cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Huquq va biz/ huquqiy kanal

Qonun ustuvor joyda adolat tantana qiladi

Больше
Рекламные посты
200
Подписчики
-124 часа
-27 дней
-130 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
❓Энг паст баллар билан қайси ОТМга тиббиёт йўналиши бўйича кириш мумкин? Маълумки, бу йил тиббиёт йўналишлари учун ўтиш балли — 94,5 балл бўлади. Юқоридаги рўйхатда тиббиёт йўналишларининг 2023/2024 ўқув йилида энг паст бўлган ўтиш баллари келтирилган. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10Loading...
02
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. — По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 13-15 июня Президент Республики Корея Юн Сок Ёль посетит нашу страну с государственным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
300Loading...
03
❓Энг паст баллар билан қайси ОТМга тиббиёт йўналиши бўйича кириш мумкин? Маълумки, бу йил тиббиёт йўналишлари учун ўтиш балли — 94,5 балл бўлади. Юқоридаги рўйхатда тиббиёт йўналишларининг 2023/2024 ўқув йилида энг паст бўлган ўтиш баллари келтирилган. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
280Loading...
04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-216-сон, 11.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, юртимизда 16 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. ✔️Шунингдек: 🔹Меҳнат кодексига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади. 🔹Президент Фармони билан 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 📌 Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш учун қулай шароит ва имкониятлар яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
350Loading...
05
❓Кириш имтиҳонларида кимё ва биологиядан қайси китоблар бўйича тест саволлари тушади? 2024/2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди. Юқоридаги рўйхатда кимё ва биология фанидан тест олинадиган дарсликлар келтирилган. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
430Loading...
06
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, оилавий боғчалар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига тегишли тоифа бўйича 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақини тўлаш учун субсидия ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
430Loading...
07
Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри? ☕️Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам чой ичишни канда қилмайди. ❓Хўш, бу қанчалик тўғри? Бу ҳақда мутахассисдан жавоб олдик. — Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлашга ёрдам беради, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади. 🫖 Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан: 🍵Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. 🍵Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради. 🍵Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради. 🍵Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади. 🍵Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради. 🍵Баъзи чойлар метаболизмни тезлаштиради, бу эса озишга кўмаклашади. 🍵Иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди ва танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади. ☀️ Ёз чилласида иссиқ чой ичишнинг баъзи зарарли томонлари ҳам бор: 😓 Агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдори ва турига қаратиши зарур. Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеин уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин. 🤷🏻‍♂️ Иссиқ ичимликлар баъзи одамлар учун ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор. Ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлади. 🫗Чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис ҳаддан ташқари иссиқ чой ичиш танани сувсизлантириши мумкин. 💯 Шундай экан, ёз ойларида иссиқ чой ичишдан аввал организмнинг ўзига хос хусусиятлари, касалликларга мойиллиги, табиий эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
390Loading...
08
❗️Банкирлар кетма-кет 4 кун дам олади Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 16 июнь куни нишонланади. Бу сана дам олиш кунига тўғри келгани учун, 17 июнь душанба кўчирлган дам олиш куни, 18 июнь сешанба эса қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу тариқа банк ходимлари 15 июндан 18 июнгача кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин бўлади. Бироқ бу даврда баъзи банклар пул ўтказиш ва валюта айирбошлаш хизматини давом эттиради. Дам олиш кунлари ҳам хизмат кўрсатадиган банклар ҳақида “Банкир” каналида маълумот берилади. @bankir
450Loading...
09
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
490Loading...
10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади ⚡️Фармонга кўра: 🔹тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди; 🔹тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади; 🔹тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади. 📝 Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. ⚠️ Тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025–2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
450Loading...
11
#Биласизми Кимлар ОТМга кириш тест синови учун пул тўламайди? 2024-2025 ўқув йилида ОТМларга кириш тест синовида иштирок этиш учун тўлов миқдори 170 000 сўм (0,5 БҲМ)ни ташкил қилмоқда. Қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди: 👩🏻‍💼“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар; 🙋🏻‍♂️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари; 🦽 Ногиронлиги бўлган шахслар; 🙍🏻‍♂️Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар; 👩🏻‍🎓 Жорий йил битирувчилари; 👩‍🏫 Имтиҳонларсиз талабаликка тавсия этиладиган абитуриентлар. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
791Loading...
