uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 21 071 підписників, посідаючи 3 770 місце в категорії Релігія і духовність та 3 857 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 21 071 підписників.

За останніми даними від 23 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -487, а за останні 24 години на -37, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 12.62%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.72% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 664 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 840 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 20.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 24 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

21 071
Підписники
-3724 години
-1307 днів
-48730 день
Архів дописів
АНГЛАГАНИМ ✍ Армон дилни ўртаган чоқ , Ўтган олис манзилларга боқ, Қанча қора кунлар бўлсада , Барчаси кўринар бўлиб оппоқ . Қайтмас у кунлар , қолди узоқ , Югуриб хам етолмайсан манзил йироқ , Хаёлларда кўргин ўтмиш кунларингни , Қайта бошдан кечирмишдан кўра осонроқ . Кўрганлардан олиб сабоқ , Ажратдик қора ва оқ . Аммо етиб келибмизку манзилга , Ҳақиқатни англаган чоқ . Нега келдигу , нега кетяпмиз , Иймондан эканин англаб етяпмиз . Фақат умидимиз охиримизда , Аллоҳнинг рахматини кутяпмиз . ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

Шукр қилинг... Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин. Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин. Аммо… Сиз соғ тана билан уйғонганингиз — неъмат. Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат. Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат... Хотиржам янги кунни қаршиладингиз.... Бу ҳам неъмат... Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади. Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик... 💐 Кун хайрли бўлсин,              Азизлар!

🌤 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин! 🌸 Тонг чоғида эсиб шаббода, 🌺 Дилингизга фараҳбахш этсин! 🌸 Қалбдан сизга гўзал тилагим, 🌺 Аллоҳим сизни асрасин! Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Мана ўтди ғанимат бир кун, Кимлар сезди, кимлар сезмади. Бу дунёнинг бахт кемасида, Кимлар кезди кимлар кезмади. Яна бир кун
Мана ўтди ғанимат бир кун, Кимлар сезди, кимлар сезмади.  Бу дунёнинг бахт кемасида, Кимлар кезди кимлар кезмади.   Яна бир кун ўтди, ғанимат,  Зиё олган қалблар авжида.  Нур томонга интилмаганлар,  Қолиб кетди ғафлат қунжида.  Янги кун келади, у хам ғанимат.  Тилагим Ҳақ томон, интилиб қолинг.  Чиқариб юракдан бенаф оловни, Ўрнига илм-у гавҳарни солинг!     ХАЙРЛИ  ТУН !  Аллоҳга омонатсиз

#У‌ткинчи_дунё #No_81 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Аммам келибди... Нигина кўчадан киргач, Латофатни кўриб югуриб келди —Вой асалим, қаерларда юрибсан? Латофат Нигинани қучди —Ойим бувимникига ташлаб келди. Бормайман десам хам, борасан деб ташлаб келди. —Энди кетмайсан. Ўзим билан юрасан. Латофат Нигинани юзидан ўпиб қўйди. —Энди мени юборманг аммажон. Нигина мўлтиради. —Юбормайман. Даданг келгунча хеч қаерга бормайсан. —Ойим, уриб бўлса хам жўнатиб юборади. Бормасам кечаси устимиздан қулфлаб қўяди, хожатхонага хам чиқа олмаймиз. Зари иккимизни Нигина, секин Латофатни қулоғига шивирлади —Эшитиб қолмасин, кечпайт гаплашамиз. Хозир қаерда ойинг? —Кўча бошида битта машинани ичида ўтирган экан. Зари ўртоқлари билан ўйнаб қолди. —Қанақа машина қизим? Латофат секингина гап олди —Халигида. Кечпайтлари хар куни келадиган машина борку ўша? —Ха, бу ерда бир гап бор. Латофат ўйланиб қолди —Амма ойим мактабимни хам бувим томонга кўчирмоқчи, мен у уйда яшашни хохламайман. Тоғамни ўғли мени қийнайди. —Қайси ўғли? Тоғангни ўғли катта болаку? —Катта бола, айтганини қилмасам, мени қийнайдида.. Нигина, Латофатни оёғидан қучиб олди. —Нечанчи синфга ўтдинг қизим? —Мен учинчи синф, Зари биринчи синф. —Эй худо, нималар бўляпти ўзи. Нахотки Диёр шу нарсаларни билмай юрган бўлса, кунда кечаси келадиган машина ким бўлди? Хаммасини тагига етишим керак. Латофат ичида гапириб қўйди 💫💫💫💫 —Бу кимни овози? Гули, Камолани хонасидан келаётган чинқириқ овоздан сергакланиб, Камолани олдига шошди. —Сизга нима бўлди? Эшикни очиб кирган Гули, Камолани кўриб дахшадга тушди. —Нима бўлиши керак? Камола сочлари ёйилган телбадек тебраниб ўтирарди. —Нега бақиряпсиз? Овозингиз уйни тутиб юборди. Гули секин келиб, Камолани олдига ўтирди —Ўрнингиздан туринг.. Боламни устига ўтириб олдингиз Камола, Гулини бир итариб, пастга тушуриб, ўралган сочиқни олиб бағрига босди. —Жинни бўлганмисиз? Гули қўрқиб кетиб, бақирди

