uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 112 201 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 112 201 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

112 194
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг... - Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг... - Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар... - Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар. - "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг... У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган. - Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 вер 2024, 02:01

ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ? Ҳозирги кунда шов-шу бўлаётган "Хитой Мўжизаси" қандли диабетни даволаши қанчалик ҳақиқатг
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ? Ҳозирги кунда шов-шу бўлаётган "Хитой Мўжизаси" қандли диабетни даволаши қанчалик ҳақиқатга яқин? Биз ҳам Пекиннинг етакчи шифокори, тиббиёт ва кимё фанлари доктори, кўплаб халқаро мукофотлар соҳиби доктор Лу Сянга шу саволни бердик! Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/93doKX/ (Хитой нафақат иқтисодиёт, балки тиббиёт соҳасида ҳам лол қолдирмоқда!)
30 вер 2024, 01:59
01 жовт 2024, ~01:26

ХОЗИРГИ КУН МАВЗУСИ Борди келди йўқолди, Айтайми сабабини... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 вер 2024, 01:45

Ажаб замонлар келди. Аввал бойлар ҳақиқий бой бўлган. Закот берадиган маблағи бўлган, уйлари ҳам, кийимлари ҳам бошқаларникидан ажралиб турган. Қиёматда сўроғи камбағалникидан оғирроқ бўлишини ҳис қилган, шу сабабли охиратининг тадоригини кўрган. Етим боққан, масжид қурдирган, йўқсилларга ёрдам берган. Ҳозир ҳамма бир-биридан ўтаман дейди. Уйини кредитга олади, машинаси кредит, кредит олиб қаср қуради, кредитга данғиллама тўй қилади, қарабсизки кўзини очиб юмгунича кексалик остонасига келиб қолади. Аслида, дунёда ҳамманинг ризқи ўлчаб қўйилган. Аллоҳ буюрганидан ортиғини ҳеч ким ололмайди. Тиришиб-тирмашиб, охири йўқ узун орзуларга берилиб яшаш инсонни руҳан чарчатади, ҳаловатини олади. Олдин одамлар деярли бир хил—оддий яшаган. Битта маҳаллада битта-яримта бой бўлса бўлган, бўлмаса йўқ. Оддий одамлар бир-бирининг уйига бемалол кириб-чиқиб юрган. Ким ўзарга, киши кўрсинга қилинадиган амаллар бўлмаган. Уй-жойидан уялмаган. Сарамжон-саришта ҳовлиларда ўнталаб фарзандларни вояга етказганлар. Оталаримиз битта ишда ишлаб шунча болани бемалол боқиб катта қилган. Тўғри, неъматлар ҳозиргидек бисёр бўлмагандир, аммо ўша уйларда ҲАЛОВАТ бўлган. Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 вер 2024, 01:01

Turkiyaning mashhur restoranlarida 20% chegirma olishni istaysizmi? Mastercard kartalari orqali to‘lang! 150 dan ziyod oliy t
Turkiyaning mashhur restoranlarida 20% chegirma olishni istaysizmi? Mastercard kartalari orqali to‘lang! 150 dan ziyod oliy toifali turk restoranlari (33 ta restoran tarmog‘i) Mastercard World Black Edition va World Elite kartalari orqali to‘langanda chegirma taqdim etadilar. QR-kodni saqlab qo‘ying, to‘lovdan oldin uni ofitsiantga ko‘rsating. Mastercard bilan foydali ta'til! Taklif 2024-yil 4-iyundan 30-sentyabrgacha amal qiladi. Instagram | Website
30 вер 2024, 01:00
01 жовт 2024, ~01:26

