uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 039 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 039 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
#Кун_таронаси 🎵"ЖИГАРЛАРИМ" 🎬 Дилдора Ниёзова ижросида. Якшанба - бир бирларини соғинган жигарлар учун дийдор куни! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 лист 2024, 01:02

Фақат меҳр-шафқатгина малҳам ва дармон бўла олади. Чунки инсон жисмидаги барча касалликлар меҳр озлиги, севги етишмовчилигидан келиб чиқади. Сизни Аллоҳ севсин, меҳрибонларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
02 лист 2024, 23:46

Ассаламу алайкум! Тонгни, айниқса қуёшнинг чиқишини кузатиш маззада! Тонгдаги ажойиб туйғулар кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин! Етказганига шукр! 🍂 Ҳаётимизга кириб келган инсонлар бор-ки, улар қайси бирлари "зилзилалар" билан ва яна қайси бирлари "чақмоқлар" билан (ҳаётимиздан) чиқиб кетадилар. Табризий Мен қолганлардан ўргилайин. Мен кетмаганларнинг садоқатини ва сабрини, Қаттиқ қучоқлаб, қўйиб юбормаганларни тафтини севаман. 🍂 Яшаш учун нима керак деб ўйлайсиз?Барча ўйлаганингиз тўғри.Ўйлаганингизга қўшимча равишда айтай, инсонни яшаётганнини ҳис қилиши учун уни ҳар куни қаттиқ қучиш керак экан. Айниқса болажонларни Аммо катталарга ҳам аёлми, эркакми бу туйғу жуда керак. Инсонни қаттиқ қучиш кераклик, меҳр-муҳаббат ҳиссини кучайтиради, бу инсонни саломат бўлишида жуда муҳим. Инсон муъжиза. Биргина қучиш билан инсонни ёмон хаёллардан ва барча ёмонликлардан халос этиш мумкин экан. Ажойиб-а? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
02 лист 2024, 23:02

Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган яхшиларим,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 22:00

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 21:02

✨Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъмат ва имконлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ сизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!         ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 12:01

Ҳаёт сиз ўйлаганингиз ва ҳис қилганингиз каби бўлади... Ҳар қандай холатда бахтни ҳис қилиб яшанг... Нимадандир нолисангиз ўшандай хира ҳаётда яшаб ўтаверасиз... Аёллар кўпинча ўз жуфтларидан нолишади... - Менга тақиқ қўйганлар, бемалол юролмайман, деб.. Бу бахт эканини, ҳар ерга ризқ топиш учун бориб, қийналиб ишлаб юрадиган аёлдан сўранг... - Аёлим эрта келинг, деб тайинайверади, деган эркаклар, Бу бахт эканини уйига боришни истасаю, имкони бўлмаётган эрлардан сўранг... Турмушидан норози қадирлигим... Ўзингиздан пастроққа қаранг... Нотинч юртлардаги воқеаларни кузатиб кўринг... 🍃 Хуллас азизим ҳар ондан бахтни туйиб қувониб яшанг Хайрли оқшом қадрдоним... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 10:45

КЎНГЛИМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 08:02

Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг: Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар😊 1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг. 2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг. 3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретини айтинг. 4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг. Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди. Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади. Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг: 1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг. 2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг. 3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг. 4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг. Буниси осонроқ кечди, тўғрими? Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ. Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади. Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш муҳим эмасми? Сиз ҳам кимларгадир  шундай қадрлисиз, азиз инсоним! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 07:31

Бўлган воқеа 😥 👳‍♂Бир савдогар йигит, савдо орқасидан бойиб кетибди, ва хотинига яна уйланмоқчилигини айтибди, хотини йиғи сиғи қилиб қозининг олдига боришибди, қози эр-хотинни арзини тинглаб бўлгач, қовун келтиришларини буюрибди, қовунни савдогарга бериб узунчоқ қилиб тенг иккига бўлишини айтибди, савдогар бу ишни ажойиб тарзда уддалаб қовунни хажми ва вазни хатосиз тенг иккига бўлибди, аммо қози савдогарга иккинчи мартта уйланишга лойиқмассан дебди, савдогар нима учун дебди? Қози шунда савдогарга қовунни кўрсатиб... Давомии😳👇
02 лист 2024, 07:18
03 лист 2024, ~20:36

