uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 20 794 підписників, посідаючи 3 818 місце в категорії Релігія і духовність та 3 857 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 20 794 підписників.

За останніми даними від 02 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -557, а за останні 24 години на -27, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 12.18%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.43% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 537 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 755 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 21.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 03 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

20 794
Підписники
-2724 години
-2027 днів
-55730 день
Архів дописів
​​— Ҳамма пулларни менга бериб кетишяпти. Баъзида саналмаган бўлади. Яхшилаб тахлаб, санаб қўйинг, дейди қайнонам. Сизга озроқ пул олиб келдим, ойи. Камчилигингизга ишлатарсиз. Уйдагилар билишмайди, бир марта онамга озроқ пул олиб боргандим, балога қолдим. — Бу ишни бир марта қилдинг, иккинчи марта қилма. Эрингнинг рухсатисиз унинг бир тийинига ҳам хиёнат қилма. Мен сендан пул сўрадимми? Худога шукр, шу кунгача ҳеч кимдан қарздор бўлган жойим йўқ. Жуда кунимдан қолсам, ана, ўғлим бор, кунимга ярайдиган... Ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганди... Ярим олдин рўй берган бир воқеа сабаб ҳаловатим йўқолган. Хуллас, менинг яхши жойга келин бўлганимни эшитган отам йўқлаб келадиган бўлди. Болалигимда қанчалик зор бўлгандим унга, энди эса... Биринчи марта турмуш ўртоғим билан бирга кириб келишганида ҳушим бошимдан учай деди. — Дастурхон туза, ойиси, меҳмон келди. Ҳойнаҳой, бу қариндошингни танимасанг керак. Аёлингизнинг қариндоши бўламан, мени яхши танимайди, дедилар. Уйга олиб келавердим. Тез ошга унна... Турган жойимда анча пайт қотиб қолдим. Меҳмонхонага кириб кетган эрим мендаги ўзгаришни сезмади, яхшиям. Отамнинг бу қилиғидан хафа бўлишни ҳам, хурсанд бўлишни ҳам билмасдим. Кўнглимнинг бир бурчида Озгина бўлсаям, менга нисбатан меҳри бор экан-ку, йўқлаб келибди, нега отасиман, деб очиқ айтавермайди. Ахир булар отасиз ўсганимни билишадику... турли хаёллар чарх урарди бошимда. Ўша куни у кишини яхшилаб меҳмон қилиб кузатишди. Бу гапни онамга айтсам, онам ҳам жуда саросималаниб қолди. — У сени деб эмас, пул учун келган, болам... Олдиндан шундай одати бор, бировлардан пул олиб, бермай кетади. Бир жойда ёлчитиб ишламайди. Ундирган пулларини ароққа сарфлайди. Энди сенинг ҳаётингни бузмасайди... онам кўксини чангаллаб йиғлади. Ширин оилам бузилишини ўйлаб, мен ҳам қўрқиб кетдим. — Эримга айтаман, у одам ҳеч қандай қариндошиммас, уни яқингизга йўлатманг, дейман... — Ишқилиб ёмонлиги тегмасин-да... Бир умр кутиб яшаган, меҳрига зор бўлган одамимни энди ўзимдан узоқлаштиришим керак. Бир томондан виждоним ҳам қийналади. Ахир нима бўлганда ҳам у менинг отам-ку. Эримга ҳаммасини очиқчасига айтиб берсам, мени қандай қабул қиларкан. Қайнота-қайнонамчи, улар нима дейишади? — Нима бўляпти сенга, бирор жойинг оғримаяптими? бир нуқтага тикилиб қолганимни кўрган эримнинг меҳрибончилигидан кейин кўнглим бузилиб кетди. Қанийди унга кўнглимда кечаётган ҳамма гапни айта олсам? Яқинда ҳовлимиз дарвозаси тақиллади, бориб очсам, остонада дадам турибди. Вужудимни қалтироқ босиб қолди. — Сени бир кўриб кетай, деб келувдим, қизим, дадамнинг гапидан кейин ўзимда журъат топиб, уйга таклиф қилдим. — Мени кечир, қизим, сениям безовта қиляпман. Нима қилай, кўргим келдида... Айниқса ўғлингни соғиндим. Невара ширин бўлади, деганлари рост эканда... Дарҳол дастурхон тузаб, меҳмон қилдим. Бирор соат ўтириб, кетишга чоғланди. — Келганимни уйингдагилар билмай қўяқолсин... деди кетаётиб. Негадир отамга жуда раҳмим келди. — Тўхтанг, уйга кириб бир даста пул олиб чиқиб, узатдим. Индамай олди. Онамга ўхшаб уришиб бермади. Шундан кейин ҳам икки-уч бор йўқлади отам. Мен эса икки ўт орасидаман, эримга, қайнота-қайнонамга дадамни таништирайми ёки... Улар қандай қабул қилишаркан?. Тамом...

СЕНИ КЎРГАНИ КЕЛДИМ, ҚИЗИМ. Янги ҳаёт бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ,лекин жуда қийин вазиятга тушиб қолдим. Дардимни ҳеч кимга айтолмайман. Менга маслаҳат берадиганлар чиқиб қолар,деган умиддаман. Ота-онам мен эсимни танимасимдан ажрашиб кетишган. Ойи, Насибани дадасини мен ҳам дада десам майлими? болалигимда онамга шундай савол берганимда у юм-юм йиғлаганди. Йўқ,қизим, Насибани дадаси сенинг тоғанг бўлади. У кишини тоға дейишинг керак. Унда менинг дадам қаерда, келсинлар... Онамни ўша пайтда жуда қийнаганимни энди-энди англаяпман. Ёлғиз боши билан укам иккимизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирди. Анча йил тоғамнинг оиласи билан яшадик. Атрофимдаги болалар дада деб оталарининг бўйнига осилганида, нега менинг отам йўқ,деб ич-ичимдан эзилардим. Дадам бизни олиб кетиш учун келишини шунчалик истардим-ки... Ўртоғимнинг дадаси касал бўлиб қолган экан, дўхтирлар олиб кетишибди. Бизни дадамизни ҳам дўхтирлар олиб кетган, тўғрими, опа? Тузалсалар келадилар... эсини таний бошлаган укамнинг бу гапига мен ҳам ишона бошладим. Лекин анча йиллар ўтди ҳамки, дадамдан дарак йўқ. Қизим, уйимизга меҳмон келган. Сен билан укангни кўргани... Кириб кўриш, деди бир гал бувим. Дадамми?!. Ана, айтгандим-ку, дадам бир куни барибир келади, деб. Укамни ҳам чақириб келайми? Уканг аллақачон келган... Хаёлимда дадам укамни қучоқлаб ўтирибди, деган тасаввурда шошиб меҳмонхонага кирдим. Тўрда бир бегона киши ўтирибди, укам эса тоғамнинг ёнида унинг пинжига киргудек бегонасираб турибди.Онам кўринмайди. Салом бер, дадангга, қизим... Ассалому алайкум.негадир ташқарига қайтиб чиқмоқчи бўлдим.Тушларимизга кириб, бизни маҳкам бағрига босиб эркалайдиган дадам менинг тасаввуримдаги киши эмас, қандайдир бизга умуман бегона одам экан. Катта қиз бўлиб қолибсан-ку... Орзу қилганимдек унинг қучоғига отилмадим,дадам ҳам менга талпинмади.Нега у ҳақиқий отам бўлса, бизга шунчалик бегона, деб ўзимга савол берардим улғайганим сари.Ота дийдорига тўймай ўсган болалигимиз ҳам ортда қолиб кетди.Укам ҳам,мен ҳам ўз ҳаёт йўлимизни топиб олдик.Бизни ёлғиз боши билан оёққа турғизган онам қанчалик қийналганини энди англаяпман.Тоғаларимдан ҳам бир умр миннатдорман. Кўнглимизни ўкситмаслик учун қўлларидан келганини қилишди улар. Мактабни тугатиб, институтга киришга тайёрланиб юрган кунларимда уйимизга бирин-кетин совчилар кела бошлашди. Яхши жойдан келишди, опа. Қиз болага ҳар доим ҳам бундай жойдан совчи чиқавермайди. Узатиб юбораверинг, ўзлари ўқитиб олишади,онамни ўртага олишди холаларим. Онангни қийнама, қизим, униям ўйла. Ҳаётини сен билан укангга бағишлаб, қайта турмуш ҳам қурмади.Энди сизларнинг орзу-ҳавасингизни кўрсин. Совчиларни рад қилма... Қариндошларимизнинг гапи тўғри эди. Ўқишга кириб олсам, мени тинч қўйишади, деб ўйлардим. Афсуски, омадим чопмади, Яхши жойга узатадиган бўлишди мени. Мана,келин бўлиб тушганимга ҳам икки йилча бўлиб қолди. Тушган хонадоним жуда яхши. Қайнота-қайнонам меҳрибон, ширинсўз одамлар.Менга қилаётган эътиборларидан бир томондан ўксик қалбим қувонса, бир томондан жуда ийманардим. Ҳаётнинг менга берган туҳфасимикан бу? Отасиз ўсган қалбимни турмуш ўртоғимнинг меҳри тўлдиргандек бўлди. Мен ҳам янги оиламга бор меҳр,эътиборимни беришга интилардим. Бир йил ўтиб ўғилли бўлдик. Ҳаётнинг мазмуни,ҳақиқий бахт нималагини энди англай бошладим. Онам ҳам,келинлик хонадонимдагилар ҳам жуда хурсанд.Келинлигимда эрталабдан кечгача катта ҳовлида бир ўзим қолиб,уй юмушларини тугатганимдан сўнг зерикиб қолардим. Энди кичкинтойим билан бўлиб,кунлар қандай ўтаётганини ҳам сезмай қоляпман. Қайнона-қайнотам бозорда ишлашади,турмуш ўртоғим кичик хусусий тадбиркорлик корхонасини юритади.Моддий томондан ҳеч қандай камчилик йўқ, еганим олдимда,емагани ортимда десам ҳам бўлади.Уларга қўлимдан келганича хизмат қилишни, кўнгилларидагидек келин бўлишни истаганим учун мен ҳам тинмайман.Мени қийналиб ўстирган онамга,бувим ва тоғаларимга ҳам бир гап тегмасин, дейман-да.Турмушимизнинг иккинчи йилида қайнонам пулларини ҳам менга ишониб топширадиган бўлди.....

— Мени ўғлимга турмушга чиқ, шунда сени бошқа ҳеч ким хафа қилолмайди қизим!, — амакимнинг гапи қулоқларим остида акс садодек эшитилди. — Қандай қилиб? Ахир у бирор марта уйланмаган, мен эса эрдан қайтган... — Йўқ, асло буни тилингга олма. Умар биласанми қанчалар обрўли? Унинг рафиқаси бўлсанг, қайта сени ҳеч ким хўрламайди! Эрим жазманини уйимизга олиб келиб, устимдан кулганида жавобимни сўраб кетгандим. Кўп ўтмай мен ҳақимда шаҳарда ҳар хил ёмон гаплар тарқатишди. Айнан шу туфайли бир замонлар марҳум дадамнинг яқин дўсти бўлмиш амаким мени ўғлига сўраб келди. Ёмони унинг ўғли ҳақиқатдан обрўси баланд одамлардан, у мени қандай хотин қилар экан?
ШУ ОНДАН МЕНИКИ АСАРИНИ ФАҚАТГИНА ЁПИК КАНАЛДА ЎҚИШИНИЗ МУМКУН 👇👇👇