12
Мактабларга 1-синфга қабул 20 июндан бошланади Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. 👉 https://t.me/Huquqbiz
441Loading...
13
ТОНГГИ МУСИҚА "Сарсон бўлди мухаббат" "Олов қаридаги фаришта" кинофильмидан Юлдуз Усмонова куйлайди 👉https://t.me/Huquqbiz
452Loading...
14
Хайрли тонг азизлар! Мўмин киши синов келганида билинади Қуйидагилар беш нарса орқали билинади: 1. Дарахт – меваси пишганда; 2. Аёл – эри камбағаллашиб қолганида; 3. Ростгўй киши – қийинчилик вақтида; 4. Мўмин – синов келганида; 5. Сахий – унга одамларнинг ҳожати тушганида. «Насоимул-ҳикмат» китобидан. 👉 https://t.me/Huquqbiz
491Loading...
15
Қишга тайёргарлик учун бу йил ҳам 14 трлн сўм ажратилади. Президент масъулларни огоҳлантирди “Энди “муддат кам эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, – деди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери вилоятларда 250 та авариявий ўчиш бўлган. 👉 https://kun.uz/kr/71333811 Kun.uz расмий канали
871Loading...
16
ГИППОКРАТ ҚАСАМИНИ УНУТАЁЗГАНЛАР ёхуд инсон шаъни қадрсизми?! Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббий маркази бош шифокори ўринбосарининг оташин нутқ ирода этгани кишини чуқур мулоҳаза юритишга мажбур қилади. Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокор ўринбосари Низом Абдуллаев йиғилиш вақтида муассасада ишлайдиган тиббиёт ходимларини ҳақорат қилади. Боз устига хотин-қизлар, ҳамширалар ҳам иштирок этган мазкур йиғилишда унинг оғзидан куракда турмайдиган ҳақорат, уятли сўзлар чиққан. Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, бундай камситишлар, ҳақоратлар, таҳқирлардан сўнг врачлар, ҳамширалар психик ҳолатларида салбий ўзгаришлар юз бермайди, қабулга келган беморлар кўригида даврида ҳам бу ўз таъсирини ўтказмайди, деб кафолат беради. Бу каби ҳолатлар сўнги йилларда жуда кўп кузатиляпти ва уларга нисбатан таъсирли чоралар механизми ишлаб чиқилишини вазият тақоза этмоқда. Кўриниб турибдики, муҳтарам шифокоримизнинг тиббиёт этикаси ва деонтологияси ҳақида билми тугул тушунчаси ҳам йўқ. Чирчиқлик бош шифокор ўринбосарининг касб тақозасидан келиб чиқсак, шифокор-врачнинг касб одоби Гиппократга қасамёдини фақат мажбурият доирасида эмас, балки ахлоқий танлов тамойиллари асосида адо этишлигида намоён бўлиши керак. Бечора тиббиёт ходимлари тез ёрдам чақируви пайтида, даволаш муассасаларида беморлар, уларнинг яқинлари томонидан калтакланса, турли ҳақоратлар эшитса. Энди раҳбариятидан, таъбир жоиз бўлса ўз ҳамкасбидан бундай камситишлар... жуда оғриқли ҳолат. Аёллар, хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари, гендер тенглик дея жар соламиз, турли тадбирлар,йиғилишлар,анжуманларда минбарлардан баландпарвоз оташин нутқлар сўзлаймиз. Амалда эса инсон шаъни, қадр-қиммати топталганини кўриб бирор қонуний чора кўриш у ёқда турсин, ҳатто муносабат билдиришга яратамиз. Дарвоқе. Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида инсон шаъни, қадр-қимматини камситилиши тегишли жавобгарликка тортилиши сабаб бўлиши айтилган. Сенат, тегишли ҳуқуқ -тартибот идора вакиллари, соҳа мутасаддилари ушбу воқеага тамошабин сифатида эмас, бевосита масъул сифатида ҳуқуқий баҳони берадилар Давур ЖОЗИЛОВ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
510Loading...
17
Media files
460Loading...
18
#Биласизми ✅ “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
500Loading...
19
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Батафсил: https://uza.uz/posts/606441 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
450Loading...
20
⚠️ 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди. 🔵Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган. 🔵35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмаганлиги сабабли 19 мингдан ортиқ кўчат нобуд қилинган. 🔵7 232 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни коменсация тарзида экиш мажбурияти юкланди. 🔵Ядро физикаси институти боғи (255 гектар), “Дархон” илмий тажриба хўжалиги (29,6 гектар), “Боботоғ” ва “Зарафшон” давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
450Loading...
21
Спорт - саломатлик гарови! Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, прокуратура органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг май-июнь ойларида Наманган вилоят прокуратураси органлари тизимида хизмат қилувчи барча ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, югуриш ва мини футбол турлари бўйича “Наманган вилояти прокурори кубоги-2024” мусобақалари ўтказилди. Тадбирда вилоят прокурори У.Мадрахимов иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
510Loading...
22
❗️"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади Манба: ВМҚ-312-сон, 07.06.2022 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
921Loading...
23
Ҳар ўримда шу бўлар такрор: фермерларни талаш давом этмоқда Ғалла ўрими бошланиши билан маҳаллий амалдорларнинг турли бахоналар билан фермерлардан ғалласини олиб қўйиш авж олмоқда. Бу борада ҳозирча Қашқадарё етакчи. Хусусан, Қашқадарёнинг Нишон туманида фермерларнинг ғалласидан кластер олдидаги режадан ташқари "темир дафтар" учун ҳам ғалла беришлари талаб қилинмоқда. Фермерлар ўз ғалласини "темир дафтар" учун мажбурий топшириши бирор норматив ҳужжатда кўзда тутилмаган. Бу ноқонуний режа уларни оғир аҳволга солиб қўяётганидан норози. Камига уларнинг бир қисми ўтган йил ҳосили учун ҳалигача амалдорлар паноҳидаги кластердан ҳақларини олишолмаган. ☝️Қонунга кўра, "Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди". Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 15 ноябрдаги ПҚ-10-сон қарорига асосан давлат бошқаруви органлари, барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг буғдойни сотиш жараёнларига, шу жумладан шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашуви қатъиян тақиқланади. Бироқ кўплаб ҳокимлар ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қонун ва Президент қарори талабларига бўйсунмаслиги тизимли тус олган бир вақтда фермерларнинг бу ҳуқуқлари ҳам қоғозда қолишда давом этмоқда. 👉 @r_kusherbayev
1541Loading...
24
❗️Мунтазам жисмоний фаоллик қон босимини меъёрлаштиради 🩺 Доимий жисмоний фаоллик юқори қон босими хасталигига чалинган беморлар учун фойдали машғулот ҳисобланади. Чунки ўртача интенсивликдаги машқлар таъсири остида организмда "давления" меъёрлашади. 🏃🏻Тавсия этилади: терапевтик машқлар, пиёда юриш, сузиш, велосипед учиш. Улар организмнинг чидамлилигини ошириб, умумий периферик қон томирлари қаршилигини камайтиради. ✅ Шуни ёдда тутиш керак: • статик жисмоний фаолият (оғирлик кўтариш ва уни ушлаб туриш, узоқ вақт тик оёқда туриш ёки ўтириш) қон босимини ошириши мумкин. Шу боис улардан қочиш; • бош ва танани ён томонларга буришда эҳтиёт бўлиш; • тананинг ҳаддан зиёд қизиб кетмаслиги учун жисмоний машғулотларни эрталаб тонгда бажариш лозим. ✅ Оптимал машғулот режими: ҳафтада 4-5 марта 20-30 дақиқа ёки ҳафтада 2-3 марта 40-60 дақиқа. ❌ Жисмоний фаолиятга қарши кўрсатмалар: 📌 қон босими кескин ошганда (гипертоник криз) ва ундан кейинги эрта давр; 📌 саломатликнинг ёмонлашуви билан қон босимининг сезиларли даражада пасайиши; 📌 юқори қон босимининг 3-даражаси; 📌 юрак ритмининг бузилиши каби жиддий асоратлар. ‼️ Жисмоний машғулотлар вақтида нафас қисиши, кўкрак қафаси ва юрак соҳасида оғриқлар, юрак фаолиятида бузилишлар пайдо бўлганда машқларни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
540Loading...
