uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 039 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 039 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
#Тарқатинг • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди. • "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради. • "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди. • "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди. • "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди. • "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди. • "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди. • "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 23:00

“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди. Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади. Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 22:31

😱ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УҚИСИН Простатитни узингиз тузатинг! Проста-титни энг зур душмани топилди...😍 ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИ
😱ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УҚИСИН Простатитни узингиз тузатинг! Проста-титни энг зур душмани топилди...😍 ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИЙ ДОРИЛАРСИЗ, УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ!
🔈БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/andro/boss/11 http://dexpress24.tilda.ws/andro/boss/11
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги☝️ хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️ ▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
05 груд 2024, 22:30
07 груд 2024, ~09:30

Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил. Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.! Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.! Амин. Жума муборак аҳли ислом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 21:00

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 20:30

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони
05 груд 2024, 20:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.         ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ  МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 19:01

#Жума_муборак Ассалому алайкум! Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар. 🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 18:30

КАҲФ СУРАСИ (Таржимаси билан) 🎙Муҳаммадлойиқ қори. #Кун_хадиси Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар. Аллоҳ жума кунини барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
05 груд 2024, 18:01

Таҳажжуд нима дегани? — Таҳажжудми... инсон ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингни
Таҳажжуд нима дегани? — Таҳажжудми... инсон ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд.. Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради Таҳажжудга эса Робби чақиради. – Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос. – Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди. – Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади. Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 17:30

​​ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ Бу дунёда бугун борман, эртам гумон.. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон. Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб ! Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб... Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана? Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна? Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Назар солгин шам оловнинг ўйноғига! Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига! Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак... Остонамда жоним учун келган Малак .. Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 17:02

Ўтган кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор... Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги муборак кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди. Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у хам деярли ўтиб бўлди. Эртанги жума кунингиз ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин! 🌙Хайрли тун, азизим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 11:00

Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади. Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан. Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни. Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ. Биров орқангдан пичоқ уради, биров қалбингдан. Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма. Чунки, дунё даласида ҳар биримиз экканимизни ўрамиз, қадрдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 10:40

🥀 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхш
🥀 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар... Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар... Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар... Ва сукут қиладилар... Сукутда сўзлайдилар... Умида Азиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 10:20

ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ ✅ Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади. ✅ Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг. ✅ Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади. ✅ Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Вужудингиз кислородга тўйинса, анча енгил тортасиз. ✅ Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади. ✅ Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул. ✅ Ёмонликни унутинг, яхшиликни эса ҳеч қачон унутманг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 09:50

Соса-соla га ҳўжалик совунни солсангиз борми, нима бўлиши етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган! Дугонамникига борганимда колага
Соса-соla га ҳўжалик совунни солсангиз борми, нима бўлиши етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган! Дугонамникига борганимда колага совун қўшиб аралаштириб қолса бўладими. Кўриб оғзим очилиб қолди. Шу заҳоти уйга бориб колага уйдаги қолдиқ совунларни солиб аралаштира бошладим. Ростан ҳам ҳаммада ўхшаркан. Энг қизиғи бу ишимдан кейин қайнанамни олдида ҳурматим ҳам ошиб кетти. Гап шундаки 0.5 колага совунни солиб, бироз аралаштиргандан сўнг… Батафсил👇🏻
05 груд 2024, 09:41
06 груд 2024, ~10:23

– ОНА, сизга айтолмаган дарё-дарё дардларим бор... Ота-онага қилинган яхшиликларнинг энг олийси – ғам, муаммо ва оғриғингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар сендан кўра кўпроқ ғам-алам чекадилар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 08:20

Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, у
Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди. — Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг? Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди: — Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтирибсизлар! Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат тортди. Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 07:45

#Долзарб #Албатта_кўринг Зулфия холамиз ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб оёқларига игна санчигандек оғришларидан, уйқусизлик, қабзият каби асоратлардан халос бўлибдилар. 16-18 сахарлари қандай қилиб 6 га тушганликларини ҳам холис айтиб бердилар. Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта юборинг! Зулфия холамиз каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг: 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Биз билан боғланиш учун: 📲+998(55)503-05-05 Телеграм админ: @diabadminn Зулфия холамиз Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани Дўстлик маҳалласидан эканлар, ўзлари билан бориб гаплашиб кўришингиз мумкин.
05 груд 2024, 07:15
06 груд 2024, ~08:50

​​​​#Диний_билим «Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур» Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ички ишларининг ҳаммаси ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади. Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига, ўзига ишониб топширилган тирикчилик воситаларига хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади. Энг улкан масъулиятлардан бири эса, фарзандни туғиб, чиройли боқиш, етук инсон қилиб тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар. Хулоса қилиб айтилганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг тутадиган ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўла тушуниб етишида қолган, холос. ✍️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ("Бахтиёр оила" китобидан) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 груд 2024, 06:25