Аёлларни рашки мана шунақа ёмон бўлади. 😂

​​УМИД...... Ёмғирли ҳавода уст-боши ҳўл, қўлларида эълонлари билан кўзлари ёшли бир она кўчаларда айланиб юрарди. - Куршатимни излаяпман, кўрган-билган, хабарини эшитган бўлса, айтсин, ёлвораман. Ўн беш йилдан бери ўғлим йўқ дерди ўтган-кетганга музтар термулиб. Ёнига оҳиста яқинлашдим ва сўйладим: - Онажон, бир муаммоингиз бўлса менга айтинг, вазирликда ишлайман. Албатта бирор чорасини топармиз, дедим. Дарҳол қўлтиғидан тутиб идорамга олиб бордим. Иссиққина хонада танасига илиқлиқ ёйилиб, бироз ўзига келгач, ўн беш йил олдин ўғли йўқолиб қолганини ва шундан кейин ҳеч қачон хабар олмаганини айтди. Чоли вафот этганидан кейин бояқиш аёл ёлғиз қолибди. Ҳар куни кўчаларни кeзиб ўғлини излар экан. Юрак-бағрим эзилди ва дарҳол телефонимни олиб, масъул шахсларга ҳолатни тушунтирдим. Вилоят ахборот марказини мудири дўстим бўлгани учун бевосита ундан илтимос қилдим. Кекса аёлнинг манзилини олиб, ўзига бевосита хабар беришимни айтиб, машинамда уйигача ташлаб қўйдим. Томидан чакка ўтадиган, деразаларининг бурчакларидаги ёриқлардан совуқ кирадиган эски уйни шундай тартибли, тоза ва озода тутар эканки, пойгакни ҳатто кир қилмай деб андишада эдим. Бир бурчакда қироатлик устида очиқ турган Қуръони карим ва ёйилган жойнамозни кўриб онахонга бўлган эҳтиромим ортди. Ўша ҳафта ишимдан ортган вақтимни аёлнинг ўғлини топиш учун сарфладим. Ниҳоят, вилоят амният мудиридан ижобий хабар келди. Куршат Алниачик номли киши ҳозир 32-ёшдалигини ва молиявий аҳволи жойидалигини билдим. Менга келган хабарларга кўра, ишлари яхши, бир савдогар эди. Иш вақтидан кейин бу хабарни Ҳалима онага айтиш учун идорамдан югургилаб чиқдим. Ўн беш дақиқадан кейин эшиги олдида турардим. Шундоқ эшикни тақиллатмоқчи бўлганимда: - Роббим, Ўзинг умидимни адо қилма! Ўлмасимдан дунё кўзи билан ўғлимнинг дийдорига эришишни насиб этгин! дея ёлворганини эшитдим ва кўп куттирмай деб эшик қўнғироғига қўл узатдим. Эшикни очгани зағотиёқ фарзандини топганимизни айтдим. Онахоннинг кўзида ёш билан мени бағрига босганини унутолмайман. Энди бу хароба уйда яшамаслигини айтдим. Машинага ўтириб, менга берилган манзилга бирга кетдик. Эшик қўнғироғини чалгандим, баланд бўйли, кўркам эркак очди. Ҳалима она ўша ондаёқ ўғлини таниди ва ҳўнгараб йиғлаганча ўғлини қучоқлади. Куршатда эса севинч ҳисларини кўрмадим. Ўзимни таништирдим ва онаси бир неча йил кўчаларда уни излаганини айтдим. Бу лаҳзаларда Ҳалима она Куршатнинг юзидан кўзини узмади. Мамнун бўлиб у ердан чиқар эканман, Ҳалима она кўзи ёшли ҳақимга дуолар қилиб қолди. Бу воқеадан бир ҳафта ўтиб ўтмас Ҳалима онани яна ўша аҳволда, қўлларида эълон билан учратдим. Ҳайратда қотиб қолдим. Бу гал йиғламасди. Арвоҳ каби эди. - Она, ўғлингизни топдикку, яна кимни излаяпсиз, дегандек бўлдим. Қўлидаги қорайган зарба изларини кўрсатди. Сўнг ўн беш йил аввал ўғиллари йўқолмаганини, ўз истаги билан унинг ёнидан кетганини айтди. Мен Ҳалима онани Куршатнинг ёнига ташлаб кетганимдан кейин, уни хайдаш учун аёлга зуғум қилибди. Яна ёрдам беришимни айтдим. - Йўқ, болам, деди, мен ўғлимни ҳеч топилмайдиган ҳолатда йўқотган эканман. Мен ўғлимнинг ўн беш йил олдинги ҳолида излашда давом этаман. Чунки инсон умидсиз яшаолмайди. Уни топишдан олдин уни топиш умиди билан бахтли эдим. Менга меҳр билан қараган жажжи Куршатимни умримнинг охиригача излайман. Энди ҳеч қачон тополмаслигимни билсам ҳам. Шундай деди ва қўлидаги эълонлардан бирини менга тутқазиб: Куршатимни излаяпман дея баланд овозда ҳайқириб, юриб кетаверди. У атрофда Куршатимни излапман дея ҳайқирар экан, мен ортидан маҳзун термулиб қолавердим...

🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 🟠🟠🔴🔴🔴 🟠🔴🟠🔴🔴🟠🟠🔴 🧡🧡💛🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡 5️⃣🧡💛🧡🧡🧡 🔴Roʻza tutadigan va tutol
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 🟠🟠🔴🔴🔴 🟠🔴🟠🔴🔴🟠🟠🔴 🧡🧡💛🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡 5️⃣🧡💛🧡🧡🧡 🔴Roʻza tutadigan va tutolmaydiganlar uchun menyu 🔴5 mahal ovqatlanib ozish sirlari 🔴 Saharlik va iftorlik menyulari 🔴1 oyda 4 kg dan 14 kg gacha ozish 🔴Emizikli ayollarga alohida menyu 🔴 DORILARSIZ, KAKTELLARSIZ, BADLARSIZ 🔴 UYDA BOR NARSALARDAN YEB OZISH 🔴QIMMAT MENYULARSIZ TEZ QOʻSHILIB OLING SIZ UCHUN FOYDALI BOʻLADI t.me/ideal_qomat12 t.me/ideal_qomat12 t.me/ideal_qomat12