САЛОМ Салом, инсоф, мен келдим, Дунёда нима гаплар? Дарз еб оғринмадими Юрак деган тарафлар? Салом, меҳр, мен келдим, Ростгўй кўзинг кулдими? Ноҳақликка чидолмай Ёстиғинг ҳўл бўлдими? Салом, виждон мен келдим Фақат айт гапнинг ростин. Чап томонга салгина- Босмадими тарозинг? Салом, қадр, мен келдим Дўстинг меҳр омонми? Қадрсизлик дардидан- Оғринганинг ёлғонми? Салом илҳом, мен келдим Дарвозангни оч, дўстим. Кўрдинг, шеригим қанча- Бири қош, бири кўзим. Гарчи тошқин дарёдек Ўзанимиз ўзимиз. Ўйлаб кўрдим йўқ экан Шеьрдан бошқа дўстимиз. Сайёра Тўйчиева, •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
30 вер 2024, 00:01

Инсон қалби яхшиликка мойил. Ҳар бир инсоннинг кўнглида меҳр бор: гоҳи ошкор, гоҳида яширин. Ҳамманинг онгида яхши фикр бор, амалга ошириш учун уни ниятга айлантиради. Одамзотнинг руҳиятида эзгу ишларга рағбат бор, ҳаракатлари қилган амалларида кўринади. Яхши ниятларингиз Сизни хам эзгу ишларга бошласин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 23:30

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 22:01

Ассалому алайкум ! Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни Аллоҳ ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин, қадирдон. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 21:30

ҒИШТИНГ ҚАЧОН КЕЛАДИ, БОЛАМ ? ✍️Марҳабо Каримова 🎙️Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 11:20

📖 УЙ МУБОРАК Бир йили Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳажга бориб келиш каминага ҳам насиб этди. Ҳаж сафари чоғида дўст-биродарлар орттирдим. Биз билан Илҳомжон деган ўрта ёшлардаги киши ҳам бирга ҳожи бўлиб қайтди. Бир марта у бизларни янги қуриб кўтарган уйига  таклиф  килди. Жума намозида кўришиб, уч-тўрт ҳожини машинасига  миндириб ўзи яшайдиган маҳаллага олиб жўнади. Қўшқават қилиб  солинган  ҳашаматли  иморат олдига бориб машинадан тушганимизда, тўғриси, ҳаммамиз анграйиб қолдик. Чунки бундай ҳашаматли иморатни бирортамиз кўрмаган эдик. Бирин-кетин остона ҳатладик. Илҳомжон бизни иккинчи қаватга бошлади. Иккинчи қават ҳам ҳайҳотдай кенг бўлиб, ўртада дастурхон безатилган. Дастурхон атрофида жойлашиб олгандан кейин ёши улуғроғимиз, уй эгасининг касб-корига,  умрига,   ризқига барокат тилаб дуо қилди. Мезбон  хизматга киришиб, турли  таомларни олдинма-кетин узата бошлади. Ҳожиларнинг   суҳбатлари  қизиди.  Сукут  сақлаб турган  асли китоблик  бир  ҳожи  хўрсиниб: “Эй  биродарлар,  одамзод  яхши  емай,  яхши  киймай,  кеча-кундуз оромини йўқотиб,  қанча  машаққатлар эвазига мана бундай иморатларни қуради, бу ҳазилакам иш эмас, ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин  бу  кошонада қанча яшашларини  билмайдилар-да”, деб турганида  мезбон  чой кўтариб кириб қолди. Шунда  ҳожи бирданига қутловини бошлаб юбориб: ”Эй дўстим, бу  “временка” лар қутлуғ  бўлсин, илоҳим, роҳатини кўринг, асло кам бўлманг”, дея дуо қилиб қолса бўладими. Қолганлар ҳам қўл кўтарган ҳолида таққа тўхтади. Бир-бирларига қараб уй эгасининг авзойини кузата бошлади. Бундай дуони кутмаган уй эгаси олдинига нима дейишини билмасдан бир оз жим бўлиб қолди. Бироқ гап нимага ишора қилинганини тушуниб олмасдан нотўғри эшитмадимми, дегандек, ҳожининг сўзига тузатиш киритмоқчи бўлди: ”Тақсир, бу  уйлар “временка”  эмас, ҳақиқий иморат, пишиқ ғиштдан кўтарилган, ҳамма ишлатилган нарсалар тозаси, ҳов анави ерда учта   ҳужралар “временка” эди, вақтида отамиз қурган, ўшаларни бузиб ҳозирги иморатни кўтардим, деб  тушунтира  кетди. Сал орага нохушлик оралагандай бўлди. Таомдан сўнг  чой  устида суҳбат  давом  этди. Бироқ уй эгасининг авзойидан хафа бўлгани сезилиб турарди. Чунки унинг неча йиллаб қилган меҳнати ва сарф-харажатини оддий “временка” қадрича олмагани аламини келтириб турарди. Буни англаган китоблик   ҳожи уй эгасини ноқулай ҳолатдан чиқариш мақсадида унга қарата: “Биродар, сиз гапимдан ранжиманг, пастдаги  ҳужраларни   “временка”  деяпсиз,  гапингизга қўшиламан, тўғри,  менимча,   бу  иморатларнинг  хаммаси “временка”,  яъни  вақтинчалик  иморатлар-ку. Нима фарқи бор, ҳаммаси бошпана бўлишдан бошқасига ярамайди.  Мен шуни назарда тутиб гапирган эдим. Одамзодга  қисқа  умр берилган, тез  фурсатда шамолдек ўтиб кетади. Ҳақиқий  иморат деб ота-боболаримиз   ётган  жойдан ато этадиган  икки   қулоч  ерга  айтилади...    Илми  ва  амали  яхшиларга,  халқи ва Ватани  учун  беминнат  хизмат қилганларга, етим-есир, бева бечораларни  ардоқлаганларга,  Аллоҳ таоло ёқутдан  кўшк,  яъни  янги  иморат  тайёрлаб  қўяр  экан...” деди. Азамат НАМОЗОВ меҳнат фахрийси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 10:39