25
#Биласизми ✅Қонунчиликка кўра, ҳар қандай йўлларда: ➖юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан; ➖болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан; ➖механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан; ➖хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
490Loading...
26
Банан истеъмол қилиш қандай касалликлар учун самарали таъсир кўрсатади? ● Болалар иситмаси пасайтиришга ёрдам беради. ● Ошқозон оғриғини йўқотишга ёрдам беради. ● Болаларда камқонликни бартараф этишга ёрдам беради. ● Диареяни даволашга ёрдам беради. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
490Loading...
27
10 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 36-41 даража иссиқ бўлади Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 10 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/606216 Тelegram | Facebook | Instagram
470Loading...
28
Кун тарихи Бугун  10-Июнь Душанба: • 🌏 Бутунжаҳон ҳунармандчилик куни. • 🌏 Бутунжаҳон қўғирчоқлар куни. • 🇬🇧 Буюк Британия ‐ Қиролнинг расмий туғилган куни. • 1967-йил Исроил Ғазо соҳили, Жўлан тепалигини, Шарқий Қуддусни, Ғарбий соҳилни ва Синай ярим оролини босиб олди. • 1998-йил Остона шаҳри  Қозоғистоннинг янги пойтахти деб эълон қилинди. • 1999-йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. • 1920-йил Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамон Саид Аҳмад(2007) туғилган. • 1921-йил  Эдинбург герцоги, Буюк Британия қироличаси Елизавета ll нинг турмуш ўртоғи Шаҳзода Филипп туғилган. @Adolat_media
460Loading...
29
Кун тарихи Бугун  10-Июнь Душанба: • 🌏 Бутунжаҳон ҳунармандчилик куни. • 🌏 Бутунжаҳон қўғирчоқлар куни. • 🇬🇧 Буюк Британия ‐ Қиролнинг расмий туғилган куни. • 1967-йил Исроил Ғазо соҳили, Жўлан тепалигини, Шарқий Қуддусни, Ғарбий соҳилни ва Синай ярим оролини босиб олди. • 1998-йил Остона шаҳри  Қозоғистоннинг янги пойтахти деб эълон қилинди. • 1999-йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. • 1920-йил Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамон Саид Аҳмад(2007) туғилган. • 1921-йил  Эдинбург герцоги, Буюк Британия қироличаси Елизавета ll нинг турмуш ўртоғи Шаҳзода Филипп туғилган. @Adolat_media
10Loading...
30
ТОНГГИ МУСИҚА "Зилола" Ойбек Султонов куйлайди https://t.me/Huquqbiz
500Loading...
31
Хайрли тонг, азизлар! Саодат соябони Ҳар бир одам ўз яхшиликларидан ўзи сарой қуриши керак, буни «охират саройи» деб атасак ҳам бўлади. Бу борада отаси қуриб қўйган саройда яшай олмайди. Ундаги қулайликлар ва имтиёзлардан фойдалана олмайди. Қиёматда кимсанинг «Отам намозхон эди, ҳимматли эди», деган даъвосига қулоқ солинмайди. «Ўзинг қандай яхшиликлар қилгансан?» деб сўралади. Мазкур фикрни ўзгачароқ тарзда баён қилсак: бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам одам боласининг бошига саодат соябони бўлувчи фазилат – яхшиликдир. Бу соябонни сотиб олиш мумкин эмас. Бошқа одам ҳам ясаб бера олмайди. Ҳар бир киши уни ўз амаллари билан ўзи ясайди. Саодат соябонининг ҳажми ва гўзаллиги қилинган яхши амалларнинг даражасига боғлиқ. Одам кишиларга қилган яхшилиги қадар яхши одамдир. Саодат ва фароғатга ёмонлик аталмиш ботқоқлик орқали етаман, деган инсон нодондир, бадбахтдир. Тоҳир МАЛИК. https://t.me/Huquqbiz
1322Loading...