​​-Кел овқатга. -Хўп, ҳозир,-дея телефонни ўчирдим. Кўз ўнгимдан ўша номаълум кимса ва эълон доскаси кетмас эди. Эртаси киймай қолган кийимимни олиб, ўша амакига олиб бориб бердим. Амаки тушунгандек бўлди. -Ҳа, тушунарли, ёзиб қўяйми?-сўради. ​​-Ҳа, фақат « Бу кийим сизга» деб ёзинг,-дедим. -Хўп,-деди ва ишга киришди. Мен эса кузатиб туришни ўзимга эп кўрмай уйга қайтдим. Эрталаб мактаб ҳовлсига , аниқроғи эълон доскасига қараш учун йўл олдим. Узоқдан доска кўринарди. Кийим ва ёзувдан дарак йўқ, яқинлашган сарим бир ёзувга кўзим тушарди. Ниҳоят, етиб бордим ва майда ва қийшиқ ҳарфлар билан «Раҳмат сизга » деган ёзувга кўзим тушди. Ҳаяжон ва қувончим ва қандайдир ўкинч бўғзимга тиқилди. Шу ўринда ўзимни ношукур деб койиб ҳам қўйдим. Бу мавсумда кийим ололмадим деб безовталанган мен нодон киймай қўйган кийим кимгадир қоронғу қишда ёрдам бўлишини қайдан билай. Нуқул ўз томоғимиз ва устимизни ўйламасдан атрофимиздаги ночорлар ва ёрдамга муҳттожларга ҳам ёрдам қўлини чўзиш кераклигини англаб етдим. Чунки бу дунёдан фақатгина яхшилик ва савоб амалларини олиб кетишимиз аниқ-ку...

Номаълум кимса... Мактабимиз ҳовлисида эълон доскаси бор, куннинг муҳим янгиликлари ёки эълонлар ёзилиб борилади. Мактабга қадам босган одам борки бу доскага бир назар ташлайди. Бир куни доскадаги ёзувга кўзим тушди: «Бу кийим кимдан бўлса олсин ». Ёзувни ўқиб, доска михига осиб қўйилган эски, ивирсиб кетган кийимни кўрдим. Эгаси борлиги амримаҳол, буни эълон қилмаса ҳам бўлар эди деб қўйдим ўзимча. Шу эълон ва уийим уч кунлар турди, тўртинчи кун қарасам, кийим йўқ, эълон ўчирилган. Ҳойнаҳой эгаси топилибди-да, деб қўйдим. Бир томнодан мактаб тозалигига масъул шахслар отиб юбордимикан деб қўйдим. Бу биринчиси эди. Шундай кунларнинг бирида яна ўша доскадаги ёзув эътиборимни тортди: «Бу шапка кимдан бўлса » . Эски қора қишки шапка осилиб турарди. Ҳайрон бўлдим. Бу доска эълонлар учунми ёки топилмалар бюросими деб. Буни қарангки эртаси шапка ҳам, ёзув ҳам ғойиб бўлди. Менн эса бу воқеаларга кўз юмиб кетолмасдим, бу эски кийимлар эълон қилинишга арзирмикан? Ёзилган чоғда ҳам эгалари келиб олиб кетармикан? Олиб кетганда ҳам улардан фойдаланиб бўлмайди-ку? Эгаси топилмаса, ишчилар ахлат қутисига солиб юборади-ку? Бу иккинчиси эди. Мактаб уйиизга жуда яқин бўлгани учун ишим борми йўқми бир қараб ўтардим, шу куни ҳам кечқурун мактаб ҳовлисига кўзим тушди. Мактабнинг хавфсизлиги ва тозалигига масъул амаки мактаб эълонлар доскаси олдида нимадир қилаётганига кўзим тушди. Қарасам бўр билан нималар ҳақидадир ёзяпти, беихтиёр яқинлашдим. «Ушбу шарф кимдан бўлса, келиб олсин » деб ёзилган ва амакининг қўлида шарф турарди. Янги бўлмаса ҳам фойдаланса бўлади. Амаки мени кўриши билан қўлидаги шарфни эълонлар доскасига илди-да сўрашди. -Кел ука. -Ассалому алайкум. Хорманг, бу доскада доим кийим-кечаклар илиниб турадиган бўлибди, -деб кулимсирадим. -Ҳа, энди бу ҳам кимгадир фойда, эгаси топилишига ёрдам беради, тасдиқлади амаки ҳам. -Бу кийимларни қаердан оласиз?, -сўрадим анчадан буён қизиқиб юрган нарсамни билиш учун. -Мактабни тозалашга масъулмиз, ҳар кимнинг кийими, ё бирор нарсаси тушиб ё қолдирилиб кетади. Шуни эълон доскага ёзамиз, натижаси яхши. -Кийимлар эски, эгаси олиб кетадими?-ҳайрон сўрадим. -Алижон, беш қўл баравармас, эгасига керак бўлмаса, бошқаларга керак,-деди маҳзун оҳангда. -Бошқалар?-сўрадим яна. -Улар нима қилади буларни? -Билишни истайсанми? -амаки менга тикилди. -Билишни истасанг, мен билан шомга қадар шу ерда тур, қоронғу тушишидан олдин бу саволларинга жавоб топасан. -Хўп, хоҳлайман билишни, дея кутишга қарор қилдим. Амаки билан анча суҳбатлашиб, шом кирганини билмай қолибмиз. Биз мактаб эълон доскасидан йигирма метрча нарида дарахтлар тагида ўтирардик. Бир вақт амаки «Жим, ана энди саволларинга жавоб топиш вақти келди, эълон доскага қараб тур » деди. Менинг бутун вужудим қулоққа айланди, кўзларим эса ғира-шира атрофга боқарди. Бир пайт мактаб ҳовлисига бир киши кирди. У ёқ-бу ёққа назар солиб, эълон доскасига яқинлашди. Осилиб турган шарфни аста олиб, яна бир бор атрофга қаради. Биз эса нафас олмасдан кузатардик. Номаълум кимса шарфни олди ва доскадаги ёзувларни ўчира бошлади. Ўчириб бўлгач, ортига ўгрилиб, тез-тез юриб уйига равон бўлди. Биз ҳамон кузатиб турардик. -Ким бу? , -сўрадим қизиқишим ва ҳайратим янада ортиб. -Кимлигини нима қиласан, бир бечора-да, -бир нўқтага тикилиб жавоб берди амаки ва давом этди. -Шароити оғир, бу инсонга кишиларнинг ёрдами айбмас, бу эски кийимлар ҳеч қачон тушиб қолмаган. Булар уйимизда болаларим киймай қолган кийимлар, уларни шу йўл билан ночорларга бераман, ўзим олиб бориб берсам барибир олмайди, -деди. Карахт аҳволда эдим, дунёда шундай яхши инсонлар борлигидан қувониб кетдим, бир томондан ўзимни койидим, киймай қўйган кийимларим кўп, нега мен шуни тугунларга еғиб ётибман? Хаёлларимни теоефонимнинг жиринглаши бўлиб юборди. Қарасам онам: -Алижон, қаерасан? -Кўчада эдим она.......