😱Дугонам 1 ойда 30 кг вазн йўқотди десам ишонасизми? Ҳа албатта ишониш қийин, аммо ўзим синаб кўргач бунга ишонч ҳосил қилдим. Бундай тез озиш соғлиққа зиён дейдигонлар албатта видеони охиригача кўринг! Энг қизиғи эса ушбу дамлама ҳаммани уйида топиладигон маҳсулотлардан ташкил топади. 📝Ҳозр сизларга ушбу сеҳрли дамлама рецептни ўргатмоқчиман 👉БУНИНГ УЧУН...
29 вер 2024, 10:29
30 вер 2024, ~10:19

​​ОНАМ А, ОНАМ... (ибрат учун илиндим.) Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб: - Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам: - Мен - дедилар, шунда домла: - Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам: - Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб: - Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик. - Намоз ўқийсизларми? - Йўқ... - Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи... Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом: - Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар... Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди. Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик. Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!? Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади. Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрмисиз? Якинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 09:32

КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН "ЎЗИМ" ГА МАКТУБ 🍂 Азизам, қариганингда.. 1. Хаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми.. 2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил. 3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику. 4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар булмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Мехр тилаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади. 5. "Мен сени ёшингда.." "Сенларни деб умримни ўтказдим.." "Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.." "Одамларни боласига ўхшаб.." каби сузларни асло қуллама. 6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил. 7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла. Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган. 8. Набирали булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил. 9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади. 10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг. ☝️ Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 07:12

Левомекол - бу вазн йўқотишнинг ҳақиқий мўжизавий усули! аммо шифокорлар ҳам, дорихонада ҳам бу ҳақида сизга айтишмайди. "Лев
Левомекол - бу вазн йўқотишнинг ҳақиқий мўжизавий усули! аммо шифокорлар ҳам, дорихонада ҳам бу ҳақида сизга айтишмайди. "Левомекол" ҳар бир уйда бор, лекин 1% одамларгина 100 хил кераксиз дори ўрнига Левомекол қандай қилиб тўғри ишлатишни билишади. Айниқса ҳозирги об-ҳаводаги касалликларга айни-муддао) Ушбу усул сизга тез вазн йўқотишга ва соғлиғингизни яхшилаб, ҳаётингизни + 5 йилга узайтиришга ёрдам беради 👇
29 вер 2024, 07:02
30 вер 2024, ~09:24

