uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 039 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 039 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
БЎЛГАН ВОҚЕА Бир йили аммам вафот этди. Кейин бир кун ярим кечаси қизини тушига кирибди. - Қизим, мен қабрда азобланяпман, қўшни фалончи холадан 300 дона ғишт қарзим бор эди. Шуни обориб бергин, - дебди. Аммамни қизи эрталабгача ухлолмабди тезроқ тонг отса эди деб. Тонг отиши биланоқ, бориб “хола, онам сиздан нима олган эди”, дебди. “уч юз дона ғи шт олганди. Пулини берсангиз берасиз, бермасангиз шарт эмас, дегандим”, дебди. Хола, кеча кечаси онам тушимга кириб, сиздан олган ғиштни пулини бермагани учун азобланаётганини айтди, деб ғишт эгасини рози қилибди-да, молбозордан битта қўй келтириб, сўйдириб, онасини номидан садақа қилиб юборибди. Ғиштни олди-бердисидан шу икки кампирдан бошқа ҳеч кимнинг хабари йўқ экан. Ўша хола ҳам ёқасини ушлаб гапиради ҳар гал шу воқеа ҳақида.
30 жовт 2024, 04:09

Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида ўзлари яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар... Лев Тол
Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида ўзлари яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар... Лев Толстой Аллоҳ барчамизга яхшиларни ҳамроҳ қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 жовт 2024, 02:20

ОКИЛ ЭР Эрта тонг билан эр барвақт уйғониб, хар доимгидек аёли билан нонушта қилди. Кийимларини кийиб, ишга отланаётган эр ёз
ОКИЛ ЭР Эрта тонг билан эр барвақт уйғониб, хар доимгидек аёли билан нонушта қилди. Кийимларини кийиб, ишга отланаётган эр ёзув хонасига калитларини олиш учун кирса, ёзув столи ва компьютер жихозини чанг билан қопланиб кетганини кўриб, секингина хонадан чиқиб кетибди. Ва аёлига: Азизам, ёзув столимдан калитларимни келтириб беринг, дебди. Аёли калитларни олгани хонага кириб қараса, стол устидаги ғуборга чиройлик қилиб бармоқ билан «Азизам сизни севаман» деб ёзилган ёзувни кўриб қолибди. Аёли тозаликка эътиборсиз бўлганини тушинди... ва хонадан чиқиб, калитларни эрига тутқазар экан, «Сизни тушундим , бундан кейин эътиборли бўламан», деган маънода эрига қараб хижолатли жилмайиб қýйибди. Ха, мана шуни «оқил эр» деб айтса бўлади. Оқил эр аёли хато иш қилиб қўйса, қўпол гапирмасдан балки гўзал муомала билан вазиятни яхшиликка ва хурсандчиликка йўналтиради. Хулоса сиздан... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 жовт 2024, 02:01

🤔 HAMMA ONALARGA NIMA YETISHMAYDI ⁉️ 🤗 VANIHOYAT, SIR OCHILDI‼️
30 жовт 2024, 01:30
31 жовт 2024, ~05:25

#Сизга_аталган Қалби гўзал инсон мехрли бўлар Хар сўзи маьноли сехрли бўлар Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...                     🍁 🍁 🍁     Гўзал қалб соҳибларига          кун хайрли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 жовт 2024, 00:59

🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим
🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/NvFahk/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
30 жовт 2024, 00:59
31 жовт 2024, ~05:25

Кунингизни “Бисмиллаҳ” билан бошланг! Бугун чоршанба – муродбаҳш кун! Чоршанба куни бошланган ҳар иш хайрли бўлади, - дейишган уламоларимиз... Яхши ният билан бошлаган ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Кунингиз хайрли бўлсин! ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 жовт 2024, 00:03

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
29 жовт 2024, 21:40

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 20:30

Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!         Хайрли тун, қадрдон...     Тунингиз  осуда   ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 12:05

САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ. Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди. Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди...” дердим. Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам. Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган...” дерди. Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим. Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди. Бир кун ўтди, икки кун... эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди. Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан... Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим? Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди. Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин...” Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир... Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини Аллоҳ таоло билади.
29 жовт 2024, 11:51

ОТА - ОНАЛАРНИ БОРИДА ҚАДРЛАНГ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 07:40

ОТА Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён: - Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди. - Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг. - Ха, дада. - Қўлингдаги нима? - Неварангизни торт егиси келибди, шунга... - Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир. Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим. - Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим. - Дадам? Нега келяпти эканлар? Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди. - Бу нима, дада? - Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди... Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 07:09

Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰 Январь 🎼 Июль 💔 Февраль 😇 Август 👀 Март 😁 Сентябрь ❤️ Апрель 😌 Октиябрь 😹 Май 😊 Ноябрь 🫶🏻 Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍
29 жовт 2024, 06:59
30 жовт 2024, ~07:06

Кўпчилик ўзларининг камчиликларини сезмайдилар. 🧐 Бахил ўзининг бахиллигини тежамкорлик деб ўйлайди. 🤨 Сурбет одам ўзини ош
Кўпчилик ўзларининг камчиликларини сезмайдилар. 🧐 Бахил ўзининг бахиллигини тежамкорлик деб ўйлайди. 🤨 Сурбет одам ўзини ошкора гапирувчи деб ўйлайди. 😮 Чақимчи ўзини насиҳатгўй деб ўйлайди. 😏 Мағрур ўзини ўзига ишонган деб ўйлайди. 🤔 Кибрли мени ҳурмат қилишларига лойиқман деб ўйлайди. “Тарих муҳрлаган сўзлар •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 06:18

😅Ярим кеча. Азимжон аёлига: — Хотин, уйғон сенда гапим бор. Хотин: — Эээй ухласангизчи... Эр: — Турсангчи! Хотин: — Йўқ, мен
😅Ярим кеча. Азимжон аёлига: — Хотин, уйғон сенда гапим бор. Хотин: — Эээй ухласангизчи... Эр: — Турсангчи! Хотин: — Йўқ, мени уйқум келяпти. Азимжон ҳафа, ошхонага ўтиб, музлатгичдан винони олиб очаётганди, пробка отилиб чиқиб Азимжоннинг пешонасига тегди ва ҳушидан кетди. Шунда 5 ёшли ўғилчаси онасини олдига келиб деди: 
29 жовт 2024, 06:03
30 жовт 2024, ~07:06

Пул одамни ўзгартирмайди! Пул шунчаки кучайтиргич. Агар сен худбин бўлсанг, нима бўлади, биласанми? Кўпроқ пул сени янада худ
Пул одамни ўзгартирмайди! Пул шунчаки кучайтиргич. Агар сен худбин бўлсанг, нима бўлади, биласанми? Кўпроқ пул сени янада худбинроқ қилади. Агар сен сахий бўлсанг, пул сени янада сахийроқ қилади. Пул кучайтиргич. У сени ўзгартирмайди. У «ҳақиқий сен»ни ошкор қилади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 05:00