Ким тонг отганда ушбу дуони ўқиса... © Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ #Дуо 🍃ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ. ДУОНИ ЁДЛАБ
Ким тонг отганда ушбу дуони ўқиса... © Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ #Дуо 🍃ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ. ДУОНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН👇

Рухим шундай толган қани билсайдинг, Тили бошқа, дили бошқа икки юзлардан. Дўстингман деб ёнингда пичоқ қайраган , Тилда болу асал, захри сўзлардан

​​– Айтдим-ку сизга… Ёшларга шон-шарафлар… Ия, ойи, сизга нима бўлди? Йиғлаяпсизми? Аразладингизми? Юринг, ўзим айлантириб келаман… Назира ўғлига суяниб баралла йиғлаб юборди. – Ана холос, ўзингиз "Тезроқ шу қизимни эгасига топшириб, тинсам эди”, дердингиз-ку. Энди эгасида тинса… қизғаняпсизми? Назира нима дейишини билмасди. Ўқитди, шу қиз учун елиб-югурди, ўзини унутди, энди шу экан-да… – Йўқ, борган жойида тинсин, ўшаларга юлдузини иссиқ кўрсатсин Худойим… Мен… шунчаки… Назира "ҳиқ-ҳиқ”лаб зўрға гапирди. – Бу – бошқа гап, ойи! Келинг, икковимиз маза қилиб овқатланамиз. "Бировнинг насибасини биров ея олмайди”, деган машойихлар. Пиширганингиз – ўзимизнинг насиба экан! Умиджоннинг овози уйни тўлдирди. Назира кўзида ёш билан жилмайди. Тамом

УЗАТИЛГАН ҚИЗ Назира тез-тез соатига қараб қўяр, юраги ховлиқарди. Кичкинтойлар эса боғча опасининг юз-кўзларидаги шошқинликни тушунмас, маза қилиб ўйнашар эди. Ота-оналар ҳам болаларининг кўнглига қараб: – Бўлди, энди чарчадиларинг, байрам тугади, уйга кета қолайлик, – демасди. Боғча ҳовлисида шарлар учади, мусиқа жаранглайди, болакайлар қийқиришади… "Ҳозир диплом ёқлаб чиқса… ҳамма дугоналарининг ота-оналари гулдасталар кўтариб кутиб туришган бўлса… Мадинам ўксиб қолармикан? Ахир, авваллари оддий имтиҳонларда ҳам гул кўтариб борардим… "Турмушга берди-ю, онам шундай шодиёна куним – диплом ёқлаганимда ҳам келмади”, деб кўнгли қабаради-да энди”… Бу хаёл Назирага тинчлик бермаётган бўлса-да, ишини ташлаб кета олмасди. Эрталаб эри: – Мадинага бора олармикансан? – деб сўраганида: – Албатта, болалар билан бирпас даранг-дурунг қилсак бас-да, кейин бўшман, – деганди. Бу гапидан сўнг эри ҳам бир дунё ишни режалаштиргандир. …Хуллас, болаларни тарқатгунча Назиранинг бир хаёли қизида бўлди. Ишини якунлагач, минг истиҳола билан қизига қўнғироқ қилди. Назарида, Мадина университет хиёбонининг бир бурчагида йиғлаб ўтиргандек эди. – Қизим… – Ойижон… – Мадинанинг овозидаги жаранг Назиранинг гурсиллаб ураётган юрагига сал таскин берди. – Мени табрикланг, дипломимни "аъло”га ҳимоя қилдим. Устозимиз: – Ота-онангга раҳмат, қизим, – деди. Адажонимга етказиб қўйинг. – Ҳозир қаердасан? Бормоқчи эдим.. – Йўқ, йўқ, овора бўлманг, ойижон. Ойижоним, дадажоним, куёвингиз ҳаммаси шу ерда… Сиз чарчагансиз… Ўзингизга қаранг. – Ҳа, шунақами? Қудаларимга салом де! Раҳмат айт уларга… Назира телефон тугмасини босди. "Улар боришибди…”, дея шивирлади, лекин кўзига "дув-дув” ёш келди. Ишдан қайтар экан, ичидаги ҳиссиётларни ўзи тушунмасди. "Хурсанд бўлишим керак, ёлғиз қолмабди. Тўйдан атиги бир ой ўтди. Бир ойда қадр топибди”, дерди-ю, ичида бир ўксиниш кезинар, азиз бир нарсасидан айрилгандек бўшашиб, дармонсизланар эди. Уйига келиб, Мадинанинг хонасига кирди. Диванига ўтириб, суянчиқларини силади. Яқиндагина қизини эрталаб уйғотгани кирарди: – Тур, қизим, ўқишга кеч қоласан, – дерди. Мадина юзига китобни ёпиб, сочлари тўзғиб ухлаб ётарди. – Яна… беш дақиқа, ойи, атиги беш дақиқа, – деб кўзини очолмасди. – Э, худойим, эрта-индин бировнинг эшигига борасан. Саҳар туриб, ҳовли супуришнинг, нонушта таёрлашинг керак. Бу ётишинг бўлса, икки ҳафтада олиб келиб ташлашади, – дея жиғибийрон бўлар, Мадина: – Ҳозир ухлаб олаверай-чи, ўшанда бир гап бўлар, – дея эркаланарди. Энди шу эркатой қизи.. бегоналарга қиз бўлдими? – Ҳа, ойи, бунча бўшашиб ўтирибсиз? Қанча йиғлади, овунди, ўғли Умиджон ўқишдан қайтгач, унинг овозидан хаёл тўрлари узилди. – Опанг… – Ҳа, "аъло”га ёқлабди, табрикладим. – Бирров бориб келсакмикин, ҳар ҳолда, ҳаётида катта воқеа рўй берди. Атаганимиз бор эди, – деди Назира. – Э, нима қиласиз, ўз ҳолига қўйинг! Яқинда поччамнинг туғилган куни экан, борармиз, – деди Умиджон. "Йўқ, Мадина кутади. Шундай кунида онасини кутмаслиги мумкинми?” Назира ўғлининг "ҳай-ҳай”лашига қарамай, ошхонага кириб пишир-куйдирни бошлаб юборди. Ҳафсала билан қилинаётган тайёргарлик ниҳоясига етгач: – Умиджон, мени таксига кузатиб қўй! – деди. – Ойи , аввал қўнғироқ қилинг! – Нима, ўз қизимни йўқлашга ҳам рухсат сўрайманми? Сен бола роса дангаса бўлибсан, ўзим кетавераман бўлмаса! Назира шундай деди-ю, яна… қўнғироқ қилди. Мусиқа, шовқин… – Мадина, уйдамисизлар? – Йўқ, ойи, куёвингиз билан ҳимоямни ювяпмиз. Ойижон, дадажонларим "Роса чарчадингиз, болам, аввал тўй, сўнг имтиҳонлар, ҳимоя, бир яйраб ўтиринглар”, дейишди… Мадина бақириб гапирар эди. – Майли, болам… яхши ўтиринглар! Назиранинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ошхонанинг иссиғини энди сезгандек эди. Деразаларни очиб ташлади. – Ҳа, ойи , юринг, кийиниб чиқдим, – деди Умиджон. – Бормас эканмиз… – Зўрға ўзини босиб гапирди Назира. – Кафеда экан поччанг билан…..

