ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 201
БЎЛГАН ВОҚЕА
Бир йили аммам вафот этди. Кейин бир кун ярим кечаси қизини тушига кирибди.
- Қизим, мен қабрда азобланяпман, қўшни фалончи холадан 300 дона ғишт қарзим бор эди. Шуни обориб бергин, - дебди.
Аммамни қизи эрталабгача ухлолмабди тезроқ тонг отса эди деб. Тонг отиши биланоқ, бориб “хола, онам сиздан нима олган эди”, дебди. “уч юз дона ғи шт олганди. Пулини берсангиз берасиз, бермасангиз шарт эмас, дегандим”, дебди.
Хола, кеча кечаси онам тушимга кириб, сиздан олган ғиштни пулини бермагани учун азобланаётганини айтди, деб ғишт эгасини рози қилибди-да, молбозордан битта қўй келтириб, сўйдириб, онасини номидан садақа қилиб юборибди.
Ғиштни олди-бердисидан шу икки кампирдан бошқа ҳеч кимнинг хабари йўқ экан.
Ўша хола ҳам ёқасини ушлаб гапиради ҳар гал шу воқеа ҳақида.
30 10月 2024, 04:09
112 201
Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида ўзлари яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар...
Лев Толстой
Аллоҳ барчамизга яхшиларни ҳамроҳ қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 10月 2024, 02:20
112 201
ОКИЛ ЭР
Эрта тонг билан эр барвақт уйғониб, хар доимгидек аёли билан нонушта қилди. Кийимларини кийиб, ишга отланаётган эр ёзув хонасига калитларини олиш учун кирса, ёзув столи ва компьютер жихозини чанг билан қопланиб кетганини кўриб, секингина хонадан чиқиб кетибди. Ва аёлига: Азизам, ёзув столимдан калитларимни келтириб беринг, дебди. Аёли калитларни олгани хонага кириб қараса, стол устидаги ғуборга чиройлик қилиб бармоқ билан «Азизам сизни севаман» деб ёзилган ёзувни кўриб қолибди.
Аёли тозаликка эътиборсиз бўлганини тушинди... ва хонадан чиқиб, калитларни эрига тутқазар экан, «Сизни тушундим , бундан кейин эътиборли бўламан», деган маънода эрига қараб хижолатли жилмайиб қýйибди.
Ха, мана шуни «оқил эр» деб айтса бўлади. Оқил эр аёли хато иш қилиб қўйса, қўпол гапирмасдан балки гўзал муомала билан вазиятни яхшиликка ва хурсандчиликка йўналтиради.
Хулоса сиздан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 10月 2024, 02:01
112 201
🤔 HAMMA ONALARGA NIMA YETISHMAYDI ⁉️
🤗 VANIHOYAT, SIR OCHILDI‼️
30 10月 2024, 01:30
31 10月 2024, ~05:25
112 201
#Сизга_аталган
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
🍁 🍁 🍁
Гўзал қалб соҳибларига
кун хайрли бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 10月 2024, 00:59
112 201
🆘#Диққат
ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!
БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/NvFahk/
⁉️Охиргача ўқинг
(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
30 10月 2024, 00:59
31 10月 2024, ~05:25
112 201
Кунингизни “Бисмиллаҳ” билан бошланг! Бугун чоршанба – муродбаҳш кун! Чоршанба куни бошланган ҳар иш хайрли бўлади, - дейишган уламоларимиз...
Яхши ният билан бошлаган ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Кунингиз хайрли бўлсин!
ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 10月 2024, 00:03
112 201
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
29 10月 2024, 21:40
112 201
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 20:30
112 201
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 12:05
112 201
САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ
Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ. Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди. Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди...” дердим. Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам. Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган...” дерди.
Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим. Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди. Бир кун ўтди, икки кун... эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди.
Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан... Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим? Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди. Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин...” Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир...
Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини Аллоҳ таоло билади.
29 10月 2024, 11:51
112 201
ОТА - ОНАЛАРНИ БОРИДА ҚАДРЛАНГ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 07:40
112 201
ОТА
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ха, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди...
Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 07:09
112 201
Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰
Январь 🎼 Июль 💔
Февраль 😇 Август 👀
Март 😁 Сентябрь ❤️
Апрель 😌 Октиябрь 😹
Май 😊 Ноябрь 🫶🏻
Июнь 👩🏻🦳 Декабрь 👍
29 10月 2024, 06:59
30 10月 2024, ~07:06
112 201
Кўпчилик ўзларининг камчиликларини сезмайдилар.
🧐 Бахил ўзининг бахиллигини тежамкорлик деб ўйлайди.
🤨 Сурбет одам ўзини ошкора гапирувчи деб ўйлайди.
😮 Чақимчи ўзини насиҳатгўй деб ўйлайди.
😏 Мағрур ўзини ўзига ишонган деб ўйлайди.
🤔 Кибрли мени ҳурмат қилишларига лойиқман деб ўйлайди.
“Тарих муҳрлаган сўзлар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 06:18
112 201
😅Ярим кеча. Азимжон аёлига:
— Хотин, уйғон сенда гапим бор.
Хотин:
— Эээй ухласангизчи...
Эр:
— Турсангчи!
Хотин:
— Йўқ, мени уйқум келяпти.
Азимжон ҳафа, ошхонага ўтиб, музлатгичдан винони олиб очаётганди, пробка отилиб чиқиб Азимжоннинг пешонасига тегди ва ҳушидан кетди.
