cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Больше
Рекламные сообщения
118 866Подписчики
-38724 часа
-3 0157 дней
-14 57530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди. Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади. Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас". Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди. Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди. Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади. P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Ажойиб ўйин сирли сандиқчани очинг! 1⃣ - САНДИҚЧА 🎁 2⃣ - САНДИҚЧА 🎁 3⃣ - САНДИҚЧА 🎁 4⃣ - САНДИҚЧА 🎁 5⃣ - САНДИҚЧА 🎁 Бу бешта қутидан бирини танлаб чиққан нарсани бажараман деб ўзингизга сўз беринг Сирли ҳазинани очиб яхшилик сари интилинг 👇🏻
Показать все...
1⃣ САНДИҚ🎁
2⃣ САНДИҚ🎁
3⃣ САНДИҚ🎁
4⃣ САНДИҚ🎁
5⃣ САНДИҚ🎁
#ибрат Йиғламасдан кўришнинг иложи йўқ... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...
Аёлларнинг авратларини беркитиб юришга даъват қилаётган шайхга бир аёл эътироз билдирди: — Шунинг ўрнига эркаклар кўзларини тийиб олсалар бўлмайдими?! — Ўйлаб кўринг, бир бети очиқ идишда тўла асалингиз бор, унга келаётган пашшаларни кетказиш учун нима қилган бўлар эдингиз? Хамма пашшаларни кузини ёпармидингиз? — Идишнинг бетини ёпиб қўярдим. — Ҳудди шундай, тушунганингизга ташаккур! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Японларнинг организмни шлаклардан тозалаб, умрни узайтирувчи РЕЦЕПТ СИРИ ОЧИЛДИ Бу РЕЦЕПТ сизни: - ёшартириши; - терингизни тозалаши; - гижжаларни қопи билан тушириши - оздириши ва ҳаттоки жигарингизни тозалаши мумкин Уй шароитида қандай тайёрлаш кераклигини, РЕЦЕПТ орқали билиб олинг👇
Показать все...
Давомини ўқиш...
Касалхонага автомобил ҳалокатига учраган қизалоқни олиб келишди. Унга қон қуйиш керак эди. Бахтга қарши, унинг қони камёб гуруҳга мансуб экан. Кўп ўтмай шифохонага қизалоқнинг ота-онаси ва эгизак акаси етиб келди. Хайрият, акасининг қони унга тушар экан. – Бу ҳаёт-мамот масаласи, ўғлим. Синглингни қутқариш учун қон беришинг керак, – деб тушунтирди доктор. Болакай бир лаҳза ўйланиб турди-да, ота-онасининг олдига чопиб кетди. Уларга нималардир деб хайрлашди, чоғи. Сўнг шифокор ҳузурига йўл олди. Қон олиб бўлингач, доктор унга: – Энди бироз ётиб, дам олишинг керак. Бўлмаса, бошинг айланиши мумкин, – деди. Бу гапдан бола ҳайратга тушди. Мунчоқ кўзларини шифокорга тикиб: – Қандай қилиб?! Мен ўлмайманми? – деб сўради. У қон беришга рози бўлган пайти “мен ўлсам, синглим тирик қолади” деган хаёлга борган экан. Улкан юракли бу болакай синглиси учун жон беришга чиндан ҳам тайёр эди. P.S.: Биз учун жонини ҳам беришга тайёр бўлган жигарларимизни қадрлайлик! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
💐   ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК БЎЛСИН💐      🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ🌤 🌸 Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуолар-ла бошланиши лозим... 🌸 Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Сурияда ҳалок бўлганларнинг орасида бир болакайнинг ҳам жасади бор эди. Унинг чўнтагида бир ҳафта давомида ёзилган гуноҳлари ёзилган қоғозча бор эди (агар бу амалларни гуноҳ деб билсак). Унда шундай ёзилган экан: "Душанба — таҳоратсиз ухлаб қолдим; Сешанба — қаттиқ овозда кулиб юбордим; Чоршанба — хуфтон намозини кечиктириб ўқидим; Пайшанба — футболда гол урганимда фахрланишимни ҳис қилдим; Жума — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингта саломат айтишга улгурмадим (бор-ёўғи 700 та айтдим); Шанба — тонгги зикрлар ёдимдан кўтарилибди..." Тасаввур қиляпсизми, болакай юқоридаги амалларини гуноҳ ҳисоблаяпти!? Биз эса гуноҳларга ботиб кетган умримиз ҳақида фикр ҳам қилиб кўрмаймиз!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Ўз синглисига уйланган юлдуз Бу инсон ёқимли қиёфаси ва кучли маҳорати билан жуда тез фурсатда мухлислар эътиборига тушади. Ҳали ёш бўлсада бирданига омма эътиборига тушган, ҳар куни миллионлаб пул топарди. Лекин унинг бир қилиғи, яъни ўз синглисига уйлангани машҳурлигига раҳна солди. Шундан кейин ҳамма ундан юз ўгирди. Ҳозир у ҳеч кимга керак эмас инсонга айланган. Унинг кимлигини биласизми..Бу инсон...
Показать все...
👉 Давомини ўқиш... ✅
Бир насроний журналист Исломни қабул қилибди ва ундан дўстлари негалигини сўрашганда, у шундай жавоб берибди: — Исонинг ерга тушишига ишонасизларми? — Ҳа, албатта, — дейишибди. – Aгар Исо ерга тушса, черковга борадими ёки масжидгами? — деса, — Черковга, — дейишибди. — Ўзига ўзи сиғинганими!? — деган экан. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...