ХОЛА Бирам яхшисиз сиз, юзлари ойли, Мудом меҳр истар беғубор кўнгли. Йўқдир ҳеч эътироз, онам чиройли, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Сизни ҳар кўрганда қувнайди дилим, Нечук кўзларингиз бунчалар мунгли?! Хола деб айтишга бормйди тилим, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Сиз кўнглим ичинда озодасиз сиз, Хон, малаклар ичра хонзодасиз, сиз, Ойлар ичинда ҳам ойзодасиз сиз, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Бағрингизга босинг, меҳрга тўяй, Онамнинг ишқини қалбимга туяй, Келинг, юзингиздан бир ўпиб қўяй, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Ўлмасбек Самарқандий.

​​Назира хола онам,биланн иноқ, ёнларига келиб мен бировга рахмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, махаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга хаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади. Назира хола қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хассатаёқ бн, юрадиган бўлдию, дуоларида шу холга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб больницага олиб борса, хирургия бўлими туғуриқ бўлимига ўтказибти... Иккинчисини ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган... Учинчисини боласи ўғрини хамма қўли эгрилигини билиб, исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади... Хали ҳагузгача Назира холани кимдир тухмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзини касофати ўзига урган дейди?...

Қарғиш ҳам, дуо. Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида, - Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор бн ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири -Сен кимсану болаларинг ким бўларди? деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб хавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин. -Ке ўша гапингга бешни ташла, шериклари хохолаб кулишиб, бир бири биланн қўл ташлаб кўришиб, шу ерига яна биттадан ичамиз дейишди, Назира холани камситганигами, ёки боласини сўкканига ори келдими? -Уйинга бориб хотинларинга гапириш, икки пиёла ароқни ичиб сасимай, мени зотини суриштирмай сим тақамай кўтаришсанг ичиб ўтириш деди . -Жалабга тенг келма ! Жалабни жалаб десанг, бетини юлиб, мелисага боради, уларда ор бўлмайди, ўтирганларни бири шеригига қарата бақира кетди. -Исботинг борми, мени жалаблигимга? Назира хола йиғлаб юборди. -Исбот одамларни миш миши, нима мени хотинимни гапи чиқмайди, анавини хотинини гапи чиқмаган, сени гапинг чиққан! дея ўрнидан туриб, гандираклаб бориб холани кўкрагидан итариб; -Йўқол, бизни кўчадан! Ўзинг ҳам, харомиларинг хам, бизни кўчада кўринишма, биттангни кўрай оёғингни синдираман! Назира опа орқасига гандираклаб, ўзини зўрға тутиб, -Худоё! Болаларингни мендай гапи чиқсин! Дардингни бировга айтолмай ўлиб кетгин! Кўзларида ёш, йиғидан томоғи бўғилиб, ориятдан юзлари қизариб йиғлаганча , сенларни Худога солдим деб кетди. “Жалаб Худони билармиди? Буни дуоси ўтармиди”, учинчиси уларни жоига ўтқазди. Орадан бир соатча вақт ўтиб тез ёрдамни кучли овозидан, қишлоқнинг ярми кўчага чиқди, тўғри Назира опанинг дарвозаси ёнига тўхтади, онам бизга шу ердан ҳеч қаерга жилмаслигимизни тайинлаб, ўзи Назира холаникига қараб юрди. Докторлар носилкага кимнидир солиб, тез ёрдам машинасига жойлашдида, эшикларини ёпиб, томоша талабларга йўлни очиб қўйишларини сўрагандек серенасини чолди. Тез ёрдам машинаси орқасидан , холанинг беш боласи кетма-кет, иззиллаганича -Ая, аяжон биз сизсиз, нима нима қиламиз? -Ая, сиз ўлманг!!! -Ая, ким нима деса десин, жон ая оғриманг деганларича катта болалари тез ёрдам машинаси ойнасидан онасига қараб югуришар, сабабини фаҳмлаган қўшнилар, болаларни йўлларини тўсиб ушлаб қолишди, беш гўдак, кўча бн, битта бўлиб додлаб йиғлашарди.... Назира хола, бир кун тунда эшикка чиқса, қандайдир ғудиранган овоз келибти, қулоқ солиб овоз кўча томондан келганини сезиб, дарвозани очиб қараса остонасида ерда бир киши ётган экан, туртиб кўрса индамасмиш, ўликми деса нафас олармиш, ярим тунда нима қилишини билмай, катта ўғлини уйғотиб иккиси судраганича, кундузлари ўзлари қуёшдан сақланиш ун узумни соясига қўйган каравотга ётказиб қўйди, колхозни бўрдоқи қўчқор сурувини Қирғизистон адир тоғларида боқиб, чўпонлик қиладиган турмуш ўртоғи тонгда уйга қайтса ховлисида ётган эркакни кўриб хотинини олдига келган жазмани дея, жанжал кўтариб уйидан чиқиб кетган, уйидан чиқиб кетгану, қишлоқдан бу гап чиқиб кетмай, хар оғизда айланиб юрарди....... Давоми 13:30 да

​​ЖИГАРЛАР Жигарлар билан ҳар қандай таом тотли!