Шунда 5 ёшли ўғилчаси онасини олдига келиб деди:
29 10月 2024, 06:03
30 10月 2024, ~07:06
112 201
Пул одамни ўзгартирмайди! Пул шунчаки кучайтиргич. Агар сен худбин бўлсанг, нима бўлади, биласанми? Кўпроқ пул сени янада худбинроқ қилади. Агар сен сахий бўлсанг, пул сени янада сахийроқ қилади. Пул кучайтиргич. У сени ўзгартирмайди. У «ҳақиқий сен»ни ошкор қилади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 05:00
112 201
БAҲЛЛИКДА БАХТ ЙЎҚ...
Қашшоқликда кун кечирган, кийишга пойабзали ҳам бўлмаган одам фақирликдан нажот сўраб туну кун дуо қилар, давлатманд бўлишни хоҳларди. “Бойиб кетсам, ҳаммага ёрдам бераман, ҳеч ким оёқ кийимисиз қолмайди”, деб ўзига сўз берарди. Вақтлар ўтиб у жуда бойиб кетди-ю, ўзига берган ваъдаларини унутди. Кундан-кун нафси бойликка ҳакалак отиб борди. Сарф-харажатдан қочиб уйланмади ҳам. У қирқ ёшга тўлганда хизматкорлари ҳамроҳлигида шаҳар айланишга чиқди. Йўлда кекса, оёқяланг бир кишини учратди. Отидан тушиб унинг олдига келди ва сўради:
– Нега бундай юрибсиз, отахон?
– Пойабзал олишга пулим йўқ, ўғлим, – деб жавоб берди қария. – Аҳволимга раҳми келганлар бурда нон, луқма таом беришади. Менга кунда бир маҳал овқат етади. Биттагина оёқ кийим ҳам бўлсайди, кунимни шукр билан ўтказардим.
– Сиз шукр қиладиган аҳволдамисиз? – ҳайратланди бой.
– Ўғлим, сен бой одамга ўхшайсан? – ўз навбатида сўради қария ҳам.
– Ҳа, ҳалол ишлаб бойидим. Нима, давлатманд бўлиш айбми?
– Нега айб бўлсин? – деди отахон ва ундан ўзига бир пойабзал олиб беришини илтимос қилди.
– Аллоҳдан сўранг, – тўнғиллади бой отига минаркан. – Мен тиланчиларни ёқтирмайман. Ҳаммага ёрдам бераверганимда, бунчалик бойимасдим. Унинг ортидан қараб қолган қария хитоб қилди: “Бойлар ҳам ялангоёқ юриши мумкин, буни унутма!” Орадан ойлар ўтди, қаҳрамонимиз мамлакатдаги энг бой одамга айланди. Аммо ўша отахоннинг гапини ҳеч унутолмади. Оёқяланг юрмаслик учун кўшкининг ҳар тарафини оёқ кийимларига тўлдириб ташлади. Ҳар ер-ҳар ерга пойабзал тўлдирилган сандиқлар қўйдирди. Бу ишдан кўнгли жойига тушди, чунки ҳамма нарсасини йўқотган тақдирда ҳам, умрининг охиригача кийишга етадиган пойабзаллари борлигидан хурсанд эди. Кутилмаганда у ғалати касалликка чалиниб, оёқ тирноқлари кундан-кунга ўса бошлади, лекин уларни ҳеч нарса билан олиб бўлмасди. Ҳар сафар олдингисидан каттароқ пойабзал ясаттирарди. Тинмай ўсаётган тирноқлари билан уларни кийишга қийнала бошлади ва ялангоёқ юришга мажбур бўлди. Шундай қилса, тирноқлари қисқараётганини сезди. Шаҳар кўчаларини кезар экан, яна ўша отахонга дуч келди. Бойдан: “Менга оёқ кийим олиб берасанми?” деб сўради қария.
– Албатта, истасангиз, юз жуфт олиб бераман.
– Ўғлим, менга бир жуфти етади. Оёқяланг юриш осонмас, буни пойабзали борлар тушунмайди.
– Шаҳарда машҳур косиб бор, – деди бой, – қандай оёқ кийим кераклигини унга айтинг, ҳақини мен тўлайман.
– Мени хурсанд қилдинг, сени Аллоҳ хурсанд қилсин! – чин дилдан дуо қилди отахон. Ўша кундан сўнг бой ҳаётини фақат яхшилик ва эҳсон билан ўтказа бошлади. Бир муддатдан кейин касали ҳам тузалди ва у яна пойабзал кийиб юрадиган бўлди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 04:15
112 201
Repost from HAVAS
🍂 Yutuqqa ikkita Onix avtomobili qo‘yilgan kuzgi aksiya davom etmoqda! Sizda ulardan birini yoki boshqa qimmatbaho sovg‘alarni yutib olish imkoniyati bor.
Shartlari oson: 50 000 so‘mlik xaridni amalga oshiring yoki homiylar mahsulotlarini xarid qiling, chekni Telegram-botida ro‘yxatdan o‘tkazing va o‘yin ishtirokchisiga aylaning! 🎁
📌 Aksiya haqida batafsil ma’lumotni Havasning Instagram va Facebook sahifalaridan topishingiz mumkin.
🚙🚙🚙
🍂 Осенняя акция с розыгрышем двух автомобилей Onix продолжается! У вас есть шанс выиграть один из них или другие ценные призы.
Все просто: покупайте товары на сумму от 50 000 сум или товары спонсоров на любую сумму, регистрируйте чек в Telegram-боте и участвуйте в розыгрыше! 🎁
📌 Подробности акции — на страницах Havas в Instagram и Facebook.
29 10月 2024, 04:15
30 10月 2024, ~07:06
112 201
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:
Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.
Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.
Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.
Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.
Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.
Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.
Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.
Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.
Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 10月 2024, 01:01