​​​​. БИЗ  ҚАРИЯПМИЗ, ДЎСТИМ... Неваралар исмини тез  унутиб  қўясан. Бир коса ош қаёқда, ярмига ҳам тўясан. Гап кўтара оламайсан,  салга қовоқ уясан. Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Иккита гап ортиқча, биттаси камлик қилар. Бир яримта гап топмай фарзандинг  хуноб  бўлар. Насиҳатинг, гапларинг ҳеч кимга ёқмай қолар. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Қўйган нарсанг тополмай  хонангда  гирёнасан. Кўзойнаксиз  бир қарич  чокни ҳам  тиколмайсан Китоб  очсанг  ҳарф сакрар, биттасин тутолмайсан. Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Қулоқ сал оғирлашиб гап эшитмай қоларкан. Билакларинг чойни ҳам кўтаролмай толаркан. Ажин тушиб юзингга, нақш олмалар сўларкан. Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир. Кеча еган овқатинг эсгинангда турмайди. Чаққонгина оёқлар энди тез- тез юрмайди. Кўксингдаги юрагинг бир маромда урмайди. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Ғайратинг бор, кучинг йўқ, мўлжалингда қанча иш. Ҳовлига чиқасану қилолмайсан бир юмуш. Хаёлда битирасан супур, сидир, кир ювиш. Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир. Қон босими ўйнайди, оёқ оғрийди тинмай. Ўтирсанг туролмайсан хонтахтага   тиранмай. Сал  шовқиндан қулоғинг  шанғиллар мисли карнай. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Бир вақт ёққан елвизак касал жойга тегади. Илиқ сувни ичсанг ҳам дарров йўтал тутади. Юрак,  жигар,  буйраклар ўзини эслатади. Бу ёшликнинг  охири,  кексаликнинг бошидир. Баланд пошна туфлилар аста секин паст бўлар. Шиппак, махси, калишлар энди сенга дўст бўлар. "Дард ёмони қарилик" деган ҳикмат рост бўлар. Бу ёшликнинн охири, кексаликнинг бошидир. Ёшликда тотли луқма фарзандларга тутасан. Энди улар тутади, зўрға чайнаб ютасан. Қўша тиллаларингни тақмайсан, унутасан. Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Ҳар ойда келадиган нафақангни кутасан. Санаб, эҳтиёт қилиб дастрўмолга тугасан. Юз минг марта йўқотиб, юз минг марта топасан. Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Шу кунларга етказди, Аллоҳимга минг шукр. Ким етди, ким етмади? Дам олинг, қилинг ҳузур. Ёзгим келганди, ёздим. Ёқмаса минг бор узр. Бу ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Йўғе, тенгдош, бу ахир  кексаликнинг ўзику! Мастура Хожи Она •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 06:28

#Диққат Енг чиройлик одамлар қайси ойда туғулган билиб оламиз🥰 Сиз Қайси ойда туғулгансиз ва неча фойиз чиройликсиз. Туғилган ойингизни танланг қайси ойда туғулганлар чиройлик бўлшаркин😍 Билиш учун пасдаги туғилган ⬇️ойингизни. танланг🤩 🩷 Январь. Февраль. 🩷 🩷 Март. Апрел. 🩷 🩷 Май. Июн. 🩷 🩷 Июл. Август. 🩷 🩷 Сентиябр Октябр. 🩷 🩷 Ноябр Декабрь 🩷
29 вер 2024, 06:03
30 вер 2024, ~05:48

НЕВАРАЛАР ОМОН БЎЛСИН 🎙Раъно Ярашева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 05:01

Барча бобо ва бувиларга набиралари ардоғида юриш насиб қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 04:35

ОТА УЙИМ... Ота уйни соғинмаслик ахир гуноҳ... 🎙Тахмина •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 00:30