#У‌ткинчи_дунё #No_80 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мени бекорга бунча мажбур қилмаган эканда? Назо Ботирдан хақиқатни эшитиб ўйланиб гапирди —Сени жўнатиб мени йўқ қилишни режа қилишган экан. Мунира хаммасини сезиб қолиб, менга хабар берди. Ўзларини қуролини, ўзларига қарши ишлатдик. —Мунира бўлмаганда, нима қилардик. —Назо, Мунира хомиладор.. —Нима? Назо кутмаган янгилигидан қотиб қолди. —Хада, мен хам ота бўламан Ботирни кўзлари чақнаб гапирди. —Нахотки сиз хам фарзандлик бўлишни хохласангиз? Назо Ботирни кўзларидаги қувончни кўриб, кўзларидан ёш оқди. —Албатта, агар хаётимни ортга қайтишни иложи бўлганда, кўпгина фарзанд кўрган бўлардим. —Бу ростдан хам сизми? —Ҳа менда бошқа ким бўлиши мумкин Ботир жилмайди. —Табриклайман. Назо ўрнидан туриб, хонаси томон кетди. 💫💫💫💫 —Дадажон акам уйни сотиб четга чиқиб кетибди. Муниса секин гап бошлади —Нега сотади? Содиқ, хайрон бўлди —Қўшнимиз Салима опа борку? Ўша қўнғироқ қилди. Ойим кўчада қолибди. Муниса дадасига қаради —Ойинг бошидан ўғлини эркалаб катта қилган, махалладагилар сен ва опангга ўгай деб ўйлашар эди. —Дада энди нима қиламиз? —Хеч нима. Ўзи пиширган ош, ойингсиз қулоғим тинч. Агар ойинга рахминг келса, бориб хабар олиб келишинг мумкин. Асло бу ерга олиб келаман дея кўрма. Мен ойингдан кечганман. —Дада, мен хам кечирмайман, лекин кўчада қолишини ўйласам. —Менга фарқи йўқ. Мени ўша ахволимда, кўчада қолдиргани хамон ёдимда. —Кечиринг дада, ярангизни янгиладим. —Майли мен бориб дамимни олай, сен хам дамингни ол. Эртага катта юк келиши керак. —Дада эртага опамни уйига бормоқчи эдим. —Мен хам бораман. Бир оз муддат ўша ердан қатнаб тураман ишга. Опангни бу вазиятда, ёлғиз қолдириш тўғри эмас —Дада, опамни эрини ўлганига хали хам ишонгим келмайди. —Яхши одам эди. Аллоҳни иши эканда қизим.. Содиқ хўрсиниб қўйди —Опам сабаб анча ўзгарган эди.

#У‌ткинчи_дунё #No_79 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Афсуски сизлар адашган кўринасизлар. —Ўз қўлим билан имзо чекканман. Гули асабий гапирди. —Мен хам. Хеч кимга айтма, хамма бойликларимни сени номинга ўтказдим дегандику? Камола, йиғлаб юборай деди. —Хозир сизлар имзо чеккан қоғозни бераман. Яхшилаб ўқиб чиқинглар. Адвокат иккисига қоғозларни узатди. —Мен тушунмайман бундай нарсаларни. Ўзингиз ўқиб беринг. Гули стол устига қоғозни қўйди. —Менга ажратилган меросни, мен олиб бўлдим, ва ўз манфаатим йўлида ишлатиб хам бўлганман. Мени хеч қандай давоём йўқ. Ҳужжатни мазмуни шундай. Адвокат уларга қаради. —Бўлиши мумкин эмас. Ўрнидан ирғиб туришди. —Ўзингиз қўйган имзо, энди хеч нима қила олмайсиз. Бундоқ олиб қаралганда, сизларни даво қилишга, хаққингиз хам йўқ. Чунки қонуний хотини фақат Назокат бўлади. Ботир акани меросхўри шу аёл. Энди борақолинглар, мени ишларим кўп. Адвокат эшикни кўрсатди. Иккиси нима қилишни билмай, бир-бирига қараб қўйишиб, секин юриб ташқарига чиқиб кетишди. 💫💫💫💫 —Нега эшик қулф? Латофат кечаси уйғониб эшикка чиқмоқчи бўлиб, эшик тутқичини тутди. —Устимдан қулфлаб қўйибдими? Латофат эшикни ўзига тортди —Розия келин, эшикни очинг. Эшикка чиқишни хохлайман... Латофат эшикни таққиллатиб бақирди. —Оч эшикни, чиқмасам бўлмайди. Латофат нима қилишни билмай, ошхонани айланиб чиқарди. —Ухлай десам, эшикка чиқмасдан ухлай олмайман. Нима қилсам экан, ярамас ухлаб ётибди шекили мени эшитмаяпти. Латофатни чорасизликдан кўзлари ёшланди. 💫💫💫💫 —Уффф, бунча сассиб кетди ошхона? Ит ўлдими бу хонада? Тонгда келиб эшик очган, Розия бурнини беркитиб гапирди. —Нега қулфладингиз? Кечаси чиқмоқчи бўлиб эшикни оча олмадим. —Кап-катта хотин, нима бу ахвол. Биринчи синф боласига ўхшайсиз. Розия жахл билан бақирди. —Ажаб қилибман, ўзинг айбдорсан. Нега мени устимдан қулфлайсан. Латофат, тагидаги тўшакни кўтариб эшикка олиб чиқиб кетди. —Ярамас, кетгунча хамма нарсамни саситиб тугатади шекили, яхшиям болаларни эски тўшагини берибман. Розия эшик деразаларни очиб қўйиб, ўзи хонасига кириб кетди. —Нега мени устимдан қулфлайди, ахмоқ? Мени биров кўтариб кетармиди? Латофат тўшакка сув қуйганча, Розияни хонасига қараб ғудуради

