cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

O'zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi

Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг расмий канали

Больше
Рекламные посты
5 359
Подписчики
+124 часа
-57 дней
-2530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🏛9-may “Xotira va qadrlash kuni” bayrami munosabati bilan Urganch Ranch texnologiya universiteti rektori J.A.Atajonov tashabbusi bilan Urganch shahridagi ikkinchi jahon urushi qatnashchisi va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga oziq-ovqat mahsulotlari tarqatildi. ✅ Ranch - bu katta imkoniyatlar universiteti! Instagram | Telegram | Facebook | You Tube | Veb Sayt
Показать все...
#Фахрийлар_кенгаши_фаолиятидан #Депутатлар_фаолиятидан #Қўшкўпир_туман 9 май Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан Қўшкўпир туман Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гурух аьзоси Назокат Боймуротова жойларда ўз сохасида йиллар давомида самарали фаолият олиб борган касб фидоийлари билан учрашиб улар холидан хабар олди ва байрам билан самимий қутлади. Касб фидоийлари таҳликали бир замонда, дунё жамиятида юз бераётган нотинч вазиятлар жараёнида юртимизда ҳар бир кунимиз байрамга айланаётгани, бу мамлакатимизда тўғри ислохотлар амалга оширилаётганининг яккол намунаси эканлигини таькидлаб ўтишди ва бу ислохотларга бошчилик килаётган юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Показать все...
👍 1
O'zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15843 Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Халқаро бўлими таклифига биноан ЎзЛиДеП Раиси А. Хаитов бошчилигидаги вакиллик делегацияси ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Шунингдек, унинг таркибига Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партиянинг вилоят ҳудудий Кенгашлари раҳбарлари ҳам кирган. __ Делегация УзЛиДеП вылетела в Китай 👉 https://uzlidep.uz/uz/news-of-party/15843 По приглашению Международного отдела Центрального комитета Коммунистической партии Китая, в эту страну вылетела представительная делегация УзЛиДеП во главе с Председателем ИКПС А.Хаитовым. В ее составе также ответственные сотрудники Исполкома Политсовета, руководители областных территориальных Кенгашей партии. #uzlidep #hamkorlik @uzlidep
Показать все...
9 май - Хотира ва қадрлаш куни O‘zLiDePнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийларини ҳамда барча юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан самимий қутлаймиз.  Иккинчи жаҳон урушида халқимиз тинчлиги учун мардонавор кураш олиб борган қаҳрамон жангчилар хотирасини эслаш, шарафлаш ва ёд этишга юртимизда катта эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий рағбатлантирилиши ҳам қаҳрамон жангчиларимизга кўрсатилаётган юксак эътибор, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу ғоя мужассамлигини алоҳида эътироф этмоқчимиз. Иккинчи жаҳон урушида, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Мард ва матонатли халқимизга абадий омонлик, хонадонларига қут-барака, тўкинлик ва осойишта ҳаёт тилаймиз. Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаш бахти ҳаммамизга, келажак авлодларимизга ҳамиша насиб қилаверсин! @a_xaitov
Показать все...
#Урганч_шаҳар #Депутатлар_фаолиятидан #Эшитув Халқ депутатлари Хоразм ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳларининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг соҳада амалга ошираётган ишлари юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Яқубова ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланишича, вилоятда 1973 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатади. 557 та умумтаълим муассасалари яъни 544 та умумтаълим мактаби, 11 та ихтисослашлган мактаб, 1 та Президент мактаби, 1 та Ижод мактаби ва 19 та хусусий мактаблари мавжуд. Мактабларда 365 312 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармонининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг “Таълим тизимини ислоҳатлари” бўлимида 2030 йилга қадар мактабгача ва умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш бўйича мақсадлар белгилаб берилди. Ушбу мақсадларни амалга ошириш мактабгача таълим ташкилотларини қамровини ошириш, умумтаълим мактабларида шарт шароитлар яратиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш каби вазифаларни рўёбга чиқариш борасида ўтган давр мобойнида бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, мактабгача