cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Больше
Рекламные посты
116 326
Подписчики
-33424 часа
-2 5057 дней
-10 23230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Шери йўқ ўрмонда шоқол қаҳрамон, Бахтсизлик бормикан бунданда ёмон? Мансабга минганда калтабин инсон, Мушукка дўқ урган, сичқонни кўрдим... Кўрдим бу дунёда хавф-хатарларни, Порани ҳам совға деб атарларни. Муртад-у мунофиқ, оқпадарларни, Ҳатто, нафс ортидан қурбонни кўрдим... Мансаби кичиг-у каттадир кибри, Ўлса эл сўрамас қайдадир қабри. Ваъдасин бажармас ўндан ҳам бирин, Қулоққа осилган лағмонни кўрдим... Акалар бўйсуниб нафсий буйруққа, Юсуф укаларин отмиш қудуққа. Фиръавн Мусони тенглаб дудуққа, Сўнгра дарёга ғарқ султонни кўрдим... Жаннатда жамолин кўрсатур Аллоҳ, Насибадорманми бенасибми оҳ. Аллоҳни кўрмаган қулман-у э, воҳ. Дунёда минг-минглаб шайтонни кўрдим... Бахтлиман агарки Тангримга ёқсам, Каломин тинглагач кўз ёши оқсам. Умрим ярмин яшаб ортимга боқсам, Армонни... Армонни... Армонни... кўрдим... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар. P.S.: Ўзгалар қалбига озор берманг. Одамларга хурсандчилик улашинг! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
💐 Арзимаган пул эвазига хонангиз ёки офисингизни гуллатиб юборишингиз мумкин! ❗️Кутиб олинг! Нилуфар гул энди сизнинг хонадонингизда ўсиши мумкин! 😀 Нархи атиги: 59 000 сўм 🚗  ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД! 💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз. 🛒 БУЮРТМА БЕРИШ 🛍 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
Показать все...
БУЮРТМА БЕРИШ 🚚
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР 🛍
Маълумки, Холид ибн Валид разияллоҳу анҳу бошчилигидаги қўшин бирорта жангда мағлубиятга учрамаган. Қўшин бунинг сабабини қўмондон билан боғлай бошлайди. Умар ибр Хаттоб разияллоҳу анҳу эса иқтидорга келишлари билан биринчи навбатда уни лавозимдан олдилар. Кўпчилик буни шахсий адоват деб ўйлади. Бироқ, Ҳалифа келгусида фитна чиқиши, Холидсиз қўшиннинг пароканда бўлишининг олдини олиш мақсадида бу ишни қилган эдилар. Бугунги кўплаб Ғарб давлатлари эса кадрлар билан ишлаш тизимида мана шу усулни дастурул амал қилиб олишган. Яъни, улар ташкилот раҳбарини йилнинг маълум бир вақтида таътилга бирор жойга юборишади. Агар ундан кейин ишлар тўхтаб қолса ёки аввалгидек кетмаса, раҳбарни ишдан бўшатишади. Мана, нима учун ғарб ривожланиб, биз қолиб кетдик! Бизда эса барча ислоҳотлар бир одамнинг шахсияти атрофида шаклланади. Натижада, эса ундан кейин келган бошқаси ҳаммасини бошқатдан бошлайди. Аслида биз ғарбдан эмас, Исломдан ортда қолдик. Зотан улар бугун биз унутган тарихимизни ўрганишяпти. Биз эса борини ҳам ўрганмаяпмиз... Ягона ечим — Исломга қайтиш! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга дарҳол: "Кўпчилик одамлар шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдиради. Шунда сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўрганиб кўрсангиз, унинг кетидан "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумлани ўргансангиз, кетидан "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумла келади". Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг. Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор. Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат учун меъёр эмас экан. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
#Сенсация | 35 000 сўм эвазигая «Medica» Соч қорайтирувчи табиий саримсоқли шампунь. Шампунимиз қора саримсоқдан тайёрланган бўлиб, оқарган сочларни қорайтиради, оқаришини олдини олади.. Супер акция:(2 kun)35.000 сўм 👇🏼Буюртма бериш учун https://Airshop.uz/341/gaiomjzqnp 👈🏻
Показать все...
👉 Буюртма бериш 🚛
🌤 🌸Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
АЁЛ ким? • Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Саййида Осиё. • Биринчи бўлиб, Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз. • Биринчи бўлиб, ер юзидаги энг пок сув - Замзам сувини ичишга эришган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз. • Биринчи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз. • Биринчи бўлиб, Ислом учун жонини фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Сумайя розияллоҳу анҳо. • Биринчи бўлиб, Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз. • Биринчи бўлиб, Сафо ва Марва орасида югурган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз. - Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл - Ислом учун фахрдир. - Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин. - Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган АЁЛларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин. © Абдулҳодий Юсуф ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
Энди картошкани нархи ошиб кетмаса бўлди... Японларни сирли ёшартирувчи креми картошкадан уй шароитида тайёрланаркан. Тасаввур қилинг 1 дона картошка мени ёшлигимни қайтарди. Кремни ҳафтасига 2 марта ўзингиз тайёрлаб қўллайсиз ва тамом. Ҳар ҳафта 1 даража оқариб 5 йилга ёшараверасиз 😉 Ретцептни ёзиб олинг: 1 дона картошкани қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ... Батафсил ўқинг 👇
Показать все...
👉 Батафсил ўқиш ❗️
#ибрат ❗️ Ҳар бир ота-она ўқиши керак бўлган шеър. Энг гўзал қарғиш Бир саҳройи аёлнинг Ўғилчаси шўх экан. Ундан зарар кўрмаган, Бирор куни йўқ экан. Қозондаги таомин Тепиб қочиб кетаркан, Мешидаги сувини Сепиб қочиб кетаркан. Қарғар экан боласин, Қилолмасдан эпини, Қирқиб қочганида кир, Ёядиган ипини: Хой ипимни қирқмагин, Қалбинга илм тўлгур, Хой мешимни тешмагин, Каъбага имом бўлгур! Сичқон думин кесмагин, Беозор бўл, тўғри юр, Ғариб йўлин тўсмагин, Каъбага имом бўлгур! Демас экан: Жувонмарг, Хароми, Мараз, ўлгур, Битта экан қарғиши: Каъбага имом бўлгур! Ният кетди, вақт ўтди, Мисли ел ё шабада, Шу онанинг, шу ўғли Имом бўлди Каъбага. Не-не шоху султонлар, Орқасида туриб ғоз, Унга иқтидо қилиб, Ўқир эдилар намоз. Дуо-ла шум боладан, Чиқди бир хуш нафасли, Олим хофизи Қуръон, Абдурахмон Судайсий. Назоратда инсоннинг, Ҳар сўз, ҳар нафаси, Ибрат бўлсин бизга бу, Аллоҳнинг мўъжизаси. Комил инсон кўрдингми, Марҳабо, билки улар, Ота-она, элидан Дуо олган болалар. © Марҳабо Каримова P.S.: Ибрат учун ота-оналарга юборамиз! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...