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрим ҳаётимни барбод қилди 😭 Узоқ қишлоқдан шаҳарга келин бўлдим. Эрим бой, келишган эди. Мендек қишлоқда катта бўлган қизга
Эрим ҳаётимни барбод қилди 😭 Узоқ қишлоқдан шаҳарга келин бўлдим. Эрим бой, келишган эди. Мендек қишлоқда катта бўлган қизга нега уйланганини тушунмасдим. Эрим илк кечада онаси учун уйланганини айтди ва ўша кунни ўзида қишлоғимга қайтариб ҳам юбормоқчи бўлди. Лекин мен бунга рози бўлолмасдим. Илк кечада қайтган келинчакни покиза эканига ким ҳам ишонарди ахир? Дунёвий таълим олмаган, мендек қишлоқ қизини қайнонам нега келин қилганига тушунолмасдим. Бир куни ошхонада ишимни тугатиб, эримни хонаси томон бордим. Гап пойлашни ёқтирмасдим, аммо ичкаридаги овозлар қулоғимга чалиндию тош қотдим. Ичкарида эрим... ДАВОМИ ДАХШАТ 😱

Кундузи чироқ ёқиб ҳам топилмайдиган эркак...

-Duolaringiz ijobati sizni ko’p kuttiryaptimi? 🤲 -Duolaringizda qanday xatolar qilayotganingizni bilmoqchimisiz? 🤝 Hozir bu
-Duolaringiz ijobati sizni ko’p kuttiryaptimi? 🤲 -Duolaringizda qanday xatolar qilayotganingizni bilmoqchimisiz? 🤝 Hozir bu kanalga kirmasangiz, kanalni boshqa topa olmaysiz👇 https://t.me/+fis8qO_vIiwyODgy https://t.me/+fis8qO_vIiwyODgy https://t.me/+fis8qO_vIiwyODgy

50 градус иссиғда қайнаган чой ичасила, биза индамаяпмизу 😂

😍Кўчада ошнам кўп лекин... 😁Улардан чиқмайди тузукроқ сирдош 🥰Дунёни бўлишиб дўст тутинсам ҳам, 😌Сенинг қадрингчалик бўлмас ❤️СИНФДОШ!❤️ ✊🫂Синфдошларга юборамиз... Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Билмасангиз билиб олинг...??? Ислом дини неча далил асосида қурилган?? А) 5та Б) 3та C) 6та
Билмасангиз билиб олинг...??? Ислом дини неча далил асосида қурилган?? А) 5та Б) 3та C) 6та

