uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 039 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 039 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
Уч киши ҳаждан қайтар чоғда шайх Ашраф Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ (1943 йил вафот этган)ни зиёрат қилмоқчи бўлишибди. Бу уларнинг илк кўришишлари эди. Кутиб ўтирар эканлар, улар олдига шайх чиқиб келди ва улардан исмларини сўради. Улар навбат билан жавоб беришди: - Мен ҳожи Фалончи.. - Мен ҳожи Пистончи.. - Мен ҳожи Писмадончи..   "- Сиз ким бўласиз?" дейишди улар ҳам..  (афтидан, шайхнинг камтарлигидан, оддийлигидан бу одамнинг кимсан шайх Ашраф бўлиши уларнинг хаёлига ҳам келмаган чоғи). - Намозхон Ашраф Таҳонавий, - деди шайх ҳам. - Нега ўзингизни ундай деб танитаяпсиз? - дейишди улар. - Сизлар умрингизда бир марта ҳаж қилиб ўзингизга "ҳожи" деган лақаб тиркаб олибсиз. Мен узун йиллар бўйи ҳар куни беш маҳал намоз ўқийман, нима, намозхонман дейишга ҳаққим йўқми? - деб жавоб берди шайх..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 12:31

#ибрат Дунё уч кундан иборат: • кеча - уни яшаб бўлдик, энди қайтмайди; • бугун - уни яшаяпмиз, бардавом бўлмайди; • эрта - унда биз қаерда бўламиз: ҳаётдами, қабрдами билмаймиз. Шундай экан, кечиримли бўлинг, арзимас нарсага маҳзун бўлманг, бу дунё фоний, қадри йўқ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 09:30

ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади? — бир мусулмонни шарманда
ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади? — бир мусулмонни шарманда қилмасак; — биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак. Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар. — гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар? — имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак. Роббим, айбларимизни яширгин! "Ҳикматлар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 09:02

Телефонингизни Оҳирги Рақимини Босинг. Қанчалик Омадли Инсон эканлигизни билиб Олинг 👇
Телефонингизни Оҳирги Рақимини Босинг. Қанчалик Омадли Инсон эканлигизни билиб Олинг 👇
01 лист 2024, 08:50
02 лист 2024, ~07:33

​​. 🕌   КАНДАЙ КИЛИБ...❓           (албатта ўқинг) ☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин? Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин? Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади? Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бора айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг) ☘️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин? Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг. ☘️Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин? Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг. ☘️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин? Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин? Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин? Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин. Жавоб: Шу рисолани тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 08:20

☝️Дуолар ижобат бўладиган вақтдан огоҳ бўлинг! Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Жума куни ўн икки соатдир. Қайси
☝️Дуолар ижобат бўладиган вақтдан огоҳ бўлинг! Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Жума куни ўн икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатдан изланглар», дедилар. (Абу Довуд : 1048) ☝️Ғафлатда қолманг ва яқинларингизга ҳам эслатинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 07:51

КАҲФ СУРАСИ (Таржимаси билан) 🎙Муҳаммадлойиқ қори. #Кун_хадиси Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар. Аллоҳ жума кунини барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
01 лист 2024, 06:42

ТАВБА ҚИЛДИМ... 🎥Ниғматов Иброхим 🎙Жахонгир Мажидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 06:40

#Ривоят Хазрати Мусо (а.с.) Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди: - Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат! Парвардигор Пайғамбарига айтди: - Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир. Хазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан бехол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа хеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Хазрати Мусо: - Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? - деб сўради. Шунда Парвардигор: - Эй Мусо, қудратим хаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг хисобини бермагунича жаннатга қўймайман, - деди. Биз Жавоб бера оламизми? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 06:14

АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰 (1) (8) (11) (16) (21) (26) (2) (6) (13) (19) (23) (30) (3) (10) (15) (20) (22) (27) (4) (7) (12) (17) (25) (29) (31) (5) (9) (14) (18) (24) (28) КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇
01 лист 2024, 06:00
02 лист 2024, ~07:32

ЧОРА  БОРМИ?!.. 🎙Аброр Мухтор Алий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 05:39

​​ИСЛОМ  НИМА? – Мулойим сўзлаш: «Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят); – Тўғри юриш: «Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят); – Кўзни тийиш: «Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят) – Қулоқни тийиш: «Жосуслик қилманглар»  (Ҳужурот сураси, 12-оят) – Тўғри ейиш: «Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят). – Тилни тийиш: «Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 04:46

Ибодатларингиз қабул бўлсин! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳларидан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 03:40

Ибодатларингиз қабул бўлсин! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳларидан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 03:11
01 лист 2024, ~03:11

​​НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА! Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам. Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади. 🍀Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошласа! 🍀Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деса! 🍀Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» деса! 🍀Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтса! 🍀Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» деса! 🍀Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» деса! 🍀Ва кеча-ю кундуз тилидан «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимаси тушмаса! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 03:11

#Илтижо АЛЛОҲИМ,  БАЙТИНГГА  ЧАҚИРГИН  ЯҚИНЛАРИМНИ Аллоҳим, хаммани байтингга  чақир... Ажойиб шер... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 02:47

#Жума_муборак Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 02:02

#ИЛТИЖО ​​АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим! РОББИМДАН сизга деб умр тиладим! Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга, Нурли бир чиройли ТАҚВО тиладим! Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб, Оҳир дам кучли  бир ИЙМОН тиладим! Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК сўраб, МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим! Қиёматда АРШнинг соясин сўраб, ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим! ФИРДАВСда Росулим суҳбатин сўраб, РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
01 лист 2024, 01:40

​​ДУО  ҚИЛАЙЛИК Етса раҳмат етмаса узр дедилар Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар. Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож Топмасак ёрдам беришга илож Дуо учун ахир олинмайди бож, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал, Тўплагунимизгача кўп яхши амал. Танисак ҳам бир-бирларимизни сал, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Дуо қилмоқдикни айласак одат, Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат. Шу сабаб айбимизни кечирса шояд, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси, Дуо қилганларнинг бўлай фидоси. Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 01:00

​​​​Дуойим қабул бўлсин десангиз... 1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур. 3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак. 4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор. 5. Таҳоратли бўлиши лозим. 6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур. 7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин. 8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор. 9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак. 10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин. 11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим. 12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур. 13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади. 14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор. 15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак. 16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 лист 2024, 00:41