uk
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 118 759 підписників, посідаючи 276 місце в категорії Релігія і духовність та 438 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 118 759 підписників.

За останніми даними від 09 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -566, а за останні 24 години на 235, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 28.53%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 19.43% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 33 839 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 23 043 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 38.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 10 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

118 759
Підписники
+23524 години
+1 7667 днів
-56630 день
Архів дописів
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲 🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер. 🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра! 🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла. 🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла! 🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар. 🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла! 🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга ш
Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин! Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла! Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин! Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза  айла! Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма! Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида улашинг 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Баъзида дардлар ҳам даво бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ эса билгувчидир... Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сиз эса ҳамон тирик ва қойимсиз! Шукр қилинг, дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам нохуш ўтмишингизни ўйлашни бас қилинг! Сўзлари асарга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

ДЕПРЕССИЯ - НОШУКРЛИК демакдир... 🎙Раъно Мўминова Ўзингизни оқлаш учун кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни  кўрсатади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл руҳшунос хузурига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди. - Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг. Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди. Фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлай бошлади: - Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен табассум хам қилмай қўйдим. Чунки, хаётимдан мазмун йўқолган, ўзим эса хеч кимга кераксиз инсонга айланган эдим. Ҳатто ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим. Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди. Мен унинг холоскори эдим ва мен унга керак эканлигимни хис қилдим... шу он неча ойдан буён илк маротаба табассум қилдим. Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени керакли инсонга айлантириб, табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга ёрдам қилиш, далда бўлиш менга бахт олиб келар?! Эртасига мен ширинлик пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим. Ўша кундан бошлаб ҳар куни мен бошқа инсонларга ёрдам қилишга ҳаракат қиладиган бўлдим. Ҳар сафар уларга кичик бўлсада далда беролганимдан, ўзимдан мамнун бўламан. Хозирги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга далда бўлиш орқали керакли, қадрли инсонга айландим. Эндиликда табассумни, яхшилик илинишни канда қилмайман. Шу менинг бойлигим - бахтим. Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди. Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонлар бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир. БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА Феруза Турғунова таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ШУКР ҚИЛМАЙ ҚЎЙДИК... Уйқу келмай кўзимга бу тун. Юрагимни тирнар аламлар. Айтинг бизга не бўлди бугун. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Ўққа чўққа урибон ўзини. Кўзлаяпмиз ёруғ юлдузни. Молу давлат кўр қилиб кўзни. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Бўлсин жоним омон деймизу. Бахт келсин биз томон деймизу. Ношукурлик ёмон деймизу. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Меҳр деган ҳисни унутдик Дунёни деб ўзни унутдик. Фақат шу  бир сўзни унутдик. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Нафс баридан келганда устун. Мол талашиб ўтяпмиз бугун. Аллоҳ берган неъматлар учун. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Билинг шундай кетаверсак жим. Бир кун бўлар қиёмат қойим. Айтасизлар недур хатойим. Шукур қилмай қўйдик одамлар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сиз кутмаган савол чиқди 🤔 Қабрнинг устига нима учун бундай қўйиб қўйилган буни ким билади айтингларчи...? Сизнинг фикрингизча нимага

👀 Келинг кўз нурингизни текшириб кўрамиз Расмда қайси ҳайвонни тасвирланган?? ЖАВОБЛАРИ👇
👀 Келинг кўз нурингизни текшириб кўрамиз Расмда қайси ҳайвонни тасвирланган?? ЖАВОБЛАРИ👇

Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди. — Алло даданг қани? — Дадам ҳаммомда! — Ойинг қани? — Ойим ҳам ҳаммомда! — Ойи
Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди. — Алло даданг қани? — Дадам ҳаммомда! — Ойинг қани? — Ойим ҳам ҳаммомда! — Ойингми, дадангми ҳаммомдан чиқса менга телефон қилишсин! — Улар ҳали бери чиқишмайди, чунки мендан вазелин сўрашганда, мен билмай ДАВОМИ 😂👇

Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро яхши келишишади” деб ўйлам
Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро яхши келишишади” деб ўйламанг. “Улар бир бирининг айбларига кўз юмяпти” деб ўйланг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Эрим билан ажрашаман... - Мен эрим билан ажрашмоқчиман, - деди аёл руҳшуноснинг ҳузурига келиб, - менсиз ёлғиз яшаб кўриб бир азоблансин! Шунда қадримда етади, ярамас! - Бундай ҳолатларда, - гап бошлади кўпни кўрган руҳшунос, - барчага бир гапни айтаман: дарҳол ажрашманг. Аввалига эрингизга яхши гапиринг, хурматини жойига қўйинг, мазали таомлар билан сийланг ва меҳр кўрсатинг. Унга севишингизни такрор ва такрор айтинг ва кейин бирданига ажрашиш учун ариза беринг! Шунда қарорингиз унга қаттиқ зарба бўлади, шунда қадрингиз сезилади. Кўрасиз, у ялиниб ёлвориб ажрашмаслигингизни сўрайди. Бир неча ойдан сўнг аёл руҳшуносни учратиб қолди. Руҳшунос берган маслаҳати ҳақда сўради. - Ҳа, унга ортиғи билан ғамхўрлик қилдим! - Яшанг! Энди бемалол ажрашсангиз ҳам бўлади. - Қанақа ажрим? Мен эримни севаман, у ҳам фақат мени дейди. Бу ҳақда бошқа гапирманг... Руҳшунос эса бу галги маслаҳати ҳам бир оилани сақлаб қолишга сабаб бўлгани учун ўзидан мамнун бўлибди.  Нодирабегим Иброҳимова таржимаси 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга у
Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИШОНЧ КУЧИ Лондон. Жарроҳлик амалиётига икки соатча вақт бор. Хамшира бемор ётган хонага кирди, қўлидаги табиий гўзаллик упириб турган гулдастани дераза токчасига қўяр экан бемор қараб шундай деди: Сизни операция қиладиган жарроҳ шифокор ким, биласизми? – Ха билдим Жонсон исмли киши экан. Хамшира яна сўради: – У бу жаррохликка рози бўлдими? – Албатта, нега рози бўлмасин!? Хамшира: – У жуда машҳур шифокор. Ўнминглаб жаррохлик амалиётини бажарган. Ҳаммаси шифо топиб тузалиб кетган. Шунинг учун унда доим вақт муаммо-да. Сизга ваъда берганига ҳайрон бўляпман. – У мени операция қилишга ваъда берган! – Ха, унда сизни омадингиз бор экан. У дунёдаги энг зўр шифокор! Шу суҳбатдан кейин беморни жаррохлик амалиёти хонасига олиб кетишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Бемор буткул тузалиб кетди. Хамшира асли хамшира эмасди. У руҳшунос бўлиб беморни амалиёт учун ана шундай услубда маънан таёрлар эди. У ишини жуда закийлик билан адо этарди. Натижада ҳар бир бемор кўнгли тўқ, табибга ишонган ҳолда жарроҳлик столига ётқизилар эди. Бу нарса илмий исботини ҳам топган яни бемор руҳан хотиржам бўлса, шифо топишига ишонса шунча ижобий натижага эришади. Абдулатиф Атаханов. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо, ният деб қабул қилинади. Яхшиликни ўйла. Яхшиликка ишон. Яхшиликни кут. Ва ҳар доим табассум қил. Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин! Янги кун ва янги имкониятларга МАРҲАБО!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA