ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 759 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 438 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 759 名订阅者。
根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -566,过去 24 小时变化为 235,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.53%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.43% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 839 次浏览,首日通常累积 23 043 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 38。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
118 759
订阅者
+23524 小时
+1 7667 天
-56630 天
帖子存档
118 759
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲
🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин!
Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!
Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!
Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза айла!
Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!
Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Баъзида дардлар ҳам даво бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ эса билгувчидир...
Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сиз эса ҳамон тирик ва қойимсиз! Шукр қилинг, дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам нохуш ўтмишингизни ўйлашни бас қилинг!
Сўзлари асарга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
118 759
ДЕПРЕССИЯ - НОШУКРЛИК демакдир...
🎙Раъно Мўминова
Ўзингизни оқлаш учун кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл руҳшунос хузурига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди.
- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.
Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.
Фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлай бошлади:
- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен табассум хам қилмай қўйдим. Чунки, хаётимдан мазмун йўқолган, ўзим эса хеч кимга кераксиз инсонга айланган эдим. Ҳатто ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.
Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди. Мен унинг холоскори эдим ва мен унга керак эканлигимни хис қилдим... шу он неча ойдан буён илк маротаба табассум қилдим.
Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени керакли инсонга айлантириб, табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга ёрдам қилиш, далда бўлиш менга бахт олиб келар?!
Эртасига мен ширинлик пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.
Ўша кундан бошлаб ҳар куни мен бошқа инсонларга ёрдам қилишга ҳаракат қиладиган бўлдим. Ҳар сафар уларга кичик бўлсада далда беролганимдан, ўзимдан мамнун бўламан.
Хозирги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга далда бўлиш орқали керакли, қадрли инсонга айландим. Эндиликда табассумни, яхшилик илинишни канда қилмайман. Шу менинг бойлигим - бахтим.
Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди.
Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонлар бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир.
БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА
Феруза Турғунова таржимаси

ШУКР ҚИЛМАЙ ҚЎЙДИК...
Уйқу келмай кўзимга бу тун.
Юрагимни тирнар аламлар.
Айтинг бизга не бўлди бугун.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Ўққа чўққа урибон ўзини.
Кўзлаяпмиз ёруғ юлдузни.
Молу давлат кўр қилиб кўзни.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Бўлсин жоним омон деймизу.
Бахт келсин биз томон деймизу.
Ношукурлик ёмон деймизу.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Меҳр деган ҳисни унутдик
Дунёни деб ўзни унутдик.
Фақат шу бир сўзни унутдик.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Нафс баридан келганда устун.
Мол талашиб ўтяпмиз бугун.
Аллоҳ берган неъматлар учун.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Билинг шундай кетаверсак жим.
Бир кун бўлар қиёмат қойим.
Айтасизлар недур хатойим.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Сиз кутмаган савол чиқди 🤔
Қабрнинг устига нима учун бундай
қўйиб қўйилган буни ким билади
айтингларчи...?
Сизнинг фикрингизча нимага
118 759
Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди.
— Алло даданг қани?
— Дадам ҳаммомда!
— Ойинг қани?
— Ойим ҳам ҳаммомда!
— Ойингми, дадангми ҳаммомдан чиқса менга телефон қилишсин!
— Улар ҳали бери чиқишмайди, чунки мендан вазелин сўрашганда, мен билмай ДАВОМИ 😂👇
118 759
Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро яхши келишишади” деб ўйламанг. “Улар бир бирининг айбларига кўз юмяпти” деб ўйланг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Эрим билан ажрашаман...
- Мен эрим билан ажрашмоқчиман, - деди аёл руҳшуноснинг ҳузурига келиб, - менсиз ёлғиз яшаб кўриб бир азоблансин! Шунда қадримда етади, ярамас!
- Бундай ҳолатларда, - гап бошлади кўпни кўрган руҳшунос, - барчага бир гапни айтаман: дарҳол ажрашманг. Аввалига эрингизга яхши гапиринг, хурматини жойига қўйинг, мазали таомлар билан сийланг ва меҳр кўрсатинг. Унга севишингизни такрор ва такрор айтинг ва кейин бирданига ажрашиш учун ариза беринг! Шунда қарорингиз унга қаттиқ зарба бўлади, шунда қадрингиз сезилади. Кўрасиз, у ялиниб ёлвориб ажрашмаслигингизни сўрайди.
Бир неча ойдан сўнг аёл руҳшуносни учратиб қолди. Руҳшунос берган маслаҳати ҳақда сўради.
- Ҳа, унга ортиғи билан ғамхўрлик қилдим!
- Яшанг! Энди бемалол ажрашсангиз ҳам бўлади.
- Қанақа ажрим? Мен эримни севаман, у ҳам фақат мени дейди. Бу ҳақда бошқа гапирманг...
Руҳшунос эса бу галги маслаҳати ҳам бир оилани сақлаб қолишга сабаб бўлгани учун ўзидан мамнун бўлибди.
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
118 759
Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
ИШОНЧ КУЧИ
Лондон. Жарроҳлик амалиётига икки соатча вақт бор. Хамшира бемор ётган хонага кирди, қўлидаги табиий гўзаллик упириб турган гулдастани дераза токчасига қўяр экан бемор қараб шундай деди: Сизни операция қиладиган жарроҳ шифокор ким, биласизми?
– Ха билдим Жонсон исмли киши экан.
Хамшира яна сўради:
– У бу жаррохликка рози бўлдими?
– Албатта, нега рози бўлмасин!?
Хамшира:
– У жуда машҳур шифокор. Ўнминглаб жаррохлик амалиётини бажарган. Ҳаммаси шифо топиб тузалиб кетган. Шунинг учун унда доим вақт муаммо-да. Сизга ваъда берганига ҳайрон бўляпман.
– У мени операция қилишга ваъда берган!
– Ха, унда сизни омадингиз бор экан. У дунёдаги энг зўр шифокор!
Шу суҳбатдан кейин беморни жаррохлик амалиёти хонасига олиб кетишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Бемор буткул тузалиб кетди.
Хамшира асли хамшира эмасди. У руҳшунос бўлиб беморни амалиёт учун ана шундай услубда маънан таёрлар эди. У ишини жуда закийлик билан адо этарди. Натижада ҳар бир бемор кўнгли тўқ, табибга ишонган ҳолда жарроҳлик столига ётқизилар эди.
Бу нарса илмий исботини ҳам топган яни бемор руҳан хотиржам бўлса, шифо топишига ишонса шунча ижобий натижага эришади.
Абдулатиф Атаханов.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 759
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо, ният деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.
Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!
Янги кун ва янги имкониятларга МАРҲАБО!!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA