгариб кетди. Маннон ака буни пайқаб, уни хотиржам қилди. – Хитойдан юки келибди, Тошкентга кетди, уч-тўрт кунда қайтади. Садоқат ҳеч нарса демасаям эридан ранжиди. Хаёлидан Юк шунча зарур эканми? Ҳаётим қил устида турганда юк кўзларига кўринибдими? Акаларига айтсалар ҳам қарардику, деган фикр ўтди ва бирдан ҳомиладорлиги, кучли оғриқ билан туғруқхонага келгани ёдига тушди. Беихтиёр қўлиниt қорнига олиб борди. – Бола… У болам демоқчи эди, уялди. Бола туғилдими? Яхшими? Ўғил эканми? Яна бояги вазият қайталанди: ҳамма бошини хам қилиб, ҳамма кўзини олиб қочди, фақат қайнота яна келинини хотиржам қилди: – Ҳа, яхши… Маннон ака гапини тугатмай ҳамшира кўзойнагини пешонасига танғиб олган кексароқ врач аёлни бошлаб келди. Врач эшикдан кириши билан Садоқатни олқишлади. – Офарин, қизим… Офарин… Ниҳоят ғолиб чиқдинг… Енгдинг… Бу мўъжиза! Ана энди бемалол юз йил яшайсан. Келинчак жилмайди. – Ота-онангку ўзингники, қайнона-қайнотангга қойил қолдим. Ҳайдасам ҳам кетишмади. Боламиз ўзига келсин, дейишади нуқул. Мана, ўзига келди, хавф ортда қолди, деди врач кулиб ва Нисо аяга қаради. Энди уйга бориб чўзилиб ётсангиз бўлади........ Давоми 13:00да

НОМУC Бехруз уз нафсини к,ондириш учун к,ушмачи аёлни квартирасига бориб турарди. Бу сафар хам у уша жойга борди, ичкарига кирганида 5 нафар к,излар уз мижозларини кутиб утиришарди. Бехруз квартира эгасига: -буларинг булмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди. К,ушмачи: -хар доим шунак,а к,иласиз ука майли харакат к,иламан лекин бироз к,иммат булишини биласиза деди тиржайиб. -биламан менга пулини к,анчалигини к,изиги йук, манавилардак,а дуч келган билан ётиб кетаверадиганидан булмаса булди. -бор биттаси фак,ат эртага кундизи келасиз у кечаси к,олмайди уйидагилари билиб к,олишидан к,урк,ади деди. Бехруз хуп эртага келаман деб ортига к,айтди. Эртаси куни бориб к,изни кутиб утирди. Кушмачи : -к,из келди сизга ёк,армикин дедида к,изни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз к,изни куриши билан урнидан турдида к,изни билагидан ушлаб: -уни олиб кетаман деди. К,ушмачи аёл йук, дейишига к,арамай эшик томон юрди, к,из хам к,аршилик к,илмай Бехрузни ортидан эргашди. Бехруз к,изни машинага утиргиздида машинани катта тезликда хайдаб кетди. Хар иккиси хам бир-бирига бир огиз гап гапиришмасди. Фак.ат к,из йигларди, машина тезлиги 120 га чик,к,анида бетон тусик,к,а бориб урилди. Тез ёрдам машинаси келганида иккисини хам жони узилганди. Бир хонадондан бир йула 2 та тобутни елкасида кутарган отани к,адди эгилди фарзанд догидан ортик,рок, азоб йук, булса керак. Онаси эса сен улгунча мен улсам булмасмиди болам деб бир углини бир к,изини исмини айтиб фарёд уриб йигларди. Одамларни баъзилари ака-сингил бирга бозордан к,айтаётган экан деса яна баъзилари к,ариндошиникига кетишаётган экан дейишарди. Бехруз турмушидан ажраб к,айтган синглисини номига к,ора дог тушишини отасини боши эгилиб юришига гурури йул к,уймади. Ор-номусини уйлаб узи ва синглисини улимга хукм к,илди.

