ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
111 972
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 23:00
111 972
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 22:31
111 972
😱ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УҚИСИН
Простатитни узингиз тузатинг! Проста-титни энг зур душмани топилди...😍
ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИЙ ДОРИЛАРСИЗ, УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ!
🔈БАТАФСИЛ👇http://dexpress24.tilda.ws/andro/boss/11 http://dexpress24.tilda.ws/andro/boss/11
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги☝️ хавола устига босинг)⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️ ▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
05 12月 2024, 22:30
07 12月 2024, ~09:30
111 972
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.
Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!
Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.
Жума муборак аҳли ислом...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 21:00
111 972
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 20:30
111 972
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
05 12月 2024, 20:01
111 972
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 19:01
111 972
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!
Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.
🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 18:30
111 972
КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)
🎙Муҳаммадлойиқ қори.
#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.
Аллоҳ жума кунини
барчамизга муборак қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
05 12月 2024, 18:01
111 972
Таҳажжуд нима дегани?
— Таҳажжудми... инсон ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..
Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди.
Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.
Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 17:30
111 972
ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ
Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!
Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 17:02
111 972
Ўтган кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор... Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги муборак кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди.
Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у хам деярли ўтиб бўлди.
Эртанги жума кунингиз ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин!
🌙Хайрли тун, азизим...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 11:00
111 972
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади.
Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан.
Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Биров орқангдан пичоқ уради, биров қалбингдан.
Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма.
Чунки, дунё даласида ҳар биримиз экканимизни ўрамиз, қадрдон...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 10:40
111 972
🥀 Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?
Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...
Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...
Умида Азиз
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 10:20
111 972
ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ
✅ Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.
✅ Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.
✅ Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.
✅ Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Вужудингиз кислородга тўйинса, анча енгил тортасиз.
✅ Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.
✅ Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.
✅ Ёмонликни унутинг, яхшиликни эса ҳеч қачон унутманг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 09:50
111 972
Соса-соla га ҳўжалик совунни солсангиз борми, нима бўлиши етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган!
Дугонамникига борганимда колага совун қўшиб аралаштириб қолса бўладими. Кўриб оғзим очилиб қолди. Шу заҳоти уйга бориб колага уйдаги қолдиқ совунларни солиб аралаштира бошладим. Ростан ҳам ҳаммада ўхшаркан. Энг қизиғи бу ишимдан кейин қайнанамни олдида ҳурматим ҳам ошиб кетти.
Гап шундаки 0.5 колага совунни солиб, бироз аралаштиргандан сўнг… Батафсил👇🏻
05 12月 2024, 09:41
06 12月 2024, ~10:23
111 972
– ОНА, сизга айтолмаган дарё-дарё дардларим бор...
Ота-онага қилинган яхшиликларнинг энг олийси – ғам, муаммо ва оғриғингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар сендан кўра кўпроқ ғам-алам чекадилар...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 08:20
111 972
Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтирибсизлар!
Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат тортди.
Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 07:45
111 972
Repost from Қандли диабет
#Долзарб #Албатта_кўринг
Зулфия холамиз ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб оёқларига игна санчигандек оғришларидан, уйқусизлик, қабзият каби асоратлардан халос бўлибдилар. 16-18 сахарлари қандай қилиб 6 га тушганликларини ҳам холис айтиб бердилар.
Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта юборинг!
Зулфия холамиз каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05
Телеграм админ: @diabadminn
Зулфия холамиз Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани Дўстлик маҳалласидан эканлар, ўзлари билан бориб гаплашиб кўришингиз мумкин.
05 12月 2024, 07:15
06 12月 2024, ~08:50
111 972
#Диний_билим
«Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур»
Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ички ишларининг ҳаммаси ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади. Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига, ўзига ишониб топширилган тирикчилик воситаларига хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади.
Энг улкан масъулиятлардан бири эса, фарзандни туғиб, чиройли боқиш, етук инсон қилиб тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар. Хулоса қилиб айтилганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг тутадиган ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди.
«Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўла тушуниб етишида қолган, холос.
✍️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
("Бахтиёр оила" китобидан)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 12月 2024, 06:25