32
Биласизми? 📌Кунига қанча сув ичиш керак? ✅ Организмдаги сув балансини меъёрда ушлаб туриш учун қанча сув ичган маъқул экани ҳақидаги баҳсларга дуч келиб турамиз. Айрим мутахассислар 2 литр, бошқалари 3 литр, учинчи гуруҳ вакиллари эса эҳтиёжга қараб сув ичиш керак деб таъкидлайди. 🖇 Аслида эса ҳар куни ичиш учун мақбул сув миқдори бўйича умумий битта илмий хулосага келинмаган. Бу марказий асаб тизими ва бир нечта бошқа органларни ўз ичига олган организмдаги сувни тартибга солиш тизимининг мураккаблиги, шунингдек, тананинг индивидуал хусусиятлари билан изоҳланади. 📝 Инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжи турли омилларга боғлиқ, уларнинг асосийлари: 🔸 жисмоний фаоллик даражаси; 🔸 атроф муҳитдаги иқлим шароитлари (ҳарорат, намлик даражаси); 🔸 умумий саломатлик ҳолати; 🔸 вазн; 🔸 махсус даврлар (ҳомиладорлик ва эмизиш). 🟢 Одамлар организми турлича бўлгани сабабли, вазн, терлаш, натрий йўқотиш ва иқлим шароитларига қараб эҳтиёжларини аниқлаб олгани фойдали. 👩🏻‍⚕️ Диетологларнинг фикрига кўра, ўртача ҳаво ҳарорати ва ўртача жисмоний фаоллик шароитида кунига ичиш керак бўлган тоза сув миқдорини бир килограмм вазнга 20-40 мл формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин. 🧊 Шундай қилиб, катта ёшли эркаклар кунига ўртача 1,75 дан 2 литргача, аёллар 1,4 дан 1,6 литргача, болалар (ёшига қараб) 1 дан 1,6 литргача, ўсмирлар эса бир оз кўпроқ сув ичишлари керак. 🔄 Бу озиқ-овқат таркибидаги сувдан ташқари ўртача ҳисоб бўлиб, у ҳар бир киши учун алоҳида танланиши керак. Экстремал шароитларда танада кунига тахминан 8000 млгача сув йўқотилиши мумкин ва уни керакли миқдорда суюқлик ва электролитлар (натрий, магний, калий, кальций) билан тўлдириб олиш зарур. 🔗 Баъзида танадаги сувнинг умумий миқдори камайиши ёки кўпроқ суюқлик йўқотилиши натижасида сувсизланиш юзага келади. 🔻 Унинг умумий белгилари: 🔹 оғиз бўшлиғи, тил ва кўзларнинг қуруқлиги; 🔹 чанқаш ҳисси; 🔹 бош оғриғи; 🔹 чарчоқ. 📝 Кўп одамлар кунига етарли миқдорда сув ичиш борасида қийналишади. Бу борада кун бўйи тўғри сув ичишни одат қилиб олишга ва гидрация даражасини мувозанатда ушлаб туришга ёрдам берувчи айрим маслаҳатларни келтирамиз: 📎 эрталаб уйғонганингиздан сўнг дарҳол оч қоринга бир стакан илиқ сув (250 мл) ичинг; 📎 ичадиган сувингизни қуйидагича тақсимлаб олинг: тушликдан олдин 500 мл, тушдан кейин кечки овқатгача 500 мл, овқатланаётганда бир стакан; 📎 ҳар сафар чанқаганингизда, ҳатто, кечаси ҳам (лекин ётишдан камида 30 дақиқа олдин) сув ичинг. 🥘 Диетологлар овқатдан олдин, овқат пайтида ва ундан кейин мунтазам тозаланган сув ичишни тавсия қилади. Сувни овқатдан 15-30 дақиқа олдин ичиш идеал вариантдир. Бу ейилган овқатнинг тўлиқ ҳазм бўлишини таъминлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
590Loading...
33
Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради. Батафсил 👉 Ўқиш Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
570Loading...
34
#Биласизми ❗️Ҳар бир бола соғлиғини сақлаш ҳуқуқига эга 🔰 Боланинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқи давлат томонидан қуйидаги йўллар билан таъминланади: ➖малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш; ➖боланинг, унинг ота-онасининг саломатлигини назорат қилиш ва болалар касалликлари профилактикаси; ➖болалар ва ўсмирларни даволаш-профилактика муассасаларида диспансер кузатувини олиб бориш ҳамда даволаш; ➖талаб даражасидаги сифатга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини назорат қилиш; ➖боланинг физиологик хусусиятлари ва соғлиғи ҳолатига жавоб берадиган таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш шароитларини яратиш; ➖касбга яроқлиликни аниқлашда бепул тиббий маслаҳат бериш; ➖санитария-гигиена таълими бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш; ➖соғлиғининг ҳолати тўғрисида бола учун қулай бўлган тарзда зарур ахборотни тақдим этиш. ⚠️ Давлат соғлом бола туғилишини таъминлаш учун онага унинг соғлиғини сақлаш шароитларини яратади ҳамда давлат болаларга қонунчиликка мувофиқ ҳажмда бепул тиббий ёрдамни кафолатлайди. 👉 https://t.me/Huquqbiz
540Loading...
35
⚡️Ўзбекистонга жануб томондан жазирама хаво оқими бостириб келмоқда Бугундан бошлаб харорат 41+ даржада исийди КЎПРОҚ СУЮҚЛИК ИЧИНГ, очиқ қуёшда юрманг. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг! 👉 https://t.me/Huquqbiz
560Loading...
36
300 млн сўмгача: Қайси банклар расмий даромади йўқларга кредит беряпти? “Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради. 🏦InfinBank Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26,99%дан Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Trastbank Миқдори – 150 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 28-30% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Турон банк Миқдори – 300 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27,99% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦TBC Bank Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 28-49% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Азия аллианс банк Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27,99% Муддати – 60 ойгача Батафсил 🏦Ipak Yo‘li Banki Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 31,9% Муддати – 5 йилгача Батафсил 🏦Ориент финанс банк Миқдори – 50 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-27% Муддати – 24 ойгача Батафсил 🏦МКбанк Миқдори – 11,5 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-28% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Агробанк Миқдори – 6,8 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-28% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Алоқа банк Миқдори – 17 млн сўм Фоиз ставкаси – 27% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Саноат қурилиш банк Миқдори – 5 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27%дан Муддати – 12 ойгача Батафсил 🏦Бизнесни ривожлантириш банки Миқдори – 10-11 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 24%дан Муддати – 36 ойгача Батафсил Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда. @bankir
1216Loading...
37
❗️Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидаси ☀️ Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. 📌 Қуйида ушбу қоидалар ҳақида маълумот берамиз. 🍲 1. Овқат тайёрлаш ва сақлаш. Биламизки, иссиқ об-ҳавода баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур. 🍝 Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган овқатлар ҳамда қўлбола ичимликларни асло истеъмол қилманг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг. 🏊🏻‍♂️ 2. Сув ҳавзаларида чўмилиш. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин. 🥽 Шу боис доим фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур. 🧼 3. Қўлларни тез-тез ювиш. Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, овқатланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим. 🚿 4. Илиқ душ қабул қилиш. Жазирама ҳаво терида бактерияларни кўпайтириши мумкин. Шу боис иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали. У инсонни тетиклантириб, танадаги ғуборларни кетказади. 🚽 5. Ҳожатхонадан фойдаланиш. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Агар бунга имкон бўлмаса, антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ. 🫙 6. Тоза сув ичиш. Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради. 🏠 7. Уй ва иш жойида гигиена. Иссиқ кунларда уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади. ‼️ Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, иш қуролларини доимий тоза сақлаш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
1231Loading...
38
9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади. 👉 https://t.me/Huquqbiz
490Loading...
39
Кун тарихи Бугун  9-Июнь Якшанба: • БМТ - Халқаро аккредитация куни. • Халқаро архивлар куни. • АҚШ ‐ Миллий кино кечаси. • 68-йил Рим императори  Нерон ўз жонига қасд қилди. • 1822-йил АҚШ да Чарлз Грем сунъий жағни патентлади. • 1967-йил СССР Исроил билан дипломатик алоқаларини узди. 2019-йил Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди, унда Қосим-Жомарт Токаев ғалаба қозонди. • 1672-йил рус подшоси ва Россиянинг биринчи императори Пётр l туғилган. @Adolat_media
490Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Энг паст баллар билан қайси ОТМга тиббиёт йўналиши бўйича кириш мумкин?
Маълумки, бу йил тиббиёт йўналишлари учун ўтиш балли — 94,5 балл бўлади. Юқоридаги рўйхатда тиббиёт йўналишларининг 2023/2024 ўқув йилида энг паст бўлган ўтиш баллари келтирилган.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. — По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 13-15 июня Президент Республики Корея Юн Сок Ёль посетит нашу страну с государственным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Энг паст баллар билан қайси ОТМга тиббиёт йўналиши бўйича кириш мумкин?
Маълумки, бу йил тиббиёт йўналишлари учун ўтиш балли — 94,5 балл бўлади. Юқоридаги рўйхатда тиббиёт йўналишларининг 2023/2024 ўқув йилида энг паст бўлган ўтиш баллари келтирилган.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади
“Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-216-сон, 11.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, юртимизда 16 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. ✔️Шунингдек: 🔹Меҳнат кодексига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади. 🔹Президент Фармони билан 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 📌 Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш учун қулай шароит ва имкониятлар яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...
Кириш имтиҳонларида кимё ва биологиядан қайси китоблар бўйича тест саволлари тушади?
2024/2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди. Юқоридаги рўйхатда кимё ва биология фанидан тест олинадиган дарсликлар келтирилган.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, оилавий боғчалар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига тегишли тоифа бўйича 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақини тўлаш учун субсидия ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...
Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри? ☕️Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам чой ичишни канда қилмайди. ❓Хўш, бу қанчалик тўғри? Бу ҳақда мутахассисдан жавоб олдик. — Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлашга ёрдам беради, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади.
🫖 Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан: 🍵Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. 🍵Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради. 🍵Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради. 🍵Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади. 🍵Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради. 🍵Баъзи чойлар метаболизмни тезлаштиради, бу эса озишга кўмаклашади. 🍵Иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди ва танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади.
☀️ Ёз чилласида иссиқ чой ичишнинг баъзи зарарли томонлари ҳам бор:
😓 Агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдори ва турига қаратиши зарур. Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеин уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин. 🤷🏻‍♂️ Иссиқ ичимликлар баъзи одамлар учун ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор. Ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлади. 🫗Чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис ҳаддан ташқари иссиқ чой ичиш танани сувсизлантириши мумкин.
💯 Шундай экан, ёз ойларида иссиқ чой ичишдан аввал организмнинг ўзига хос хусусиятлари, касалликларга мойиллиги, табиий эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

❗️Банкирлар кетма-кет 4 кун дам олади Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 16 июнь куни нишонланади. Бу сана дам олиш кунига тўғри келгани учун, 17 июнь душанба кўчирлган дам олиш куни, 18 июнь сешанба эса қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу тариқа банк ходимлари 15 июндан 18 июнгача кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин бўлади. Бироқ бу даврда баъзи банклар пул ўтказиш ва валюта айирбошлаш хизматини давом эттиради. Дам олиш кунлари ҳам хизмат кўрсатадиган банклар ҳақида “Банкир” каналида маълумот берилади. @bankir
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади
⚡️Фармонга кўра: 🔹тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди; 🔹тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади; 🔹тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади. 📝 Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. ⚠️ Тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025–2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...