Ҳақиқий эркакнинг аёли фақат пиёз тўғраганда йиғлайди.🥹😢

✍️Kim online boʻlsa omadi kebdi 🔈 😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉 😉😉😉😉😉😉 🤎 QIZLA BUNAQASI BO'MAGAN. KOSMETIKANI 😉😉😉😉😉
✍️Kim online boʻlsa omadi kebdi 🔈 😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉 😉😉😉😉😉😉 🤎 QIZLA BUNAQASI BO'MAGAN. KOSMETIKANI 😉😉😉😉😉 💯 ORIGINAL BAZASINI TOPDIM! 🤩 DONAGA HAM BOR 💄 YUZINGIZ AYNAN SHUNAQA UXODNI KUTYAPTI! 🌟🌟. 🌟🌟.  🌟🌟. 🌟🌟.   🌟🌟. 🌟🌟.  🌟🌟. 🌟🌟 ╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗        KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️ ╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝

Олти ёки етти ёшли болакай нонуштада дадаси ва ойисига ялиниш оҳангида деди: - "Дадажон, жоон дадажон менга ҳам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос.. мени росса ҳам велосипед ҳайдагим келяпти ойижоон!" Дадаси ўғлига деди: - "Болажоним, Аллоҳдан сўра, берса албатта велосипедлик бўласан" - "Қандай қилиб сўрасам, Аллоҳ менга велосипед беради?" Шунда ойиси деди: - "Қандай сўрасанг ҳам бу сени ишинг, сени ихтиёринг... Бироқ сен шундай сўрагинки, Аллоҳимга қалбингдан билдир, сен жуда жуда велосипед минишни хоҳлаётганингни." Болакай кечгача ўйлаб, ўйини охирига етолмади. Уйқуга ётганда ҳам ўйлай бошлади: "Мен нима қилсам Аллох менга велосипед беради?" Бироқ миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кутиб ухлаб қолди.. Эрта тонг. Адаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олдида ёза бошлади: "АЛЛОҲИМ, МЕНГА ВЕЛОСИПЕД БЕЕР!!! ЎРТОҚЛАРИМДЕК, МЕНИ РОССА ВЕЛОСИПЕД ХАЙДАГИМ КЕЛЯПТИ. АЛЛОХИИИМ ИЛТИМОООС.. ВЕЛОСИПЕД БЕРА ҚОЛ.!" ...Болакай кўп қаватли бинони юқори қаватида ўзи бувижони билан колар эди. Ушбу сўзларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади.. Сўнгра жажжи бармоқчалари билан дафтар варақларига битган дуосини алоҳида алоҳида қирқиб чиқди. Уйининг айвонидан у дуоларни учира бошлади.. Болакай ёзган дуоларини учирар экан ўйлар эди. "Аллохга албатта ёзган коғозчамдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади." Болакай эринмас эди. Ҳар кун шу аҳвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид қилиш ҳисси ва иштиёқи ошса ошиб бордики асло сусаймади. Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай коғоз ташвишини ҳам қила бошлади. Кеч уйқуга ётар экан болакай ўйлар эди: -"Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Аллоҳга ҳалигача етиб бормапти ёзганларим. Бир кун албатта етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен жуда жуда хоҳлайман велосипед ҳайдашни" - деб ухлаб қолар эди.. Энди уйда газета ва журналлар ҳам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча умид ва иштиёқ билан қалб сўзларини коғозга тушириб учирар эди. Бир куни эшик қўнғироғи жиринглади.. Болакайни юраги орзиқиб, бувисидан аввал чопқиллаб кўча эшик томон югурди. Не кўз билан қарасаки 40 ёшлар атрофидаги амаки болакай орзу қилган велосипедни олиб келган эди.. Болакай шошилиб деди: - "Сизни Аллох юбордими? Аллоҳ ўқибдида ёзган коғозчамни?" - "Ҳа, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совға".. Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан: "Амаки, амаки Аллоҳга раҳмат деб қўйинг. Мен росса ҳам хурсандман амакижон".. Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзида ёши билан деди: "Болажоним... Сен Аллоҳдан сўра, Аллоҳга айт!! Менга ҳам бир донагина сен каби фарзанд берсин". 🤲Аллоҳим! Бизларни илм, ҳикмат ва яхшиликлар билан ризқлантиргин. Бизларга солиҳ зурриётлар неъматини ато этгин, бизларга жуфт ҳалолимиз ва зурриётимиздан кўз қувончини бергин, бизларни муттақийларга (тақводорларнинг энг яхшилари) имом қилгин. Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТАБАССУМ. Жажжигина қизалоқ маҳзун мусофирга қараб жилмайиб қўйди. Бу майин жилмайиш мусофирнинг кўнглини чоғ қилди ва бир вақтлар ўзига ёрдам берган дўстига миннатдорчилик билдириб қўйиши лозимлигини хотирлатди. Дарҳол бир СМС ёзиб унга жўнатди. Дўсти бу ташаккурномадан шу қадар хурсанд бўлдики, ҳар куни тушлик қиладиган ресторанда хизмат кўрсатадиган официант қизга хийлагина ҳадя қолдириб кетди. Официант қиз умри бино бўлиб биринчи марта бундай катта ҳадя олаётган эди. Кечқурун уйига қайтаркан, қўлига тушган пулнинг бир қисмини ҳар замон кўча бошида ўтирадиган фақир одамнинг кепкасига ташлади. Фақр одам шу қадар кўп пулни кўриб шунчалар миннатдор бўлдики, икки кундир томоғидан бир луқма таом ўтмаган эди. Қорнини илк дафъа росмана тўйдирди, кўпқаватли уйнинг подвалидаги биттагина хонасига олиб борадиган йўлдан масрурона юриб келди, кайфияти шу қадар чоғ эдики, совуқда ангиллаб дийдираб турган кучук боласини кўриб қолгани заҳоти уни кўтариб олди. Кучуквачча кечанинг совуғидан қутулганидан хурсанд эди. Иссиққина хонада саҳарга қадар чопқиллаб ўйнади. Туннинг ярмида уйни тутун қоплади, ёнғин бошланган эди. Тутунни кўрган кучукча шу қадар баланд овозда ҳура бошладики, унинг кўтарган шовқинидан дастлаб фақир одам уйғонди. Кейин барча қаватлардаги хонадондагиларни уйғотди. Ота-оналар тутундан буғилишига сал қолган фарзандларини қучоқлаб, ўлимдан қутқариб қолдилар. Уларнинг ҳаммаси бир тийинлик моддий қиймати бўлмаган бир табассум шарофати эди.

Дарс кеткан хаёт. Муниса узи ёктирган йигитка турмушка чикди. Акобир хам Мунисага етишиш учун канча курашди. Окибат севги устун келди. Акаси келин ойисини бунчалар севишини куриб Нигоранинг гайри келарди. Акаси жуда мехрибон эди. Уйлангач узгариб колгандек эди гуё. Аслида акасини янгасидан кизгонаётканди. Уша кун Сожидаопа келинини уйига киргазиб юборди. Боринг хонангизда бироз дам олинг мен узим бир ош дамлай, дея мийигида кулиб Мунисани хонасига киргизиб юборди. Кечка якин ишдан кайткан Акобир хотини изларди кузлари билан. Ошхонада ойиси, хотини хеч каерда куринмасди. Нигора акаси хотинини излаётканини куриб. - Ака янгам дам оляптилар, хамма ишни онамга куйиб. Чарчаб колибдилар чоги, хатто овкат килишка хам чикмадилар. Акобирнинг жахли чикди. - Мунис. Чик буёкка. Муниса шошканча хонасидан чикди. Акобир биринчи марта хотинига кул кутарди. Сочидан тортканди Муниса корни билан ерга йикилди. Сожида опа ошхонадан ховликканча югуриб келди. - Нималар килиб куйдинг? Ахир келиним хомиладор булибди. Мен атай дам олинг деб киритиб юборгандим. Ошхонага киролмаяпти бечора. Акобир хам, Нигора хам килган ишларидан пушмон йийишди. Корнини ушлаб ёткан Мунисани касалхонага келтиришди. Афсус эндигина турт хафталик хомилани асраб колишолмади. Муниса уйга кайткач калби хувиллаб колди. Акобирни кечиролмади. Нигорани виждон азоби кийнарди. Оилада кувонч йуколди. Севгига ишонч колмади. Шунчаки мажбурий хаёт бошланди. Икки йилдан кейин тугилган чакалок хаммасини унут булишига хам сабаб булмади. Муниса севгига ишонмай куйганди. Уша тугилмаган гудагини унутолмади.

