ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 222
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.
┉┅━➰🔘➰━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 9月 2024, 00:00
112 222
ХАЙР КЎЗОЙНАК - 8 КУН ИЧИДА КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ УСУЛИ!
Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири
Хаттоки 90 ёшдахам кўриш қобилятини тиклаш мумкин!
Операция ва уколсиз Уй шароитида кўриш қобилятини 100% қилиш!
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/HMb47P/
Хаволага ўтинг ва даволаш усулини ёзиб олинг
28 9月 2024, 23:59
29 9月 2024, ~23:50
112 222
.
🥀 ХАЙРЛИ КУН
МЕХРИБОНЛАРИМ!
Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим!
Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!
Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!
Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.
Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 23:00
112 222
#Хайрли_тонг
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 21:30
112 222
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ бугунги ризқингизни барокатли қилсин.
Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...
Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 20:01
112 222
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...
Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг!
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 12:00
112 222
УХЛАБ ҚОЛСАМ УЙҒОТМАНГ ОНА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 11:30
112 222
✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.
✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман. Енгил тортаман.
✔️Баъзан сукут қилсамда, кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.
✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. "Албатта, бир қийинчиликдан кейин енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо шу жумладан кейин енгил ўтади.
✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
28 9月 2024, 11:10
112 222
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»
Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?
Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?
Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?
Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли, сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?
Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан суҳбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а?
Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 10:47
112 222
2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда!
Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради.
Танланг қайси мучалда туғилгансиз ва 2025-йилда сизни нималар кутмоқда?
А) товуқ, ит, йўлбарс, сичқон
Б) қуён, тўнғиз, сигир, от
С) қўй, маймун, қуён, балиқ
Жавобингизни танланг👇🏻
28 9月 2024, 10:38
30 9月 2024, ~05:48
112 222
ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН
Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди. Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан.
Ҳалиги кимса опасига қараб:
— Сув опкелинг, — дебди.
Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбидан бир алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда эзилди.
Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди
Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатадиган кимсалар бор.
«Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Ака учун энг яқин инсонлар опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала қилишига йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор.
Шайх Нобулсий
📖 Telegram.me/IBRATLI
.
28 9月 2024, 09:32
112 222
ИЙМАНИБ ҚОЛАСАН МЕҲМОН БЎЛИШГА...
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 06:40
112 222
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.
➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 06:15
112 222
#Тест 🍫
Расмдаги шоколадлардан бирини танланг ва ўзингизни ҳаётдаги ишонч даражангизни билиб олинг🤔❓
👇👇👇
28 9月 2024, 06:01
29 9月 2024, ~06:05
112 222
Шунақа укалар хам бор...😔
Аллоҳим, жигарлар орасида меҳр-муруватингни дариғ тутма
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 05:01
112 222
Ота ховлида қолган ЭРКАКлар ва уларнинг турмуш ўртоғи КЕЛИНлар диққатига!
Турмуши ўхшамай қайтиб келган опангиз, синглингиз ёки қизингиз ноиложликдан ўзининг ота уйига қайтиб кирди... Негаки бу ховлида унинг хам меросдан ўз улиши бор.
Уларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлинг.
Бераётган таомингиз эса эхсонларнинг энг буюкларидан бўлишини билиб олинг. Уларни ўз химоянгизга олинг. Ана шундай қилишингиз хақиқий ЭРКАКнинг иши бўлади. Сизлардан Аллоҳ рози бўлади, ота- оналарингизнинг рухи шод бўлади. Албатта ана шундай яхши муомалангиз ва муносабатингизга улкан ажрлар оласиз. Иншааллоҳ!
Ўша аёлга ва унинг боласига солган қовоғингиз, қилган димоғ-фироғингиз вақти келиб ўзингизнинг фарзандларингизга ва авлодларингизга 70 марта ортиғи билан қайтиши мумкин. Аллоҳ сақласин!
Ризқ Аллоҳдандир!!!
Сиз хақиқий мўъмин бўлиб, қариндошлик риштасини маҳкам тутсангиз, сийлаи раҳмни узмасангиз - Аллоҳ сиз кутмаган тарафдан хожатларингизни равон, мушкулларингизни осон қилиб, барака бераверади. Иншааллоҳ!
Хар бир инсон хонадонига қайтиб келган муниса аёлнинг ўрнига ўзини бир оз қўйиб кўрсин...
Уларга ҳам осон эмас...
Уларга ҳам хавас эмас...
Хеч кимни шундай сарсон ва ноилож қилиб қўймасин...
Хамма ўзини яқинларига назар солсин. Имкони борлар биринчи ўринда ана шундай холатдаги қариндошларига ёрдам берсин. Ана шу ўксик кўнгилларга мурувват қилиб, уларни қалбини шод қилсин. Ана шунда хикмат бор. Ана шунда кўплаб ажрлар бор...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 04:30
112 222
ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 03:30
112 222
ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:
“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.
Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.
Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.
Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.
Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».
Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм қилсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан Ўзи асрасин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 9月 2024, 03:01
112 222
АКА ОТА ЎРНИДАДИР
Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар".
(Аб
у Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган).
Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.
Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир.
Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.
"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA28 9月 2024, 02:00