БAҲЛЛИКДА БАХТ ЙЎҚ... Қашшоқликда кун кечирган, кийишга пойабзали ҳам бўлмаган одам фақирликдан нажот сўраб туну кун дуо қилар, давлатманд бўлишни хоҳларди. “Бойиб кетсам, ҳаммага ёрдам бераман, ҳеч ким оёқ кийимисиз қолмайди”, деб ўзига сўз берарди. Вақтлар ўтиб у жуда бойиб кетди-ю, ўзига берган ваъдаларини унутди. Кундан-кун нафси бойликка ҳакалак отиб борди. Сарф-харажатдан қочиб уйланмади ҳам. У қирқ ёшга тўлганда хизматкорлари ҳамроҳлигида шаҳар айланишга чиқди. Йўлда кекса, оёқяланг бир кишини учратди. Отидан тушиб унинг олдига келди ва сўради: – Нега бундай юрибсиз, отахон? – Пойабзал олишга пулим йўқ, ўғлим, – деб жавоб берди қария. – Аҳволимга раҳми келганлар бурда нон, луқма таом беришади. Менга кунда бир маҳал овқат етади. Биттагина оёқ кийим ҳам бўлсайди, кунимни шукр билан ўтказардим. – Сиз шукр қиладиган аҳволдамисиз? – ҳайратланди бой. – Ўғлим, сен бой одамга ўхшайсан? – ўз навбатида сўради қария ҳам. – Ҳа, ҳалол ишлаб бойидим. Нима, давлатманд бўлиш айбми? – Нега айб бўлсин? – деди отахон ва ундан ўзига бир пойабзал олиб беришини илтимос қилди. – Аллоҳдан сўранг, – тўнғиллади бой отига минаркан. – Мен тиланчиларни ёқтирмайман. Ҳаммага ёрдам бераверганимда, бунчалик бойимасдим. Унинг ортидан қараб қолган қария хитоб қилди: “Бойлар ҳам ялангоёқ юриши мумкин, буни унутма!” Орадан ойлар ўтди, қаҳрамонимиз мамлакатдаги энг бой одамга айланди. Аммо ўша отахоннинг гапини ҳеч унутолмади. Оёқяланг юрмаслик учун кўшкининг ҳар тарафини оёқ кийимларига тўлдириб ташлади. Ҳар ер-ҳар ерга пойабзал тўлдирилган сандиқлар қўйдирди. Бу ишдан кўнгли жойига тушди, чунки ҳамма нарсасини йўқотган тақдирда ҳам, умрининг охиригача кийишга етадиган пойабзаллари борлигидан хурсанд эди. Кутилмаганда у ғалати касалликка чалиниб, оёқ тирноқлари кундан-кунга ўса бошлади, лекин уларни ҳеч нарса билан олиб бўлмасди. Ҳар сафар олдингисидан каттароқ пойабзал ясаттирарди. Тинмай ўсаётган тирноқлари билан уларни кийишга қийнала бошлади ва ялангоёқ юришга мажбур бўлди. Шундай қилса, тирноқлари қисқараётганини сезди. Шаҳар кўчаларини кезар экан, яна ўша отахонга дуч келди. Бойдан: “Менга оёқ кийим олиб берасанми?” деб сўради қария. – Албатта, истасангиз, юз жуфт олиб бераман. – Ўғлим, менга бир жуфти етади. Оёқяланг юриш осонмас, буни пойабзали борлар тушунмайди. – Шаҳарда машҳур косиб бор, – деди бой, – қандай оёқ кийим кераклигини унга айтинг, ҳақини мен тўлайман. – Мени хурсанд қилдинг, сени Аллоҳ хурсанд қилсин! – чин дилдан дуо қилди отахон. Ўша кундан сўнг бой ҳаётини фақат яхшилик ва эҳсон билан ўтказа бошлади. Бир муддатдан кейин касали ҳам тузалди ва у яна пойабзал кийиб юрадиган бўлди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 04:15

Repost from HAVAS
🍂 Yutuqqa ikkita Onix avtomobili qo‘yilgan kuzgi aksiya davom etmoqda! Sizda ulardan birini yoki boshqa qimmatbaho sovg‘alarni yutib olish imkoniyati bor. Shartlari oson: 50 000 so‘mlik xaridni amalga oshiring yoki homiylar mahsulotlarini xarid qiling, chekni Telegram-botida ro‘yxatdan o‘tkazing va o‘yin ishtirokchisiga aylaning! 🎁 📌 Aksiya haqida batafsil ma’lumotni Havasning Instagram va Facebook sahifalaridan topishingiz mumkin. 🚙🚙🚙 🍂 Осенняя акция с розыгрышем двух автомобилей Onix продолжается! У вас есть шанс выиграть один из них или другие ценные призы. Все просто: покупайте товары на сумму от 50 000 сум или товары спонсоров на любую сумму, регистрируйте чек в Telegram-боте и участвуйте в розыгрыше! 🎁 📌 Подробности акции — на страницах Havas в Instagram и Facebook.
29 жовт 2024, 04:15
30 жовт 2024, ~07:06

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз: Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади. Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади. Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз. Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз. Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди. Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз. Омадга ишонсангиз - уни яратасиз. Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади. Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 жовт 2024, 01:01