uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 112 201 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 112 201 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

112 194
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади. Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир. Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир. Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир. ┉┅━➰🔘➰━┅┉ Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 вер 2024, 00:00

ХАЙР КЎЗОЙНАК - 8 КУН ИЧИДА КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ УСУЛИ! Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири Хаттоки 90 ё
ХАЙР КЎЗОЙНАК - 8 КУН ИЧИДА КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ УСУЛИ! Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири Хаттоки 90 ёшдахам кўриш қобилятини тиклаш мумкин! Операция ва уколсиз Уй шароитида кўриш қобилятини 100% қилиш! Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/HMb47P/ Хаволага ўтинг ва даволаш усулини ёзиб олинг
28 вер 2024, 23:59
29 вер 2024, ~23:50

. 🥀 ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ! Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 23:00

#Хайрли_тонг Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 21:30

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ бугунги ризқингизни барокатли қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ. Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин! Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади,  Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг... Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 20:01

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга  омонатсиз, қадрдон!          Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 12:00

УХЛАБ ҚОЛСАМ УЙҒОТМАНГ ОНА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 11:30

✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан. ✔️Баъзан
✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан. ✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман. ✔️Баъзан сукут қилсамда, кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан. ✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчиликдан кейин енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо шу жумладан кейин енгил ўтади. ✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
28 вер 2024, 11:10

«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламай
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламайсиз-а? Қани энди бўлсайди имкон! Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он. Кўзингизга кўриниб ёмон, Эсламасам эсламайсиз-а? Келмасам бир бўлиб имконим, Қийналиблар кетар виждоним. Менга азиз бўлган инсоним! Эсламасам эсламайсиз-а? Мудраб қолган кўзларни очинг, Ёлғизликни йўлидан қочинг, Келдим мана эшикни очинг! Йўқламасам йўқламайсиз-а? Масофалар бўлса ҳам йироқ, Бегоналар эмасмиз бироқ, Гар қилмасам ўзим қўнғироқ! Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а? Ўзгартирар одамларни пул, Ўз нафсига қилиб қўяр қул, Сиз таниқли, сиз энди машхур! Танишларни танимайсиз-а? Дийдор ширин дейдилар ахир! Қўйинг араз гинаю кибр, Дилдан суҳбат қурайликда бир! Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а? Вақтимизни кетказмай увол, Кўришайлик келмаса малол! Ранжитдими сизни бу савол? Эсламасам эсламайсиз-а? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 10:47

2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда! Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва
2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда! Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради. Танланг қайси мучалда туғилгансиз ва 2025-йилда сизни нималар кутмоқда? А) товуқ, ит, йўлбарс, сичқон Б) қуён, тўнғиз, сигир, от С) қўй, маймун, қуён, балиқ Жавобингизни танланг👇🏻
28 вер 2024, 10:38
30 вер 2024, ~05:48

ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди. Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб телевизор кўраётган экан.
ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди. Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан. Ҳалиги кимса опасига қараб: — Сув опкелинг, — дебди. Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбидан бир алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда эзилди.   Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатадиган кимсалар бор.   «Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.   Ака учун энг яқин инсонлар опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала қилишига йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор. Шайх Нобулсий 📖 Telegram.me/IBRATLI .
28 вер 2024, 09:32

ИЙМАНИБ ҚОЛАСАН МЕҲМОН БЎЛИШГА... 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 06:40

❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камба
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади. ➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади. ➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади. ➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади. ➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади. ➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади. П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 06:15

#Тест 🍫 Расмдаги шоколадлардан бирини танланг ва ўзингизни ҳаётдаги ишонч даражангизни билиб олинг🤔❓ 👇👇👇
#Тест 🍫 Расмдаги шоколадлардан бирини танланг ва ўзингизни ҳаётдаги ишонч даражангизни билиб олинг🤔❓ 👇👇👇
28 вер 2024, 06:01
29 вер 2024, ~06:05

УЙГА ҚАЙТГАН АЁЛГА ҚИЙИН 🎙Азалбегим Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони
28 вер 2024, 05:30

Шунақа укалар хам бор...😔 Аллоҳим, жигарлар орасида меҳр-муруватингни дариғ тутма •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 05:01

Ота ховлида қолган ЭРКАКлар ва уларнинг турмуш ўртоғи КЕЛИНлар диққатига! Турмуши ўхшамай қайтиб келган опангиз, синглингиз ёки қизингиз ноиложликдан ўзининг ота уйига қайтиб кирди... Негаки бу ховлида унинг хам меросдан ўз улиши бор. Уларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлинг. Бераётган таомингиз эса эхсонларнинг энг буюкларидан бўлишини билиб олинг. Уларни ўз химоянгизга олинг.  Ана шундай қилишингиз хақиқий ЭРКАКнинг иши бўлади. Сизлардан Аллоҳ  рози бўлади,  ота- оналарингизнинг рухи шод бўлади. Албатта ана  шундай яхши муомалангиз ва муносабатингизга улкан ажрлар оласиз. Иншааллоҳ! Ўша аёлга ва унинг боласига солган қовоғингиз,  қилган димоғ-фироғингиз вақти келиб ўзингизнинг фарзандларингизга ва авлодларингизга 70 марта ортиғи билан қайтиши мумкин. Аллоҳ сақласин! Ризқ Аллоҳдандир!!! Сиз хақиқий мўъмин бўлиб, қариндошлик риштасини маҳкам тутсангиз, сийлаи раҳмни узмасангиз - Аллоҳ сиз кутмаган тарафдан хожатларингизни равон, мушкулларингизни осон қилиб, барака бераверади. Иншааллоҳ! Хар бир инсон хонадонига қайтиб келган муниса аёлнинг ўрнига ўзини бир оз қўйиб кўрсин... Уларга ҳам осон эмас... Уларга ҳам хавас эмас... Хеч кимни шундай сарсон ва ноилож қилиб қўймасин... Хамма ўзини яқинларига назар солсин. Имкони борлар биринчи ўринда ана шундай холатдаги қариндошларига ёрдам берсин. Ана шу ўксик кўнгилларга мурувват қилиб, уларни қалбини шод қилсин. Ана шунда хикмат бор. Ана шунда кўплаб ажрлар бор... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 04:30

ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 03:30

​​​ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм қилсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан Ўзи асрасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 03:01

АКА ОТА ЎРНИДАДИР Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар". (Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган). Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир. Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар. "Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 вер 2024, 02:00