Зохид эса, аксинча, максадига етка-задиган кунларга оз колганидан хурса-нд. Энди Нозима билан ораларида хеч ким тусик була олмайди. Энди угилча-сини багрига боса олади, унинг буйла-рини туйиб-туйиб хидлайди. Елкасига миндириб, "эшак" булади. Зохид уз хаё-лларидан узи сармаст эди. Ажрим ко-гози кулига тегиши билан Рашиднинг ёнига куш каби учди. - Тинчликми, дустим? Унта тухум ютган одамдай шавкингиз баланд? - суради Рашид. - Тинчлик, - яйраб кулди Зохид. - Сиз кичик янгангизни каерда курганингиз-ни аник айтинг. - Э, ха, гап бу ёкда экан-да,-юзида сох-та табассум уйнаб, ич ичидан Зохиддан нафратланди Рашид."Одамнинг фар- кига бормайдиган хотинбоз! Хушторини деб гулдай хотини, фарзандларини какшатиб куйибди". Узи хам ахён-ахён-да "чапга" юрса-да, аммо хеч качон бошка аёлларни хотинидан, олоасидан устун куймайди. Истар-истамас Нози-мани учратиб колган корхона манзили-ни айтди. - Ойи, мен кетяпман, бир-икки кунда кайтиб келаман, - уйга учиб кириб, бир сидра тоза кийим-бош олган Зохид ко-зон бошида куймаланаётган онасининг олдига кирди. Онаси пишираётган исси-ккина бугирсокдан огзига солди-да, ог-зи куйганча гулдиради: - Майли, ойи, мен кетдим. - Хой, каёкка кетяпсан? Уканг чет элга жунаб колди. Дадан кучадан бери кел-майди. Энди сен хам хайхотдай ховли-да бир узимни колдириб кетасанми? Бунча нарсани ким ейди? жавранди Хо-лида хола. - Ойи, купга эмас, бир-икки кунга кетя-пман. Кайтишда бир узим эмас, уч киши булиб келамиз. Сизга келинингиз билан неварангизни олиб келаман, дегандим. Уларни олиб келиш учун кетяпман, ойи. Келинингиз келса кулингизни совук сувга улдирмайди, хизматингизда бу-лади. Сиз невара эркалатиб утирасиз. - Илоё, айтганинг келсин, болам! -Холи-да хола шундай деди-ю, аммо юраги-нинг бир чети увишди. Ховлини тулди-риб юрган неваралари Сарвар, Мадина, Севинчни эслаб, кузлари намланди. Невараларини каттик согинганди. Сунг бирдан Севинч Ироданинг кизчаси эка-ни ёдига тушди-ю, кошлари чимирилди: "Худо билади, боласини кайси уйнаши- дан орттириб олганини!" Аммо Сарвар ва Мадина хакида бундай хаёлга бор-мади. Гулширин келини нобоп йулларга юрмаслигини ич-ичидан тан оларди. Унинг кушмачилик килмаганини хам яхши билади. Унинг биргина айби-Иро-данинг хуштори билан борлигини била туриб айтмагани эди. Холида хола Гул-ширинни шу гунохи учун кечиролмади. Вакт утган сайин газаби суниб, Гулши-риннинг айби йуклигини англади. Аммо углига "Хотининг билан болаларингни олиб кел" дейишга хавойи гурури йул куймади. Одамлар эшитса нима дейди? Келини-чи? Кейинрок гап чикиб колса, "узларинг ялиниб опелгансизлар" дема-йдими? Ана шуларни уйлаб Холида хо-ла келинининг оркасидан бормади. Яхшиси, узи кайтиб келишини кутди. Аммо кутилмаганда иш бошкача тус олиб кетди. Холида хола Зохид хотини-дан ажрашиб, Нозима билан топишиши-ни сира кутмаганди. Зохид уйдан чикиб, тугри шахарлара-ро йуловчи ташийдиган таксилар тух-тайдиган жойга борди. Кеч тушиб кол-гани боис энди йуловчилар келишидан умидини узган хайдовчилар уй-уйига таркашган, ора-сирада битта-яримта машина кузга ташланади. Зохид улар-дан бирига манзилни айтиб, утирди. Хайдовчи "орка уриндиклар хам тулса юрамиз" деб бемалол сигарет тутатиб утираверарди. Бир соатга якин вакт ут-ди хамки, хеч ким келмади. Юраги тарс ёрилиб кетай деган Зохид таксичига юзланди: - Ака, машинанинг юргизинг. Буш урин-лар учун хам узим пул тулайман. Факат манзилга тезрок етказиб куйинг. Таксичм кулини куксига босди: "Сиз нима десангиз шу, ака! Пулини туласан-гиз ойга десангиз хам етказамиз!" Машина урнидан кузгалди, у билан Зохиднинг юраги хам жойидан кузгал-гандек булди. Канийди, каноти булса-ю машинаю поезд, хатто самолётни хам ортда колдириб Нозима томон учса. Хайдовчи унинг хаяжонини сезгандек гапга солди: - Одатда, йуловчилар йулкира нархи- дан бир-икки сум булса хам туширсам, деб савдолашади. Сиз булсангиз хамма урин учун кутарасига савдо килдингиз. Шошяпсизми дейман? Зохид бош силкиб куйдт. Аммо такси-чи шу билан кифояланиб куя колмади. - Шошилишингизга караганда ишингиз зарилга ухшайди. "Бу таксичи халки жуда сергап була-ди-да" - Зохид ичида ижирганди.