cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Huquq va biz/ huquqiy kanal

Qonun ustuvor joyda adolat tantana qiladi

Больше
Рекламные посты
207
Подписчики
-224 часа
-47 дней
-130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади. ✔️ Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади. 🏢 Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...
01:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
Буни билишингиз керак! 📌 Ўткир аппендицит жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қиладиган энг кенг тарқалган қорин бўшлиғи касалликларидан биридир. 📎 Ушбу хасталикнинг долзарблиги шундаки, замонавий жарроҳликдаги ҳолатларнинг сезиларли улушини ташкил қилади, яъни жарроҳлик бўлимларида беморларнинг 40-50 фоизи, қорин бўшлиғи аъзоларида шошилинч операцияларнинг 30 фоизигача бўлган қисми ўткир аппендицит ҳолатларига тўғри келади. 🧑🏻‍⚕️ Бу хасталик ҳақида Миллий тиббиёт маркази Эндовизуал хирургия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ўринбой Абдуллаев батафсил маълумот беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
Умумий ташқи қарз 55 млрд доллардан ошган Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2023 йилга келиб 55,7 млрд долларга етган. Бу маълумот ЯИМга нисбатан фоиз кўринишида Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида қайд этилган. Мамлакат ташқи қарзи икки қисмга бўлинади — давлат ташқи қарзи ва хусусий ташқи қарз. Давлат ташқи қарзи расмий маълумотга кўра, 2023 йилда 29,6 млрд долларни ташкил қилган. Бундан келиб чиқадики, хусусий ташқи қарз ўтган йили 26,1 млрд долларга етган. Умумий ташқи қарз бўйича маълумотлар яқин-яқингача марказий банк ва вазирлик ҳисоботларида доимий равишда очиқ эълон қилинар эди. Бироқ энди бу маълумотларни билиш учун халқаро ташкилотлар ҳисоботига мурожаат қилишга тўғри келмоқда. Нима бўлганда ҳам, oчиқликдан ҳеч қачон ортга қайтмаслигимиз керак. @bankir
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Биласизми
❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади
Батафсил инфографикада Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
-  Эй инсон! Қоф тоғидек юқорида бўлсанг ҳам кафанга сиғадиган даражада кичиксан. Унутма, ҳамма нарсанинг ҳисоб китоби бор. Кимни қанчалик хафа қилсанг, ўзинг ҳам худди шундай хафа бўласан. Жалолиддин Румий https://t.me/Huquqbiz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Организмга йод етишмаслигининг 8 белгиси 1️⃣ Соч тўкилиши, терининг қуриши. 2️⃣ Юрак оғриши ва нафас қисиши. 3️⃣ Иштаҳанинг йўқолиши. 4️⃣ Хотиранинг пасайиши, бошнинг маълум бир қисмида оғриқ бўлиши. 5️⃣ Кўз остида шиш бўлиши. 6️⃣ Эшитиш қобилиятининг пасайиши. 7️⃣ Қалқонсимон безнинг катталашиши. 8️⃣ Ёмон кайфият. 👉 https://t.me/Huquqbiz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Алишер Қодировнинг Дубайда салкам 8 млн долларлик кўчмас мулкка эга экани маълум бўлди Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайдаги Marina Plaza мажмуасидан қиймати 1,9-2 млн доллар бўлган, жами 7,975 млн доллар бўлган тўртта офисга эгалик қилмоқда. 45 ёшли Қодировга нисбатан 2018 йилда Жиноят кодекси 165 ва 168-моддаларининг тўртта банди (товламачилик, такроран ёки хавфли рецидивст томонидан; жуда кўп миқдордаги товламачилик; фирибгарлик; жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва у қидирувга берилганди. Рашид Қодиров эса 2018 йилда ҳибсга олинган ва 2019 йилдаги суд ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Рассом Ҳусни Содиқов 👉 https://t.man/Huquqbiz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ш. “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги 80 сотих нотурар ер майдонини фуқаро А.Б.га фирибгарлик йўли билан 160 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдонини турар жой сифатида фойдаланиши учун яна 10 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИБ Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э. Пайариқ тумани “Маниобод” маҳалласида жойлашган ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиши учун ажратилган 2,1 гектар ер майдонини фуқаро А.А.га 36 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Показать все...