😱 💙💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💥💥 КУЙЛАКЛА СКИДКАДА 🟥🟥🟥🟥🟥🟥 ДАН😱😱😱 УЛГИРИБ К,ОЛИЛА ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧИГА ЕТИБ БОРГАНДА
😱 💙💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💥💥 КУЙЛАКЛА СКИДКАДА 🟥🟥🟥🟥🟥🟥 ДАН😱😱😱 УЛГИРИБ К,ОЛИЛА ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧИГА ЕТИБ БОРГАНДА ЗАКАЗИЛАНИ ПУЛИНИ ТОЛАБ ОЛАСИЛА😀😀 ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ВИЛОЯТЛАРГА ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ. 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠⬇️⬇️ ✔️  @Umidabonu11111 👈 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 номер 👇 Tel👑 +998909451885👈 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸 🌸🌸🌸🌸🌸🌸 🌸🌸🌸🌸🌸⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi

😱 💙💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💥💥 КУЙЛАКЛА СКИДКАДА 🟥🟥🟥🟥🟥🟥 ДАН😱😱😱 УЛГИРИБ К,ОЛИЛА ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧИГА ЕТИБ БОРГАНДА
😱 💙💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💥💥 КУЙЛАКЛА СКИДКАДА 🟥🟥🟥🟥🟥🟥 ДАН😱😱😱 УЛГИРИБ К,ОЛИЛА ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧИГА ЕТИБ БОРГАНДА ЗАКАЗИЛАНИ ПУЛИНИ ТОЛАБ ОЛАСИЛА😀😀 ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ВИЛОЯТЛАРГА ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ. 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠⬇️⬇️ ✔️  @Umidabonu11111 👈 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 номер 👇 Tel👑 +998909451885👈 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸 🌸🌸🌸🌸🌸🌸 🌸🌸🌸🌸🌸⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi

​​-Хой нодон! Уканг операция бўляпти, хабаринг борми? Хеч уйга ўтиб тирик-ўлигидан хабар оласанми ўзи? -Туроннинг найранги бу тоға. Ўтган куни синглимни хашарида лой ташиш бўйича махалла полвонларини ортда қолдирибди. Қўшни қишлоқлик танишларим айтиб берди. Касал одам шунчалик ишлай оладими? Эртасигачи, чала қолган зардеворни уриш учун куёв бола билан яна кечгача ишлабди. Йўқ, Турон соппа-соғ, сизни рахмингиз келтириш учун найранг қиляпти. Пул бермай қолишингиздан қўрқиб ўзини касал қивоган. -Менга қара Мурод. Мен хажга бормасам хам битта Лабо олиб сенга берсам, сен бизни дўконда лева қилиб оилангни боқсанг деб ўйлаб қўйгандим. Аммо, қарасам бунга нолойиқ экансан. Биламан, чўнтагинг жа-а тўла бўлмасаям, хар холда ақчанг бор. Ўз синглингни хашарига тўртта қовун тўртта тарвуз олиб бориб берсанг, хашарга бормаганлигингни ювуб кетарди. Ахир акасан, синглингга отасан энди. Сен эса, буни ўрнига укангни ёлғончиликда айблаяпсан. Турон нега беланги бўлиб қолди биласанми? Белида грижаси бўлсаям, синглисини хашарига бормасликка ор қилди. Бошқа қишлоқ йигитларига қишлоғимизнинг йигитлари синглиси учун хар нарсага тайёрлигини кўрсатиб келди. Пули бўлгандаку, ўрнига кўчадан иккита мардикорни ёллаб олиб келардия. Аммо, кунлигини кунда ишлаб топади, ортиқча пули йўқ. Буни устига, опамни хам мазаси йўқ, дори-дармон билан тирик. Уканг шу холдаям хашарга борди. Синглим эридан гап эшитгунча белим синсин дегандур-да. Хатто, эртасига хам чала қолган ишни тугатишга борибди, бунисиниям эшиттим. Энди, сенга бир гапни айтай. Ўша куни Туронбек кечки овқат махали ўрнидан туролмай қолибди. Бели тугаган-да! Куёвинг қўшнисини машинасида олиб бориб қўйибди. Синглинг эса олдимга йиғлаб келди, энди акамга нима бўлади деб сочини юлди. Рахмат шу синглинг бор экан, бўлмаса Турон мендан пул сўрамасди. Мен уни Фарғонага ташлаб келдим, эртага операция қилишиб, грижасини олишадиган бўлди. Демак, энди уканг оғир иш қилолмайди. Сен ака бўлиб, укангга нима ёрдам қилмоқчисан? Ё опамни уйингга олиб кетиб ўзинг боқасанми? Ахир, уканг энди боқиши қийинку опамни. Бу ёқда ўзини бола чақаси хам бор? -Э-э, тоға ота ховлида у қолган, онамниям у боқатта! -Бўпти, иккалангни алмаштирамиз, сен ота ховлига, у янги уйга кўчиб ўтасизлар, маъқулми? -Тоға, менда ортиқча маблағ йўқ. Мана, сиздан пул сўраб келиб ўтирипманку! -Эх, Мурод! Биласанми, мен сенга пул бермай тўғри қилибман. Аслида, кейинги ойда дўкондан оладиган маошимни сенга чиқариб берсамми деб тургандим, энди фикримдан қайттим. Кейинги ойдаги маошларимни хам укангга беришни бошлайман. Токи, тузалиб машина мина олгунича. -Машинаям олиб берасми? -Ха, мен Хажга бориш фикридан қайттим! Даромадимни опамга, сени уканг ва синглингга бағишлайман. Ортганини махаллада хам маблағ талаб ишлар бор экан, шу ишларга сарфлайман. -Менчи?-Мурод йиғлаб юборай деди.-Менгаям рахмингиз келсин, тоға! -Сен кимсан ўзи? Укангку майли эркак дейлик, аммо на синглисини на онасини танимаган бемехр... нонкўр банда экансану! Тур ўрнингдан, кўзимга кўринма! 25.07.2020 Дониёр Аҳмаджонов.