РЎЗА ОДОБИ .✍ Муҳаммадаминжон бу йил тўртни тўлдириб беш ёшга ўтди . Биринчи фарзанд , биринчи невара , оилани эркаси . Бирам серсавол , ҳалиги ,, билмаганини сўраб ўрганган олим ,, деган мақол шу болага нисбатан айтилган . Бобо бувисини ҳам эртак , ҳикоя айтиб беринг деб ҳоли жонига қўймайди . Жудаям ерга урса кўкка сапчийдиган шўх бола . Кечаги кундан бери негадир кайфияти йўқдек . Шўхлик ҳам қилмайди , овқатини ҳам жимгина ейди . Боғчасига боргунича йўлдаги дўконлардан нарса олдириб тинчимайдиган бола жимгина бориб келаяпти . Тунов куни шўхлик қилаверганига бобоси олдига чақириб рамазон ойи кириб келаётганини , бу ойда одобли бўлиш , катталарни беҳурмат қилмаслик , рўзадор онаси билан бувисини чарчатмаслигини эртак қилиб айтиб насиҳат қилган эди . Шундаям Муҳаммадамин жим турмай рамазон нима , рўза нима , унда нима қилинади , рўза тутмаса нима бўлади , овқат еб қўйса нима бўлади деб росса савол беравериб бобосини ҳам чарчатиб ташлаган эди . --- Бобожон буларни сизга боғча опангиз айтдилами , Агар овқат еб қўйсангиз , тўполон қилсангиз боғча опа хафа бўладими , - деди қошини учириб . --- Йўўқ болажоним буларни Аллоҳ айтган бизга . Агар тўполон қилсанг Аллоҳ хафа бўлади , - деди бобоси соқолини тортқилаб ўйнаётган неварасига қараб ўйчан овозда . --- Ман ҳам рўза тутаманми , - яна бидирлади бола . --- Сан хозир овқат еб , сув ичиб , лекин тўполон қилмай , одобли бола бўлиб тутасан . Катта бўлсанг овқат хам емай , дуолар билан рўза тутасан деди бобо . Неварам бу айтганларимни тушунмайди , гапларим бу қулоғидан кириб , унисидан чиқиб кетдиёв деб ўйлади бобо . Кечгача Муҳаммадамин росса тўполон ҳам қилди , акаси уришганди йиглаб , ойисига чақиб хам берди . Эрталаб бобоси билан боғчага жўнади . Дўкондан нарса олиб беринг деб хархаша ҳам қилмади . Йўлнинг ўртасига чопиб хам чиқмади . Қўлини орқасига қилиб тасбех ўгириб кетаетган бобосининг изидан жимгина кетаверди . Йўл четидаги шийпонли сомсахонага яқинлашганларида тандирдан сомса узаётган сомсапаз қўлини кўксига қўйиб салом берди . --- Ассалому алайкум Ҳожи бобо , бардаммисиз . --- Ваалайкум ассалом , - бобо алик олиб бош силкиб қўйди . --- Ҳа той бола , боғчагами . Муҳамадаминга гап қўшди сомсапаз , --- Сомса берайми полвон . --- Йўқ , - боланинг овози кескин чиққанига бобоси ҳам ялт этиб унга қаради . --- Уялмайсизми амаки , бугун Рамазон келди , ҳамма рўза тутган бўлса . Сиз сомса пишириб сотаяпсизку . Негадир боланинг лаблари бурилиб кетди , йигламоқчи бўлиб . --- Аллох сиздан хафа бўлади ..... Бола боғчаси томонга югуриб кетди . ---- Муҳаммадамин секинроқ болам , - бобоси шошиб боланинг ортидан юрди . Сомсапаз жойида қотиб қолди . Бобоси болани боғча опасига бериб қайтиб келганида , сомсахона йиғиштирилган , тандирнинг усти ёпилган . Стол стуллар ҳам , саватдаги қип қизил пишган сомсалар ҳам , сомсапазнинг ўзи ҳам кўринмасди .... Бобо мийиғида жилмайиб уйига қараб йўлга тушди . У гапларим эсидан чиқиб кетди деб ўйлаган невараси сомсапазга яхшигина сабоқ бериб қўйганини тушунди . Эртаси куни бозорга борган Ҳожи бобо арава суриб юрган сомсапаз йигитни кўриб дуо қилиб қўйди . Муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида болажонларга кичгиналигидан тушунтириб борилса гўзал тарбия бўларди . ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

🌿ХАЙРЛИ ТОНГ🍀 🌤 Ассалому алайкум!  Душанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

❗️Иссиқ ҳавода қурут ва сув — организм учун табиий ёрдам Наманганликларга обуна бўлинг:👇 TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE

Хозирги кунларда 😂😁

Қиз бола номусига нисбатан эҳтиёт бўлиши керак, икки елкасида ота-онасининг ор-номусини кўтариб юради дейишса, жиддий қарамаб
Қиз бола номусига нисбатан эҳтиёт бўлиши керак, икки елкасида ота-онасининг ор-номусини кўтариб юради дейишса, жиддий қарамабман. Мактабда бир йигитни севиб қолдим. Бой оиланинг арзанда ўғли эди. Мулойим гапларига ишониб, суратимни ташлагандим. Оддий оиланинг фарзанди бўлганим учун қўлидан ҳечнима келмайди деб таҳдид қила бошлади. Ноилож манзили ташланган меҳмонхонага бордим. Алам қилгани у ёлғиз эмас, ҳамтовоқлари борлигида эди... АЛДАНГАН КИЗ ТАРИХИ😱❗️