​​​​ШУКР  АЙТИНГ,  АЗИЗЛАР... 📖 Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.    Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди. Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар дуолар ижобатини ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан  банд эди.    Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди. Мен билан келган фаришта айтди: – Бу – Шукр бўлими, неъматларнинг зиёдаси ва баракаси шу жойдан юборилади. – Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен. Фаришта хўрсинди ва хафалик билан деди: – Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлар жуда кам шукр айтади. – Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен. – Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 03:01

Қалбингиздаги гўзал хисларни яқинларингиздан қизғонманг. Аёлингиз ёки қизингиз мақтовга сазовор бирор иш қилса, мақтаб, уларн
Қалбингиздаги гўзал хисларни яқинларингиздан қизғонманг. Аёлингиз ёки қизингиз мақтовга сазовор бирор иш қилса, мақтаб, уларнинг борига шукр айтинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларга шукр айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмаган бўлади”, деганлар. Имом Термизий ривояти •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 02:31

​​​​АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР (жуда ибратли) Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб келишибди. Улардан бирининг уйида ҳар кун уруш жанжал бўларкан. Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар. Ахири урушқоқ аёл эрига дебди: – Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар ёки уришсалар хам ташқарига эшиттиришмайдиларми? Урушқоқ аёлнинг эри беркиниб, аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчанинг полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йўлакчада поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди. Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: “Ана энди тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!” Шу вақт ичкаридан оила бекаси югуриб чиқди-да – Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман – деса. Хожаси: – Ҳечқиси йўқ, бекам, менинг ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди, – дебди. Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди. – Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим! Уларнинг уйида "айбсизлар" яшар экан, бизни уйимизда эса "айбдорлар"... P.S.: Биродарлар, бир-биримиздан айб қидиравермайлик... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 02:00

02 лист 2024, 01:22

Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг: Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар😊 1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг. 2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг. 3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретини айтинг. 4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг. Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди. Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади. Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг: 1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг. 2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг. 3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг. 4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг. Буниси осонроқ кечди, тўғрими? Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ. Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади. Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш муҳим эмасми? Сиз ҳам кимларгадир шундай қадрлисиз, азиз инсоним! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 01:01
02 лист 2024, ~01:10

Ассаламу алайкум Кун хайрли бўлсин, қадрдон... 🍂 Розилик билан ҳаёт зийнатланади! Табассум билан муаммолар енгиллашади! Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! Дуолар билан мушкуллар осон бўлади! 🍂 • Аллоҳ сизга шундай КЎЗ берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг. • Сизга шундай ҚАЛБ берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг. • Сизга шундай ТОҚАТ берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг. • Сизга шундай ЗАБОН берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг. • Сизга шундай УМР берсинки, ҳар дам Аллоҳнинг зикрида бўлинг! 🍂 Бугунингиз ҳар кунгидан мазмунли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 лист 2024, 00:01

#Хайрли_тонг Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!  Бугунги кунингиз савобларда ажри баланд, яхшиликларни файзи зиёда бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 22:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 20:20

#Хайрли_тун Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин! Ҳайрли оқшом, қадирдон. Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 12:50

​​Ибн Авн айтадилар: “Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки, амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан. Гуноҳларингдан хам х
​​Ибн Авн айтадилар: “Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки, амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан. Гуноҳларингдан хам хотиржам бўлма. Чунки, уларнинг мағфират қилингани хам билмайсан.” Ибн Абу Дунёнинг “Тавба” китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 12:40