таълим ташкилотларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича сўнгги йилларда мактабгача таълим соҳасида ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичини ошириш, тизимга самарали таълим ва тарбия усулларини жорий этиш ҳамда тизимда фаолият юритаётган педагог кадрлар малакасини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 2030 йилга қадар вилоятдаги 3-7 ёш болаларни мактабгача таълим билан 100% тўлиқ қамраб олиш мақсадида янгидан 10 та давлат, 42 та давлат хусусий шериклик асосидаги ҳамда 379 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Шу билан бирга, педагог кадрларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маоши ҳам мунтазам ошириб борилмоқда. Мутасадди, ўз ҳисоботи давомида, таълим соҳасига давлатимиз томонидан жуда катта эътибор берилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, вилоятда аҳоли сони кўпайиб бораётгани сабабли янги таълим даргоҳларига ҳам эҳтиёж ошиб бормоқда. Айни пайтда шаҳар ва туманларда бунёд этилаётган, капитал таъмирланаётган, реконструкция қилинаётган мактаблардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари сифатини депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Шунингдек, ўқувчи ёшларни китобхонликка жалб қилиш, касб-ҳунарга йўналтириш, спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам мактаб, оила, маҳалла тизимида ҳамкорликни йўлга қўйиш ўта муҳим. Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар. Мазкур муаммоларни депутатлик назоратига олиб, партиявий воситалар билан бартараф этиш чора тадбирлари ҳам белгилаб олинди.
Показать все...
👍 3
# Урганч_шаҳар # Депутатлар_фаолиятидан # Эшитув Халқ депутатлари Хоразм ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳларининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг соҳада амалга ошираётган ишлари юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Яқубова ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланишича, вилоятда 1973 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатади. 557 та умумтаълим муассасалари яъни 544 та умумтаълим мактаби, 11 та ихтисослашлган мактаб, 1 та Президент мактаби, 1 та Ижод мактаби ва 19 та хусусий мактаблари мавжуд. Мактабларда 365 312 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармонининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг “Таълим тизимини ислоҳатлари” бўлимида 2030 йилга қадар мактабгача ва умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш бўйича мақсадлар белгилаб берилди. Ушбу мақсадларни амалга ошириш мактабгача таълим ташкилотларини қамровини ошириш, умумтаълим мактабларида шарт шароитлар яратиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш каби вазифаларни рўёбга чиқариш борасида ўтган давр мобойнида бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, мактабгача таълим ташкилотларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича сўнгги йилларда мактабгача таълим соҳасида ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичини ошириш, тизимга самарали таълим ва тарбия усулларини жорий этиш ҳамда тизимда фаолият юритаётган педагог кадрлар малакасини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 2030 йилга қадар вилоятдаги 3-7 ёш болаларни мактабгача таълим билан 100% тўлиқ қамраб олиш мақсадида янгидан 10 та давлат, 42 та давлат хусусий шериклик асосидаги ҳамда 379 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Шу билан бирга, педагог кадрларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маоши ҳам мунтазам ошириб борилмоқда. Мутасадди, ўз ҳисоботи давомида, таълим соҳасига давлатимиз томонидан жуда катта эътибор берилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, вилоятда аҳоли сони кўпайиб бораётгани сабабли янги таълим даргоҳларига ҳам эҳтиёж ошиб бормоқда. Айни пайтда шаҳар ва туманларда бунёд этилаётган, капитал таъмирланаётган, реконструкция қилинаётган мактаблардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари сифатини депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Шунингдек, ўқувчи ёшларни китобхонликка жалб қилиш, касб-ҳунарга йўналтириш, спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам мактаб, оила, маҳалла тизимида ҳамкорликни йўлга қўйиш ўта муҳим. Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар. Мазкур муаммоларни депутатлик назоратига олиб, партиявий воситалар билан бартараф этиш чора тадбирлари ҳам белгилаб олинди.
Показать все...