Аканинг орияти. -Тоға, менга биринчи вада бериб, укамга бериб юборганингизга тушунмадим! Шуни бермиман демайсизми, менам умидимни узмайманми?-Мурод кўзлари чақчайганча тоғасига тикилди. Мухаммаджоннинг юзидан берган вадасини бажармаганига ачиниш ёки хижолат бўлгани сезилмасди. Чунки, у қилган ишини тўғри деб билган, хатто хурсанд хам эди. Мухаммаджон қирқ йиллик турмушида фарзанд кўрмади. Опасининг фарзандларини ўз фарзандидек кўриб, доим кам-кетигига қарашиб юрарди. Ёши улғайгач эса, Хаж сафарига боришни орзу қила бошлади. Шунда диний идорага бориб ариза хам ёзиб қўйди. Фақат, аризалар кўплиги учун, бу 3-4 йил ичида уларга навбат келмаслиги маълум бўлди. Имом домла уни тинчлантириб: -Буниям бир хикмати бор Мухаммаджон! Сиз бу йиллар ичида янаям тақвога эътиборлироқ бўлинг, савобни кўпайтиринг, керакли маблағни жамғариб олинг,-дея маслахат берди. Мухаммаджонда маблағ бор эдию, бироз камроқ эди. Агар Хажга борса биронтасидан қарз олишни хам ўйлаб қўйганди. Хали навбати келмаслиги маълум бўлгач, катта қайноғаси келиб яхши таклиф берди: -Поччажон, биласиз пулни пул топади кетмонни ахмоқ чопади. Менга пулингизни берсангиз, иккимиз учун хам фойдали ишга тикаман, менга шерик бўласиз. Хабарингиз бор, қурилиш молларини сотадиган дўкон очганман. Агар янаям кенгайтирсам даромад ошади. Шунга пулингизни дўконимга сарфласак. Олинган фойдадан ойма-ой хиссангизни чиқариб бераман. Тўрт йилда бу пулларингиз шунчалик кўпаядики, Худо хохласа опамни хам Хажга бирга олиб кетишингиз мумкин бўлади. Бу таклиф унга ўринли туюлди. Пулларини бериб юборди. Баъзи кунлари эса, дўконга бориб қайноғасига савдо ишларида ёрдам хам қиларди. Дўконнинг келажаги порлоқ эканини билгач, ойма-ой бериладиган фойдасини олмади, дўконга сарфлайверинг деди. Хаш -паш дегунча тўрт йил хам ўтиб кетди. Қайноғаси хар ой охирида келиб дўкондаги пул маблағининг айланма фойдасини хисоблаб кўрсатар, бунга кўра тўпланган сумма икки кишининг хаж сафарига етиб ортарди. Мухаммаджон навбатини кутиб юрган кезлари Жума намози олдидан қилинган маърузада бир гапни эшитиб қолди. Хажга борувчининг яқинлари орасида мухтож оила бўлмаслиги керак экан. Бу гапни эшитттию, опасининг фарзандлари кўз олдига келди. Опасининг икки ўғил бир қизи бор эди. Фарзандларини уйлаб –жойлаб бўлгач, поччаси қазо қилган, опаси кичик ўғли Туронбек билан қолганди. У Муродга хам Туронбекка хам маблағ томондан ёрдам бериб турарди. Жияни Гулхаёнинг эри эса орият қилиб, хотинининг тоғаси берган ёрдамдан бош тортарди. Тоғасининг пули кўплиги аммо меросхўри йўқлигини яхши тушунган Мурод, аста тоғасининг қўйнига кира бошлади. Тоғасининг рахмини келтириб, ўз биснеси учун пул ундириш харакатига тушиб қолганди. Тоғасининг рахмини келтириш учун ёшлигида томдан йиқилиб оёғи оқсоқ бўлиб қолганини, оғир ишга ярамаслигин хаспўшларди. Аслида эса, бироз оқсоқланса хам соппа соғ эди. Уйда боқиб юрган молларини сотмоқчи эканини, тоғаси минг доллар қарз қўшиб юборса, минилган бўлса хам Дамас олиб киракашлик қилишни айтти. -Майли жиян, аммо хозир бунча пул йўқ. Уч ойдан бери дўкондан пул олмаяпман. Қайнағамга айтаман бу ой охирида хисоб китоб қилиб уч ойлик пулимни бериб кетади. Шунда сенга минг эмас бир ярим минг бераман, машинани сал яхшироғидан оларсан. Мендан сенга совға бўлади. -Э-э, рахмат тоға, жуда тушунган одамсизда! Шу томонингизга беш кетаман! Жудаям сахийсиз. Бу сухбат икки хафта олдин бўлганди. Мана энди пул берадиган пайтда келса укасига бериб юборибди. Буни эшитган Муроднинг фиғони фалакка чиқди. -Жиян, берсам укангга бердим бегона эмаску!-тоғаси уни муросага чақирмоқчи бўлди.-Кейин, укангни ахволи оғир, операция қилиш керак экан. -Э-э, Ахрор лўлини эшагиданам бақувватку укам. Кучи бор ўзи ишлаб топаверади-да. Мухаммаджон катта жиянига қараб туриб хайрон қоларди. Бир қориндан талашиб тушган укасига шуми мехр-оқибат?...... Давоми 09:00 да